Ҳужжат кучини йўқотган 29.08.2023 26.04.2000 йилдаги ПФ-2595-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 29.08.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА АРХИТЕКТУРА ВА ШАҲАР ҚУРИЛИШИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли «Маъмурий ислоҳотлар доирасида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, архитектура, лойиҳалаш ва қурилиш фаолияти даражаси ҳамда сифатини ошириш, шаҳарлар ва аҳоли пунктларининг шаҳар қурилишини замонавий талабларга ҳамда миллий анъаналарга мос келадиган тарзда комплекс ривожлантиришни таъминлаш, архитектура-шаҳар қурилиши соҳасидаги қимматли меросни сақлаш ва авайлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Республика архитектура-шаҳар қурилиши кенгаши ташкил қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи — олтинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги ПФ-5030-сонли Фармонига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 311-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги ПФ-5030-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 311-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 15 сентябрдаги ПФ-4136-сонли Фармони билан ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Архитекторлар уюшмасига қуйидагилар тавсия этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарлар марказлари ва туманларнинг марказларини, архитектура комплексларини режалаштириш ҳамда барпо этиш лойиҳаларига танловлар ўтказиш борасидаги ишларни фаоллаштириш, жамоатчиликни ва оммавий ахборот воситаларини жалб этган ҳолда шу лойиҳаларнинг кенг муҳокама этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» билан биргаликда икки ой муддатда архитекторларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид таклифларни тайёрлаш ва уларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Архитекторлар уюшмасининг раиси ўз лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари ҳисобланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги ПФ-5483-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Бош режалари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган республика шаҳарларининг рўйхати тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятларнинг ҳокимликлари билан биргаликда 2000—2002 йилларда шаҳарлар, туман марказлари ҳамда шаҳар посёлкаларининг бош режаларини ишлаб чиқиш ва ўзгартишлар киритиш жадвалини тузиб, уни 2000 йилнинг 1 июнига қадар тасдиқлаш учун Республика архитектура-шаҳар қурилиши кенгашига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарлар, туман марказлари ҳамда шаҳар посёлкаларининг бош режаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш чоғида қуйидагилар устувор йўналишлар деб белгилаб қўйилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туташ қишлоқ ҳудудлари билан шаҳарларнинг архитектура-режалаштириш тузилмаси уйғун ривожлантирилишини, шаҳар ҳудудларидан тежамли фойдаланишни, аҳоли истиқомат жойларининг табиий муҳитига эҳтиёткорона муносабатда бўлишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий шаҳар марказларини, янги архитектура комплексларини шакллантириш, шаҳарларнинг тарихий-меъморий меросини сақлаб қолиб, уни ривожлантирган ҳолда, қадимдан таркиб топган ҳудудларини реконструкциялаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт йўллари схемаларини, муҳандислик-техникавий тизимларини, ўқув-таълим муассасалари тармоқларини, спорт-соғломлаштириш комплексларини ҳамда ижтимоий соҳанинг бошқа объектларини мақбул тарзга келтириб, яшаш муҳитининг қулайлигини оширган ҳолда шаҳарларнинг инфратузилмаларини комплекс янгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарлар, туман марказлари ва шаҳар посёлкалари бош режаларга қатъий мувофиқ равишда барпо этилишини таъминлаш ҳамда аҳоли пунктлари бош режаларининг лойиҳаларини ҳамда лойиҳа-режалаштириш ҳужжатларини ишлаб чиқиш борасидаги ишларнинг молияланиши учун шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятларнинг ҳокимлари зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда ушбу Фармонни ижро этиш юзасидан қарор қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 26 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-2595-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 4-сон, 120-модда, 9-10-сон, 275-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й.,38-сон, 417-модда; 2017 й., 18-сон, 311-модда, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон)