02.12.2021 йилдаги 728-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган товарларга нисбатан тариф квоталарини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 21 августдаги ПҚ-4812-сон қарорининг ижросини таъминлаш ҳамда бозор эҳтиёжларини қондириш, ишлаб чиқаришни ривожлантиришни рағбатлантириш ва ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишнинг халқаро эътироф этилган усулларини амалиётга татбиқ этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган товарларга нисбатан тариф квоталарини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига импорт қилинадиган товарларга нисбатан тариф квоталарини қўллаш шартлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келиб чиқиши бошқа мамлакатлардан бўлган ва Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларга нисбатан тариф квоталарини қўллаш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тариф квотасини ўрнатиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш ва тариф квотаси ҳажмини тақсимлаш механизми.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда истеъмол ҳажмларини, ишлаб чиқариш қувватларини, ички бозор нархларининг ўзгаришини ва истиқболда маҳаллий ишлаб чиқариш ҳажмларини инобатга олган ҳолда тариф квоталарини жорий қилиш юзасидан бир йилда камида бир марта Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ҳамда уни амалга ошириш жараёнлари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 2 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
728-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 декабрдаги 728-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган товарларга нисбатан тариф квоталарини қўллаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган товарларга нисбатан тариф квоталарини қўллаш ва тариф квоталари ҳажмларини тақсимлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўхшаш товар — баҳоланаётган товар билан ҳар жиҳатдан бир хил бўлмаса-да, у билан ўхшаш хусусиятларга эга бўлганлиги ва таркиб жиҳатидан ўхшашлиги туфайли бир хил вазифаларни бажара оладиган ҳамда тижорат нуқтаи назаридан, шу жумладан, сифати, бозордаги қадри, товар белгисининг мавжудлигига кўра унинг ўрнини боса оладиган маҳсулот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
резидент — Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолият юритувчи субъекти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олдинги давр — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўхшаш товарлар истеъмоли ва товарлар ишлаб чиқариш ҳажмларининг таҳлили ўтказилаётган сўнги уч йил;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реал импорт ҳажми — чекловлар йўқлиги шароитида импорт ҳажми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тариф квотаси — айрим турдаги товарларни Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб киришнинг муайян даври мобайнида белгиланган миқдорда импорт қилинадиган товарларга нисбатан импорт божхона божларидан кам ставкалардан фойдаланишни назарда тутувчи тартибга солиш чора-тадбирлари, белгиланган миқдордан кўп ҳолатларда импорт божхона божларининг амалдаги ставкалари қўлланилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тариф квотаси ҳажми — ажратиладиган тариф квотаси доирасида товар миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Тариф квоталарини қўллаш шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига тариф квотаси доирасида белгиланган ҳажмда олиб кирилаётган товарларга нисбатан божхона тарифига мувофиқ тегишли импорт божхона божининг пасайтирилган ёки амалдаги ставкалари қўлланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Келиб чиқиши бошқа мамлакатлардан бўлган ва Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилаётган товарларга нисбатан тариф квотаси ҳажми, амал қилиш муддати ва импорт божхона божи ставкаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, тариф квотаси ҳажми шу турдаги товарларнинг ички истеъмоли ва Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида ишлаб чиқариладиган ўхшаш товарлар ҳажмлари ўртасидаги фарқдан ошмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тариф квоталари ҳажмлари ваколатли органнинг қарорига мувофиқ импорт қилувчилар ўртасида тақсимланади, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача тартиб белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тариф квотаси ҳажмини тақсимлаш тариф квотасини олишга нисбатан тенг ҳуқуқлиликка