Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
қарори
Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 7 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3229-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 сентябрдаги ПФ-6313-сон «Шартномавий муносабатларни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 15 февралдаги 3/12-сон қарори (рўйхат рақами 3229, 2020 йил 13 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2020 й., 10/20/3229/0455-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 21 февраль,
2/8-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 21 февралдаги 2/8-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
1. 1-банд қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«маблағларни тўловчининг идентификация рақами — юридик шахслар тўловчи сифатида иштирок этадиган тўлов ҳужжатларида солиқ тўловчининг идентификация рақами ва жисмоний шахслар тўловчи сифатида иштирок этадиган тўлов ҳужжатларида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами кўрсатиладиган тўлов ҳужжатининг реквизити;»;
ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилар тегишли равишда ўн тўртинчи ва ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
2. 6-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. 13-банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«маблағларни тўловчининг идентификация рақами;».
4. 35-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мижоз томонидан солиқлар ва йиғимлар бўйича тақдим этилган тўлов топшириқномалари тегишли солиқ органининг ёзма ёки электрон шаклдаги мурожаати, суд қарори ҳамда маблағларни тўловчининг тугатилганлигини тасдиқловчи маълумотлар асосида 2-сон картотекадан чақириб олиниши мумкин.».
5. 1 — 5-иловалардаги «Маблағларни тўловчининг СТИРи» деган сўзлар «Маблағларни тўловчининг идентификация рақами» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2022 й., 10/22/3229-2/0193-сон)