Ҳужжат кучини йўқотган 10.05.2024 27.09.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3071
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмитанинг қарори, 27.09.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3071
Кучга кириш санаси
28.09.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 10.05.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмитанинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосасини олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 29 октябрдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 3071-2, 30.10.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2021 й., 10/21/3071-2/1003-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 27 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3071]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2024 йил 3 майдаги 1-сонли ««Диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосасини олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3071-3, 10.05.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 сентябрдаги 612-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 29 октябрдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 3071-2, 30.10.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2021 й., 10/21/3071-2/1003-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосасини олиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 29 октябрдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 3071-2, 30.10.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2021 й., 10/21/3071-2/1003-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис Ж. АКРАМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 26 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-сон

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2018 йил 26 сентябрдаги 1-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосасини олиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ диний ташкилотни рўйхатдан ўтказишда рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг (кейинги ўринларда — Қўмита) хулосасини олиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диний таълим муассасаси — муайян конфессияга мансуб бўлган, диний ташкилотларнинг профессионал хизматчиларини ва улар учун зарур бўлган диний ходимларни тайёрлаш учун диний ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси бўйича марказий бошқарув органи томонидан ташкил этилган муассаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диний ташкилот — фуқароларнинг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган, биргаликда динга эътиқод қилиш, ибодат қилиш, диний расм-русумлар ва маросимларни бажариш мақсадида ташкил этилган, даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз иштирокчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган кўнгилли бирлашмаси (маҳаллий диний ташкилот, диний таълим муассасаси ва диний ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси бўйича марказий бошқарув органи);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диний ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси бўйича марказий бошқарув органи — бир конфессиянинг маҳаллий диний ташкилотлари, шунингдек диний таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг камида саккизта маъмурий-ҳудудий бирлигида (Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятда, Тошкент шаҳрида) рўйхатдан ўтиб фаолият кўрсатаётган маҳаллий диний ташкилотлар томонидан ташкил этилган диний ташкилот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий диний ташкилот — Ўзбекистон Республикасининг тегишли тумани (шаҳри) ҳудудида доимий яшаётган, ўн саккиз ёшга тўлган, эллик нафардан кам бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ташаббуси билан ташкил этилган, фаолиятини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, ва Тошкент шаҳри, туман ёки шаҳар ҳудудида амалга оширувчи диний ташкилот (масжидлар, черковлар, синагогалар, ибодатхоналар ва бошқалар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш юзасидан хулоса олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қўмитага диний ташкилотни ташкил этиш ташаббускорлари ёки улар томонидан вакил қилинган шахслар хулоса олиш учун мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мурожаатга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) марказий бошқарув органи учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таъсис йиғилишининг (конференциясининг) марказий бошқарув органини ташкил этиш, унинг уставини тасдиқлаш ва бошқарув органларини сайлаш тўғрисидаги маълумотларини ўз ичига олган қарорининг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказий бошқарув органининг давлат тилидаги устави нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойлашган еридан диний ташкилотнинг почта манзили сифатида фойдаланиши мўлжалланаётган кўчмас мулкка эгалик қилиш ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказий бошқарув органининг таъсисчилари тўғрисидаги мазкур Низомнинг 1-иловасидаги шаклга мувофиқ маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказий бошқарув органининг раҳбар органи аъзолари тўғрисидаги мазкур Низомнинг 2-иловасидаги шаклга мувофиқ маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказий бошқарув органининг раҳбарида диний профессионал маълумот мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси, бундан таълимоти диний профессионал таълим тизимини назарда тутмайдиган конфессиялар мустасно (диний маълумот ҳақидаги ҳужжат хорижий давлатда берилганда унинг тан олинганлиги бўйича ҳужжат нусхаси ҳам тақдим қилинади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) диний таълим муассасалари учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказий бошқарув органининг диний таълим муассасасини ташкил этиш, унинг уставини тасдиқлаш ва раҳбар органларини сайлаш (тайинлаш) бўйича маълумотларни ўз ичига олган қарорининг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диний таълим муассасасининг давлат тилидаги устави нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диний таълим муассасасининг раҳбар органи аъзолари тўғрисидаги мазкур Низомнинг 2-иловасидаги шаклга мувофиқ маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) маҳаллий диний ташкилотлар учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таъсис йиғилишининг маҳаллий диний ташкилотни ташкил этиш, унинг уставини тасдиқлаш ва раҳбар органларини сайлаш тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган қарорининг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий диний ташкилотни давлат тилидаги уставининг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг тегишли тумани (шаҳари) ҳудудида доимий яшаётган, маҳаллий диний ташкилотни ўз ташаббусига кўра тузаётган, ўн саккиз ёшга етган эллик нафардан кам бўлмаган маҳаллий диний ташкилотни ташкил этиш ташаббускорлари томонидан имзоланган мазкур Низомнинг 3-иловасидаги шаклга мувофиқ маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий диний ташкилотнинг раҳбар органи аъзолари тўғрисидаги мазкур Низомнинг 2-иловасидаги шаклга мувофиқ маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий диний ташкилот раҳбарида диний профессионал маълумот мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси, бундан таълимоти диний профессионал таълим тизимини назарда тутмайдиган конфессиялар мустасно (диний маълумот ҳақидаги ҳужжат хорижий давлатда берилганда унинг тан олинганлиги бўйича ҳужжат нусхаси ҳам тақдим қилинади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий диний ташкилотнинг почта манзили сифатида фойдаланилиши мўлжалланаётган кўчмас мулкнинг шаҳарсозлик нормалари талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалар илова қилинган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари хулосасининг нусхаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш учун хулоса олиш тўғрисидаги мурожаат олинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун хулоса олиш тўғрисидаги мурожаатлар Қўмитанинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари орқали ўрганилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, ҳудудий бошқармаларга юборилган мурожаатлар ўн беш кунлик муддатдан ошмасдан жойига чиққан ҳолда ўрганилиб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қўмита мурожаатни кўриб чиқиш якунларига кўра, тақдим этилган ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан мурожаат қилувчига хулоса тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш учун хулоса олиш тўғрисидаги мурожаатни рад этишга асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган тегишли ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этилган ҳужжатларда атайин нотўғри маълумотлар кўрсатилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илгари худди шу номдаги ёки адаштириб юборадиган даражада ўхшаш бўлган номдаги диний ташкилотнинг рўйхатдан ўтказилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатлар суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар томонидан тақдим этилганлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш учун хулоса олиш тўғрисидаги мурожаатни мазкур бандда назарда тутилмаган асослар билан рад этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш учун хулоса олиш тўғрисидаги мурожаат рад этилган тақдирда, Қўмита томонидан шу куннинг ўзида мурожаат қилувчига рад этиш асослари кўрсатилган хабарнома юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, хабарномада мурожаат рад этилган кундан бошлаб ўттиз иш куни ичида унинг рад этилишига асос бўлган камчиликлар бартараф этилган ҳолда Қўмитага такроран тақдим қилиниши мумкинлиги кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Рад этилган кундан бошлаб ўттиз иш куни ичида такроран тақдим этилган мурожаат, Қўмита томонидан, у келиб тушган кундан бошлаб ўн беш иш куни ичида, ушбу мурожаатнинг аввал рад этилишига асос бўлган қисмигина кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қўмитага рад этилган кундан бошлаб ўттиз иш куни ўтгандан кейин тақдим қилинган мурожаат янгидан тақдим этилган деб ҳисобланади ҳамда умумий асосларда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мурожаатни такроран кўриб чиқишда Қўмита томонидан аввалги рад этиш учун асосларда баён этилмаган сабаблар келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосасини олиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий бошқарув органи таъсисчилари тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪЛУМОТ

Т/р‎

Ташаббускор диний ташкилот номи

Диний ташкилот рўйхатдан ўтган санаси ва рақами

Диний ташкилот манзили

Диний ташкилот раҳбарининг Ф.И.О.

Ташаббускор диний ташкилот раҳбарининг имзоси ва диний ташкилот муҳри

Марказий бошқарув органи раҳбари

________________________________

(Ф.И.О. ва имзоси)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосасини олиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диний ташкилотнинг раҳбар органи аъзолари тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪЛУМОТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р‎

Ф.И.О.

Туғилган йили, ой, кун

Турар жойи

Иш жойи ва лавозими

Диний ташкилотнинг раҳбари

________________________________________

(Ф.И.О. ва имзоси)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосасини олиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диний ташкилот ташаббускорлари тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪЛУМОТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р‎

Ф.И.О.

Туғилган йили, ой, кун

Турар жойи

Имзо

Диний ташкилотнинг раҳбари

________________________________________

(Ф.И.О. ва имзоси)

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 29 октябрдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 3071-2, 30.10.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2021 й., 10/21/3071-2/1003-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2018 й., 10/18/3071/1970-сон; 22.06.2020 й., 10/20/3071-1/0789-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон, 30.10.2021 й., 10/21/3071-2/1003-сон)