03.12.2002 йилдаги 417-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«SECTION 416 (B)» ДАСТУРИ БЎЙИЧА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҲУКУМАТЛАРАРО БИТИМНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Америка Қўшма Штатлари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 4 апрелдаги 116-сон қарори билан тасдиқланган тадбирлар доирасида «Section 416 (b)» дастури бўйича Ўзбекистон Республикасига берилган АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги грантининг самарали ўзлаштирилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида «Section 416 (b)» дастури бўйича беғараз асосда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш тўғрисида битим имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин, битимга мувофиқ АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан 56 минг тонна соя, 30 минг тонна буғдой ва 5 минг тонна қуруқ сут етказиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, кўрсатиб ўтилган ҳукуматлараро битим қоидаларига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56 минг тонна соя ва 30 минг тонна буғдой ички бозорда очиқ танлов савдолари (тендер) ўтказиш йўли билан сотилади, уларни сотишдан олинган маблағлар хусусий секторни ривожлантиришни рағбатлантириш ва қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга доир самарали лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қўшма дастурларни маблағ билан таъминлашга йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4500 тонна қуруқ сут қайта ишлашга ва тайёр сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришга йўналтирилади, кейинчалик улар Ўзбекистон Республикаси минтақаларидаги мактаб-интернатлар, болалар уйлари, тиббий ва ижтимоий муассасалар ўртасида тақсимланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
500 тонна қуруқ сут бошланғич синфлар ўқувчиларини қўшимча овқат билан таъминлаш дастурини амалга ошириш учун Американинг «Лэнд ОЛейкс» ноҳукумат ташкилотига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги элчихонасига барча зарур товар жўнатиш, товар ва транспорт ҳужжатларини, шу жумладан Буғдойни текшириш федерал хизматининг сифат сертификатларини расмийлаштириш учун «Section 416 (b)» дастури бўйича юк жўнатувчи вазифаси юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Section 416 (b)» дастури доирасида товарларнинг ўз вақтида етказиб берилиши учун соя бўйича «Ёғмойтамакисаноат» уюшмаси, буғдой бўйича «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорацияси, қуруқ сут бўйича — «Ўзгўштсутсаноат» давлат уюшмаси масъул этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Section 416 (b)» дастури доирасида товарлар етказиб бериш учун масъул бўлган мазкур идоралар юкларнинг ташишнинг бутун йўналиши бўйича мумкин бўлган хавфлардан ўз вақтида суғурта қилинишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзташқитранс» давлат-акциядорлик компаниясининг «UVT Insuranсe» СК шуъба корхонаси «Ёғмойтамакисаноат» уюшмаси, «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси ва «Ўзгўштсутсаноат» давлат уюшмаси билан юкларни ташишни суғурта қилиш юзасидан шартномалар тузсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Section 416 (b)» дастури бўйича етказиб бериладиган соя ва буғдойни сотишга доир тендер комиссияси таркиби 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*1-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тендер комиссияси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг «Ўзтендерконсалтинг» агентлиги билан биргаликда 2002 йил декабрь, 2003 йил январда «Section 416 (b)» дастури доирасида Ўзбекистон Республикасига келтириладиган соя дуккаклари ва буғдойни сотиш бўйича танлов савдолари (тендер) ўтказсин, уларда кичик ва ўрта корхоналарнинг қатнашишини назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов савдолари (тендер)га қўйиладиган соя ва буғдойнинг бошланғич нархларини юкни суғурта қилиш ва жойлаш жойларига етказиб бериш бўйича амалдаги харажатларни ҳисобга олган ҳолда белгиласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Section 416 (b)» дастури доирасида келтириладиган соя ва буғдойни сотишдан тушадиган маблағларни, улардан «Ёғмойтамакисаноат» уюшмаси ва «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорациясининг юкни суғурта қилиш бўйича амалдаги чиқимларини чегирган ҳолда жамлаш учун махсус ҳисоб рақами очсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Соя ва буғдойни тендер асосида сотишдан олинадиган маблағлардан фермер хўжаликларини ривожлантириш ҳамда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишга доир тадбирлар ва лойиҳаларни маблағ билан таъминлашда самарали фойдаланилишини таъминлаш учун Ўзбекистон—Америка қўшма ишчи гуруҳи тузилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшма ишчи гуруҳнинг Ўзбекистон томонидан вакиллари таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*2-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қўшма ишчи гуруҳ қарорларига мувофиқ, «Section 416(b)» дастури бўйича олинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишдан миллий валютада жамланган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги вилоятлар ҳокимликлари ва «Ўзгўштсутсаноат» давлат уюшмаси билан биргаликда сут маҳсулотларини республика минтақаларидаги мактаб-интернатлар, болалар уйлари, тиббий ва ижтимоий муассасалар ўртасида тақсимлашнинг келишилган жадвалини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар, улардан мақсадли фойдаланилишини қаттиқ назорат қилсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзгўштсутсаноат» давлат уюшмаси қуруқ сутнинг қайта ишланишини, сут маҳсулотлари сақланишини ҳамда уларнинг республика мактаб-интернатлари, болалар уйлари, тиббий ва ижтимоий муассасалар ўртасида тасдиқланган жадвалларга мувофиқ тақсимланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Section 416(b)» дастури бўйича импорт қилинаётган товарлар божхона тўловларидан, шу жумладан божхонада расмийлаштириш йиғимларидан, шунингдек хорижий суғурта компанияларининг даромадлари Ўзбекистон Республикасидаги тўлов манбаида даромад (фойда) солиғи тўлашдан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси «Section 416(b)» дастури доирасида келтириладиган юкларнинг ўз вақтида расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Э.М.Ғаниев ва Ҳ.С.Кароматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 3 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
417-сон