Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Таъкидлансинки, ушбу банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган олдиндан тўлов ва аванс шартнома тарафларининг келишувига мувофиқ белгиланади.

Т/р

Тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш шакли

Амалга ошириш муддатлари

Масъул ижрочилар

Вазирлик ва идоралардан

Вазирлар Маҳкамасидан

1.

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шу жумладан:

ғолиб номига чиқарилган баённомани электрон алмашинув тизими орқали кадастр, банк, нотариал идоралар ва мажбурий ижро бўлимларига юборган ҳолда ютиб олинган мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини автоматик равишда расмийлаштириш тизимини жорий қилиш;

электрон аукцион савдо олди ва савдо жараёнларини автоматлаштириш, жумладан закалат пулини инсон омилисиз қайтариш тизимини йўлга қўйиш;

электрон онлайн-аукцион жараёнини очиқ ва шаффоф ташкил этиш тартибини такомиллаштириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2021 йил 1 ноябрь

Давлат активларини бошқариш агентлиги

(Ортиқов),

Бош прокуратура

(Йўлдошев),

Адлия вазирлиги

(Давлетов)

Ж. Қўчқоров,

Д. Холмуродов

2.

Қарз шартномаларини нотариал тасдиқлаш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни ишлаб чиқиш:

жисмоний шахсларга қарз шартномаларини нотариал тасдиқлаш орқали чет эл валютасида қарз бериш ва қайтариб олишга рухсат бериш;

қарз шартномасини нотариал тасдиқланганлик учун ҳамда қарз шартномасидан келиб чиқадиган пул суммасини ундириш бўйича ижро хатларини ёзиб берганлик учун амалдаги давлат божи миқдорини икки маротаба камайтириш.

Қонун лойиҳаси

2021 йил 1 декабрь

Адлия вазирлиги

(Давлетов),

Марказий банк

(Зохидов),

Молия вазирлиги

(Ишметов)

Д. Каландаров,

М. Якубов

3.

Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ва «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги қонунларига хўжалик жамиятининг ижро этувчи органи томонидан йирик битимлар ёки аффилланган шахслар билан битимлар тузиш тартиби бузилиши натижасида жамиятга зарар етказилганда ва бунда жамият директорининг, бошқарув аъзоларининг ёки ишончли бошқарувчининг айби исботланганда, улар жамиятнинг кредиторларга етказган зарардан келиб чиқадиган мажбуриятлари бўйича жамият билан бир қаторда субсидиар тарзда ўз мулклари билан жавоб беришини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Қонун лойиҳаси

2021 йил 1 декабрь

Адлия вазирлиги

(Давлетов),

Давлат активларини бошқариш агентлиги

(Ортиқов)

Ж. Қўчқоров,

Д. Холмуродов

4.

Электрон тижоратни ҳамда бошқа соҳаларда олди-сотдини амалга оширишда эскроу тизимидан фойдаланиш қоидаларини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2021 йил 1 декабрь

Адлия вазирлиги

(Давлетов),

Марказий банк

(Зохидов),

Савдо-саноат палатаси

(Жасимов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Садиков)

О. Умаров,

Ш. Ражаббаев

5.

Электрон тизимда шартномаларнинг тузилиши, ўзгартирилиши, бекор қилиниши ва уларнинг сақланиши тартибини ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2021 йил 1 декабрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

(Шарахметов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Садиков)

Ж. Қўчқоров,

Д. Холмуродов

6.

Товар-хом ашё биржаларида ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, бунда:

товарларнинг нархини сунъий равишда оширилишига қарши чораларни белгилаш;

олдиндан келишиш ва тил бириктиришларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш бўйича чораларни кўришни назарда тутиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2021 йил 1 декабрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

(Шарахметов),

Адлия вазирлиги

(Давлетов)

Ж. Қўчқоров,

Д. Холмуродов

7.

Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги намунавий шартномаларни тасдиқлаш тўғрисидаги қонуности ҳужжатларни хатловдан ўтказиш ва уларни қабул қилган органларга қонуности ҳужжатларни ўзгартириш ёки бекор қилиш бўйича тегишли таклифларни киритиш.

Таклифлар

2021 йил 1 ноябрь

Адлия вазирлиги

(Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Д. Каландаров,

М. Якубов

8.

Давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида ўтказиладиган харидларнинг очиқлигини қуйидагилар орқали таъминлаш:

давлат буюртмачилари томонидан тузилган шартномалар реестрига тузилган шартномалар ҳамда уларга ўзгартириш киритиш бўйича қўшимча келишувларга оид барча ҳужжатлар ва ахборотларни;

шартноманинг амал қилиш муддати тугаганда, шартнома бажарилганда ёки у бекор бўлганда давлат буюртмачиси томонидан шартноманинг бажарилиши юзасидан ҳисоботни жойлаштириб бориш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил 1 ноябрь

Молия вазирлиги

(Ишметов),

«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ, давлат буюртмачилари

Ж. Қўчқоров,

Д. Холмуродов

9.

Ўзбекистон Республикасининг «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Қонунига чет давлатларнинг электрон рақамли имзолар калитлари сертификатларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тан олиш бўйича қоидаларни киритиш.

Қонун лойиҳаси

2021 йил 1 декабрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Садиков),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Камилов),

Адлия вазирлиги

(Давлетов)

О. Умаров,

Ш. Ражаббаев

10.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқарилган электрон рақамли имзолар калитлари сертификатларини чет давлатларида тан олиниши юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил 1 декабрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Садиков),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Комилов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Воитов)

О. Умаров,

Ш. Ражаббаев

11.

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан шартномалар тузишда ахборот тизимларидан кенг фойдаланиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил 1 ноябрь

Адлия вазирлиги

(Давлетов),

вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, аҳолига товарлар етказиб бериш ва хизматлар кўрсатишни амалга оширувчи давлат корхоналари

О. Умаров,

Ш. Ражаббаев

12.

Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан шартномалар тузишда фойдаланиш учун тавсиявий характерга эга бўлган коррупцияга қарши қўшимча шартларни ишлаб чиқиш ва эълон қилиш.

Ижрочиларнинг қўшма қарори

2021 йил 1 ноябрь

Адлия вазирлиги

(Давлетов),

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(Бурханов),

Савдо-саноат палатаси

(Жасимов)

Д. Каландаров,

М. Якубов

13.

Табиий монополия субъектлари томонидан ишлаб чиқилган оммавий шартномаларни истеъмолчиларнинг ҳуқуқларига риоя этилганлиги, тарафларнинг тенглиги тамойилларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан таҳлил қилиш ва натижаси юзасидан ахборот киритиш.

Таҳлилий маълумот

2021 йил 1 декабрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

(Шарахметов),

Адлия вазирлиги

(Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Ж. Қўчқоров,

Д. Холмуродов

14.

Контрактация шартномаларини ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда электрон шаклда тузиш ва рўйхатдан ўтказиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил 1 декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ходжаев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Садиков)

Ш. Ганиев,

Т. Рапиков

15.

Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига ўқитиш шартномаларининг ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда электрон шаклда тузилиши амалиётини йўлга қўйиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Тошкулов),

олий таълим муассасалари

Б. Мусаев,

М. Вахобов

16.

Судлар томонидан шартномавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни кўриб чиқишда ҳамда шартнома шартларини шарҳлашда қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиётини тизимли равишда таҳлил қилиш ва натижаси юзасидан судларда ягона амалиётни шакллантириш учун тавсиялар ишлаб чиқиш.

Чора-тадбирлар режаси

2022 йил 1 февралдан бошлаб ҳар ярим йилда

Олий суд

(Комилов),

Адлия вазирлиги

(Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

17.

Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунида мустаҳкамланган давлат органларига юклатилган хўжалик шартномаларини тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ бўлган ишларни назорат қилиш каби давлат аралашувини ўзида ифода этувчи вазифаларни чиқариб ташлаш мақсадида, шунингдек, ушбу Қонундаги аксарият қоидалар амалдаги қонунчиликдаги нормаларни такрорлаётганлиги боис, уни бекор қилиш ҳамда заруратга қараб шартнома мажбуриятларини бузганлик учун жавобгарлик масалаларини Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида тўлиқ акс эттириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Қонун лойиҳаси

2021 йил 1 декабрь

Адлия вазирлиги

(Давлетов),

Бош прокуратура

(Йўлдошев),

Олий суд

(Комилов),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ходжаев),

Савдо-саноат палатаси

(Жасимов)

Ж. Қўчқоров,

Д. Холмуродов

18.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида дебиторлик ва кредиторлик қарз муддатларини ўтказиб юборганлик, шунингдек, шартнома интизомини бузганлик учун маъмурий жавобгарликни бекор қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Қонун лойиҳаси

2021 йил 1 ноябрь

Адлия вазирлиги

(Давлетов),

Бош прокуратура

(Йўлдошев),

Олий суд

(Комилов),

Молия вазирлиги

(Ишметов),

Давлат солиқ қўмитаси

(Кудбиев)

Ж. Қўчқоров,

Д. Холмуродов

Т/р

Намунавий шартнома лойиҳаси номи

Ишлаб чиқувчилар

Адлия вазирлигига тақдим қилиш муддати

1.

