Ҳужжат кучини йўқотган 21.06.2025 09.04.2004 йилдаги 168-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 21.06.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ УСТЮРТ МИНТАҚАСИДАГИ ШАХПАХТА КОНИНИ ҚЎШИМЧА ОЧИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 июндаги 373-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Устюрт ҳудудидаги Шахпахта конини ўзлаштириш бўйича маҳсулот тақсимотига оид битимни тугатиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш ҳамда Устюрт минтақасидаги Шахпахта конини қўшимча очишга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси ва «Газпром» очиқ акциядорлик жамияти (Россия) ўртасида 2004—2012 йиллар даврида Ўзбекистон табиий газини сотиш, Шахпахта конини қўшимча очишда иштирок этиш юзасидан узоқ муддатли ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзолаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Газпром» очиқ акциядорлик жамияти томонидан Россиянинг «Зарубежнефтегаз» ёпиқ акциядорлик жамияти ва Швейцариянинг «Gas Projekt Development Central Asia AG» компаниясидан иборат таркибдаги юридик шахс бўлмаган Консорциум инвестор сифатида белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник-иқтисодий асослар ишлаб чиқилганлиги ҳамда Шахпахта конини қўшимча очиш юзасидан Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим лойиҳаси (Маҳсулот тақсимоти тўғрисида битим) тайёрланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестор 2004—2007 йилларда Шахпахта конини қўшимча очиш учун 15 млн АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри инвестиция ажратиши ва илғор технологияларни жалб қилиши, 2004 йилда конни қўшимча жиҳозлашни тугатиш ҳамда 2004 йилнинг II ярим йиллигида табиий газ қазиб чиқаришни қайтадан бошлаш мажбуриятини олганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестор «Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимда назарда тутилган барча солиқлар, тўловлар ва йиғимларни тўлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим бўйича ишларнинг бажарилишини ташкил этиш учун инвестор томонидан Ўзбекистон Республикаси резиденти — юридик шахс (кейинги ўринларда матнда «Оператор» деб аталади) ташкил этилаётганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестор Ўзбекистон Республикаси ва ваколатли компания олдида оператор хатти-ҳаракатлари юзасидан ўз хатти-ҳаракатлари сифатида мулкий жавоб бериши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим маъқуллансин ва «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясига уни Ўзбекистон Республикаси номидан имзолаш ваколати берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси номидан иш кўрувчи Ваколатли компания ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимни амалга ошириш муносабати билан инвесторга берилган имтиёзлар ва преференциялар Операторга татбиқ этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим имзолангандан кейин беш иш куни мобайнида «Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ «Зарубежнефтегаз» ёпиқ акциядорлик жамиятига Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим амал қилиш муддатига Ўзбекистон Республикаси Устюрт минтақасида жойлашган Шахпахта кони ер ости участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензия берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш, магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш комиссияси (Ў.Т. Султонов) зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида «Зарубежнефтегаз» ёпиқ акциядорлик жамиятига Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим амал қилиш муддатига Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш фаолиятини амалга оширишга лицензия берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига Операторга хорижий давлатлар ҳудудидаги банкларда фақат Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимни амалга ошириш учун фойдаланадиган хорижий валютадаги банк ҳисоб рақамлари очишга рухсат бериш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т.Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 9 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
168-сон