12.10.2011 йилдаги ЎРҚ-303-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ГЕОГРАФИК ОБЪЕКТЛАРНИНГ НОМЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан 2011 йил 4 мартда қабул қилинган
Сенат томонидан 2011 йил 26 августда маъқулланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади ва қўлланилиш соҳаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг мақсади географик объектларнинг номлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида жойлашган географик объектлар номларининг улардан Ўзбекистон Республикасида фойдаланишга доир қисмига ҳам татбиқ этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонунчилик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Асосий тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
географик объектлар — Ернинг ҳозирда ёки ўтмишда мавжуд бўлган ҳамда муайян ўрнашган жойи билан тавсифланадиган, келиб чиқиши табиий ёки сунъий бўлган яхлит ва нисбатан барқарор ҳосилалари. Улар жумласига: маъмурий-ҳудудий бирликлар (вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар); аҳоли пунктлари ва уларнинг таркибий қисмлари (маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонлар); транспорт ва муҳандислик-техника инфратузилмаси объектлари (темир йўл станциялари, автостанциялар, метрополитен станциялари, вокзаллар, аэропортлар, портлар, пристанлар, кўприклар, разъездлар, йўллар, каналлар, сув омборлари, тўғонлар, дамбалар); табиий объектлар (дарёлар, кўллар, музликлар, текисликлар, тоғлар, тоғ тизмалари, ғорлар, чўллар, водийлар, даралар, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, ёнбағирлар, фойдали қазилмалар конлари) ва бошқа шу каби объектлар киради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
географик объектларнинг номлари — географик объектларнинг уларни фарқлаш ва аниқлаш учун фойдаланиладиган ўз номлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
географик объектнинг номини белгилаш — янада нормаллаштириш мақсадида географик объектнинг номини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
географик объектнинг номини нормаллаштириш — географик объектнинг энг кўп фойдаланиладиган ва энг мақбул номини танлаш, ушбу ном ёзиладиган шаклини белгилаш ҳамда тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
географик объектнинг номини ўзгартириш — географик объектнинг ҳозирги номини ушбу Қонунда белгиланган ҳолларда ва тартибда ўзгартириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
географик объектларнинг номлари соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи — Кадастр агентлиги;
(3-модданинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларнинг давлат экспертизаси — географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларнинг қонунчилик талабларига мувофиқлигини аниқлашга қаратилган ҳамда Кадастр агентлиги томонидан ўтказиладиган топонимик, этнографик, лингвистик, картографик ва бошқа тадқиқотлар мажмуи.
(3-модданинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги ЎРҚ-708-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Географик объектларнинг номларига доир талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Географик объектга берилаётган ном:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
географик объектга энг хос бўлган белгиларни акс эттириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур географик объект жойлашган ердаги географик объектлар номларининг мавжуд тизимига мос тушиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий аҳолининг фикрини ҳисобга олиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қоида тариқасида, кўпи билан учта сўздан иборат бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонун 6-моддасининг иккинчи қисми талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, аҳоли пунктларига одамларнинг исми-шарифини беришга, шунингдек уларни тарихий воқеалар шарафига номлашга, қоида тариқасида, йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга) айрим одамларнинг, жамоат арбобларининг, сиёсий арбобларнинг исми-шарифини беришга, қоида тариқасида, йўл қўйилмайди, бундан Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахслар мустасно.
(4-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-799-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2022 й., 03/22/799/0986-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли давлат ҳокимияти органлари ва республика ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ташкил этилаётган географик объектларга уларни ташкил этиш тўғрисидаги тегишли ҳужжатлар билан ушбу Қонун талабларига мувофиқ ном берилади.
(4-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий-ҳудудий бирликларнинг номлари, қоида тариқасида, уларнинг маъмурий марказлари номидан, ушбу маъмурий-ҳудудий бирликлар жойлашган ҳудуд қисмининг географик ёки тарихий номидан ҳосил бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспорт ва муҳандислик-техника инфратузилмаси объектларининг, шу жумладан аэропортлар, вокзаллар, портлар, пристанлар, разъездлар, темир йўл станцияларининг ва бошқа объектларнинг номлари, қоида тариқасида, уларнинг ёнида жойлашган аҳоли пунктларининг ёки улар таркибий қисмларининг, бошқа географик объектларнинг номларидан ҳосил бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагиларга айнан бир хил ном берилишига йўл қўйилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси доирасидаги вилоятлар, туманлар, шаҳарларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар доирасидаги шаҳарчалар, қишлоқлар, овулларга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир туман, шаҳар доирасидаги, таркибида туманлар мавжуд бўлган шаҳар ёки аҳоли пункти доирасидаги бир нечта турдош географик объектга.
