26.04.2005 йилдаги ПҚ-62-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ШАҲАРЛАРДА ЙЎЛ ҚУРИЛИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри, Самарқанд вилояти ва бошқа бир қанча вилоятларнинг ҳокимликлари шаҳарларни реконструкция қилиш ва ободонлаштириш, архитектура ва тарихий-маданий ёдгорликларни қайта тиклаш, транспорт магистраллари қуриш, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарини жойлаштириш бўйича ишларни шаҳар қурилиши талабларини қўпол равишда бузган ҳолда, шаҳарларнинг истиқболли бош режаларини аниқ-пухта ишлаб чиқмасдан, аҳоли пунктларини зарур лойиҳа-режалаштириш ҳужжатлари билан таъминламасдан амалга ошираётганлиги йўл қўйиб бўлмайдиган фактлар деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилсинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси республиканинг шаҳар қурилишига оид қонун ҳужжатларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 26 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида архитектура ва шаҳар қурилишини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-2595-сонли Фармонига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қатъий риоя этишлари устидан тегишли назоратни амалга оширмаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳар қурилишида тегишли тартиб ўрнатиш ва уларнинг узоқ истиқболга мўлжалланган комплекс реконструкция қилинишини таъминлаш, шаҳар марказлари ва архитектура комплекслари қурилиши бош режаларида шаҳарларнинг транспорт магистраллари ва кўча-йўл тармоқларини комплекс ривожлантириш бўйича қабул қилинадиган лойиҳалар сифатини ошириш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси талабларига, шаҳар қурилишининг тасдиқланган норма ва қоидаларига риоя этилиши учун масъулиятни кучайтириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Шаҳарлар ва аҳоли пунктларининг истиқболли қурилишида кўплаб магистрал йўллар ва кўчаларда, ҳатто чорраҳаларда энг аввало узоқни ўйламасдан, вақтинчалик манфаатларни кўзлаб бешинам умумий овқатланиш нуқталари ва турли хил газакхоналар шаҳар қурилиши ва архитектура нормалари, коммуникация, транспорт ва санитария талаблари, истиқболли қурилиш режалари билан асло боғланмаган ҳолда қуриб ташланиши мутлақо йўл қўйиб бўлмайдиган амалиёт деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, транспорт магистраллари ва тизимларининг чизмалари мақбуллаштирилган ҳолда шаҳарларнинг транспорт инфратузилмаси янги қурилиши, уни реконструкция қилиш ва янгилаш фақат шаҳарлар ва аҳоли пунктларининг белгиланган тартибда тасдиқланган бош режалари асосида ва Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги ПФ-5483-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар транспорт магистраллари ва тизимларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича бош лойиҳачилар этиб тайинлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида, Тошкент вилоятида —«ТошкентбошпланЛИТИ» лойиҳа институти;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят марказлари ва шаҳар аҳоли пунктларида — «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУКлойиҳа институти;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 19 майдаги ПҚ-1339-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 20-сон, 151-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ аҳоли пунктларида — «Қишлоққурилишлойиҳа» МЧЖ лойиҳа-қидирув институти.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 27 январдаги ПҚ-1049-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 5-сон, 36-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда «ТошкентбошпланЛИТИ» институти билан биргаликда Тошкент шаҳрининг транспорт инфратузилмасини мақбуллаштириш ва янгилаш бўйича лойиҳаларга тузатишлар киритсин ҳамда белгиланган тартибда тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда иловага* мувофиқ республика шаҳарларида транспорт инфратузилмасини ишлаб чиқиш ва янгилаш жадвали бўйича таклифлар тайёрласин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилган жадвалга биноан иловада кўрсатилган шаҳарларда транспорт инфратузилмасини мақбуллаштириш ва янгилаш бўйича лойиҳаларга тузатишлар киритсин ҳамда белгиланган тартибда тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 26 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-62-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 17-18-сон, 129-модда; 2009 й., 5-сон, 36-модда; 2010 й., 20-сон, 151-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон)