Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

2-ИЛОВА
Олий таълим муассасалари ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказининг НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

3-ИЛОВА
Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисида НИЗОМ

1-боб.Умумий қоидалар

2-боб. Педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг мақсад ва вазифалари

3-боб. Педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими тузилмаси

4-боб. Қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг турлари ва шакллари

5-боб. Қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг давомийлиги ва ўқув юкламасининг ҳажми

6-боб. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш

7-боб. Малака оширишнинг масофавий шаклини ташкил этиш ва ўтказиш

8-боб. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг тингловчилари

9-боб. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларининг битирув малакавий иши (курсни тугатиш иши) ҳимояси

10-боб. Ҳудудий марказларни молиялаштириш

11-боб. Педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимида таълим жараёнининг мазмуни ва сифатига қўйиладиган талаблар

12-боб. Якунловчи қоида

4-ИЛОВА
Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ДАСТУРИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Педагог кадрларни тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 26 сентябрдаги ПҚ-3289-сон, «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3305-сон қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш самарадорлигини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиcи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиcи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиcи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 апрелдаги 189-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 09/21/189/0303-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
80. Педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимида таълим жараёнининг мазмуни ва сифатига қўйиладиган малака талаблари «Таълим тўғрисида» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ белгиланади ва уларда таълим жараёнини ташкил этишни, унинг мазмунини, методик таъминлашни, сифат ва самарадорлигини оширишни такомиллаштиришга доир талаблар қўйилади.

Тадбирлар мазмуни

Бажариш муддатлари

Масъул ижрочилар

1.

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази ҳамда олий таълим муассасалари ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказларининг уставларини тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш.

2018 йил
5 январь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

2.

Мактабгача, умумий ўрта ҳамда мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича малака талабларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2018 йил
5 январь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,
Мактабгача таълим вазирлиги

3.

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари учун ўқув режа ва фан дастурларини тасдиқлаш ҳамда унинг ўқув-методик таъминоти яратилишини таъминлаш.

2018 йил
5 январь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,
Мактабгача таълим вазирлиги

4.

Олий таълим муассасаларининг кафедраларини тегишли қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишларига бириктириш, шунингдек, кафедраларнинг етакчи профессор-ўқитувчиларини олий таълим муассасалари ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказлардаги тегишли йўналиш бўйича ўқув жараёнига жалб этиш чораларини кўриш.

2018 йил
10 январь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

5.

Олий таълим муассасаларида мавжуд ахборот-коммуникация технологиялари воситалари, жумладан видеоконференция қурилмаларидан фойдаланиш асосида онлайн шаклида ўтказиладиган ўқув машғулотларини ташкил этиш шароитларини яратиш чораларини кўриш.

2018 йил 10 январдан бошлаб доимо

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

6.

Олий таълим муассасалари ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказлари тингловчиларига олий таълим муассасаларининг ахборот-ресурс марказидаги ўқув, илмий, бадиий адабиётлар ва электрон ресурслардан кенг фойдаланиш имкониятини яратиш.

2018 йил 10 январдан бошлаб доимо

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

7.

Олий таълим муассасалари ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказлари тингловчиларининг кўчма машғулотларини олий таълим муассасасининг тегишли кафедраларида ўтказиш шароитларини ҳамда кафедралардаги ўқув, илмий лабораториялардан фойдаланиш имкониятларини яратиш.

2018 йил
15 январь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

8.

Олий таълим муассасалари ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказлари педагог кадрларини кафедралар профессор-ўқитувчиларининг очиқ дарсларида, шунингдек, хорижий мутахассислар, олимлар ва ўқитувчилар иштирокида ўтказиладиган маъруза ва маҳорат дарсларида қатнашишларини тизимли йўлга қўйиш.

ўқув йили давомида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

9.

Олий таълим муассасалари кафедралари профессор-ўқитувчиларининг илмий фаолиятини мактабгача, умумий ўрта ҳамда мактабдан ташқари таълим жараёнларининг илмий муаммоларига йўналтириш ва олий таълим муассасалари ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказларининг педагог кадрларига илмий-методик раҳбарлик қилиш.

доимо

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

10.

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларининг битирув малакавий иши (курсни тугатиш иши) ҳимояси Якуний аттестация комиссияси таркибига олий таълим муассасасининг тегишли кафедраси аъзоларини киритиш тартибини жорий этиш чораларини кўриш.

2018 йил
25 январь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

11.

Мактабгача, умумий ўрта ҳамда мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог ходимлари бўйича электрон маълумотлар базасини шакллантириш.

Мазкур электрон маълумотлар базасининг янгилаб борилишини тизимли йўлга қўйиш.

2018 йил
15 апрель

доимо

Халқ таълими вазирлиги,
Мактабгача таълим вазирлиги

12.

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан муваффақиятли ўтган педагог ходимларнинг жойлардаги касбий фаолияти самарадорлиги мониторингини амалга ошириш электрон тизимини жорий этиш.

2018 йил
15 май

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,
Мактабгача таълим вазирлиги

13.

Мактабгача, умумий ўрта ҳамда мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог ходимлари бўйича Мактабгача таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги тизимида шакллантирилган электрон маълумотлар базасини қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан муваффақиятли ўтган педагог ходимларнинг жойлардаги касбий фаолияти самарадорлиги мониторингини амалга ошириш электрон тизими билан интеграциялашувини таъминлаш.

2018 йил
1 июнь

Халқ таълими вазирлиги,

Мактабгача таълим вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

14.

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог ходимларини масофадан ўқитиш усулларини такомиллаштириш учун ягона дастурий платформани, унинг электрон ўқув ресурсларини ҳамда назорат тизимини шакллантириш ва амалиётга жорий этиш.

2018 йил
5 июль

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,
Мактабгача таълим вазирлиги

15.

Олий таълим муассасалари ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказларини мактабгача, умумий ўрта ҳамда мактабдан ташқари таълим муассасалари амалиётида фойдаланилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ўқув адабиётлари билан узлуксиз таъминлаб бориш.

доимо

Халқ таълими вазирлиги,
Мактабгача таълим вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси