ИЛОВА
Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
| Субъектлар | Амалга ошириладиган тадбирлар | Муддатлар | ||||
| 1-босқич | Давлат буюртмачиси | 1. Молия вазирлигининг Ғазначилиги тизимида рўйхатдан ўтади. | Белгиланган муддатда | |||
| 2-босқич | Давлат буюртмачиси | 1. Электрон платформада рўйхатдан ўтади. 2. Объектнинг идентификация рақамини киритади. | 30 дақиқа | |||
| 3-босқич | Давлат буюртмачиси | 1. Зарур ҳолларда платформада тендер ташкилотчисини танлайди ҳамда шартнома имзолайди. 2. Электрон тендер ҳужжатларини тендер ташкилотчисига тақдим этади. | 2 иш куни | |||
| 4-босқич | Тендер ташкилотчиси | 1. Электрон тендер ҳужжатларининг тўлиқлиги ва тўғрилигини ўрганиб чиқади. 2. Платформага тендер предмети тўғрисидаги эълонни жойлаштиради. | 3 иш куни мобайнида | |||
| 5-босқич | Талабгор | 1. Эълонга мувофиқ қурилиш-монтаж ишлари бажариладиган ҳудудга (жойнинг ўзига) чиққан ҳолда объектни ўрганиб чиқади. 2. 24 соат давомида хабардор қилиш имконини берадиган мобиль телефон рақами ва электрон манзилини платформага киритади ҳамда шахсий кабинетини очади. | 10 иш куни мобайнида | |||
| 6-босқич | Оферент | Шахсий кабинети орқали харид предмети бўйича тендерда қатнашиш учун платформага СТИР хос рақамини киритади. | 5 дақиқа ичида | |||
| 7-босқич | Платформа | Киритилган оферентнинг СТИР бўйича платформа вазирлик, ташкилот ва тизимларнинг маълумотлар базасидан автоматик тарзда қуйидагиларни: а) «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимидан соҳавий электрон рейтингда мавжудлиги ҳамда харид предметининг қиймати ва хавф-хатар тоифасига мослигини; б) Давлат солиқ қўмитасининг электрон маълумотлар базасидан солиқлардан боқиманда қарздорлигининг мавжуд эмаслигини; в) Марказий банкнинг электрон маълумотлар базасидан оферентнинг хизмат кўрсатувчи банкдаги асосий ва иккиламчи ҳисобварағида 2-сон картотека қарздорлиги ҳамда банк кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд эмаслигини; г) Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электрон маълумотлар базасидан оферентнинг ўз балансидаги асосий фондларига ва мулкига тақиқ қўйилмаганлигини; д) Давлат статистика қўмитасининг электрон маълумотлар базасидан жорий йил учун молиявий мажбуриятлари ҳажми оферент томонидан сўнгги уч йиллик ҳисобот даврининг бир йилида бажарилган энг йирик ишлар ҳажми 2 баравардан ошмаганлигини; е) Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекциясининг электрон маълумотлар базасидан қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияларида рўйхатга олинган объектлар бўйича қурилишни якунлаш муддатидан ўтиб кетмаганлигини; ж) Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агенлигининг электрон маълумотлар базасидан платформада ўз таклифини бириктирган оферентлар ва давлат буюртмачиси ўртасида аффилланганлик хусусияти мавжуд эмаслигини; з) платформанинг ўз тизимидан ҚҚС билан таклиф нархининг ҚҚС билан бошланғич нархидан баланд ҳамда 95 фоизидан паст эмаслигини, шунингдек, таклиф этилган қурилиш муддати объект бўйича белгиланган қурилиш муддатидан ортиқ эмаслигини; и) платформанинг ўз тизимидан объектнинг бошланғич ҚҚС билан нархидан 2 фоиздан ортиқ бўлмаган тендер таклифини таъминлаш кафолати оператор томонидан очилган ҳисобварағига пул ўтказиш йўли орқали амалга оширилганлигини текширади. | 10 дақиқа ичида | |||
| 8-босқич | Оферент | 7-босқичдан ижобий натижалар билан ўтган оферентлар Низомга 2, 3 ва 4-иловаларни тўлдирган ҳолда платформага юклайди. | 10 дақиқа | |||
| 9-босқич | Платформа | 1. Оферентлар таклифларини тегишли формула ёрдамида автоматик равишда баҳолайди. 2. Ғолиб ва захирадаги ғолиб ташкилотларни аниқлайди. | 2 иш куни ичида | |||
| 10-босқич | Платформа | Баҳолаш натижалари бўйича электрон ҳисоботни шакллантиради ва очиқ кўринишда жойлаштиради. | 5 дақиқа | |||
| 11-босқич | Платформа | Электрон тендерда ғолиб бўлган қурилиш-пудрат ташкилотига акцепт юборади. | 10 дақиқа | |||
| 12-босқич | Ғолиб қурилиш-пудрат ташкилоти | Акцептни тасдиқлайди. Агар акцепт юборилган кундан бошлаб 2 иш куни ичида ғолиб ташкилот томонидан тасдиқланмаса, акцепт захирадаги ғолибга юборилади ва захирадаги ғолибга қўшимча 2 иш куни ичида акцептни тасдиқлашга муддат берилади. | 2 иш куни ичида | |||
| 13-босқич | Давлат буюртмачиси | Электрон тендерда ғолиб бўлган қурилиш-пудрат ташкилоти билан пудрат шартномасини имзолайди ҳамда белгиланган тартибда расмийлаштирилган пудрат шартномасини платформага юклайди. | 3 иш куни ичида | |||
| 14-босқич | Платформа | Платформага юкланган пудрат шартномасига мувофиқ объектнинг бошланғич ҚҚС билан нархидан 2 фоиздан ортиқ бўлмаган тендер таклифини таъминлаш кафолати суммасини ғолиб ва захирадаги ғолиб ташкилотлар ҳамда оферентларнинг ҳисобварақларига банк харажатлари ушланган ҳолда платформанинг ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи ташкилот билан платформа ўртасида ўрнатиладиган тўғридан-тўғри маълумот алмашинуви доирасида автоматик равишда қайтаради. | 1 иш куни мобайнида |
Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
| _____________________________________________________________________________ |
| (оферент номи) |
| ТЕНДЕР ПРЕДМЕТИ БЎЙИЧА ИШЛАРНИ БАЖАРИШГА НАРХ ТАКЛИФИ |
| (1-шакл) |
| ____________________________________________________________________________ |
| (тендер предметининг номи) |
| 1. Биз, оферент сифатида қуйида имзо чекувчилар: тендер предмети бўйича эълонда бириктирилган лойиҳа асосида тендер предмети жойлашган манзилга чиқиб ўрганганлигимизни; пудрат шартномасини имзолашдан ёки имзолангандан сўнг объектни қуришдан бош тортганимизда, платформа томонидан икки йил давомида электрон тендерга автоматик равишда қўйилмаслигимиз тўғрисида хабардорлигимизни; электрон тендер шартларига ва лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ имзоланган пудрат шартномамизга асосан барча ишларни ________________ сўм (ҚҚС ни ҳисобга олган ҳолда) сифатли бажаришимизни ва тугатишимизни тасдиқлаймиз. 2. Биз билан электрон тендер натижасига кўра пудрат шартномаси имзоланган тақдирда, ушбу пудрат шартномасида назарда тутилган кундан бошлаб ишларни бошлаш ҳамда _________ кун ичида объектни белгиланган тартибда фойдаланишга топшириш мажбуриятини оламиз. 3. Бизнинг таклифимиз тендер таклифларини баҳолаш кунидан бошлаб 60 календарь кун мобайнида ҳақиқий ҳисобланади. 4. Пудрат шартномаси тузилгунга қадар тендер таклифининг акцепти ўртамиздаги юридик мажбурият ҳисобланади. 5. Биз, оферент сифатида олган акцепт биз (оферент) сиз (буюртмачи) билан расмий пудрат шартномасини тузиш мажбуриятини олишимизни ва биз (оферент) унинг ижросини таъминлашимизни тасдиқлайди. 6. Қурилиш жараёнига жалб қилинган ёлланма ишчиларнинг ижтимоий ҳимояси ва хавфсизлигини таъминлаймиз. 7. Буюртмачи билан ўзаро ҳисоб-китобларни биринчи молия йили мобайнида ўзгартирилмайдиган шартномавий нархда амалга ошириш мажбуриятини оламиз. |
| Ташкилот раҳбарининг имзоси: |
| Тузилган санаси: 20__ йил «____» _____________ |
Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА|
ТЕНДЕР ПРЕДМЕТИ БЎЙИЧА ИШЛАРНИ БАЖАРИШНИНГ УМУМИЙ ЖАДВАЛИ (2-шакл) ________________________________________________________________________________________ (тендер предметининг номи) | |||
|
Т/р |
Объектнинг локал ведомостлари бўйича |
Ишларни бошлаш санаси |
Ишларни тугатиш санаси |
|
1. |
«Ер ишлари» локал ведомости бўйича |
||
|
2. |
«А блоки — архитектура ва қурилиш ечимлари, темир-бетон конструкциялар» (А-АС блоклари, КЖ) локал ведомости бўйича |
||
|
3. |
«Б блоки — архитектура ва қурилиш ечимлари, темир-бетон конструкциялар» (Б-АС блоклари, КЖ) локал ведомости бўйича |
||
|
4. |
«А блоки — тоза ва оқова сув таъминоти» (А-ВК блоклари) локал ведомости бўйича |
||
|
5. |
«Б блоки — тоза ва оқова сув таъминоти» (Б-ВК блоклари) локал ведомости бўйича |
||
|
… |
... |
||
|
… |
«Ободонлаштириш» локал ведомости бўйича |
||
|
Изоҳ. 1. Жадвалда тендер предметининг қисмлари бўйича барча локал ведомостларга мувофиқ ишларни бошлаш ва якунлаш саналари кўрсатилади. 2. Ушбу жадвалдаги саналар ғолиб қурилиш-пудрат ташкилоти томонидан объектнинг «Ишларни ишлаб чиқариш лойиҳаси» (ППР)га, яъни объект қурилишининг оқилона технологияси ва қурилишни ташкил этиш бўйича батафсил ишлаб чиқилган ҳужжатига мувофиқ аниқлаштирилиши мумкин. 3. Ушбу жадвалдаги иш турлари ва уларнинг ҳажмлари тендер предметининг иш турлари ва уларнинг ҳажмлари билан мослигига оферент жавобгар ҳисобланади. | |||
|
Ташкилот раҳбарининг имзоси: | |||
|
Тузилган санаси: 20___ йил «____» _____________ | |||
Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
|
ТЕНДЕР ПРЕДМЕТИ БЎЙИЧА МОЛИЯЛАШТИРИШ ЖАДВАЛИ (3-шакл) | ||||||||||||
|
___________________________________________________________________________________________ (тендер предметининг номи) | ||||||||||||
|
Молиялаштириш шартлари |
Тендер предмети бўйича календарь йил ичида молиялаштиришнинг ойма-ой тақсимоти | |||||||||||
|
январь |
февраль |
март |
апрель |
май |
июнь |
июль |
август |
сентябрь |
октябрь |
ноябрь |
декабрь | |
|
15 фоиз миқдорида бўнак |
||||||||||||
|
80 фоиз миқдорида кейинги молиялаштириш |
||||||||||||
|
5 фоиз миқдорида кафолат муддати |
||||||||||||
|
Изоҳ. Жадвалдаги бўнак маблағларидан ташқари ойма-ой тақсимланадиган молиявий маблағлар миқдори ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ тақсимланади. Бунда агар тендер предмети бўйича ишларни якунлаш муддати бир календарь йилдан ошган тақдирда, ушбу молиялаштириш жадвали фақат биринчи йилда бажариладиган ишлар қийматидан келиб чиқиб тақсимланади. | ||||||||||||
|
Ташкилот раҳбарининг имзоси: | ||||||||||||
|
| ||||||||||||
|
Тузилган санаси: 20___ йил «_____» ___________ | ||||||||||||