Ҳужжат кучини йўқотган 13.08.2019 02.05.2005 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1474
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг қарори, 02.05.2005 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1474
Кучга кириш санаси
12.05.2005
Ҳужжат кучини йўқотган 13.08.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР АГЕНТЛИГИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Шахпахта» конини қўшимча очиш бўйича 2004 йил 14 апрелдаги маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштирув қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 2 майда 1474-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 13 августдаги 331-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1474-2, 13.08.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 апрелдаги 168-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Устюрт минтақасидаги Шахпахта конини қўшимча очиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги қарор қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Шахпахта конини қўшимча очиш бўйича 2004 йил 14 апрелдаги маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштирув Қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божхона қўмитаси раиси Б. МАТЛЮБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 7 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
01-02/20-5-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раиси Н. НАЖИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 7 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НН-01/10-1213-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси
Давлат божхона қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг
2005 йил 7 апрелдаги 01-02/20-5,
НН-01/10-1213-сон қарорлари билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Шахпахта» конини қўшимча очиш бўйича 2004 йил 14 апрелдаги маҳсулот тақсимотига оид битим доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштирув
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ахборотномаси, 1998 й., 2-сон, 36-б.), Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 7 декабрдаги «Маҳсулот тақсимотига оид битим тўғрисида»ги 312-II-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасининг Устюрт минтақасидаги Шахпахта конини қўшимча очиш тўғрисида»ги 168-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 22 апрелдаги 262-ф-сон фармойиши, 2004 йил 14 апрелда «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси ҳамда «Зарубежнефтегаз» Ёпиқ акциядорлик жамияти ва «Gas Project Development Central Asia AG» Компанияси таркибидаги Консорциум ўртасида тузилган «Шахпахта» конини қўшимча очиш бўйича маҳсулот тақсимотига оид битимга мувофиқ ишлаб чиқилган ва қайд этилган Битим доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштирувини амалга ошириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Асосий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий атамалар ва тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МТБ — 2004 йил 14 апрелда «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси ҳамда «Зарубежнефтегаз» Ёпиқ акциядорлик жамияти ва «Gas Project Development Central Asia AG» Компанияси таркибидаги Консорциум ўртасида тузилган «Шахпахта» конини қўшимча очиш бўйича маҳсулот тақсимотига оид битим, шу жумладан унга иловалар, ўзгартиришлар ва қўшимчалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестор — юридик шахсларнинг «Зарубежнефтегаз» Ёпиқ акциядорлик жамияти (Россия) ва «Gas Project Development Central Asia AG» (Швейцария) Компанияси, шунингдек уларнинг ҳуқуқий ворислари таркибидаги Консорциум кўринишида юридик шахс мақомига эга бўлмаган бирлашмаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оператор — фойда келтирмайдиган юридик шахс — Инвестор томонидан МТБ бўйича ишлар бажарилишини ташкиллаштириш учун ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси резиденти. Оператор МТБга мувофиқ Инвесторга белгиланган божхона имтиёзлари ва преференцияларидан фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли компания — «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарувчи қўмита — Инвестор ва Ваколатли компания вакиллари таркибидаги доимий фаолият олиб борадиган, МТБ бўйича ишлар бажарилишига тегишли фаолиятнинг ўзаро мувофиқлаштирилишини амалга оширадиган ва МТБда қайд этилган функцияларга мувофиқ МТБ бажарилиши билан боғлиқ МТБ томонлари учун мажбурий қарорлар қабул қиладиган қўмита.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пудратчи — Инвестор ва/ёки Оператор томонидан МТБ бўйича ишлар билан боғлиқ материаллар етказиб берилиши, ишлар бажарилиши ёки хизматлар кўрсатилиши учун фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузилган ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахс. Ушбу атама Пудратчи ёки унинг субпудратчилари томонидан МТБ бўйича ишлар билан боғлиқ материаллар етказиб берилиши, ишлар бажарилиши ёки хизматлар кўрсатилиши учун шартномалар тузилган субпудратчиларни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДБҚБ — Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Инвестор (Оператор), Пудратчи томонидан олиб кириладиган (олиб чиқиладиган) товарларнинг божхона назорати ва/ёки божхона расмийлаштирувини амалга оширадиган тааллуқли ҳудудий божхона бошқармаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МТБ бўйича ишлар — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошириладиган табиий газ конларини ўзлаштириш, қазиб олиш, транспортировка ва реализация қилишга, шу жумладан ҳар қандай инфратузилма ва транспорт объектларини қуришга, табиий газни ишлаш (тозалаш), уни сақлашга йўналтирилган фаолият турлари, тадқиқотлар ва ишлар мажмуи, табиатни муҳофазалаш чора-тадбирлари, шунингдек ушбу ишлар билан бевосита боғлиқ ва МТБ доирасида амалга ошириладиган ҳар қандай бошқа фаолият.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарлар — Инвесторнинг МТБ доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган ҳар қандай кўчар мулки, шу жумладан сарфлаш материаллари, қайтариладиган товарлар ва табиий газ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сарфланадиган товарлар — МТБ бўйича ишлар амалга оширилиш жараёнида фойдаланиладиган, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига эркин муомалага чиқариш божхона режимида олиб кириладиган материаллар, асбоб-ускуналар, мосламалар ва деталлар, ЁММ (ёнилғи-мойлаш материаллари), транспорт воситалари ва бошқа кўчар мулклар, шунингдек моддий-техник ресурслар, лойиҳа ва техник ҳужжатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайтариладиган товарлар — Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига вақтинча олиб кириш божхона режимида олиб кириладиган, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиладиган материаллар, асбоб-ускуналар, мосламалар ва деталлар, транспорт воситалари ва бошқа кўчар мулклар ҳамда лойиҳа ва техник ҳужжатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестор табиий гази — МТБ 15.1-бандига мувофиқ ўтказиладиган ўлчовлар билан аниқланадиган шартнома ҳудудида қазиб олинган умумий табиий газ (углеводород гази, шунингдек бошқа барча газсимон углеводородлар ва уларнинг таркибидаги компонентлар, шу жумладан сероводородлар, углерод двуокиси ва гелий) ҳажмининг МТБга мувофиқ Инвесторга тегишли улуши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Оператор ва Пудратчи томонидан олиб кириладиган товарлар, шунингдек олиб чиқиладиган қайтариладиган товарлар ва Инвесторнинг табиий гази божхона расмийлаштируви МТБ 20-моддасига мувофиқ солиқлар, божхона божлари, акцизлар ва бошқа йиғимлар тўланмаган ҳолда амалга оширилади (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно). Бунда берилган имтиёзлар ҳисоби юритилиши учун божхона юк декларацияси божхона тўловлари ҳисоблаб чиқарилган ҳолда тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарлар ҳисоби амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Операторга берилган ОКПО коди асосида юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Оператор ва Пудратчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган, шунингдек олиб чиқиладиган қайтариладиган товарлар ва Инвесторнинг табиий гази божхона расмийлаштируви учун божхона йиғимлари ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун Инвестор ва/ёки Оператор жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Олиб кирилиши ваколатли органлар рухсатини олиш зарурати билан боғлиқ товарлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари ва МТБ билан белгиланган тартибда ва шартларда олиб кирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Оператор МТБ бўйича ишлар амалга оширилиши учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 ноябрдаги 523-сон Қарори ва 2004 йил 27 февралдаги ««Божхона омбори» божхона режими тўғрисида»ги 1318-сон Низомга мувофиқ божхона омборини таъсис этиш ҳуқуқига эга (2004 йил 27 февралда 1318-сон билан рўйхатдан ўтказилган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 8-сон, 103-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Оператор томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида харид қилинадиган ва ушбу ҳудуддан ташқарига олиб чиқишсиз фойдаланиш учун мўлжалланган товарларга божхона расмийлаштируви амалга оширилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Қайтариладиган товарларни олиб кириш ва тасарруф қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қайтариладиган товарлар вақтинча олиб кириш божхона режимига божхона юк декларацияси тўлдирилиб, икки йилгача муддатда қуйидаги ўзига хос хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда жойлаштирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 24-графанинг чап кичик бўлимида битим коди кўрсатилади: «79»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 44-графанинг 3-бандида МТБ, шунингдек Инвестор ва/ёки Операторнинг олиб ўтиладиган товарлар юзасидан хатининг рақами ва санаси кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қайтариладиган товарларнинг вақтинча олиб кириш режимида божхона расмийлаштируви ва божхона назорати тааллуқли ДБҚБ томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Оператор вақтинча олиб киришнинг энг охирги муддати тугагунгача қайтариладиган товарларни қуйидаги усуллардан бири ёрдамида тасарруф қилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига реэкспорт режимида олиб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вақтинча олиб киришнинг белгиланган муддати тугагунгача 30 кундан кечиктирмай тааллуқли ДБҚБга ёзма мурожаат асосида товарларни вақтинча олиб кириш муддатини узайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уларни эркин муомалага чиқариш божхона режимига ёки қонун ҳужжатлари ва МТБ билан белгиланган тартибда бошқа режимга жойлаштириш тўғрисида маълум қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қайтариладиган товарлар вақтинча олиб кирилишини МТБ амал қиладиган бутун вақт мобайнида икки йилдан юқори муддатга узайтириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида товарлар ва транспорт воситаларининг вақтинча олиб кирилиши (олиб чиқилиши) шартлари тўғрисида»ги 106-сон Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан амалга оширилади (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 16-сон, 217-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қайта олиб чиқилаётган қайтариладиган товарлар божхона расмийлаштируви ушбу товарларни маълум қилинган вақтинча олиб кириш божхона режимига мувофиқ назоратга қўйган тааллуқли ДБҚБ томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Сарфланадиган товарларни олиб кириш ва тасарруф қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Сарфланадиган товарлар эркин муомалага чиқариш божхона режимига жойлаштирилади. Бунда божхона юк декларацияси мазкур Қоидаларнинг 7-бандида қайд этилган ўзига хос хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Оператор ёки Пудратчининг сарфланадиган товарлар божхона омбори режимига жойлаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Божхона расмийлаштируви мақсадларида мажбурий сертификатланадиган сарфланадиган товарларнинг сертификатланиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон Қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 27-сон, 315-модда) ва «Мажбурий сертификатланадиган товарлар (маҳсулотлар)ни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш тартиби тўғрисида»ги Йўриқнома (2000 йил 26 февралда 901-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширилади (Ўзбекистон Республикаси вазирликлар, давлат қўмиталари ва муассасалари меъёрий ҳужжатлар бюллетени, 2000 й., 4-сон).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Эркин муомалага чиқариш божхона режимига жойлаштирилган сарфланадиган товарлар, «Божхона реэкспорт режими тўғрисида»ги Низом билан белгиланган шартлар ва талабларга риоя қилинган тақдирда, Инвестор ва/ёки Оператор ёки Пудратчи аризасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига реэкспорт режимида олиб чиқилиши мумкин (2002 йил 2 майда 1134-сон билан рўйхатдан ўтказилган — Меъёрий ҳужжатлар бюллетени, 2002 й., 9-сон).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Инвесторнинг табиий газини олиб чиқилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Инвесторнинг табиий газини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш экспорт режимида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Инвесторнинг экспорт қилинадиган табиий гази божхона расмийлаштируви Оператор томонидан Инвестор томонидан белгиланадиган ҳажмларда ва нархларда — Ўзбекистон Республикаси DAF-чегараси шартларида (Инкотермс-2000) Марказий Осиё — Марказ газ қувурининг Бейнов компрессор станциясида ваколатли банк томонидан бериладиган ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотлар тақдим қилинмаган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Инвесторнинг табиий газига Операторнинг аризасига мувофиқ ваколатли орган томонидан белгиланган тартибда «Товарларни олиб ўтиш сертификатларини бериш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ товарларни олиб ўтиш сертификатлари берилади (2010 йил 13 августда 2131-сон билан рўйхатдан ўтказилган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 33-сон, 279-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Инвесторнинг қувурйўл транспорти орқали олиб ўтиладиган табиий гази декларация қилиниши ва божхона расмийлаштируви икки босқичли асосда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Биринчи босқичда: ҳар ой Инвесторнинг табиий гази Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган ойдан кейинги ойнинг ўнинчи санасидан кечиктирмай Оператор ёки унинг ваколатли шахси божхона органига ҳисобот ойида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилган Инвесторнинг табиий гази ҳажмларига вақтинча (тўлиқсиз) божхона юк декларацияси (қуйида матн бўйича — «ВБЮД»)ни ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МТБ нусхаси (фақат дастлабки расмийлаштирувда тақдим этилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестор (Оператор) ва Ваколатли компания томонидан имзоланган МТБ бўйича табиий газ қазиб олиш далолатномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестор ва Ўзбекистон Республикаси газ-транспорт компанияси томонидан имзоланган Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасигача транспортировка қилинган Инвесторнинг табиий газини қабул қилиш-топшириш тижорат далолатномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси газ-транспорт компанияси ва Қозоғистон Республикаси газ-транспорт компанияси томонидан имзоланган Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасида Инвесторнинг табиий газини қабул қилиш-топшириш техник далолатномаси ёхуд Инвестор ва харидор томонидан имзоланган Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасида Инвесторнинг табиий газини қабул қилиш-топшириш тижорат далолатномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобот ойида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилган Инвесторнинг табиий гази ҳажмларига инвойс (ҳисобварақ-фактура);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилган Инвесторнинг табиий гази юбориладиган мамлакат, оғирлиги, миқдори ва қиймати тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Инвесторнинг табиий гази экспорти учун вақтинча божхона юк декларацияси (вақтинча БЮД) «Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисида»ги Йўриқномага мувофиқ (1999 йил 3 ноябрда 834-сон билан рўйхатдан ўтказилган — Меъёрий ҳужжатлар бюллетени, 1999 й., 12-сон), қуйидаги ўзига хос хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда тўлдирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Декларация тури» 1-графаси учинчи кичик бўлимида «ВД» ҳарфли индекси — вақтинча (тўлиқсиз) божхона юк декларацияси кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2, 9 ва 28-графаларда Операторнинг «Инвестор топшириғи бўйича» белгили тааллуқли реквизитлари кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 8-графада Инвестор томонидан маълум қилинадиган олувчи реквизитлари кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 24-графанинг чап кичик бўлимида битим коди кўрсатилади: «79»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 37-графанинг сўнгги иккита рақамида код кўрсатилади: «33»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) 44-графада «Қўшимча ахборот/тақдим қилинадиган ҳужжатлар» 3 рақами остида олиб чиқиш учун асос сифатида МТБ кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) 50-графада «Тақдим этилган маълумотлар учун жавобгар бўлади» сўзлари «Божхона юк декларацияси (БЮД)ни 200_ йил «__» _______ гача тақдим қилиш мажбуриятини оламан» сўзлари билан тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Иккинчи босқичда: ВБЮД божхона расмийлаштируви санасидан бошлаб 90 (тўқсон) кундан кечиктирмай ДБҚБга БЮД, дастлабки ВБЮД ҳамда МТБга мувофиқ маҳсулот тақсимотини тасдиқлайдиган Инвестор ва Ваколатли компания ўртасида маҳсулот (табиий газ) тақсимоти бўйича Далолатнома нусхаси, шунингдек мувофиқлик сертификати тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. ВБЮД бўйича декларация қилинган Инвестор табиий газининг ҳажми МТБга мувофиқ маҳсулот тақсимотини тасдиқлайдиган Инвестор ва Ваколатли компания ўртасида маҳсулот (табиий газ) тақсимоти бўйича Далолатнома нусхасида қайд этилган ҳажм билан фарқ қилган ҳолатларда, тааллуқли ВБЮДга Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. БЮД «Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисида»ги Йўриқномага мувофиқ (1999 йил 3 ноябрда 834-сон билан рўйхатдан ўтказилган — Меъёрий ҳужжатлар бюллетени, 1999 й., 12-сон), қуйидаги ўзига хос хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда тўлдирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2, 9 ва 28-графаларда Операторнинг «Инвестор топшириғи бўйича» белгили тааллуқли реквизитлари кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 8-графада Инвестор томонидан маълум қилинадиган олувчи реквизитлари кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 24-графанинг чап кичик бўлимида битим коди кўрсатилади: «79»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 37-графанинг сўнгги иккита рақамида код кўрсатилади: «33»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 44-графада «Қўшимча ахборот/тақдим қилинадиган ҳужжатлар» 3 рақами остида олиб чиқиш учун асос сифатида МТБ кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) 44-графада «Қўшимча ахборот/тақдим қилинадиган ҳужжатлар» 8 рақами остида Бошқарувчи қўмита ҳужжатлари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда БЮДга ВБЮД маълумотнома рақами берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Инвестор табиий гази реимпорти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. МТБда белгиланган шартларда Ваколатли компания Инвесторнинг табиий газини керакли ҳажмда АҚШ долларида тўлов орқали ва МТБга мувофиқ нархлар бўйича харид қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ваколатли компания томонидан харид қилинадиган Инвесторнинг табиий гази ҳажмлари Ваколатли компания ва Инвестор ўртасидаги ташқи савдо контрактлари (шартномалари) билан белгиланади. Контрактлар (шартномалар) қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда ваколатли органларда рўйхатдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. МТБ 18.3.5-бандига мувофиқ Ваколатли компания томонидан Инвестордан харид қилинадиган Инвесторнинг табиий гази божхона расмийлаштируви дастлаб мазкур Қоидалар IV бўлимига мувофиқ божхона экспорт режимида, сўнгра эса Ваколатли компания номига божхона рэимпорт режимида амалга оширилади. Бунда транспорт харажатлари мавжуд эмаслиги туфайли БЮД 20-графасида EXW (Инкотермс-2000) етказиб бериш шартлари қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа ҳолатларда Инвесторнинг табиий гази божхона расмийлаштируви Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Инвесторнинг табиий гази рэимпорт қилинганда, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ваколатли компания тегишли солиқларни тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Инвестор (Оператор) ва Пудратчиларнинг вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Инвестор ва/ёки Оператор қуйидаги мажбуриятларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) маълум қилинган божхона режими шартларига мувофиқ ДБҚБга олиб кириладиган/олиб чиқиладиган товарларни кўрсатиш ва уларнинг божхона расмийлаштируви учун керакли ҳужжатларни тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қонун ҳужжатлари билан белгиланган божхона расмийлаштируви учун йиғимларни тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ҳар йили ДБҚБга қайтариладиган товарлардан фойдаланиш ва улар жойлаштирилган манзил тўғрисида маълумотлар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) қайтариладиган товарларни эркин муомалага чиқариш божхона режимида расмийлаштиришда, ушбу қайтариладиган товарлардан келгусида воз кечилган тақдирда, қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда божхона тўловларини тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) қайтариладиган товарларни вақтинча олиб киришни узайтириш зарурати мавжуд бўлмаган тақдирда, вақтинча олиб кириш белгиланган муддати тугагунгача уларни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш ёки бошқа божхона режимига жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) ҳар йили ДБҚБга сарфлаш товарларидан фойдаланиш тўғрисидаги якуний ҳисоботни тақдим этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Пудратчи мазкур Қоидаларнинг 29-банди «а» — «е» кичик бандлари билан назарда тутилган вазифаларни бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Мазкур Қоидаларнинг 29-банди билан назарда тутилган вазифалар тузилган шартномаларга мувофиқ Инвестор, Оператор ва Пудратчилар томонидан ваколат берилган шахслар томонидан бажарилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Оператор, зарур ҳолларда, Инвесторнинг топшириғи бўйича МТБ талабларига мувофиқ, тааллуқли ДБҚБга ёзма мурожаат бўйича ишлаш, таҳлил қилиш ва ўрганиш мақсадларида Ўзбекистон Республикасидан ташқарига техник, ҳисобот ҳужжатларини, геологик-геофизик материалларни, геологик жинслар ва қатламли флюидлар намуналари ва синовларини олиб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Оператор Инвесторнинг топшириғи бўйича ва Ваколатли компаниянинг розилиги билан Ўзбекистон Республикасидан ташқарига ишлаш, таҳлил қилиш ва ўрганиш учун асл ёзувлар ва бошқа маълумотларни олиб чиқиши мумкин. Инвестор (Оператор) қайд этилган олиб чиқилган ёзувлар ва маълумотларни Ўзбекистон Республикасига қайта олиб кириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Инвестор (Оператор) ва Пудратчиларнинг чет эллик ходимларига МТБ билан назарда тутилган барча имтиёзлар ва преференциялар татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Олиб чиқилган товарлардан белгиланган мақсад бўйича фойдаланилмаган, шу жумладан бошқа шахсга ўтказилган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари мувофиқ тегишли ДБҚБ белгиланган тартибда давлат бюджетига тўланадиган барча божхона тўловларини ундириб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Мазкур Қоидалар Ваколатли компания ва Инвестор билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекнефтгаз» МХК Раиси биринчи ўринбосари, бош менежер Ш. МАЖИТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 7 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Зарубежнефтегаз» ёпиқ акциядорлик жамияти бош директори В. ГУЛИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 7 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 17-18-cон, 138-модда; 2013 й., 38-сон, 506-модда)