Қарз

Марказий банк

2021 йил 1 ноябрь

Кредит

Ипотека

Пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаш

Банк омонати

Банк ҳисобварағи

Гаров

Кафиллик

2.

Суғурта

Молия вазирлиги

2021 йил 1 ноябрь

Товарлар етказиб бериш тўғрисидаги давлат контракти

Харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этиш учун зарур бўлган шартномалар

Давлат-хусусий шерикчилик тўғрисида шартномалар

3.

Қурилиш пудрати

Қурилиш вазирлиги

2021 йил 1 ноябрь

Лойиҳа-қидирув ишлари пудрати

Қурилиш маҳсулотларини етказиб бериш

4.

Контрактация

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

2021 йил 1 ноябрь

Фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш

Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш

Моддий-техника ресурсларини етказиб бериш

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни иккиламчи ижарага бериш

Қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган суғориладиган ерлар ва лалми ерларни инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик асосида ижарага бериш

Яйловлар, бўз ерлар, кўп йиллик дов-дарахтларниинвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик асосида ижарага бериш

5.

Ўрмон фондининг фойдаланилмаётган ерларини давлат-хусусий шериклик асосида ижарага бериш

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

2021 йил 1 октябрь

6.

Техник сув етказиб бериш

Сув хўжалиги вазирлиги

2021 йил 1 ноябрь

Каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларининг соҳил бўйидаги тупроқ уюмлари эгаллаган майдонлардан муддатли (вақтинча) фойдаланиш ёки ижарага бериш

Балиқчилик аҳамиятига эга бўлган сув ҳавзаларида (сув омборларида) хўжалик фаолиятини юритиш

7.

Электр таъминоти

Энергетика вазирлиги

2021 йил 1 декабрь

Субистеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш

Табиий газ етказиб бериш

Аҳолига суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш

Ижтимоий соҳа объектларига суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш

Истеъмолчига маиший газ баллонини вақтинча фойдаланишга бериш

8.

Транспорт воситаларининг ижараси

Транспорт вазирлиги

2021 йил 1 ноябрь

Темир йўлда юк ташиш (юк турлари бўйича)

Йўловчи, багаж ва юк ташиш

Шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар йўналишларида хизмат кўрсатиш

Лизинг

Транспорт экспедицияси

Аэропорт хизматларини кўрсатиш

9.

Бинолар ва иншоотлар ижараси

Давлат активларини бошқариш агентлиги

2021 йил 1 ноябрь

Корхонани ижарага бериш

Мол-мулкни ишончли бошқариш

Давлат уй-жой фондидаги тураржойни ижарага олиш

Объектни баҳолаш

10.

Туристлар ва туристик гуруҳларни кузатиб бориш

Ички ишлар вазирлиги

2021 йил 1 октябрь

Туризм намойиши объектида жамоат тартибини сақлаш бўйича хизмат кўрсатиш

Фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизматларини кўрсатиш

11.

Истеъмолчиларга ичимлик ва оқова суви хизматларини кўрсатиш

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

2021 йил 1 октябрь

Истеъмолчиларга транспорт орқали ичимлик суви етказиб бериш хизматларини кўрсатиш

Иссиқлик таъминоти, иссиқлик энергияси ва иссиқ сув билан таъминлаш

Кўп квартирали уйни бошқариш

12.

Жисмоний шахсларга маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатиш

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

2021 йил 1 октябрь

Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатиш

Давлат экологик экспертизасидан ўтказиш

Овчилик хўжалигини юритиш учун ов қилиш жойларини бериш

13.

Пуллик таълим хизматларини кўрсатиш

Халқ таълими вазирлиги

2021 йил 1 октябрь

Дарсликларни ижарага бериш

Дарсликлар ва/ёки ўқув-методик қўлланмаларни бепул фойдаланишга бериш

14.

Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

2021 йил 1 октябрь


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси