Халқ депутатлари Нишон тумани Кенгашининг
Қарори
Тумандаги аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига янгидан ном бериш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 41-сон, 448-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ««Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида» 2012 йил 16 октябрдаги 295-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 41-42-сон, 483-модда) ижросини таъминлаш мақсадида географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссиясининг хулосалари ва туман ҳокимининг аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига янгидан ном бериш тўғрисидаги таклифини кўриб чиқиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши, қарор қилади:
1. Туман ҳокимининг тумандаги аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига янгидан ном бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Тумандаги аҳоли пунктларининг янгидан номланаётган таркибий қисмлари рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман статистика бўлими (Э. Бекмуродов), кадастр агентлиги Нишон туман бўлими (Ё. Абдишукуров), Кадастрлар палатаси Нишон туман филиали (Х. Зулфиқоров), туман қурилиш бўлими (Ш. Сафаров), туман ички ишлар бўлими (Ш. Шокиров), маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими (Ш. Хужақулова) ҳамда бошқа тегишли мутасадди ташкилотлар билан биргаликда аҳоли пунктларининг янгидан номланаётган таркибий қисмлари номини давлат рўйхатидан ўтказиш ва электрон базани шакллантириш, иш юритиш ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш билан боғлиқ барча тадбирларни амалга оширсинлар.
4. Туман ички ишлар бўлими (Ш. Шокиров) аҳоли пунктларининг янгидан номланаётган таркибий қисмлари аҳолисининг фуқаролик паспортларига, мазкур ҳудуд акс эттирилган йўл белгиларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ишларини ташкилий равишда амалга оширсин.
5. Тумандаги фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларига аҳоли пунктларининг таркибий қисмлари янгидан номланаётганлиги муносабати билан аҳоли ўртасида кенг тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш тавсия этилсин.
6. Давлат кадастрлари палатаси Нишон туман филиали (Х. Зулфиқоров) ҳамда туман қурилиш бўлими (Ш. Сафаров) ларга туман ҳудудидаги янгидан номланган аҳоли пунктларининг таркибий қисмлари номлари ёзилган кўрсаткич ва белгилари фойдаланган пешлавҳаларни замонавий дизайн асосида босқичма-босқич ўрнатилишини таъминлаш топширилсин.
7. Мазкур қарор «Нишон тонги»да эълон қилинсин.
8. Мазкур қарор туман ҳокимлигининг «nishont.uz» расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
9. Мазкур қарор ижросини таъминлаш ҳамда назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси У. Усмонов ва туман ҳокимининг ўринбосари У. Набиев зиммаларига юклатилсин.
10. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Кенгаш раиси М. ХАЙИТМУРАДОВ
Нишон т.,
2021 йил 16 декабрь,
VI-39-69-4-65-K/21-сон
Халқ депутатлари Нишон туман Кенгашининг 2021 йил 16 декабрдаги VI-39-69-4-65-К/21-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Тумандаги аҳоли пунктларининг янгидан номланаётган таркибий қисмлари рўйхати