04.04.2002 йилдаги 116-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифи (2002 йил 11—14 март) давомида эришилган битимлар ва икки томонлама ҳамкорлик соҳасидаги аҳдлашувларнинг кенг кўламда ва ўз вақтида рўёбга чиқарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Америка Қўшма Штатлари билан эришилган аҳдлашувларни амалга ошириш ва икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга доир тадбирлар 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*1-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар АҚШ ҳукумати томонидан Ўзбекистон Республикасига 2-иловага* мувофиқ йўналишлар бўйича берилаётган ёрдамдан самарали фойдаланилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова берилмайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами,, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами,, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АҚШ савдо ва ривожлантириш агентлиги (ТДА) билан имзоланган ўзаро бир-бирини тушуниш тўғрисидаги меморандумларга биноан 3-иловага* мувофиқ йўналишлар бўйича биргаликда амалга ошириш учун таклиф қилинган лойиҳаларнинг ишлаб чиқилишини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 3-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мўлжалланган лойиҳаларни амалга оширишда пайдо бўладиган масалаларни ўз вақтида ҳал этиш чора-тадбирларини кўрсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йилнинг ҳар чорагида лойиҳаларнинг амалга оширилиши тўғрисида ахборот маълумотномаларини тайёрласинлар ва уларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатларидаги элчихонаси ҳамда Америка—Ўзбекистон савдо палатасининг ўзаро ҳамкорликка доир қуйидаги устувор йўналишлар бўйича биргаликдаги фаолиятини фаоллаштириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсинлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрэнергетика, кимё, кон қазиб олиш, металлургия саноати ва саноатнинг бошқа устувор тармоқлари корхоналарини модернизация қилиш ва техника билан қайта жиҳозлашга, транспорт, телекоммуникациялар, туризм, таълим тизимини ривожлантиришга ҳамда йирик ирригация иншоотларини реконструкция қилишга Американинг энергия ва ресурсларни тежовчи илғор технологияларини ва инвестицияларини жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий ҳамкорликни, Америка компанияларининг корхоналарни хусусийлаштириш ва акциялаштириш жараёнларидаги иштирокини кенгайтириш, Қўшма корхоналар барпо этишга тўғридан-тўғри инвестицияларни кенг жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси элчихонасининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги «Ўзэкспомарказ» Республика савдо-кўргазма марказининг имкониятларидан фаол фойдаланган ҳолда Вашингтон шаҳрида ва Тошкент шаҳрида Қўшма бизнес-семинарлар, таҳдимотлар, кўргазмалар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонлик талабаларнинг иқтисодиёт мутахассисликлари бўйича ўқишини, шунингдек республика вазирликлари ва идораларининг маркетинг, менежмент, реал иқтисодиёт ва молия соҳаси мутахассисларининг тажриба орттиришини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири А. Комилов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 4 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
116-сон