Ҳужжат кучини йўқотган 23.12.2024 17.01.2022 йилдаги 25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 23.12.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 декабрдаги 867-сонли «Мактабгача ва мактаб таълими ходимларининг узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълими соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 25 январдаги ПҚ-4963-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимининг тузилмаси (Халқ таълими вазирлиги, Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши, халқ таълими тизимидаги ҳудудий бошқарув органлари, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари, А. Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти, Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказлари, нодавлат таълим ташкилотлари, педагогика йўналишидаги олий таълим муассасалари);
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2022 й., 09/22/425/0712-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ таълими тизимидаги раҳбар, педагог ва мутахассис ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнига тингловчининг алоҳида ўқув модуллари бўйича ўқиши ва балларда ифодаланадиган ўзлаштиришини ўз ичига олган таълимнинг кредит-модуль тизимини жорий қилиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ таълими ходимларининг шахсий касбий салоҳиятининг индивидуал ва жамият эҳтиёжларига мос равишда ҳаёт давомида ўсиши жараёнини қамраб олган «Узлуксиз касбий таълим» махсус электрон платформаси орқали компетентлик даражасини ошириш ва касбий маҳоратини такомиллаштириш механизми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узлуксиз касбий ривожлантириш тизимида тингловчиларнинг анъанавий малака ошириш билан бир қаторда касбий ўқитишнинг уйғунлашган, иш жараёни билан биргаликда олиб бориладиган, масофавий ва бошқа турларини жорий этиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш курси битирувчисининг қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича умумий билим ва касб тайёргарлиги даражасига қўйиладиган талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан амалга ошириладиган узлуксиз касбий таълимнинг сифатини баҳолаш ва назорат қилиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ таълими ходимлари малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланадиган ихтисослашган таълим ташкилотлари реестрини юритиш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 28 декабрдаги 1026-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Б.О. Саидов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибиятига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 17 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги 25-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом халқ таълими тизимидаги раҳбар, педагог ва мутахассис ходимлар (кейинги ўринларда — халқ таълими ходимлари/ходимлар)ни узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини ташкил этиш улардаги касб маҳорати ва малака савиясининг доимий ўсиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, замонавий талабларга мувофиқ қайта тайёрлаш ва мунтазам равишда малака ошириб боришнинг самарали механизмларини жорий этиш асосида мазкур ходимларнинг юқори савиядаги узлуксиз касбий тайёргарлигини таъминлашга йўналтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачи — Халқ таълими вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари, тизимида умумий ўрта, мактабдан ташқари таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, нодавлат умумтаълим ташкилотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтисослаштирилган таълим ташкилоти — А. Авлоний номидаги Педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти, Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказлари, малака ошириш фаолияти билан шуғулланадиган нодавлат таълим ташкилотлари, педагог кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2022 й., 09/22/425/0712-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит — тингловчининг алоҳида ўқув модули бўйича ўқиши ва ўзлаштириши учун сарфланадиган ва балларда ифодаланадиган, муайян ўқув модули бўйича белгиланган топшириқларни бажариб, тегишли назорат шаклидан муваффақиятли ўтгандан сўнг бериладиган ўқув юкламаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака талаблари — касбий ривожланиш курси (ўқув модули) битирувчисининг умумий билим ва касбий тайёргарлиги даражасига қўйиладиган талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассислар — халқ таълими ташкилотларида методист, дефектолог, логопед, психолог, кутубхоначи ва мутахассис лавозимларида фаолият кўрсатувчи шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
педагог ходимлар — халқ таълими ташкилотларида таълим-тарбия фаолиятини амалга оширувчи ўқитувчи ва тарбиячилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
раҳбар ходимлар — халқ таълими ташкилотлари ва уларнинг таркибий бўлинмаларида бошқарув функциялари ва вазифаларини бажарувчи шахслар ҳамда уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, халқ таълими тизимидаги ҳудудий бошқарув органлари мутахассислари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тингловчи — ихтисослаштирилган таълим ташкилотига қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсига қабул қилинган халқ таълими ходими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш (кейинги ўринларда — узлуксиз касбий ривожлантириш) — шахс касбий салоҳиятининг индивидуал ва жамият эҳтиёжларига мос равишда ҳаёт давомида ўсиши жараёни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта тайёрлаш (малака ошириш) курси — қайта тайёрлаш (малака ошириш)нинг тасдиқланган ўқув режаси ва дастурлари асосида ишлаб чиқилган машғулотлар тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув модули — нисбатан мустақил, мазмунан яхлит ўқув курси ёки таълим технологиясининг минимал ҳажмдаги таркибий бирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Узлуксиз касбий таълим» махсус электрон платформаси (кейинги ўринларда — электрон платформа) — ўқув модуллари контентларини яратиш, сақлаш ва уларни таълим олувчиларга тақдим этиш, шунингдек, таълим олувчиларни рўйхатга олиш ва уларга ўқув модулларини онлайн тарзда ўзлаштириш имкониятини берувчи махсус электрон дастурий тизим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланадиган нодавлат таълим ташкилотлари реестри (кейинги ўринларда — Реестр) — халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланувчи нодавлат таълим ташкилотлари тўғрисидаги маълумотлар базасини ўз ичига олган электрон ахборот тизими.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мақсади ва асосий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мақсади — ходимларнинг эгаллаб турган лавозимлари, мутахассислиги ёки дарс берадиган фанлари бўйича касбий ва педагогик маҳорати доимий равишда ўсиб боришини, уларнинг илғор педагогик ва ахборот технологиялари, шунингдек, ўқитишнинг интерактив усуллари бўйича касбий билимлари, малака ва кўникмалари мунтазам равишда янгилаб борилишини таъминлаш ҳамда уларни давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари ва соҳага оид қонунчилик билан мунтазам таништириб боришдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Узлуксиз касбий ривожлантиришнинг асосий вазифалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларнинг доимий касбий ривожланиши учун кенг имкониятлар тақдим этадиган таълим муҳитини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мустақил фикрлаш кўникмаларини сингдириш ва ходимларнинг қобилиятини ривожлантириш ҳамда янги билимлар бериш орқали ўз устида мустақил ишлаш ва креатив фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларнинг индивидуал касбий ривожланиш траекторияси асосида компетентлик даражасини ошириш ва касбий маҳоратини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илғор педагогик ва ахборот технологиялари билан ишлаш бўйича амалий кўникмаларни шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий ўрта таълим сифатини оширишнинг асосий манбаи сифатида ходимларнинг касбий ривожланишини, ташаббускорлигини, илмий тадқиқотларга интилишини ва ижодий маҳоратини рағбатлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Узлуксиз касбий ривожлантириш тизимининг тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Узлуксиз касбий ривожлантириш тизимига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълими вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий халқ таълими бошқармалари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
А. Авлоний номидаги Педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда — Институт);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказлари (кейинги ўринларда — педагогика марказлари).
(6-банднинг еттинчи ва саккизинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2022 й., 09/22/425/0712-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
педагогика йўналишидаги олий таълим муассасалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака ошириш фаолияти билан шуғулланадиган нодавлат таълим ташкилотлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлик:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ таълими ходимларини касбий ривожлантириш тизими мақсад ва вазифаларини амалга оширишни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ таълими ходимларининг касбий маҳоратини оширишни ташкил этиш тартибини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини Давлат бюджетидан молиялаштириш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
навбатдаги календарь йил учун малака оширишнинг режа кўрсаткичларини тасдиқлайди ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тизимдаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланувчи Институт ва педагогика марказлари фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади;
(7-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2022 й., 09/22/425/0712-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг давлат таълим талабларини, малака ошириш курсларининг малака талабларини, ўқув режаси ва дастурларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тизимдаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тизимдаги қайта тайёрлаш ва малака оширишни амалга оширувчи таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш механизмларини, қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими мазмуни ва сифатига қўйиладиган давлат таълим талабларини (кейинги ўринларда — давлат таълим талаблари), қайта тайёрлаш (малака ошириш) курси битирувчисининг умумий билим ва касб тайёргарлиги даражасига қўйиладиган малака талабларини, қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизими самарадорлигини аниқлайдиган динамик кўрсаткичларни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Касбий малака ва билимлар бўйича тармоқ кенгаши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат бозори мониторинги асосида халқ таълими ходимларининг билим ва малакаларга бўлган эҳтиёжлари ва тенденцияларни аниқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касбий стандартларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ҳудудий халқ таълими бошқармалари (буюртмачи):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тизимдаги таълим муассасалари ходимларининг малака оширишга ўз вақтида ва тўла жалб қилинишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан навбатдаги календарь йилда ходимларни касбий ривожлантириш бўйича шакллантирилган буюртмаларни малака ошириш йўналишлари ва ташкилотлари бўйича гуруҳларга ажратган ҳолда умумлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларни касбий ривожлантириш бўйича умумлаштирилган буюртмаларни Вазирликка тақдим этади, шунингдек, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг электрон платформа билан ишлаш фаолиятини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув режаси, дастури, ўқув-методик ва бошқа ҳужжатларини тайёрлаш, ўқув курсларининг давомийлиги ҳамда уларни ташкил этиш шакллари бўйича Вазирликка таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муайян мутахассисликка талаб ортиши муносабати билан айрим педагогларнинг қайта ихтисослашуви юзасидан Вазирликка таклифлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларнинг малака ошириш бўйича эҳтиёжларини ўрганади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
навбатдаги календарь йилда ҳудуддаги ходимларни касбий ривожлантириш бўйича йўналишлар ва таълим муассасалари бўйича буюртмаларни шакллантиради ва ҳудудий халқ таълими бошқармасига тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудуддаги таълим муассасалари ходимларининг малака оширишга ўз вақтида ва тўла жалб қилинишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларнинг малака ошириш бўйича эҳтиёжларини ўрганган ҳолда электрон платформа орқали уларнинг индивидуал касбий ривожланиш траекториясини тузади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир ходимнинг узлуксиз касбий ривожлантириш бўйича фаолияти натижаларини тасдиқловчи маълумотлар (қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиганликлари ҳақидаги ҳужжатлар, муқобил малака ошириш натижалари бўйича маълумотлар) акс этган электрон шаклдаги ҳужжатлар мажмуаси — электрон портфолиосини шакллантиради ва унга ходимнинг индивидуал траекторияси, касбий ривожланиш натижалари ва ўзлаштирган ўқув дастурлари тўғрисидаги маълумотларни киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларнинг туман (шаҳар) миқёсидаги, шунингдек, мактаб ва мактабдан ташқари таълим муассасаларидаги узлуксиз малака ошириш тадбирларини ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларнинг ишдан ажралмаган шаклдаги малака ошириш жараёнлари мониторингини олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
педагог кадрларнинг меҳнат фаолиятини таҳлил қилиш асосида уларнинг касбий ривожланишга бўлган эҳтиёжларини аниқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
педагог кадрларнинг касбий ривожланишга бўлган эҳтиёжлари асосида уларга касбий ривожланишнинг турли шаклларидан фойдаланиш имкониятларини яратади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
педагог кадрларни касбий ривожланиш йўналишлари ва малака ошириш ташкилотлари тўғрисидаги маълумотлар билан таништиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
педагог кадрнинг қачон, қаерда ва қайси йўналишда малака ошириши, касбий ривожланишга бўлган эҳтиёжи ҳақидаги маълумотларни туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасасида узлуксиз касбий ривожлантириш бўйича турли тадбирларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
педагог кадрнинг узлуксиз касбий ривожланиш натижаларини таҳлил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Институт педагогика марказлари учун бош таълим муассасаси ҳисобланади ҳамда уларнинг ўқув, методик ва илмий фаолиятига раҳбарлик қилади.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2022 й., 09/22/425/0712-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини илмий-методик жиҳатдан таъминлайди, фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар ўтказади, тадқиқот натижаларини амалиётга кенг жорий этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий ўрта таълимнинг долзарб муаммолари юзасидан тизимли асосда илмий-тадқиқот дастурлари ва лойиҳаларини амалга оширади, илмий, илмий-амалий конференциялар, семинарлар, йиғилишлар ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
докторантура йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича юқори малакали кадрларни тайёрлайди, илмий ходимларнинг касбий даражасини доимий ошириб боради, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлайди, раҳбар кадрлар ва методистларнинг малакасини оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий ўрта таълим соҳасидаги илғор тажрибаларни ўрганади ва мамлакатимизда жорий этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади, хорижий мамлакатларнинг етакчи илмий-тадқиқот муассасалари билан халқаро алоқаларни ривожлантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий ўрта таълимни ташкил этишнинг янги технологиялари, воситалари ва шаклларини ишлаб чиқиш, синовдан ўтказиш ва экспертиза қилишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келажак мактаби, унинг раҳбари ва ўқитувчисининг моделини яратиш асосида халқ таълими ходимларининг касбий стандартларини ишлаб чиқади ва доимий тарзда ривожлантириб боради, илмий-тадқиқот фаолиятининг таълим жараёни билан алоқаларини мустаҳкамлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланаётган нодавлат таълим ташкилотлари учун намунавий ўқув режаси, дастур, ўқув-методик ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш, шунингдек, курсларнинг ўқув-услубий таъминотини доимий янгилаб боришга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Узлуксиз касбий таълим» махсус электрон платформани юритишни ташкил қилади, малака ошириш ташкилотлари билан биргаликда қайта тайёрлаш ҳамда малака ошириш курслари ўқув модуллари контенти марказлаштирилган тарзда ишлаб чиқилиши ва платформага киритилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Педагогика марказлари:
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2022 й., 09/22/425/0712-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳудудлардаги умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга ихтисослаштирилган ўқув муассасаси ҳисобланиб, шу йўналишдаги ўқув, илмий ҳамда ташкилий-методик ишларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
педагогика, психология, ўқув фанлари ва уларни ўқитиш методикасининг мамлакатимиздаги ва жаҳондаги энг янги ютуқларини мунтазам равишда ўрганиш ҳамда тарғиб қилишни, шунингдек, замонавий ахборот ва педагогик технологияларнинг педагоглар томонидан чуқур ўзлаштирилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
педагог ва мутахассис ходимларнинг ўз касбий малакаларини такомиллаштиришга бўлган эҳтиёжларини тўлароқ қондириш мақсадида қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг илғор шакл ва усулларини жорий этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудуддаги таълим муассасалари педагог ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш бўйича буюртмалар асосида навбатдаги календарь йил учун тегишли (курслар, ўқувлар, семинарлар, конференциялар ва бошқа) тадбирлар режасини шакллантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
педагог ва мутахассис ходимларни ҳамкорликда ўқитиш учун олий ва умумий ўрта таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари ва марказлари билан шартномалар тузади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув режаси ва ўқув дастурлари асосида ишчи ўқув режасини ҳамда ишчи ўқув дастурларини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудуддаги эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда алоҳида курсларни ташкил этиш учун, белгиланган тартибда тасдиқлатиш шарти билан, ўқув режаси ва ўқув дастурларини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ таълими ходимларини касбий ривожлантириш бўйича ташкил қилинган тадбирлар натижалари электрон платформага киритилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий марказда, олий таълим муассасалари ва нодавлат таълим ташкилотларида ташкил қилинган гуруҳлар ҳақида ҳар ойлик ҳисоботларни шакллантиради ва Институтга тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Педагогика йўналишидаги олий таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳудудлардаги умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог ва мутахассис ходимлари малакасини ошириш ишларини ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
педагогика, психология, ўқув фанлари ва уларни ўқитиш методикасининг мамлакатимиздаги ва жаҳондаги энг янги ютуқлари, шунингдек, замонавий ахборот ва педагогик технологияларнинг педагоглар томонидан чуқур ўзлаштирилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
педагог ва мутахассис ходимларнинг ўз касбий малакаларини такомиллаштиришга бўлган эҳтиёжларини тўлароқ қондириш мақсадида малака оширишнинг илғор шакл ва усулларини жорий этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудуддаги таълим муассасалари педагог ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш бўйича буюртмалар асосида малака ошириш курсларини шакллантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув режаси ва ўқув дастурлари асосида ишчи ўқув режасини ҳамда ишчи ўқув дастурларини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш натижалари электрон платформага киритилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкил қилинган гуруҳлар ҳақида ҳар ойлик ҳисоботларни шакллантиради ва тегишли ҳудудий марказга топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Узлуксиз касбий ривожлантириш курсларининг тингловчилари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Узлуксиз касбий ривожлантириш курсларининг тингловчилари ихтисослаштирилган таълим ташкилотидаги ўқув-лаборатория, ахборот-ресурс марказлари, соғломлаштириш ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Узлуксиз касбий ривожлантириш курси тингловчиси қуйидаги сабабларга кўра тингловчилар сафидан четлаштирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув интизомини ва ихтисослаштирилган таълим ташкилотининг ички тартиб-қоидаларини бузганлиги учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта тайёрлаш курсидаги дарс машғулотларини узрли сабабларсиз 36 соат, малака ошириш курсларида — 6 соат дарс қолдиргани учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тингловчига нисбатан суднинг ҳукми асосида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта тайёрлашда шартнома асосида ўқитиш учун белгиланган миқдордаги тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлиги учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вафот этганлиги сабабли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Тингловчи қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсидан четлатиш тўғрисида қарор чиқарилган кундан бошлаб уч кун ичида унга четлатиш сабаблари кўрсатилган ҳолда маълумотнома берилади, шунингдек, бу ҳақида уни малака оширишга юборган буюртмачига тегишли ихтисослаштирилган таълим ташкилоти томонидан маълум қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Малака ошириш курсидан четлатилган тингловчи буюртмачи томонидан унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши тартибида бир ойдан сўнг қайта малака оширишга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ходим асосий иш жойи бўйича белгиланган муддатда (жорий йил давомида) малака ошириш курсларидан узрли сабабларсиз ўтмаган тақдирда, у билан тузилган меҳнат шартномаси амал қилиш муддатидан қатъи назар, белгиланган тартибда икки ой мобайнида бекор қилинади. Мазкур ходимнинг таълим муассасасида ўз лавозимидаги фаолиятини давом эттириши учун ихтисослаштирилган таълим ташкилоти билан бевосита тузилган шартнома асосида ўз малакасини оширган бўлиши талаб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Узлуксиз касбий ривожлантириш шакллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Узлуксиз касбий ривожлантиришда таълим олишнинг қуйидаги шаклларидан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масофавий таълим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дуал таълим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мустақил таълим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака оширишнинг муқобил шакллари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Узлуксиз касбий ривожлантириш курсларидаги ўқув жараёни ихтисослаштирилган таълим ташкилоти раҳбари томонидан тасдиқланадиган машғулотлар жадвали асосида олиб борилади. Аудитория машғулотларининг барча турлари учун 80 дақиқа давом этадиган дарс жуфтлиги белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Узлуксиз касбий ривожлантириш курсларидаги ўқув машғулотлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъруза, амалий машғулот, лаборатория иши, семинар, тажриба алмашиш дарси, тренинг, интерфаол машғулотлар ва бошқа шаклларда олиб борилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган ўқув режалари ҳамда дастурларига мос равишда тузилган ва бир нечта ўқув фани модулларини ўз таркибига олган ишчи ўқув режалари асосида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олиш (кундузги) — ходимларнинг ўз иш жойларидан тўла ажралган тарзда ихтисослаштирилган таълим ташкилотларида ўқишини назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим олишнинг мазкур шакли кўчма (ходимларнинг яшаш ҳудудида) ва стажировка тарзида ҳам ташкил этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Кўчма шаклда таълим олиш ихтисослаштирилган таълим ташкилотлари томонидан тингловчиларнинг яшаш ҳудудида ташкил этиладиган ўқув машғулотлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Стажировка (тажриба орттириш) шаклида таълим олиш таълим ташкилотларида (олий таълим ташкилоти, малака ошириш ва қайта тайёрлаш таълим муассасаси, илмий-тадқиқот институти ва бошқалар) ёки таълимни бошқарув органларида (вазирлик, давлат ташкилотлари ёки вазирлик тизимидаги бошқа ташкилотларда) хизмат сафарига юбориш тарзида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимларнинг хорижда тажриба орттириши хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотларнинг грантлари, шунингдек, хорижий таълим муассасалари билан тузилган шартномалар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Стажировка якунида ходимларга стажировка муддати кўрсатилган ҳолда уларнинг стажировкадан ўтганлиги тўғрисида тажриба орттирилган ташкилот томонидан маълумотнома берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумотнома электрон тарзда ҳам тақдим этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ходимнинг стажировкаси тегишли ихтисослаштирилган таълим ташкилотининг таълим дастурлари асосида тузилган индивидуал касбий ривожланиш траекторияси асосида ташкил этилган бўлса, ходимга белгиланган ҳажмдаги кредит баллари берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олиш ходимларнинг ўз меҳнат фаолиятидан бўш вақтида (ўқувчиларнинг таътили, ўқитувчиларнинг методика кунлари ёки бошқа ҳолларда) ихтисослаштирилган таълим ташкилотида, шунингдек, ходимларнинг бевосита иш жойида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олиш масофавий шаклда ҳам амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Масофавий таълим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Масофавий таълим ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ таълим олувчилар томонидан зарур билим, малака ва кўникмаларни ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб олишни назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масофадан ўқитиш шакли бўйича малака оширишда дарс машғулотлари профессор-ўқитувчининг тингловчилар билан интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали интерактив дастурий тизимлардан фойдаланган ҳолда (реал вақт режимида) жонли мулоқот тарзида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Машғулотларнинг бир қисми тингловчилар билан контакт-сессиялар (аудиториядаги юзма-юз мулоқот) тарзида амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Масофадан ўқитиш шакли бўйича ўқитиш жараёнида тингловчилар фаолияти назорати, таълим жараёнини мувофиқлаштириш ва бошқариш ихтисослаштирилган таълим ташкилоти томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Масофадан туриб амалга ошириладиган ўқув курси дастурини тўлиқ ўзлаштирган тингловчиларга белгиланган ҳажмдаги кредит баллари берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Дуал таълим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Дуал таълим ўқув курсининг назарий қисмини тингловчи томонидан ихтисослаштирилган таълим ташкилотида, амалий қисмини эса иш жойида амалга оширишни назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дуал таълим шаклида амалга ошириладиган ўқув курси дастурини тўлиқ ўзлаштирган тингловчиларга белгиланган ҳажмдаги кредит баллари берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-§. Мустақил таълим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Мустақил таълим ходимлар томонидан ўз лавозими ва мутахассислиги бўйича янги билим, кўникма ва малакаларни таълим олувчи томонидан тузилган узлуксиз касбий таълим траекторияси асосида мустақил ўзлаштиришни назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Ходимнинг касбий эҳтиёжларига кўра мустақил малака ошириши электрон платформа орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимнинг касбий лаёқати ва салоҳияти давлат таълим талаблари, малака талаблари ва касбий стандартлар асосида тайёрланган назорат материалларидан фойдаланган ҳолда электрон платформа орқали диагностика қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диагностика натижаларига кўра аниқланган касбий эҳтиёжлар асосида ходимнинг индивидуал касбий ривожланиш траекторияси тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимнинг индивидуал касбий ривожланиш траекториясига мос равишда ходим томонидан ўзлаштирилиши тавсия этиладиган ўқув модуллари мажмуаси аниқланади ва ходим мазкур мажмуага киритилган ўқув модулларини мустақил ўзлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Мустақил таълимда курснинг давомийлиги академик соатларда белгиланади, курснинг амалдаги давомийлиги тингловчининг ўқув модулларини ўзлаштиришига боғлиқ бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Электрон платформа ҳар бир ўқув модули таълим олувчи томонидан ўзлаштирилишини назорат қилади, баҳолайди ва ўзлаштирилган модуллар бўйича кредит балларни жамлаб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-§. Малака оширишнинг муқобил шакллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Ходимлар малакасини оширишнинг муқобил (таълим дастурларисиз малака орттириш) шакллари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дарсликка муаллифлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
докторлик илмий даражасини олиш учун диссертацияни ҳимоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ва республика миқёсидаги илмий анжуман (семинар, конференция, симпозиум ва бошқа)ларда маъруза билан иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-тадқиқот натижалари асосида халқаро индексацияланган базаларда (Scopus, Web of Science) эътироф этилган журналларда мақола нашр этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхати Вазирлик томонидан тасдиқланадиган бошқа фаолиятлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Узлуксиз касбий ривожлантириш тизимида муқобил малака ошириш шаклларининг рўйхати уларга бериладиган кредит баллари кўрсатилган ҳолда Вазирлик томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Муқобил малака ошириш шаклларида шуғулланиш натижалари (кредит баллари) узлуксиз касбий таълимнинг натижаларини умумлаштиришда ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Узлуксиз касбий ривожлантириш турлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Узлуксиз касбий ривожлантириш қайта тайёрлаш ва малака ошириш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимларни қайта тайёрлашнинг мақсади — меҳнат бозори, шахс, давлат ва жамиятнинг ўзгарувчан эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган олий маълумотли, лекин тегишли педагогик ёки касбий маълумотга эга бўлмаган ходимларнинг қўшимча ихтисослик бўйича касбий билим ва кўникмаларини мавжуд давлат таълим стандартлари ёки давлат таълим талаблари асосида шакллантиришдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимлар малакасини оширишнинг мақсади — ходимларнинг малака даражасига ортиб бораётган талаблар ва касбий фаолиятни амалга оширишнинг замонавий усулларини ўзлаштириш зарурати билан боғлиқ ҳолда назарий ва амалий билимларини янгилашдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Ходимларни қайта тайёрлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Ходимларни қайта тайёрлаш янги лавозимга тайинлаш ёки мутахассисликнинг малака таснифига мувофиқ кейинчалик профессионал фаолиятнинг янги турини бажариш мақсадида янги касбий билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштиришга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Қайта тайёрлашнинг асосий турлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
педагогик қайта тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касбий қайта тайёрлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Педагогик қайта тайёрлаш — олий таълим муассасаларининг нопедагогик йўналишларини битирган мутахассисларнинг базавий касбий маълумотини таълимнинг тегишли тури Давлат таълим стандарти (Давлат таълим талаблари) билан белгиланадиган ўқув-тарбия жараёнининг талаб этиладиган сифатини таъминлайдиган даражада педагогик фаолиятни юритиш учун зарур ва етарли бўлган педагогик тайёргарлик талабларига мувофиқлаштириш мақсадида мутахассисларни ўқитиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Касбий қайта тайёрлаш (ихтисослашув) — олий педагогик маълумотли мутахассислар томонидан таълимнинг тегишли тури Давлат таълим стандарти (Давлат таълим талаблари) билан белгиланадиган ўқитишнинг талаб этиладиган сифатини таъминлайдиган даражада ўқув фани ёки курс бўйича педагогик фаолиятни юритиш учун зарур ва етарли ҳажмда янги касбий билимлар, малака ва кўникмаларни ўзлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Педагогик маълумотга эга бўлмаган бошқа соҳа мутахассисларига педагогик фаолият олиб бориши учун соҳасига мос фандан касбий ҳамда педагогик қайта тайёрлашдан ўтиши талаб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Раҳбар ходимларни қайта тайёрлаш Вазирлик ёки халқ таълими ҳудудий бошқарув органлари буюртмаларига биноан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим муассасаларининг раҳбарлик лавозимига тайинлаш учун захирага олинган ёки раҳбарликка янги тайинланган ходимлар қайта тайёрлов курсларига жалб этиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Педагог ҳамда мутахассис ходимларни қайта тайёрлаш, ўқув режаларига янги ўқув фанлари ёки курслар жорий этилиши, буюртмачилар ёки меҳнат бозорининг талаблари билан белгиланадиган айрим педагог ҳамда мутахассисларнинг қайта ихтисослашуви ёки янги мутахассисликка эга бўлиши муносабати билан юзага келган эҳтиёжларга кўра ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вақтинча ишламайдиган педагоглар ҳам ўз хоҳишига кўра қайта тайёрлаш курсларида ўқиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Педагог ва мутахассис ходимларни қайта тайёрлаш уларнинг эҳтиёжлари ва мурожаатларига биноан тўлов шартномалари асосида ташкил этилади. Тўловлар қайта тайёрлаш курси тингловчиси ёки ҳомий (юридик ёки жисмоний шахслар)лар томонидан шартномада кўзда тутилган муддатлар ва миқдорларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Қайта тайёрлаш буюртмачининг якка тартибдаги топшириғи ёки аниқ йўналтирилган дастури асосида, давлат таълим талаблари, шунингдек таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органи талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган дастурлар бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайта тайёрлашга иккинчи олий таълимни олиш сифатида қаралмайди, қайта тайёрлаш натижасида бериладиган ҳужжат (диплом) фақат муайян лавозимда фаолият кўрсатиш ёки муайян фанлар бўйича ўқув машғулотлари олиб бориш ҳуқуқини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Ходимларни қайта тайёрлаш Вазирлик томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва ўқув дастурлари бўйича амалга оширилади. Ўқув юкламасини режалаштиришда тингловчиларнинг мустақил ишлашига алоҳида эътибор қаратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Қайта тайёрлаш дастурларини ўзлаштириш муддати ўқув режасига киритилган фанлар сони ҳамда уларнинг юкламалари ҳажмидан келиб чиқиб белгиланади ва у камида 576 соатни ташкил қилади. Аудитория машғулотлари ҳафталик юкламасининг энг юқори ҳажми ҳафтасига 36 соат этиб белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Қайта тайёрлаш курслари ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олиш, масофавий таълим ёки дуал таълим шакллари орқали амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, курсларнинг камида бир ойи, яъни 144 соати бевосита ихтисослаштирилган таълим ташкилотида ўтказилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Қайта тайёрлаш курсларини амалга оширувчи ихтисослаштирилган таълим ташкилотлари қайта тайёрлаш курсларини ташкил этишда қуйидагиларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачилар эҳтиёжи ва якка шахсларнинг мурожаатларига кўра қайта тайёрлаш курсларига буюртмаларни шакллантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта тайёрлаш курсларида ўқиш истагини билдирган талабгор-тингловчиларга доир ҳужжатларни (фамилияси, исми ва отасининг исми, қачон ва қайси олий таълим муассасасини битирганлиги, диплом бўйича мутахассислиги, қайта тайёрлаш йўналишига мослиги) тўлиқ ўрганади ва тегишли хулосани тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта тайёрлаш курслари учун таянч ўқув режаси ва ўқув дастурлари асосида ўқув-методик материаллар (ишчи ўқув режаси, ишчи дастурлар, ўқув-методик мажмуалар)ни тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Қайта тайёрлаш курслари етарли илмий-педагогик ва моддий-техник базага эга ихтисослаштирилган таълим ташкилоти томонидан ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтисослаштирилган таълим ташкилоти раҳбари қайта тайёрлаш курслари белгиланган талаблар ва тартибга қатъий риоя қилган ҳолда ташкил этилиши юзасидан шахсан жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Қайта тайёрлаш жараёнида гуруҳдаги курс тингловчиларининг сони 25 нафардан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Қайта тайёрлаш курсларидаги ўқув жараёни таянч ўқув режаларига мос равишда тузилган ва ҳар бири бир нечта ўқув фани модулларини ўз таркибига олган блоклардан иборат ишчи ўқув режалари асосида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Қайта тайёрлаш курсларидан ўтувчи ходимлар ихтисослаштирилган таълим ташкилоти раҳбарининг буйруғи билан тингловчилар сафига қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Қайта тайёрлаш курси тингловчиси курснинг ўқув режасида кўзда тутилган барча назорат турларида (оралиқ, якуний ва бошқалар) ижобий натижа кўрсатса, курснинг ўқув дастури тўлиқ ўзлаштирилган ҳисобланади. Оралиқ назорат топшириқларини муваффақиятли бажарган тингловчи якуний назоратга қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Оралиқ назоратларда етарли балл тўплай олмаган тингловчига 1 ой муддат давомида қайта топширишга имконият берилади. Белгиланган муддатларда оралиқ назоратни қайта топшира олмаган тингловчи тингловчилар сафидан чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Якуний аттестацияни ўтказиш учун ихтисослаштирилган таълим ташкилоти раҳбари тегишли буйруқ билан якуний аттестация комиссиясини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якуний аттестация якуний назорат синовлари ва битирув ишини ҳимоя қилиш орқали ўтказилади. Якуний назорат синовларидан муваффақиятли ўтган тингловчиларга битирув ишини ҳимоя қилишга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Якуний аттестациядан муваффақиятли ўтган тингловчиларга давлат намунасидаги ҳужжат (диплом) берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Якуний аттестация синовларида етарли балл тўплай олмаган ёки узрли сабабларга кўра (меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик, туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътили, хизмат сафарида бўлиш ва бошқалар) қатнаша олмаган тингловчиларга бир йил давомида қайта топширишга имконият берилади. Агар навбатдаги курслар бир йил мобайнида ташкил этилмаса, алоҳида якуний аттестация комиссияси тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Якуний аттестация синовларини қайта топшириш натижалари салбий бўлган тақдирда, тингловчига курсни тугатганлик тўғрисида маълумотнома берилади ва бир йил давомида тўлов-шартнома асосида қайта топширишга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Ходимларнинг малакасини ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Ходимларнинг малакасини ошириш халқ таълими ҳудудий бошқарув органлари ёки бевосита Вазирликнинг буюртмаларига биноан ихтисослаштирилган таълим ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Малака ошириш ихтисослаштирилган таълим ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган табақалаштирилган ишчи ўқув дастурлари бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Ходим унинг меҳнат таътили ёки вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги даврида малака оширишга жалб қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Ходимларнинг ҳар йили белгиланган давомийликдаги малака ошириш дастурларини ўзлаштириши ва белгиланган ҳажмдаги кредит балларини йиғишлари мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Ходимлар малакасини оширишнинг ҳар йилги умумий давомийлиги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимлари учун камида 30 соат, педагог ходимлар учун камида 36 соат этиб белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Реестр орқали ҳар йили 5 октябрда навбатдаги календарь йилда ташкил этиладиган малака ошириш курслари ҳақидаги маълумотлар курсларни ташкил қиладиган ихтисослаштирилган таълим ташкилотлари ҳамда электрон платформа бўйича барча ходимлар эътиборига ҳавола қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Халқ таълими ташкилотининг ҳар бир ходими, жорий йилнинг 6 октябридан 15 октябрига қадар, ўз эҳтиёжи ва ихтиёридан келиб чиқиб, навбатдаги календарь йилда малака оширадиган ихтисослаштирилган таълим ташкилотини танлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Унга кўра, реестрда ходим фаолият кўрсатадиган таълим муассасасининг навбатдаги календарь йил учун малака оширишга бўлган буюртмаси шаклланади. Бунда, халқ таълими ташкилоти раҳбари ҳар бир ходимнинг мазкур буюртмага киритилишини шахсан таъминлайди ва назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Реестрда шаклланган буюртмада ходимнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, диплом бўйича мутахассислиги, иш жойи, лавозими, дарс берадиган фани, танлаган малака ошириш курси ва ихтисослаштирилган таълим ташкилоти кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Жорий йилнинг 25 октябригача туман (шаҳар) халқ таълими бўлими томонидан тизимдаги барча таълим муассасалари ходимларининг навбатдаги календарь йил учун малака оширишга бўлган буюртмалари ихтисослаштирилган таълим ташкилотлари ҳамда электрон платформа бўйича умумлаштирилади ва рақамли режа шаклида тегишли ҳудудий халқ таълими бошқармасига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими раҳбарияти тизимдаги барча халқ таълими муассасалари ҳамда халқ таълими бўлимида асосий штатда фаолият кўрсатаётган ҳар бир ходимнинг малака ошириш бўйича тегишли буюртмага киритилишини таъминлайди ва назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Ҳудудий халқ таълими бошқармалари томонидан туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг навбатдаги календарь йил учун малака оширишга бўлган эҳтиёжлари буюртма кўринишида ихтисослаштирилган таълим ташкилотлари ҳамда электрон платформа бўйича умумлаштирилади ва рақамли режа шаклида жорий йилнинг 5 ноябрига қадар Институтга тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий халқ таълими бошқармалари раҳбарияти ўз ҳудудларидаги барча халқ таълими муассасалари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ва ҳудудий халқ таълими бошқарув органида фаолият кўрсатаётган ҳар бир ходимнинг мазкур буюртмага киритилишини таъминлайди ва назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. Институт томонидан мазкур буюртмалар асосида халқ таълими ходимларининг ҳудудлар, ихтисослаштирилган таълим ташкилотлари ва электрон платформа бўйича тақсимоти (кейинги ўринларда — тақсимот) шакллантирилади ва 15 ноябрга қадар Вазирликка тасдиқлаш учун тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур тақсимот Вазирлик томонидан 5 декабрга қадар тасдиқланади ва Институт томонидан Реестрга жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74. Ихтисослаштирилган таълим ташкилотлари тақсимот асосида малака ошириш курсларини ташкил этиш бўйича ўзларининг режаларини ишлаб чиқади ва буюртмачиларга етказилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75. Буюртмачилар (ҳудудий халқ таълими бошқарув органлари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ва таълим муассасалари) Реестрдаги тақсимот ва ихтисослаштирилган таълим ташкилотларининг малака ошириш курсларини ташкил этиш бўйича режаларига биноан тизимларидаги таълим муассасалари раҳбар, педагог ва мутахассис ходимларининг тегишлилиги бўйича ихтисослаштирилган таълим ташкилотларига ўқишга белгиланган муддатда етиб боришларини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76. Малака оширишга юборилган ходим ихтисослаштирилган таълим ташкилоти раҳбарининг буйруғи билан тингловчилар сафига қабул қилинади. Тингловчилар гуруҳини шакллантириш, курснинг ўқув режаси ва дастурларини ишлаб чиқишда ходимларнинг базавий маълумоти, мутахассислиги, тоифаси ва эгаллаб турган лавозимлари, шунингдек, касбий эҳтиёжлари ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77. Малака ошириш курсларидаги ўқув жараёнлари курсларга жалб этилган ходимлар 25 нафар тингловчидан иборат ўқув гуруҳларига бўлинган ҳолда ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тингловчилар контингентини бир гуруҳ меъёрида шакллантириб бўлмайдиган алоҳида йўналишлар бўйича ўқув жараёнини ташкил этишда, истисно тариқасида, Вазирликнинг рухсати билан бир гуруҳдаги тингловчилар сони камида 15 нафар этиб белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78. Малака ошириш курсларини ташкил қилиш, уларни талаб даражасида ўтказиш, таълим самарадорлигини таъминлаш ҳамда тингловчиларнинг яшаши учун шарт-шароитлар яратиш (ихтисослаштирилган таълим ташкилотида тингловчилар турар жойи мавжуд бўлса) масъулияти тегишли таълим ташкилоти раҳбари зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79. Малака ошириш курси тингловчиси курснинг ўқув режасида назарда тутилган барча назорат турларида ижобий натижа кўрсатса, курснинг ўқув дастури тўлиқ ўзлаштирилган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80. Назоратларда етарли балл тўплай олмаган тингловчига курс давомида қайта топширишга имконият берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81. Малака ошириш курси дастурини тўлиқ ўзлаштирган тингловчиларга курсни ташкил қилган таълим муассасаси томонидан давлат намунасидаги электрон генерация қилинган ва электрон имзо ёки унинг муқобил шаклдаги ҳужжатни тасдиқловчи воситалар (QR-код, штрихкод) билан тасдиқланган ҳужжат (сертификат) берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82. Ҳар бир ходим ҳақидаги малака ошириш курси бошланган кун, тугалланган кун, тўпланган кредитлар ва курсни тамомлаганлик ҳақидаги ҳужжат (сертификат) бўйича маълумотлар ихтисослаштирилган таълим ташкилоти томонидан электрон платформага киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур маълумотлар ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ киритилиши учун ихтисослаштирилган таълим ташкилоти раҳбари шахсан масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Электрон платформа орқали малака ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83. Узлуксиз касбий ривожлантиришни таъминлаш учун электрон платформадан фойдаланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84. Электрон платформа барча халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантиришга доир маълумотлар ўзида жамлаб борилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85. Электрон платформанинг тузилиши, электрон платформага халқ таълими ходимлари ҳақидаги маълумотларни киритиш, қайта ишлаш ва фойдаланиш тартиби Вазирлик томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон платформада халқ таълими ходимларининг электрон портфолиоси шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
86. Узлуксиз касбий ривожлантириш курслари ўқув режаси ва дастурлари таркибига кирувчи ўқув модулларини мустақил ўзлаштириш бўйича интерактив ўқув мажмуалари ҳам электрон платформага жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
87. Таълим олувчи ходим узлуксиз касбий ривожлантириш курслари ўқув режаси ва дастурлари таркибига кирувчи ҳар бир ўқув модулини ўқиб ўзлаштиради, ўқув модули бўйича назорат ишларини бажаради ва электрон платформа томонидан баҳоланади (кредит баллари қўйилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
88. Узлуксиз касбий ривожлантириш курслари ўқув режаси ва дастурлари таркибига кирувчи ҳар бир ўқув модулини муваффақиятли ўзлаштирган ва назорат топшириқларини бажарган ходимнинг барча кредит баллари жамланади ҳамда унга курсни муваффақиятли тугатганлиги ҳақида давлат намунасидаги электрон генерация қилинган ва электрон имзо ёки унинг муқобил шаклдаги ҳужжатни тасдиқловчи воситалар (QR-код, штрих код) билан тасдиқланган ҳужжат (сертификат) шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
89. Ҳар бир ўқув модули ёки курсни муваффақиятли ўзлаштирганлик ҳақидаги маълумотлар ходимларнинг электрон портфолиосида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Узлуксиз касбий ривожлантириш натижаларини жамлаш ва баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
90. Ҳар бир халқ таълими ходимининг узлуксиз касбий ривожлантириш жараёнида тўплаган кредит баллари электрон платформа томонидан қўшиб чиқилади ва натижаси унинг шахсий кабинетида акс эттирилади, шунингдек, буюртмачи — халқ таълими ҳудудий бошқарув органлари эътиборига ҳавола қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
91. Белгиланган меъёрдан кам бўлмаган кредит баллари тўплаган ходимларга жорий йил учун узлуксиз касбий ривожлантиришни муваффақиятли амалга оширгани тўғрисида сертификат шакллантирилади ва ходимнинг шахсий кабинетига жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92. Ҳар ойнинг 1-кунида халқ таълими ходимининг узлуксиз касбий ривожланиши ҳолати электрон платформа томонидан мониторинг қилинади ва натижалари ҳудудлар, туман (шаҳар)лар ҳамда ихтисослаштирилган таълим ташкилотлари бўйича шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
93. Мониторинг натижалари узлуксиз касбий ривожлантиришни бошқариш ва мавжуд муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш учун хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
94. Мониторинг натижасида ўтган ойда малака ошириш курсларини тугатган ҳар бир ходим ҳақида маълумотлар кўрсатилган ва электрон имзо ёки унинг муқобил шаклдаги ҳужжатни тасдиқловчи воситалар (QR-код, штрих код) билан тасдиқланадиган рўйхат шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур рўйхат халқ таълими ходимининг узлуксиз касбий ривожланиши ҳолати ҳақида маълумот берувчи асосий манба ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Узлуксиз касбий ривожлантириш сифатини баҳолаш ва назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
95. Узлуксиз касбий ривожланиши сифати улар тайёргарлигининг зарур ва етарли даражаси, улардаги билим ва амалий маҳоратнинг мазкур ходимларга қўйиладиган малака талабларига мувофиқлиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96. Ихтисослаштирилган таълим ташкилотларининг узлуксиз касбий ривожлантириш бўйича фаолияти сифатини назорат қилиш Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Вазирлик (Институт ва педагогика марказлари) ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (педагогика йўналишидаги олий таълим муассасалари) томонидан амалга оширилади.