асосланади ҳамда ташкилий-ҳуқуқий шаклига, рўйхатдан ўтиш жойи ёки бозордаги мавқеига қараб камситишга йўл қўймасдан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тариф квотаси муддати давомида товар етказиб беришда резидентнинг унга ажратилган тариф квотаси ҳажмидан тўлиқ фойдаланишига тўсқинлик қилувчи шартлар белгиланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларни эркин муомалага чиқариш учун божхона расмийлаштируви ваколатли орган томонидан қабул қилинган қарорга мувофиқ тақсимланган тариф квоталари доирасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ваколатли орган Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда истеъмол ҳажмларини, ишлаб чиқариш қувватларини ва ички бозор нархларининг ўзгаришини инобатга олган ҳолда тариф квоталарини жорий қилиш бўйича бир йилда камида бир марта Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ички ва ташқи бозорлардаги конъюктуранинг кескин ўзгаришига тезкор жавоб бериш зарур бўлган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгашининг навбатдаги йиғилиши чақирилади ҳамда натижаси бўйича ваколатли органнинг қарори билан тариф квотаси жорий этилишига рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Тариф квотасини белгилаш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш жараёнида қуйидаги шартларга риоя этилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тариф квотасини муайян давр учун белгилаш (тариф квотасини мамлакатлар ўртасида тақсимлаш масаласини кўриб чиқиш натижаларидан қатъи назар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча манфаатдор мамлакатларни уларга ажратилган тариф квотаси ҳажми юзасидан хабардор қилиш (тариф квотасини мамлакатлар ўртасида тақсимлаш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тариф квотасини белгилаш, унинг амал қилиш муддати ва миқдори, шу жумладан, тариф квотаси ҳажми, мамлакат ёки резидентлар ёхуд импорт қилувчилар бўйича ҳажмларни тақсимлаш (мамлакатлар ўртасида тариф квотаси ҳажмини тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тариф квотаси ҳажми доирасида олиб кириладиган товарларга нисбатан қўлланиладиган импорт божхона божлари ставкалари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Тариф квоталарини қўллаш тартиби ва механизми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларга нисбатан тариф квоталарини қўллаш тартиби ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъекти, заруратга кўра, ваколатли органга Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига импорт қилинадиган товарларга нисбатан тариф квоталарини белгилаш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ваколатли орган тадбиркорлик субъекти томонидан тариф квотасини белгилаш лозим бўлган товар ёки товарлар рўйхати кўрсатилган аризани бир иш кунида қабул қилади ва тариф квотасини белгилашни мақсадга мувофиқлиги бўйича ўн иш кунида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий статистика қўмитаси ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси билан биргаликда республикадаги барча мавжуд ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда уларнинг фойдаланиш даражаси, шунингдек, мазкур товарларнинг экспорти ва импорти ҳажмларини таҳлил қилади;
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда аризада кўрсатилган товарлар бўйича республикада ишлаб чиқариш ва истеъмол ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда ички бозорнинг тўйинганлик даражаси ва мавсумийлик омилларини ўрганади, шунингдек, квота ҳажмлари, муддати ва бож ставкаси тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ваколатли орган ўрганиш якунлари бўйича тариф квоталарини қўллаш мақсадида квота ҳажмлари, муддати ва бож ставкаси тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига икки иш кунида тегишли таклифлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Вазирлар Маҳкамаси тақдим этилган таклифлар асосида тариф квотаси ҳажмларини белгилаш ёки белгиламаслик, уларнинг муддатлари ва бож ставкаси тўғрисида якуний хулосани қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, заруратга кўра, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларидан қўшимча маълумотларни олади ҳамда якуний хулосани ваколатли органга тегишли қарор қабул қилиш учун ўн иш кунида юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ваколатли орган икки иш кунида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тариф квотасини жорий қилиш тўғрисида ижобий хулоса олинган тақдирда, бу тўғрисида ариза берувчини расман хат ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали ва ўзининг расмий сайтида тариф квоталари жорий этилиши тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тариф квотасини жорий этиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилган тақдирда, ариза берувчини расман хат орқали рад этиш тўғрисида сабабларини кўрсатган ҳолда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ваколатли орган тариф квотасини жорий қилиш тўғрисида оммавий ахборот воситаларида ва ўзининг расмий сайтида берилган эълонга мувофиқ тариф квотаси ҳажмларини тақсимлаш бўйича ўн иш кунида резидентлардан аризалар қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тариф квоталари тақсимоти резидентнинг ушбу Низомга 2-иловада келтирилган шаклдаги аризаси асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризани кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ваколатли орган Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда уч иш кунида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган муддат ичида тушган аризаларни кўриб чиқади ва «энг яхши таклиф» тамойили (нарх ва ҳажм) асосида тадбиркорлик субъектларини танлаб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган муддат ичида зарур ҳажмлар бўйича аризалар тушмаган бўлса, тариф квотаси ҳажмларини тақсимлаш бўйича маслаҳатлашувлар ўтказилади ва мавжуд импорт қилувчилар орасида импортдаги улушига мос равишда тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Резидентлар ўртасида тариф квотаси ҳажми ваколатли орган томонидан белгиланган тариф квоталари ҳажмлари доирасида тақсимланади ёхуд эҳтиёж бўлганда барча муҳим импорт қилувчилар ёки резидентлар билан маслаҳатлашув ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Тариф квотасининг тақсимланиши барча муҳим импорт қилувчилар билан маслаҳатлашув натижалари асосида амалга оширилмаса, резидентлар ўртасида тариф квотаси ҳажмини тақсимлаш тўғрисидаги қарор ваколатли орган томонидан олдинги давр мобайнида товарлар импорти ҳажмини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги даврни танлаш имкони бўлмаган ҳолатда тариф квотаси реал импорт ҳажмининг эҳтимолий бўлинишини баҳолаш асосида тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ваколатли орган тариф квотаси ҳажмларини резидентлар ўртасида тақсимлаш бўйича икки иш кунида қарор қабул қилади ва тариф квоталари белгиланиши муносабати билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тариф квотасининг ажратилган ҳажми доирасида етказиб беришга мўлжалланган товарнинг умумий миқдори ёки қиймати, тариф квотасининг бошланиш ва тугаш саналари ҳамда ундаги ҳар қандай ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни оммавий ахборот воситалари ва ўзининг расмий сайти орқали эълон қилиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар етказиб беришда, манфаатдор резидент сўровига кўра, ташқи савдо фаолияти иштирокчилари ўртасида тариф квотасининг тақсимланиши усули ва тартиби, шунингдек, тариф квотасининг ҳажми тўғрисида маълумот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар эълон қилинган тариф квотаси доирасида импорт қилувчи тадбиркорлик субъектининг маълумоти ҳамда ваколатли органнинг қарорига таянган ҳолда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчисига нисбатан иқтисодий чоралар қўллайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Товар етказиб беришда, манфаатдор резидентнинг ҳамкорлик қилувчи мамлакатининг мурожаатига кўра, Вазирлар Маҳкамаси ва ваколатли орган томонидан қуйидаги масалалар юзасидан маслаҳатлашувлар ўтказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ажратилган тариф квотаси ҳажмини қайта тақсимлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танланган олдинги даврни ўзгартириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақсимланган тариф квотасининг ҳажмига ёки ундан чексиз фойдаланишга нисбатан бир томонлама белгиланган шартлар, қўшимча ҳужжатлар ёки бошқа қоидаларни бекор қилиш зарурати келиб чиққанда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ушбу Низомни қўллаш жараёнида юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган товарларга нисбатан тариф квоталарини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган товарларга нисбатан тариф квоталарини қўллаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи

1. Тариф квоталари қўлланилиши лозим бўлган товарларнинг рўйхатини шакллантиради.

2. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ваколатли орган)га почта ёки электрон шаклда товарлар рўйхати кўрсатилган аризани тақдим этади.

Заруратга қараб

2-босқич

Ваколатли орган

(Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги)

Товарлар рўйхати кўрсатилган аризаларни қабул қилади.

1 иш кунида

3-босқич

Ваколатли орган

(Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги)

1. Аризани ўрганиб чиқиш, хусусан:

Миллий статистика қўмитаси ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси билан биргаликда республикадаги барча мавжуд ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда улардан фойдаланиш даражасини, шунингдек, экспорт ва импорт ҳажмларини ўрганади;

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда аризада кўрсатилган товарлар бўйича республикада ишлаб чиқариш ва истеъмол ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда ички бозорнинг тўйинганлик даражаси ва мавсумийлик омилларини ўрганади, шунингдек, квота ҳажмлари, муддати ва бож ставкаси тўғрисида таклифлар ишлаб чиқади.

1. Ариза рўйхатга олинган кундан бошлаб 10 иш кунида

2. Тариф квоталарини қўллаш мақсадида квота ҳажмлари, муддати ва бож ставкаси тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритади.

2. Ўрганишлар якунига кўра 2 иш кунида

4-босқич

Вазирлар Маҳкамаси

Ваколатли орган томонидан тақдим этилган келишилган таклифларни ўрганиб чиқади, тариф квоталари ҳажмларини белгилаш ёки белгиламаслик, уларнинг муддатлари ва бож ставкаси тўғрисида якуний хулосани қабул қилади.

Заруратга кўра, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларидан қўшимча маълумотлар олади ҳамда ваколатли органга тегишли қарор қабул қилиш учун юборади.

Ваколатли орган томонидан киритилган кундан бошлаб 10 иш кунида

5-босқич

Ваколатли орган

(Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги)

1. Тариф квотасини жорий қилиш тўғрисида ижобий хулоса олинган тақдирда, бу тўғрисида ариза берувчини расман хат ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали ва ўзининг расмий сайтида тариф квоталари жорий этилиши тўғрисида тадбиркорлик субъектларини хабардор қилади (тариф квотасини жорий этиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилган тақдирда, ариза берувчини расман хат орқали рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда хабардор қилади).

1. Вазирлар Маҳкамасининг якуний хулосаси олинган кундан бошлаб 2 иш кунида

2. Тариф квотасини жорий қилиш тўғрисида оммавий ахборот воситалари ва ўзининг расмий сайтида берилган эълонга мувофиқ тариф квотаси ҳажмларини тақсимлаш бўйича аризаларни қабул қилади.

2. 10 иш кунида

6-босқич

Ваколатли орган

(Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси

1. Белгиланган муддат ичида тушган аризаларни кўриб чиқиш ва «энг яхши таклиф» тамойили (нарх ва ҳажм) асосида тадбиркорлик субъектларини танлаб олади.

2. Белгиланган муддат ичида зарур ҳажмлар бўйича аризалар тушмаган бўлса, тариф квотаси ҳажмларини тақсимлаш бўйича маслаҳатлашувлар ўтказади ва мавжуд импорт қилувчилар орасида импортдаги улушига мос равишда тақсимлайди.

3 иш кунида

7-босқич

Ваколатли орган

(Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги)

Тариф квотаси ҳажмларини резидентлар ўртасида тақсимлаш бўйича қарор қабул қилади ва уни оммавий ахборот воситалари ва ўзининг расмий сайтида эълон қилади.

2 иш кунида

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган товарларга нисбатан тариф квоталарини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‎НАМУНА‎‎

‎‎Ўзбекистон Республикаси
‎Инвестициялар ва ташқи
‎савдо вазирлигига

‎‎
‎АРИЗА

_‎‎______________________________________ Сиздан _____ йил «____» ________________даги _____-сонли

‎‎(ташкилот номи)

‎‎эълонга мувофиқ тариф квотаси доирасида импорт қилишга рухсат берилган ____________________ маҳсулоти
‎ (ТИФ ТН коди) бўйича _________________ миқдорда квота ажратишингизни сўраймиз.

Ариза берувчининг тўлиқ номи: __________________________________________
‎Жойлашган жойи (почта манзили): ________________________________________
‎Ишлаб чиқариш манзили: _______________________________________________
‎Ариза берувчининг асосий иқтисодий фаолияти: _____________________________ _____________________________________________________________________
‎Ариза берувчининг телефон рақами: _______________________________________
‎‎СТИР:____________________‎______ ‎‎КТУТ:_________________________
Тариф квотаси бериладиган хомашёдан ишлаб чиқариладиган товар номи‎‏ Ўлчов бирлиги‎‏ Ишлаб чиқариш ҳажми (Охирги уч йил) ‎‎ Тайёр товар таркибида хомашё улуши, % да (тариф квотаси доирасида импорт қилинадиган товар) ‎‏ Импорт қилинадиган давлат номи‎
охирги
‎1-йил ‎‎
охирги
‎2-йил ‎‎
охирги
‎3-йил ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
Ташкилот раҳбари‎‎

____________‎‎

Ф.И.О‎‎

‎‎(имзо)

‎‎М.Ў.

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.12.2021 й., 09/21/728/1122-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)