ИЛОВА
|
Т/р |
Чора-тадбирлар номи |
Амалга ошириш шакли |
Ижро этиш муддати |
Ижро учун масъуллар |
|
1. |
Суғурта фаолияти классификаторига қуйидагиларни қўшиш орқали уни кенгайтириш: а) ҳаётни суғурта қилиш тармоғига — мажбуриятларни таъминлаш учун ҳаётни суғурталаш, узоқ муддатли ихтиёрий пенсия суғуртаси, капитални қайтариш билан ҳаётни суғурталаш; б) умумий суғурта тармоғига — тиббий суғурта. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат |
2022 йил май |
Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги |
|
2. |
Аҳолига ажратилаётган кредитлар бўйича ҳаётни суғурта қилиш тармоғидаги суғурталовчилар томонидан кредит олувчиларнинг ҳаётини суғурта қилиш полислари қўшимча таъминот сифатида қабул қилиниши ҳамда ушбу таъминот бўйича кредит ажратиш тизимини кенг жорий қилиш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
2022 йил январь |
Молия вазирлиги, Марказий банк, Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги |
|
3. |
Жамиятда суғурта маданиятини ва аҳолининг суғурта бозорига бўлган ишончини оширишга, шунингдек, ҳаёт ва шахсий суғуртани оммалаштириш ҳамда республика ҳудудларида унинг салоҳиятини кенгайтиришга йўналтирилган реклама-маърифий ишларни ташкил қилиш, шу жумладан: учрашувлар, брифинглар, конференциялар ҳамда амалий семинарлар ўтказиш; махсус таълим ва ахборот телекўрсатувлари тайёрлаш; реклама, шу жумладан ижтимоий-йўналтирилган реклама кампаниясини ўтказиш. |
Медиа режа |
Ишлаб чиқиш: 2022 йил июль Амалга ошириш: 2022-2023 йиллар |
Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмаси |
|
4. |
Ижтимоий сўровномалар ўтказиш орқали ҳаёт ва шахсий суғурта бозорини мониторинг қилиб, суғурта маҳсулотларининг сифати ва рақобатбардошлигини ошириш юзасидан таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш. |
Таҳлилий ахборот |
Ишлаб чиқиш: 2022 йил май Амалга ошириш: 2022-2023 йиллар |
Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Таклифлар ва тавсияларни ўз вақтида кўриб чиқиш учун — Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги |
|
5. |
Илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда узоқ муддатли ихтиёрий пенсия суғуртасининг янги турлари ва механизмларини жорий этиш йўли билан фуқароларнинг пенсия таъминоти даражасини ошириш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
2021 — 2023 йиллар |
Ташкиллаштириш учун — Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги; Ижро учун — ҳаёт суғуртаси соҳасидаги суғурта ташкилотлари |
|
6. |
Оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда ҳаёт ва шахсий суғуртанинг афзалликлари, замонавий суғурта хизматлари ҳақидаги маълумотларни, суғурта шартномаларини тузиш ва суғурта қопламаларини (суғурта тўловлари) тўлаш тартибини, шунингдек, суғурта хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини кенг ёритишни ташкиллаштириш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
2022-2023 йиллар |
Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмаси |
|
7. |
Миллий суғурта бозорининг реал эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ҳаёт суғуртаси тармоғида мутахассисларни тайёрлаш (қайта тайёрлаш) бўйича маҳаллий ва хорижий таълим муассасалари билан биргаликда ўқитишнинг махсус дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. |
Ўқитишнинг махсус дастурлари |
2022-2023 йиллар |
Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмаси |
|
8. |
Ҳаёт суғуртаси тармоғида мутахассислик бўйича профессионал стандартларни ишлаб чиқиш ва мутахассислар малакасини баҳолашнинг мустақил тизимини яратиш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
2022 йил март |
Ишлаб чиқиш учун — Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги Методик жиҳатдан кўмаклашиш учун — Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмаси |
|
9. |
Ҳаёт суғуртаси ташкилотлари томонидан халқаро рейтингларни олиш бўйича қуйидагиларни ўз ичига олган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш: ҳаёт суғуртаси ташкилотларининг ишончлилиги ва молиявий барқарорлигини аниқлаш мақсадида уларни рейтинг баҳолашдан ўтказиш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқиш; миллий ва халқаро рейтинг агентликлари томонидан ҳаёт суғуртаси ташкилотлари ўртасида рейтингларни олиш борасида тушунтириш ишларини олиб бориш. |
Комплекс чора-тадбирлар |
Ишлаб чиқиш: 2022 йил июль Амалга ошириш: 2022-2023 йиллар |
Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги |
|
10. |
Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси фаолиятини кенгайтириш ва бошқарув тизимини такомиллаштириш. |
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси |
2022 йил январь |
Молия вазирлиги, Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги, Тўловларни кафолатлаш жамғармаси |
|
11. |
Фуқароларнинг пенсия таъминотидан хабардорлик даражасини ошириш учун учрашувлар, брифинглар, шунингдек, амалий семинарлар ўтказиш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
2021 — 2023 йиллар |
Ташкиллаштириш учун — Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиг?; Ижро учун — ҳаёт суғуртаси соҳасидаги суғурта ташкилотлари |
|
12. |
Янги ва замонавий сотув инструментларини жорий этиш орқали ҳаёт ва шахсий суғурта маҳсулотларини сотиш каналларини кенгайтириш, жумладан: «Cashback» тизимига эга бўлган мобил иловасини қўллаш ва бонуслар бериш; суғурта агентларини жалб қилган ҳолда, суғурта полисларини чакана сотиш ва тармоқ маркетинг тизими учун онлайн-платформа яратиш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
2022-2023 йиллар |
Ташкил этиш учун — Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги Амалга ошириш учун — ҳаёт суғуртаси соҳасидаги суғурта ташкилотлари |
|
13. |
Янги таҳрирдаги Суғурта агентлари тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш, унда қуйидагиларни инобатга олиш: суғурта агентлари фаолиятини ташкил этиш ва тартибга солишнинг замонавий методларини жорий қилиш; суғурталовчилар ва суғурта агентлари ўртасида самарали ҳамкорлик механизмларини жорий қилиш; суғурта агенти воситачилигида тузилган суғурта шартномалари бўйича воситачилик тақдирлаш тўловларини табақалаштириш; сертификатланган суғурта маслаҳатчилари ва фирма суғурта агентлари институтларини ташкил қилиш. |
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси |
2022 йил июль |
Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги |
|
15. |
Мажбурий суғуртанинг янги турларини, шу жумладан давлат ва жамият манфаатларини ҳисобга олган ҳолда кўчмас мулк ва қишлоқ хўжалиги хавфларини суғурталаш турларини кенгайтириш бўйича таклифлар тайёрлаш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
2022-2023 йиллар |
Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги |
|
16. |
Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича ягона ахборот тизими негизида барча суғурта турларини рўйхатга олувчи ва уларнинг айланмасини назорат қилувчи ягона автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
2022 йил 1 июнь |
Суғурта тўловларини кафолатлаш жамғармаси, Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги |
|
17. |
Ягона ахборот тизимининг манфаатдор вазирлик ва идоралар ахборот тизимлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг марказий маълумотлар базаси билан суғурта соҳасида ўзаро электрон ахборот алмашинувини йўлга қўйиш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
2022 йил 1 май |
Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги, Суғурта тўловларини кафолатлаш жамғармаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги |
|
18. |
Суғурта ташкилотлари томонидан ихтиёрий пенсия суғуртаси ҳамда узоқ муддатли (беш йил ва ундан ортиқ) ҳаёт суғуртаси турлари бўйича суғурта мукофотлари ҳисобидан шаклланган маблағларни инвестиция қилиш мақсадида уларни инфляцияга боғланган давлат қимматли қоғозларига йўналтириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
2022 йил 1 июнь |
Молия вазирлиги, Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги |
|
19. |
Инфляцияга боғланган давлат қимматли қоғозларини чиқариш чораларини кўриш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
2022 йил 1 июль |
Молия вазирлиги |
|
20. |
Суғуртанинг барча турларини (классларини) электрон шаклда сотиш ва расмийлаштириш қоидаларини, шунингдек, уларнинг ҳақиқийлигини текшириш механизмларини ўз ичига олган Электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатиш тартиби юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси |
2022 йил июнь |
Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги |