30.10.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3071-2
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг қарори, 30.10.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3071-2
Кучга кириш санаси
30.10.2021
Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 сентябрдаги 612-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2018 йил 26 сентябрдаги 1-сон қарорига (рўйхат рақами 3071, 2018 йил 27 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2018 й., 10/18/3071/1970-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
а) номидаги «Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш» деган сўзлар «Диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосасини олиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
в) 1-банддаги «Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш» деган сўзлар «Диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосасини олиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.