ИЛОВА
|
Т/р |
Чора-тадбир номи |
Амалга ошириш механизми |
Ижро муддати |
Сенатнинг масъул қўмитаси ва бўлими |
Масъул ижрочилар |
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 9 августдаги ПФ-6275-сонли Фармонидаги вазифалар | |||||
|
1. |
Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили ҳисоботини эшитиш |
Сенат ялпи мажлисларида Бола ҳуқуқлари бўйича вакил маърузасини эшитиш |
Ҳар йили биринчи чоракда |
Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси |
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил |
|
2. |
Болалар масалалари бўйича миллий комиссия ахборотини эшитиш |
Сенат ялпи мажлисларида миллий комиссия ахборотини эшитиш |
Ҳар йили биринчи чоракда |
Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси |
Вазирлар Маҳкамаси |
|
3. |
Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар ахборотини эшитиш |
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) Кенгашлари сессияларида ҳудудий комиссиялар ахборотини эшитиш |
Ҳар чоракда |
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятига кўмаклашиш, одам савдоси ва мажбурий меҳнатнинг олдини олиш масалалари бўлими |
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) Кенгашлари |
|
4. |
Назоратсиз ва қаровсиз қолган болаларни зудлик билан аниқлаш, уларнинг аниқ ҳисобини юритиш, етим ва қаровсиз қолган болаларга васий ёки ҳомий тайинлаш тизимини соддалаштириш мақсадида «Бола ҳимояси» ягона электрон ахборот тизимини жорий қилиш. |
Қуйидагиларни назарда тутувчи «Бола ҳимояси» ягона электрон ахборот тизимини жорий этиш бўйича Ҳукумат қарорини тайёрлаш: назоратсиз ва ота-она қаровисиз қолган болалар ҳақидаги маълумотларни тизимга киритиш тартиби, шу жумладан, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилалар, «Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари, оилавий болалар уйлари ва бошқа ихтисослаштирилган муассасаларга жойлаштириш, судлар томонидан кўриб чиқиладиган ишларда назоратсиз ва ота-она қаровисиз қолган болалар тўғрисидаги маълумотларни тизимга киритиш тартиби; мазкур тизимга интеграция қилинадиган масъул вазирлик ва идораларнинг маълумотлари; ахборот тизимини Бош прокуратура, Олий суд, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Давлат персоналлаштириш маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда тасарруфида таълим ташкилотлари мавжуд вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилишни таъминлаш. Ахборот тизимини жорий этишнинг молиялаштириш манбаини аниқлаш. |
2022 йил январь |
Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси |
Вазирлар Маҳкамаси |
|
5. |
Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ва етим болаларни ижтимоий ҳимоялашнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш. |
Ота-она қарамоғисиз қолган ва етим болаларни ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш бўйича амалдаги қонунчилик ҳужжатларини ягона қонунга мужассамлаштириш орқали қуйидагиларни назарда тутувчи «Ота-она қарамогидан маҳрум бўлган ва етим болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш: ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ва етим болаларнинг ижтимоий-ҳуқуқий мақоми ҳамда бундай болаларни тарбиялаш учун жойлаштириш шакллари; фарзандликка олувчи оилаларни тайёрлаш ва уларга кўмаклашиш тартиби; ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ва етим болаларнинг ижтимоий ҳимояси, мулкий ва номулкий ҳуқуқларининг кафолатлари; ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ва етим болаларнинг ҳуқуқий ёрдам олиш ва суд ҳимоясида бўлиш ҳуқуқларини таъминлаш; ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ва етим болалар тарбия муассасаларини тугатганидан кейин уларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш; манфаатдор ташкилотлар билан келишилган қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш. |
2021 йил декабрь |
Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси |
Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил |
|
6. |
Фарзандликка олиш жараёнида инсон омилини қисқартиш ва рақамлаштириш. |
Шахсга доир маълумотларни сир сақлаган ҳолда талабгорлар учун васийлик ва ҳомийликка бериладиган болалар ҳақидаги маълумотларни онлайн олиш имкониятини яратиш; фарзандликка олишни истовчи номзодларнинг электрон навбатини ишга тушириш. |
2021 йил ноябрь |
Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси |
Вазирлар Маҳкамаси |
|
7. |
Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, етим ва бошқа оғир вазиятларга тушиб қолган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш бўйича ҳуқуқий асосларни яратиш. |
Қуйидагиларни назарда тутувчи «Ижтимоий иш тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш: оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш хизматларининг сифатини янада яхшилаш ва турларини кўпайтириш; ижтимоий ишчилар сонини ва салоҳиятини ошириш; ижтимоий фаолият кадрларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш; турли тизимларда ижтимоий иш амалиёти стандартларини (таълим, соғлиқни сақлаш, болаларни ҳимоя қилиш ва одил судлов) белгилаш; манфаатдор ташкилотлар билан келишилган қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2021 йил декабрь |
Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси |
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги |
|
8. |
Васийлик ва ҳомийлик соҳасида кадрлар тайёрлаш учун мутахассисликлар рўйхатини кенгайтириш. |
Васийлик ва ҳомийлик соҳасида кадрлар тайёрлаш учун мутахассисликлар рўйхатини кенгайтиришни назарда тутган ҳолда, олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторини қайта кўриб чиқиш; олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. |
2021 йил ноябрь |
Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
|
9. |
Ногиронлиги бўлган болалар оилага тарбияга олинганда уларни патронаж билан қамраб олиш ва зарур тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш механизмларини такомиллаштириш. |
Оилага тарбияга олинган ногиронлиги бўлган болалар рўйхатини шакллантириш; оилага тарбияга олинган ногиронлиги бўлган болаларни тиббий кўрикдан ўтказиб, улар даволанадиган тиббиёт муассасалари рўйхатини шакллантириш ва даволаш харажатлари миқдорини аниқлаш; «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва ҳомийлар ҳисобидан зарур маблағларни ажратиш; болаларни даволаш бўйича амалий чоралар кўриш. |
2021 йил ноябрь
|
Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари ҳамда Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмиталари |
Миллий гвардия |
|
10. |
Боланинг энг устувор манфаатларини инобатга олган ҳолда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш тизимини такомиллаштириш. |
Қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш: етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштиришнинг илғор шаклларини, шу жумладан оилавий ва бошқа муқобил шаклларини, кенг жорий этиш; етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун интернат шаклидаги янги давлат тарбия муассасаларини ташкил этишга чеклов ўрнатиш, мавжуд интернат шаклидаги давлат тарбия муассасаларини ноинституционаллаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш масалаларини кўриб чиқиш; етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат тарбия муассасаларига суд тартибида жойлаштириш механизмини жорий этиш. |
2021 йил ноябрь |
Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси |
Вазирлар Маҳкамаси |
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Етим болалар ва ота-она қарамогидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2021 йил 9 августдаги ПҚ-5215-сонли қароридаги вазифалар | |||||
|
11. |
«Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг гўдаклар уйларидаги болаларни ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга қайтариш, васий ёки ҳомий тайинлаш, фарзандликка бериш ва жойлаштиришнинг бошқа шаклларини қўллаш чораларини кўриш |
Амалий чора-тадбирлар |
Мунтазам равишда |
Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси |
Халқ таълими вазирлиги |
|
12. |
Махсус мактаб ва мактаб-интернатлар фаолиятини ва уларда тарбияланаётган болаларнинг ҳолатини ўрганиш, аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифлар киритиш |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2021 йил ноябрь |
Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси |
Вазирлар Маҳкамаси |
|
13. |
Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг фаолиятини қайта кўриб чиқиш ва уни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2021 йил ноябрь |
Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари ҳамда Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмиталари |
Вазирлар Маҳкамаси |
|
14. |
Уқув-тарбия муассасалари тарбияланувчиларининг муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этиш, уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш бўйича «Меҳр дафтари» тизимини ҳаётга татбиқ этиш |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2021 йил ноябрь |
Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари ҳамда Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмиталари |
Вазирлар Маҳкамаси |
|
15. |
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка, васийликка (ҳомийликка, патронатга) оладиган оилаларда тарбиялашни рағбатлантириш амалиётини жорий этиш ҳисобига ўқув-тарбия муассасаларида тарбияланувчиларни босқичма-босқич фарзандликка, васийликка (ҳомийликка, патронатга) оладиган оилаларда тарбиялашга ўтказиш чораларини кўриш |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2021 йил ноябрь |
Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари ҳамда Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмиталари |
Вазирлар Маҳкамаси |
|
16. |
«Меҳр дафтари»га киритилган етим болалар ва ота-она қарамогидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари фаолиятини ташкил этишни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2021 йил ноябрь |
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари ҳамда Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмиталари |
Халқ таълими вазирлиги |
|
17. |
«Меҳр дафтари»га киритилган етим болалар ва ота-она қарамогидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаларини ташкил этиш |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қарори |
2021 йил ноябрь |
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари ҳамда Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмиталари |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
18. |
Махсус ўқув-тарбия муассасаларида тарбияланаётган, васийлик, ҳомийлик ва оилага тарбияга олинган (патронат) қизларнинг ижтимоий ҳолатини ўрганиб бориш ҳамда ўқув муассасаларидан кейинги ҳаётидаги ўз ўрнини топишига ҳар томонлама кўмаклашиш |
Амалий чора-тадбирлар |
ҳар йили камида икки маротаба |
Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари ҳамда Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмиталари |
Вазирлар Маҳкамаси |
|
19. |
«Меҳр дафтари»га киритилган болалар билан ишлашга масъул давлат органлари ва ташкилотларнинг ҳисоботларини эшитиб бориш амалиётини йўлга қўйиш |
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Кенгашлари қарорлари |
2021 йил 1 декабрдан бошлаб ҳар чоракда |
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятига кўмаклашиш, одам савдоси ва мажбурий меҳнатнинг олдини олиш масалалари бўлими |
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Кенгашлари |
|
20. |
Болаларнинг ота-она қарамогидан маҳрум бўлишининг сабабларини ўрганиш ва аниқланган муаммоларни бартараф этиш |
Амалий чора-тадбирлар |
Мунтазам равишда |
Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари ҳамда Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмиталари |
Вазирлар Маҳкамаси |
|
21. |
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлашга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тўлиқ хатловдан ўтказиш ҳамда бир-бирини такрорловчи, ўз аҳамиятини йўқотган ва мазкур қарорга зид нормаларни бекор қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2021 йил ноябрь |
Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси |
Адлия вазирлиги |
|
22. |
2021 йилга қадар уй-жой ажратилган деб кўрсатилган 610 нафар етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жойларини ўрганиб чиққан ҳолда, улардан белгиланган санитария меъёрларига ва техник меъёрларга, қонун ҳужжатларининг бошқа талабларига жавоб бермайдиган уй-жойларда яшаётганларни бошқа уй-жойларга ижара асосида кўчириш ва уларга уй-жой учун ижара тўловларини маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан компенсация қилиш чораларини кўриш |
Амалий чора-тадбирлар |
2021 йил ноябрь |
Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлиги |
|
23. |
«2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш |
Қонун лойиҳаси |
2021 йил ноябрь |
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси |
Молия вазирлиги |
|
24. |
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка, васийликка (ҳомийликка ва патронатга) олиш ҳамда оилавий болалар уйларини ташкил этиш тартибини, унинг ижтимоий аҳамиятини жамоатчиликка етказиш, фарзандларнинг меҳрибонлик ва болалар уйларига топширилишининг олдини олишга қаратилган ижтимоий роликларни телевидение, ижтимоий тармоқларда намойиш этиш |
Ижтимоий роликлар, кўрсатувлар, давра суҳбатлари, эшиттиришлар, босма материаллар тайёрлаш |
Медиа режа асосида |
Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси |
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Электрон оммавий ахборот воситалари Миллий ассоциацияси |
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 9 августдаги ПҚ-5216-сонли қароридаги вазифалар | |||||
|
25. |
Оилавий болалар уйларини янада қўллаб-қувватлаш бўйича чоралар пакетини яратиш |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2021 йил ноябрь |
Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари, Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари, Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмиталари |
Молия вазирлиги |
|
26. |
Уй-жойга муҳтож 757 нафар етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш |
Амалий чора-тадбирлар |
2021 йил декабрь |
Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси |
Республика комиссияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
27. |
Уй-жойларга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамогидан маҳрум бўлган болаларга уй-жой харид қилиш ва қуриш учун 2022 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида Молия вазирлиги учун ажратилган маблағлар таркибида алоҳида сатрда маблағлар режалаштириш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига қайта тақсимлаш орқали йўналтириш |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2022 йил 25 февраль |
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси |
Вазирлар Маҳкамаси, Молия вазирлиги |
|
28. |
Барча «Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйлари, шунингдек «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасининг болалар маҳаллаларида тақдимотлар ўтказиш |
Амалий чора-тадбирлар |
Ҳар йили биринчи чоракда |
Ёшлар, маданият ва спорт масалалари ҳамда Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмиталари |
Вазирлар Маҳкамаси, мутасадди вазирлик ва идоралар |
|
29. |
Етим болалар ва ота-она қарамогидан маҳрум бўлган болаларнинг бандлиги бўйича доимий мониторинг олиб бориш |
Амалий чора-тадбирлар |
Мунтазам равишда |
Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси |
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги |
|
30. |
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жойлар билан таъминлашни ташкил этиш, уй-жойларнинг адолатли тақсимланиши ва ўз вақтида ажратилишини назорат қилиш бўйича Республика комиссиясининг ахборотини эшитиш |
Сенат ялпи мажлисларида Республика комиссиясининг ахборотини эшитишни йўлга қўйиш |
Ҳар йили биринчи чоракда |
Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси |
Вазирлар Маҳкамаси |