(96-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2022 й., 09/22/425/0712-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
97. Таълим сифатини назорат қилишда тегишли ихтисослаштирилган таълим ташкилотларида халқ таълими ходимларини касбий ривожлантириш сифатини назорат қилиш ҳамда мунтазам равишда малака ошириш дастурлари асосида таълим беришнинг самарадорлиги баҳоланади ва дастурларни такомиллаштириш бўйича чоралар кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
98. Реестрга киритилган ихтисослаштирилган таълим ташкилотлари томонидан ўтказилган малака ошириш курсларининг самарадорлиги, тингловчиларнинг якуний назорат синовларини ўтказиш ва баҳолаш Вазирлик томонидан ташкил этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик мазкур синовларни ўтказиш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, якуний назорат натижасида малака ошириш курс тингловчиларининг камида 70 фоизи ижобий баҳоланган (максимал баллнинг камида 56 фоизини тўплаган) тақдирда, курсдаги таълим сифати ижобий деб топилади. Акс ҳолда малака ошириш курси сифатсиз ташкил этилган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака ошириш курси сифатсиз ташкил этилган деб топилган ихтисослаштирилган таълим ташкилоти Реестрдан чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-боб. Узлуксиз касбий ривожлантириш курсларини тамомлаганлик тўғрисидаги давлат намунасидаги ҳужжатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
99. Узлуксиз касбий ривожлантириш бўйича таълим дастурлари талабларини муваффақиятли бажарган тингловчиларга тегишли равишда давлат намунасидаги қуйидаги ҳужжатлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака ошириш тўғрисидаги сертификат — белгиланган кредит балларини жамғаргандан сўнг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта тайёрлаш тўғрисидаги диплом — камида 576 соат ҳажмда таълим дастурларини муваффақиятли ўзлаштиргандан сўнг, якуний аттестация натижасига кўра берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
100. Узлуксиз касбий ривожлантириш дастурини ўзлаштирганлик тўғрисидаги диплом ва сертификатларнинг электрон реестри юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диплом ва сертификатларни расмийлаштириш тартиби Вазирлик томонидан тасдиқланади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-боб. Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
101. Узлуксиз касбий ривожлантириш тизимидаги таълим жараёнининг мазмуни ва сифатига қўйиладиган давлат таълим талаблари «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади ҳамда уларда таълим жараёнини ташкил этишни, унинг мазмунини, методик таъминлашни, сифат ва самарадорлигини оширишни такомиллаштиришга доир талаблар қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
102. Давлат таълим талаблари Вазирлик томонидан ишлаб чиқилади ва белгиланган тартибда тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
103. Давлат таълим талаблари асосида халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш (малака ошириш) курси битирувчисининг умумий билим ва касбий тайёргарлиги даражасига қўйиладиган малака талаблари ишлаб чиқилади ва Вазирлик томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
104. Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш (малака ошириш) курси битирувчисининг умумий билим ва касбий тайёргарлиги даражасига қўйиладиган малака талаблари тегишли йўналишлар бўйича курсларнинг ўқув режалари ва дастурларини шакллантириш, шунингдек, ўқув жараёнини ва таълим сифатини назорат қилиш тартибини ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
105. Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш таълимининг ўқув режаси ва дастурлари етакчи олимлар, мутахассислар, профессор-ўқитувчилар ҳамда методистлар таркиби томонидан тингловчиларнинг эҳтиёжларини ўрганиш (педагогик диагностика) натижалари асосида тузилади ва таълим жараёнини методик таъминлашнинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
106. Қуйидагилар қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича таълим дастурлари мазмунига қўйиладиган базавий талаблар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касблар ва лавозимларга бўлган касбий малака талабларига мувофиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини билишга, таълим турлари ва босқичлари бўйича давлат таълим талаблари (давлат таълим стандарти)нинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлашга, тингловчиларнинг касбий билимларини янгилаш ва чуқурлаштиришга, янги, қўшимча касбий малака ва кўникмаларни ҳосил қилишга, таълим-тарбиянинг самарали усуллари ҳамда технологияларини эгаллаш ва такомиллаштиришга қаратилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий ахборот технологияларидан фойдалана олишни назарда тутиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат таълим талаблари ҳажм ва мазмунининг қайта тайёрлаш ҳамда малака ошириш муддатларига мувофиқлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
107. Қайта тайёрлаш бўйича таълим дастури тегишли базавий мақсадлар ва мазмунга мос битирув иши билан тугалланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-боб. Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланадиган ихтисослаштирилган таълим ташкилотлари реестрини юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
108. Педагог кадрлар тайёрлайдиган олий таълим ташкилотлари ва нодавлат таълим ташкилотларининг халқ таълими ходимлари малакасини ошириш билан боғлиқ харажатларини Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш учун Вазирлик томонидан Реестр шакллантирилади ва у бир йил муддатга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
109. Реестр Вазирлик томонидан тасдиқланади ва ҳар йили янгиланиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
110. Қуйидагилар тўғрисидаги маълумотлар Реестрга тўғридан-тўғри киритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
педагогика марказлари;
(110-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2022 й., 09/22/425/0712-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий мурожаати асосида педагог кадрлар тайёрлайдиган олий таълим ташкилотлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
111. Нодавлат таълим ташкилоти халқ таълими ходимлари малакасини оширганлиги учун Давлат бюджетидан маблағлар олиш учун Реестрда белгиланган шаклдаги сўровномани тўлдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўровномада нодавлат таълим ташкилоти номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), таълим фаолиятини амалга ошириш жой(лар)ининг манзили, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, Реестрга киритилаётган малака ошириш курслари йўналишлари, сўровномани тўлдирган ва уни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда лавозими кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўровномани Вазирликка юборишдан олдин нодавлат таълим ташкилоти халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жавобгарлиги ва бошқа ҳолатларни назарда тутувчи оммавий оферта билан танишиб, уни тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
112. Оммавий офертани тасдиқлаш Вазирлик ва нодавлат таълим ташкилоти ўртасида шартнома тузилишига тенглаштирилади ҳамда талаблар ва шартларга тўлиқ амал қилишга розилигини билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
113. Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар электрон тарзда илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака ошириш курсларида ўқув машғулотларини олиб борувчи педагог кадрлар тўғрисида маълумот (уларнинг паспорти нусхаси ёки идентификация ID-картаси, олий таълим муассасасини тамомлаганлиги ёки илмий даража тўғрисидаги диплом нусхаси, меҳнат дафтарчасининг тасдиқланган нусхаси);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака ошириш курси ўқув режаси ва дастурларининг электрон нусхалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин ва санитария-эпидемиология назорати органлари томонидан мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига ва санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
114. Қуйидаги ҳолатларда ихтисослаштирилган таълим ташкилотининг Реестрга киритиш бўйича мурожаатига рад жавоби берилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин хавфсизлиги талабларига ва санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалар салбий бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўровномага нодавлат ташкилот тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ киритилмаганда ёки сохта маълумотлар тақдим этилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
115. Вазирлик Реестрга киритиш ёки Реестрга киритишни рад этиш бўйича қарорни нодавлат таълим ташкилотига Реестр орқали етказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-боб. Узлуксиз касбий ривожлантиришни молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
116. Узлуксиз касбий ривожлантириш тизимида Институт, педагогика марказлари, педагог кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари томонидан халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Вазирликка ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(116-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2022 й., 09/22/425/0712-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
117. Давлат бюджети маблағларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлик томонидан халқ таълими ходимлари малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланаётган ихтисослаштирилган таълим ташкилотларининг электрон реестри (кейинги ўринларда — Реестр) юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
118. Педагог кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари ҳамда Реестрга киритилган ихтисослаштирилган таълим ташкилотларининг халқ таълими ходимлари малакасини ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш ҳар бирида 25 нафар тингловчи бўлган гуруҳда малака ошириш курсининг якуни бўйича гуруҳдаги тингловчилар курсни муваффақиятли тугатиб тегишли сертификатга эга бўлган ҳар бир тингловчи учун амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, педагог кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари ҳамда Реестрга киритилган нодавлат таълим ташкилотлари билан Вазирлик ўртасида тўғридан-тўғри тузиладиган шартномалар асосида тўловлар амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
119. Институт ҳар йили 15 ноябрга қадар келгуси йилда ҳудудий малака ошириш марказлари, олий таълим муассасалари ҳамда Реестрга киритилган нодавлат таълим ташкилотларида малака оширадиган халқ таълими ходимларининг ҳудудлар бўйича тақсимотини тасдиқлаш учун Вазирликка тақдим этади ва тасдиқланган тақсимот асосида келгуси йил учун педагог кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари ҳамда Реестрга киритилган нодавлат таълим ташкилотларида малака оширадиган тингловчилар учун тегишли маблағлар режалаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
120. Педагог кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари ҳамда Реестрга киритилган нодавлат таълим ташкилотларида малака оширадиган тингловчилар учун маблағлар алоҳида ғазна ҳисобварағида юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
121. Бир нафар тингловчи учун тўланадиган маблағ миқдори Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан кейинги молия йили бошланишидан олдин ходимларнинг малака ошириши учун сарфланган ўртача харажатдан келиб чиқиб белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
122. Молия йили давомида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ иш ҳақи миқдорлари ва шартлари ўзгарган ҳолларда бир нафар тингловчи учун сарфланадиган харажатлар миқдори Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
123. Институт педагог кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари ҳамда Реестрга киритилган нодавлат таълим ташкилотларида ҳақиқатда малака оширган ва белгиланган тартибда сертификатга эга бўлган тингловчилар тўғрисидаги маълумотларни навбатдаги ойнинг 3-кунига қадар тегишли маблағ тўланиши юзасидан Вазирликка мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
124. Мурожаатга қуйидагилар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш курсларини ташкил этган педагог кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари ҳамда Реестрга киритилган нодавлат таълим ташкилотларининг номи, жойлашган жойи (почта манзили) ва ташкилий-ҳуқуқий шаклини тасдиқловчи гувоҳнома, банк реквизитлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳақиқатда малака оширган ва сертификатга эга бўлган тингловчиларнинг тасдиқланган рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
педагог кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари ҳамда Реестрга киритилган нодавлат таълим ташкилотлари бўйича уларга тўланиши лозим бўлган тегишли ҳисоб-китоблар билан биргаликда маблағларга буюртма.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
125. Маблағ ажратиш учун тақдим этилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва тўғрилигига Институт жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
126. Тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг сохталиги аниқланганда, педагог кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари ҳамда Реестрга киритилган нодавлат таълим ташкилотларининг халқ таълими ходимлари малакасини ошириш бўйича ҳуқуқи бекор қилинади ҳамда ортиқча олинган маблағлар қонунчиликда белгиланган тартибда бюджетга қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
127. Педагог кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари ҳамда Реестрга киритилган нодавлат таълим ташкилотларида ҳақиқатда малака оширган тингловчилар сони ҳар ой якуни бўйича уларда малака оширилиши режалаштирилган тингловчилар сонидан кам бўлган ҳолларда ушбу тингловчилар учун режалаштирилган маблағлар Вазирлик томонидан ҳудудий малака ошириш марказларига йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
128. Институтда ҳамда педагогика марказларида бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган тингловчилар нисбатининг чекланган нормативлари олий таълим муассасалари учун белгиланган бир нафар ўқитувчи ҳисобига талабалар сони нисбатининг чекланган нормативларидан 25 фоиз паст этиб белгиланади.
(128-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2022 й., 09/22/425/0712-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
129. Институт ҳамда педагогика марказларининг сақлаш билан боғлиқ барча харажатлари уларнинг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб Вазирликка республика бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида молиялаштирилади.
(129-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2022 й., 09/22/425/0712-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
130. Ихтисослаштирилган таълим ташкилотларига ишдан ажралган ҳолда малака оширишга юборилган тингловчиларнинг ўқиши даврида асосий иш жойи бўйича лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланиб қолади, уларнинг ўқув юкламалари эса бошқа педагог ходимлар ўртасида тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдан ажралган ҳолда малака ошириш учун бошқа ҳудудлардан юборилган тингловчиларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўқишга бориш ва ундан қайтиш бўйича бир марталик йўл ҳақи харажатлари уларни юборган томон ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
131. Давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши юзасидан назорат Вазирликнинг Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа назорат органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
132. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги 25-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 28 декабрдаги 1026-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1-банднинг иккинчи хатбошиси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 5-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, тизимида мактабгача таълим ташкилотлари бўлган вазирликлар ва идоралар ҳар йили 15 ноябргача мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган педагог ходимларнинг эгаллаб турган лавозимига қараб курслардан ўтиши бўйича белгиланган даврийликни инобатга олган ҳолда, кейинги календарь йилда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида ўқишга юбориладиган тингловчилар контингентини шакллантиради ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига тақдим этади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қарорга 3-илова (Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисидаги низом)да:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) илованинг номидаги «, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг» сўзлари «таълим ташкилотларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 1 ва 29-бандлардаги «, умумий ўрта, мактабдан ташқари таълим муассасалари» сўзлари «таълим ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«, умумий ўрта, мактабдан ташқари таълим муассасалари» сўзлари «таълим ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Халқ таълими вазирлиги ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 3-банддаги «таълим муассасаларининг» сўзлари «мактабгача таълим ташкилотларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошидаги «давлат тасарруфидаги мактабгача, умумий ўрта, мактабдан ташқари таълим муассасалари» сўзлари «давлат мактабгача таълим ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«буюртмачи — Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, тизимида мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар, шунингдек, нодавлат таълим ташкилотлари»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи хатбошидаги «мактабгача, умумий ўрта, мактабдан ташқари таълим муассасаларининг» сўзлари «мактабгача таълим ташкилотларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«педагог ходим — давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбия фаолиятини амалга оширувчи педагог кадрлар»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) 7-банднинг ўнинчи хатбошисидаги «, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари» сўзлари «таълим ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошидаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари «Халқ таълими вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти таркибида мактабгача таълим ташкилотлари педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнларини такомиллаштириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш (кейинги ўринларда — Мувофиқлаштирувчи кенгаш)»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи хатбошидаги «Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети» сўзлари «Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
еттинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) 9-банддаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари «Халқ таълими вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) 10-банднинг иккинчи ва тўртинчи хатбошилардаги «, умумий ўрта ҳамда мактабдан ташқари таълим муассасалари» сўзлари «таълим ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
й) 11-банднинг иккинчи хатбошисидаги «, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари» сўзлари «таълим ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) 12-банднинг биринчи хатбошидаги «Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети» сўзлари «Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) 13-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи, учинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошилардаги «халқ таълими» сўзлари «мактабгача таълим» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи хатбошидаги «халқ таълими муассасалари» сўзлари «мактабгача таълим ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
н) 24-банднинг учинчи хатбошисидан ва 28-банддан «олий таълим муассасаси ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
о) 38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«38. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқув машғулотларининг қуйидаги асосий турлари қўлланилади: маъруза, амалий машғулот, интерактив семинарлар, тренинг, кўчма машғулот, тажриба алмашиш, мустақил ўқиш, битирув малакавий ишини (курсни тугатиш ишини) ҳимоя қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим ўқув машғулотлари мактабгача таълим ташкилоти базасида ташкил этилади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
п) 48-банднинг иккинчи хатбошисидан «олий таълим муассасаси орқали» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
р) 59-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) 74-банднинг иккинчи хатбошисидан «олий таълим муассасаси ректори билан келишган ҳолда» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
т) 80-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«80. Педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимида таълим жараёнининг мазмуни ва сифатига қўйиладиган малака талаблари «Таълим тўғрисида«ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ белгиланади ва уларда таълим жараёнини ташкил этишни, унинг мазмунини, методик таъминлашни, сифат ва самарадорлигини оширишни такомиллаштиришга доир талаблар қўйилади.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.01.2022 й., 09/22/25/0033-сон; 03.08.2022 й., 09/22/425/0712-сон)