21.10.2021 йилдаги СҚ-412-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда аҳоли турар жойларида қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланиш бўйича Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда аҳоли турар жойларида қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланиш бўйича Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида парламент сўрови юбориш ҳақидаги масалани кўриб чиқиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонуннинг 12-моддасига ҳамда «Парламент назорати тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда аҳоли турар жойларида қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланиш бўйича Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида парламент сўрови иловага мувофиқ юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси парламент сўровини кўриб чиқиб якунлари бўйича 2022 йилнинг 1 февралига қадар Сенатга ёзма жавоб тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси (Б. Алиханов) парламент сўровига жавоб Сенатга келиб тушгач, унинг нусхалари Сенат аъзоларига юборилиши, зарур деб топилган тақдирда жавоб Сенат мажлисида муҳокама қилиниши учун тегишли тайёргарлик ишларини амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 21 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-412-IV-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 21 октябрдаги СҚ-412-IV-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда аҳоли турар жойларида қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланиш бўйича Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бугунги кунда республикада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг жадаллашуви, саноатнинг тезкор ривожланиши, аҳоли сонининг кўпайиши энергияга бўлган талабнинг кескин ошишига ва у 2030 йилга бориб қарийб 2 баробарга ортиши кутилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Углеводородларнинг захиралари камайиб бораётганлиги, жаҳон бозорида нефть ва газ нархининг кўтарилаётганлиги, уларни ёқиш ҳисобига анъанавий усулда электр энергияси олишнинг иқлим ўзгаришига салбий таъсири қуёш, шамол, сув ва бошқа қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни амалиётга кенг жорий этишни тақозо этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ республикада ниҳоятда катта салоҳият мавжуд бўлишига қарамасдан, қуёш ва шамол сингари қайта тикланувчи энергия манбаларининг имкониятларидан тўлиқ даражада фойдаланилмаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт тармоқларида энергия самарадорлигининг паст даражада эканлиги, табиий ресурслардан оқилона фойдаланмаслик, технологиялар янгиланишининг сустлиги, «яшил иқтисодиёт»ни ривожлантириш учун инновацион ечимларни жорий этишда кичик бизнес иштирокининг етарли эмаслиги мамлакатни барқарор ривожлантириш соҳасидаги устувор миллий мақсадлар ва вазифаларга эришишга ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу муносабат билан, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, аҳолини арзон ва қулай энергия билан таъминлашда қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш ҳозирги вақтда долзарб йўналишлардан бири бўлиб қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бугунги кунда ривожланган давлатларда қайта тикланувчи энергия манбаларидан олинаётган энергия ишлаб чиқарилаётган энергия умумий ҳажмининг 30 — 40 фоизига тўғри келаётган бўлса, республикада ушбу кўрсаткич (қуёш ва шамол энергияси бўйича) атиги 1 фоизни ташкил этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатда бу борадаги ишларни янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2019 — 2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 4 октябрдаги ПҚ-4477-сонли қарорига мувофиқ қайта тикланувчи энергия манбаларидан олинаётган энергия улушини 2030 йилга қадар электр энергиясини ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг 25 фоизига олиб чиқиш асосий мақсад қилиб белгиланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу мақсадда Сенатнинг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикасининг иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларида, аҳоли турар-жойларида, айниқса, энергия таъминотидан олис ҳудудларда қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланиш билан боғлиқ муаммолар ва бу борада Ўзбекистон Республикасининг «Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу соҳага оид фармон ва қарорлари ҳамда Ҳукумат қарорлари талаблари ижроси ҳолати таҳлил қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилиши қайд этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, энергияга бўлган талабни қондириш мақсадида амалдаги қонунчилик ҳужжатларида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасига инновацион технологиялар, илмий-техникавий ишланмаларни жорий этиш, қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг энергия жиҳатидан самарадорлигини ошириш, уларнинг ишлаб чиқарилишини кенгайтириш, энергия ишлаб чиқариш қувватларини яратишга тадбиркорлик субъектларини жалб этиш, ушбу турдаги энергияни ишлаб чиқарувчиларни, шунингдек, энергия қурилмаларини ишлаб чиқарувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш билан боғлиқ долзарб вазифалар белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 414-моддасига мувофиқ қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини (номинал қуввати 0,1 МВт ва ундан ортиқ бўлган) ўрнатганлик учун улар фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан 10 йил муддатга мол-мулк солиғини ҳамда ушбу қурилмалар билан банд бўлган участкалар бўйича ер солиғини тўлашдан озод қилиниши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасидаги истеъмолчиларнинг истеъмол қуввати 350 МВтни ташкил этиб, Тахиатош иссиқлик электр станцияси, Туямўйин гидроэлектр станцияси ва Устюрт газ-кимё комплекси томонидан ишлаб чиқиладиган электр энергияси билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги йилларда Қорақалпоғистон Республикасида саноатнинг ривожланиши, қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, давлат ташкилотлари сонининг ортиши, аҳоли сонининг ўсиши натижасида энергияга бўлган талабнинг кескин ошишига олиб келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига электр энергияси истеъмолчилари сони 2017 йилга нисбатан 14,5 фоизга ошган, 2021 йилда 2016 йилга нисбатан энергиядан фойдаланиш қарийб 42 фоизга, 2030 йилда эса бугунги кундагига нисбатан 2 баробарга ошиши кутилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу ўз навбатида энергия билан таъминлашнинг янги, хусусан қайта тикланувчи манбаларини ташкил этишни талаб этади. Шу мақсадда Қорақалпоғистон Республикасида бу борада қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланиш бўйича бир қатор истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, 2024 йилда Саудия Арабистоннинг «Acwa Power» корхонаси томонидан Қораўзак туманида 100 МВт шамол электр станцияси ишга туширилиши, жорий йилда Қунғирот туманида қуввати 200 МВт бўлган шамол электр станцияси қурилиш ишлари тендерга қўйилиши ҳамда 2030 йилга бориб Қорақалпоғистон Республикасида қуввати 1800 МВт станция қурилиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг ишлаб чиқилиши тўлиқ йўлга қўйилмаганлиги, бу соҳага тадбиркорлик субъектларини жалб этиш ишлари суст даражада эканлиги, қурилмаларнинг ягона электр энергетикаси тизимига уланишдаги мавжуд муаммолар сабабли қайта тикланувчи энергия манбаларидан иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли турар жойларида, шунингдек, марказлаштирилган энергия таъминоти тизимларидан узоқда жойлашган ҳудудлардаги аҳолини арзон ва қулай электр энергияси билан таъминлаш муаммо бўлиб қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан биргаликда қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланиш қурилмаларини ишлаб чиқиш, уларни ўрнатиш, ишга тушириш, ишлатиш ва таъмирлаш соҳасида олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежларида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича чоралар етарли даражада кўрилмаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу ҳолат амалга оширилаётган лойиҳаларнинг барқарорлигини таъминлашда кадрлар билан боғлиқ муаммони келтириб чиқариши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларни инобатга олиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонуннинг 12-моддасига ҳамда «Парламент назорати тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Қорақалпоғистон Республикасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектларида ҳамда аҳоли турар жойларида қуёш ва шамол энергиясидан фойдаланиш борасида амалга оширилган ишлар, бу соҳада қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари ва дастурлар бажарилишининг ҳолати таҳлили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқарилган энергияни тўплаш, узатиш, сотиш ва истеъмол қилиш, шунингдек, ягона электр энергетикаси тизимига интеграция қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини амалиётга жорий этишнинг ҳолати таҳлили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта тикланувчи энергия манбалари, хусусан қуёш ва шамол станцияларида ишлаб чиқариладиган электр энергиясини харид қилишнинг чегараланган (максимал даражада йўл қўйиладиган) тарифларини белгилаш юзасидан кўрилган чоралар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноатда, ижтимоий соҳа объектларида ва аҳоли турар-жойларида қайта тикланувчи энергия манбалари асосида электр энергияси ишлаб чиқаришнинг номарказлаштирилган тизимларини жорий этиш орқали электр таъминоти тизимларини модернизациялаш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасига инновацион технологияларни, илмий-техникавий ишланмаларни жорий этиш, қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг ишлаб чиқарилишини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар таҳлили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқариш ҳамда энергия ишлаб чиқариш қувватларини яратишга хорижий инвестицияларни, халқаро молиявий институтлар кредитлари ва грантларини, шунингдек, маҳаллий тадбиркорлик субъектларини жалб этиш борасида кўрилаётган чоралар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқарувчилар ва қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини ишлаб чиқарувчиларга давлат томонидан берилган солиқ, божхонага оид ҳамда бошқа имтиёзлар ва преференциялардан фойдаланиш ҳолати таҳлили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ жойлар ва узоқ ҳудудларда электр ҳамда иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш учун қуёш батареялари ва шамол генераторларини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқарилаётган энергиянинг ва қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларининг давлат ҳисобини юритиш борасида амалга оширилган ишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасида кадрларга бўлган талабни прогнозлаштириш, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш масалалари тўғрисида ёзма шаклда асослантирилган тушунтириш бериш талаби қўйилган парламент сўрови билан мурожаат этади ҳамда ушбу мурожаат Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида муҳокама этилиши ва унинг якунлари бўйича қарор қабул қилинишини маълум қилади.