(4-модда еттинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-799-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2022 й., 03/22/799/0986-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41-модда. Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартиришда маҳаллий аҳолининг фикрини ҳисобга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида таклифлар тайёрлаш жараёнида маҳаллий аҳолининг фикри ҳисобга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартиришда республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари, тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан маҳаллий аҳолининг фикри ҳисобга олинади.
(41-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари, тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларни келиб тушганидан кейин муҳокама қилиш учун уларни беш иш кунидан кечиктирмай ўз расмий нашрларида, расмий веб-сайтларида, шунингдек оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.
(41-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таклифларнинг муҳокамасини ўтказиш муддати географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифлар эълон қилинган санадан эътиборан ўн беш кундан кам бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий аҳоли географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларга нисбатан ўз фикрини оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда якка тартибда ёки жамоа бўлиб билдириши мумкин. Бунда шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, шунингдек унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари, тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларга нисбатан аҳолидан келиб тушган фикрларни умумлаштиради ҳамда бу фикрларни географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалалари бўйича тегишли комиссияга киритади, мазкур комиссия хулоса тайёрлаш чоғида бу фикрларни ҳисобга олади.
(41-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Географик объектларнинг номларини ўзгартиришга доир талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Географик объектларнинг номларини ўзгартиришга қуйидаги ҳолларда йўл қўйилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
географик объектнинг белгиланган мақсади жиддий тарзда ўзгарганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айрим географик объектларнинг тарихий номларини тиклаш зарур бўлганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар географик объект географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ келмайдиган қисқартма сўз, рақам ёки сўз бирикмаси билан белгиланган бўлса;
(5-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
географик объектларга ушбу Қонун 4-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган шахслар исми-шарифини бериш зарур бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
географик объектларнинг ушбу Қонун 4-моддасининг еттинчи қисмида назарда тутилган бир хил номлари мавжуд бўлганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Географик объектларнинг номларини белгилаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Географик объектларнинг номлари ҳудудни картография қилиш, топонимик тадқиқотлар ўтказиш вақтида, шунингдек географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида таклифлар тайёрланаётганда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли давлат ҳокимияти органларининг ва республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳужжатлари;
(6-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
расмий картографик ҳамда маълумотнома нашрларининг, статистик, архивга оид, тарихий ва бошқа манбаларнинг маълумотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий аҳоли, шунингдек ўлкашунослар, географлар, тарихчилар ва бошқа мутахассислар ўртасида сўровлар ўтказиш асосида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Географик объектларнинг номларини белгилашда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий аҳоли турмушининг географик, тарихий, миллий, этник, тилга оид ва бошқа хусусиятлари ҳисобга олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
географик объектлар номларининг янглишишга олиб келувчи ўхшашлиги, ушбу номларнинг ҳурматсизлик мазмунида бўлиши, Ўзбекистон халқининг тарихи, анъаналари ва маданияти билан номувофиқлиги истисно этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Давлат органларининг географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартиришга доир ваколатлари ҳамда вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Туманлар, шаҳарлар, вилоятларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туманлар, шаҳарлар, вилоятларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлари илтимосномалари асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси киритган таклифга кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туманлар, шаҳарлар, вилоятларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалалари бўйича комиссия (бундан буён матнда республика комиссияси деб юритилади) тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларининг туманлар, шаҳарлар, вилоятларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги илтимосномаларини кўриб чиқади ҳамда уларни тегишли ҳужжатлар билан бирга хулоса олиш учун республика комиссиясига юборади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика комиссияси тақдим этилган ҳужжатлар ҳар томонлама ўрганилишини ташкил этади, географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги нуқтаи назаридан уларни давлат экспертизасидан ўтказиш учун Кадастр агентлигига топширади. Республика комиссияси ўтказилган иш якунларига кўра ҳамда давлат экспертизаси натижаларини ҳисобга олган ҳолда тегишли хулоса беради, ушбу хулоса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади.
(7-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги ЎРҚ-708-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси республика комиссиясининг хулосасини ҳисобга олган ҳолда, географик объектларга ном бериш ёки уларнинг номини ўзгартириш тўғрисида таклифлар тайёрлайди ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари кўриб чиқиши учун киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифларини кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жойлашган туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, аҳоли пунктларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жойлашган туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, аҳоли пунктларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг таклифига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жойлашган туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, аҳоли пунктларига ҳамда уларнинг таркибий қисмларига ном бериш ва улар номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси комиссияси (бундан буён матнда Қорақалпоғистон Республикаси комиссияси деб юритилади) тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман, шаҳар ҳокими маҳаллий аҳоли, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг фикрларини ҳисобга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жойлашган туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, аҳоли пунктларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида таклифлар тайёрлайди ҳамда уларни тегишли ҳужжатлар билан бирга хулоса олиш учун Қорақалпоғистон Республикаси комиссиясига юборади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси комиссияси тақдим этилган ҳужжатлар ҳар томонлама ўрганилишини ташкил этади, географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги нуқтаи назаридан уларни давлат экспертизасидан ўтказиш учун Кадастр агентлигига топширади. Қорақалпоғистон Республикаси комиссияси ўтказилган иш якунларига кўра ҳамда давлат экспертизаси натижаларини ҳисобга олган ҳолда тегишли хулоса беради, ушбу хулоса географик объектга ном бериш ва унинг номини ўзгартириш тўғрисида таклиф киритган туман, шаҳар ҳокимига юборилади.
(8-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги ЎРҚ-708-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман, шаҳар ҳокими Қорақалпоғистон Республикаси комиссиясининг хулосасини ҳисобга олган ҳолда, географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида таклифлар тайёрлайди ҳамда уларни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси кўриб чиқиши учун киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси туман, шаҳар ҳокимининг таклифини кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, аҳоли пунктларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, аҳоли пунктларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш туманлар ҳокимларининг таклифига кўра халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, аҳоли пунктларига ҳамда уларнинг таркибий қисмларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқиш учун вилоятлар ҳокимлари томонидан географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалалари бўйича вилоятлар комиссиялари (бундан буён матнда вилоят комиссияси деб юритилади) тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокими маҳаллий аҳоли, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг фикрларини ҳисобга олган ҳолда шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, аҳоли пунктларига ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тўғрисида таклифлар тайёрлайди ҳамда уларни тегишли ҳужжатлар билан бирга хулоса олиш учун вилоят комиссиясига юборади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят комиссияси тақдим этилган ҳужжатлар ҳар томонлама ўрганилишини ташкил этади, географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги нуқтаи назаридан уларни давлат экспертизасидан ўтказиш учун Кадастр агентлигига топширади. Вилоят комиссияси ўтказилган иш якунларига кўра ҳамда давлат экспертизаси натижаларини ҳисобга олган ҳолда тегишли хулоса беради, ушбу хулоса географик объектга ном бериш ва унинг номини ўзгартириш тўғрисида таклиф киритган туман ҳокимига юборилади.
(9-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги ЎРҚ-708-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокими вилоят комиссиясининг хулосасига мувофиқ географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида таклифлар тайёрлайди ҳамда уларни халқ депутатлари вилоят Кенгаши кўриб чиқиши учун киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши туман ҳокимининг таклифини кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга) ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш фуқароларнинг ташаббуслари, шунингдек фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг илтимосномаларига асосан туманлар, шаҳарлар ҳокимлари киритган таклифга кўра халқ депутатлари туманлар, шаҳарлар Кенгашлари томонидан, таркибида туманлар мавжуд бўлган шаҳарларда эса туманлар ҳокимлари киритган таклифларга кўра халқ депутатлари шаҳарлар Кенгашлари томонидан амалга оширилади, бундан ушбу Қонуннинг 101-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
(10-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-799-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2022 й., 03/22/799/0986-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқиш ва тайёрлаш учун туманлар, шаҳарлар ҳокимлари томонидан географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалалари бўйича туманлар, шаҳарлар комиссиялари (бундан буён матнда туман, шаҳар комиссияси деб юритилади) тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман, шаҳар ҳокими фуқароларнинг ташаббусларини, шунингдек фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга) ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги илтимосномаларини кўриб чиқади ҳамда уларни зарур ҳужжатлар билан бирга таклифлар тайёрлаш учун туман, шаҳар комиссиясига юборади.
(10-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-799-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2022 й., 03/22/799/0986-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман, шаҳар комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги нуқтаи назаридан кўриб чиқади, кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар комиссиясига киритиш учун таклифлар тайёрлайди ҳамда уларни туман, шаҳар ҳокимига юборади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман, шаҳар ҳокими аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга) ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги туман, шаҳар комиссияси томонидан кўриб чиқилган таклифларни тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар комиссиясига юборади, комиссия тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳар томонлама ўрганилишини ташкил этади, шундан сўнг уларни географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги нуқтаи назаридан давлат экспертизасидан ўтказиш учун Кадастр агентлигига топширади. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар комиссияси амалга оширилган ишларнинг якунларига кўра ҳамда давлат экспертизаси натижаларини ҳисобга олган ҳолда тегишли хулоса беради, ушбу хулоса аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида таклиф киритган туман, шаҳар ҳокимига юборилади.
(10-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-799-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2022 й., 03/22/799/0986-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман, шаҳар ҳокими тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар комиссиясининг хулосасига мувофиқ аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга) ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида таклиф тайёрлайди ҳамда уни халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши кўриб чиқиши учун киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши туман, шаҳар ҳокимининг таклифини кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
101-модда. Аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг исми-шарифини бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг исми-шарифини бериш уларнинг вафотидан кейин Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан ҳамда, қоида тариқасида, номлари мавжуд бўлмаган аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига нисбатан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман, шаҳар ҳокими аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга) Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг исми-шарифини бериш тўғрисидаги фуқаролар ташаббусларини, шунингдек фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг илтимосномаларини кўриб чиқади ҳамда уларни зарур ҳужжатлар билан бирга таклифлар тайёрлаш учун туман, шаҳар комиссиясига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман, шаҳар комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни уларнинг географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги нуқтаи назаридан кўриб чиқади, кейинчалик тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар комиссиясига киритиш учун таклифлар тайёрлайди, шунингдек уларни туман, шаҳар ҳокимига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман, шаҳар ҳокими туман, шаҳар комиссияси томонидан кўриб чиқилган аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга) Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг исми-шарифини бериш тўғрисидаги таклифларни тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар комиссиясига юборади, комиссия тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳар томонлама ўрганилишини ташкил этади ва уларни географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги нуқтаи назаридан давлат экспертизасидан ўтказиш учун Кадастр агентлигига топширади. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар комиссияси амалга оширилган ишларнинг якунларига кўра ҳамда давлат экспертизаси натижаларини ҳисобга олган ҳолда тегишли хулоса беради, ушбу хулоса Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга) Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг исми-шарифини бериш тўғрисидаги таклифни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси билан келишади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимлари аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга) Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг исми-шарифини бериш тўғрисидаги илтимосномани, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар комиссиясининг хулосасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларининг аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга) Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг исми-шарифини бериш тўғрисидаги илтимосномаларини кўриб чиқади ҳамда уларни зарур ҳужжатлар билан бирга хулоса олиш учун республика комиссиясига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни ҳар томонлама ўрганиб чиқади ва тегишли хулоса беради, ушбу хулоса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга) Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг исми-шарифини бериш тўғрисида республика комиссиясининг хулосасини ҳисобга олган ҳолда таклифлар тайёрлайди ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифларини кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон ёки жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахсларнинг тоифаларини аниқлаш мезонлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(101-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-799-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2022 й., 03/22/799/0986-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Табиий объектларга, транспорт ва муҳандислик-техника инфратузилмаси объектларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиий объектларга, транспорт ва муҳандислик-техника инфратузилмаси объектларига ном бериш ҳамда уларнинг номларини ўзгартириш республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
(11-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиий объектларга, транспорт ва муҳандислик-техника инфратузилмаси объектларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқиш республика комиссияси томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ва хўжалик бошқаруви органларининг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг таклифларини кўриб чиқиш учун қабул қилади ҳамда уларни тегишли ҳужжатлар билан хулоса олиш учун республика комиссиясига юборади.
(11-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика комиссияси тақдим этилган ҳужжатлар ҳар томонлама ўрганилишини ташкил этади, географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги нуқтаи назаридан уларни давлат экспертизасидан ўтказиш учун Кадастр агентлигига топширади. Республика комиссияси ўтказилган иш якунларига кўра ҳамда давлат экспертизаси натижаларини ҳисобга олган ҳолда тегишли хулоса беради, ушбу хулоса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади.
(11-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги ЎРҚ-708-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси республика комиссиясининг хулосасини ҳисобга олган ҳолда, географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масаласи юзасидан тегишли қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалалари бўйича комиссияларнинг асосий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалалари бўйича комиссияларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон халқининг тарихий-маданий қадриятлари ҳамда мероси билан боғлиқ географик объектларнинг номлари муҳофаза қилинишини таъминлаш, асоссиз ўзгартирилишининг олдини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
географик объектларга Ўзбекистон халқининг миллий анъаналари ва менталитетига ёт бўлган номлар берилишига ҳамда уларнинг номлари шу руҳда ўзгартирилишига йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш чоғида маҳаллийчилик, ошна-оғайнигарчилик, хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолларини истисно этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун 4-моддаси талабларининг ҳамда географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонунчилик бошқа қоидаларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар комиссиялари томонидан бажарилиши устидан назоратни республика комиссияси амалга оширади.
(12-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссияларнинг таркиби республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ва хўжалик бошқаруви органларининг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг раҳбарлари ва ходимлари, фуқаролик жамияти институтларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг вакиллари, шунингдек фан ва маданият арбоблари, экспертлар, мутахассислар ҳамда тегишли фаолият соҳаларида махсус билимларга эга бўлган бошқа шахслар орасидан шакллантирилади. Республика комиссияси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар комиссиялари тегишинча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимликларининг раҳбарияти томонидан бошқарилади.
(12-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика комиссиясининг, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар комиссияларининг фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Кадастр агентлигининг географик объектларнинг номлари соҳасидаги ваколатлари
(13-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги ЎРҚ-708-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кадастр агентлиги:
(13-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги ЎРҚ-708-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика комиссиясининг, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар комиссияларининг тақдимномасига кўра географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказади, ушбу масалалар бўйича тегишли хулосалар ва тавсияларни тайёрлайди ҳамда уларга юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
географик объектларнинг номларини нормаллаштириш ишларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Географик объектлар номларининг давлат реестрини юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Географик объектлар номларининг давлат реестрига киритилган географик объектларнинг номлари тўғрисидаги ахборотни юридик ва жисмоний шахсларга белгиланган тартибда тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларнинг давлат экспертизаси улар географик объектларнинг номларига, мазкур номлар ўзгартирилишига ҳамда белгиланишига қўйиладиган талабларга мувофиқлигини аниқлаш, шунингдек географик объектларнинг номларини нормаллаштириш мақсадида Кадастр агентлиги томонидан ўтказилади.
(14-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги ЎРҚ-708-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларнинг давлат экспертизаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика комиссияси томонидан — туманлар, шаҳарлар, вилоятларга, табиий объектларга, транспорт ва муҳандислик-техника инфратузилмаси объектларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларга нисбатан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси комиссияси томонидан — Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жойлашган туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овулларга, аҳоли пунктларига ҳамда уларнинг таркибий қисмларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларга нисбатан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятлар комиссиялари томонидан — шаҳарчалар, қишлоқлар, овулларга, аҳоли пунктларига ҳамда уларнинг таркибий қисмларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларга нисбатан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар комиссияси томонидан — аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларга нисбатан тайинланади.
(14-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-799-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2022 й., 03/22/799/0986-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кадастр агентлиги давлат экспертизаси чоғида топонимик ва бошқа тадқиқотлар ўтказилишини, картографик, архивга доир, тарихий ва бошқа материаллар ҳар томонлама ўрганилишини ташкил этади, географик объектлар номларининг нормаллаштирилишини амалга оширади ҳамда экспертиза якунларига кўра географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларнинг қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқлиги ёхуд мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса беради, ушбу хулоса тегишли комиссиялар мурожаат этган кундан эътиборан бир ой ичида уларга юборилади.
(14-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги ЎРҚ-708-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат экспертизасининг хулосаси республика комиссияси, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар комиссиялари томонидан хулосалар беришда ҳисобга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кадастр агентлиги давлат экспертизасини ўтказиш учун республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар мутахассисларини, етакчи олимларни, фан ва маданият арбобларини, шунингдек тегишли фаолият соҳаларида махсус билимларга эга бўлган бошқа шахсларни жалб этишга ҳақли.
(14-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларга илова қилинадиган ҳужжатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартиришни амалга оширувчи органларга киритиладиган географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
географик объектларга ном бериш ёки уларнинг номларини ўзгартириш зарурлигининг, мақсадга мувофиқлигининг асоси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
географик объектнинг таклиф этилаётган номи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли географик объект жойлашган ҳудудда яшовчи маҳаллий аҳолининг фикрини ўрганишга оид ҳужжатлар;
(15-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ-799-сонли Қонунига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.11.2022 й., 03/22/799/0986-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
картография материаллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ҳамда харажатларнинг манбалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишинча республика комиссияси, Қорақалпоғистон Республикаси комиссияси, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар комиссияларининг хулосаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонун 14-моддасининг иккинчи қисми талабларига мувофиқ ўтказилган давлат экспертизасининг хулосаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларга географик объектларнинг ўзига хос хусусияти ҳамда белгиланган мақсади ҳисобга олинган ҳолда бошқа ҳужжатлар ҳам илова қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Географик объектларнинг номларини давлат рўйхатидан ўтказиш, улардан фойдаланиш ва уларни сақлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Географик объектлар номларининг давлат реестри
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Географик объектлар номларининг давлат реестри географик объектларнинг номларини давлат рўйхатидан ўтказиш мақсадида юритиладиган, ушбу объектларнинг номларига тааллуқли бўлган маълумотларнинг тизимлаштирилган тўпламидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кадастр агентлиги географик объектларнинг номлари давлат рўйхатидан ўтказилишини қонунчиликда белгиланган тартибда Географик объектлар номларининг давлат реестрига киритган ҳолда амалга оширади.
(16-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги ЎРҚ-708-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартиришни амалга оширувчи органлар географик объектларга ном берилганлиги ва уларнинг номлари ўзгартирилганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжатларни Географик объектлар номларининг давлат реестрига киритиш учун ўн кунлик муддатда Кадастр агентлигига тақдим этиши шарт.
(16-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги ЎРҚ-708-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Географик объектлар номларининг давлат реестрига киритилган географик объектларнинг номлари ҳақидаги ахборот Кадастр агентлиги томонидан юридик ва жисмоний шахсларга белгиланган тартибда тақдим этилади.
(16-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги ЎРҚ-708-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Географик объектларнинг номларидан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Географик объектларнинг рўйхатдан ўтказилган номлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолиятини амалга ошираётганда давлат ҳокимияти органлари ва республика ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан;
(17-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув нашрларида, картографик, маълумотнома, энциклопедик нашрларда, эълонлар, реклама, йўл белгилари, почта жўнатмаларида фойдаланиш учун мажбурийдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Географик объектларнинг рўйхатдан ўтказилган номларидан бошқа ҳолларда ҳам қонунчиликка мувофиқ фойдаланиш мумкин.
(17-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган географик объектлар номларининг йўл белгиларидаги, пешлавҳалар ва бошқа кўрсаткичлардаги ёзувлари давлат тилида ифодаланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ҳокимияти органлари ва республика ижро этувчи ҳокимият органлари, корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотлар ўз ваколатлари доирасида Кадастр агентлиги билан келишилган ҳолда, географик объектлар номларининг расмий каталоглари ва маълумотномаларини нашр этади.
(17-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Географик объектларнинг номларини сақлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Географик объектларнинг номлари давлат томонидан муҳофаза қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Географик объектлар номларининг бирини бошқасига ўзбошимчалик билан алмаштиришга, географик объектларнинг бузиб кўрсатилган номларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Географик объектларнинг номларидан фойдаланилиши ва уларнинг сақланиши устидан назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Географик объектларнинг номларидан фойдаланилиши ва уларнинг сақланиши устидан назорат белгиланган ваколатлар доирасида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимияти органлари ва республика ижро этувчи ҳокимият органлари;
(19-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика комиссияси, Кадастр агентлиги;
(19-модданинг биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги ЎРҚ-708-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни молиялаштириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(20-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидагилар молиялаштирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
географик объектларнинг номларини белгилаш, нормаллаштириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
географик объектлар номларининг расмий каталоглари ва маълумотномаларини тайёрлаш ҳамда нашр этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тегишли маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Географик объектларга давлат ҳокимияти органларининг ва республика ижро этувчи ҳокимият органларининг таклифига кўра ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш мазкур органларнинг фаолиятини молиялаштириш назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(20-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Географик объектларга хўжалик бошқаруви органларининг таклифига кўра ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, шунингдек мазкур органлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Низоларни ҳал этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Географик объектларнинг номлари соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(21-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(22-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
(23-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ҳамда бекор қилишларини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 12 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎРҚ–303-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 41-сон, 448-модда; 2017 й., 35-сон, 914-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон, 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон; 03.11.2022 й., 03/22/799/0986-сон; 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)