21.10.2021 йилдаги 652-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

«Uzbekistan Airways Technics» МЧЖ эркин божхона зонаси ҳудудига товарларни олиб кириш, олиб чиқиш, ҳаво кемаларини таъмирлашда фойдаланиш, уларни тегишли режимларга расмийлаштириш, шунингдек, ушбу товарлар ва хизматлар учун валюта операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқаро авиацияси корхоналарини трансформация қилиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 апрелдаги ПҚ-5100-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, «Uzbekistan Airways Technics» МЧЖ томонидан кўрсатилаётган хизматлар экспорти ҳажмини янада ошириш ҳамда ташқи савдо инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқаро авиацияси корхоналарини трансформация қилиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 апрелдаги ПҚ-5100-сон қарорининг 9-бандида Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Учувчилар шаҳарчасида жойлашган «Uzbekistan Airways Technics» МЧЖ ҳудудида (майдони 39 га) эркин божхона зонасини ташкил этиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи «Uzbekistan Airways Technics» МЧЖ эркин божхона зонаси ҳудудига товарларни олиб кириш, олиб чиқиш, ҳаво кемаларини таъмирлашда фойдаланиш, уларни тегишли режимларга расмийлаштириш, шунингдек, ушбу товарлар ва хизматлар учун валюта операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Uzbekistan Airways Technics» МЧЖ эркин божхона зонаси (кейинги ўринларда — эркин божхона зонаси) ҳудудида божхона назоратини таъминлаш талаблари ва шартлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эркин божхона зонаси ҳудудида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эркин божхона зонаси ҳудудига товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш, тегишли божхона режимларига расмийлаштириш ва ҳаво кемаларини таъмирлашда фойдаланиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эркин божхона зонаси ҳудудига олиб кирилган ва олиб чиқилган товарлар ва хизматлар учун валюта операцияларини амалга ошириш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси эркин божхона зонаси фаолиятини доимий мониторинг қилиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири И. Махкамов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 21 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
652-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 652-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Uzbekistan Airways Technics» МЧЖ эркин божхона зонаси ҳудудига товарларни олиб кириш, олиб чиқиш, ҳаво кемаларини таъмирлашда фойдаланиш, уларни тегишли режимларга расмийлаштириш, шунингдек, ушбу товарлар ва хизматлар учун валюта операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом «Uzbekistan Airways Technics» МЧЖ ҳудудида ташкил этилган эркин божхона зонасига (кейинги ўринларда — эркин божхона зонаси) товарларни олиб кириш, олиб чиқиш, ҳаво кемаларини таъмирлашда фойдаланиш, уларни тегишли божхона режимларига расмийлаштириш, шунингдек, ушбу товарлар ва хизматлар учун валюта операцияларини амалга ошириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низом мақсадлари учун божхона тўғрисидаги қонунчиликда фойдаланиладиган тушунчалар қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Эркин божхона зонасининг фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш «Uzbekistan Airways Technics» МЧЖ томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эркин божхона зонаси ҳудудидан ва бино-иншоотларидан фойдаланишга ҳамда ҳаво кемаларини таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишларга «Uzbekistan Airways Technics» МЧЖ билан тузилган шартнома асосида рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Uzbekistan Airways Technics» МЧЖнинг эркин божхона зонаси бўлган махсус (ажратувчи) белгилар қўйилган ҳудудлари ва бинолари божхона назорати зонаси ҳисобланади. Бунда, эркин божхона зонаси ҳудуди божхона ҳудудида жойлашган деб қаралади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Эркин божхона зонаси чегараси орқали божхона юк декларациялари асосида олиб ўтиладиган товарлар божхона органлари томонидан божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилади ҳамда ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Эркин божхона зонаси фаолият кўрсатишини таъминлаш учун фойдаланиладиган маҳаллий товарлар божхона режими остида жойлаштирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Эркин божхона зонаси ҳудудида божхона назоратини таъминлаш талаблари ва шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Эркин божхона зонасининг божхона назорати зонаси ҳисобланган ҳудуд, бино ва иншоотлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган техник, санитария ва ёнғинга қарши талабларга жавоб бериши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўриқлаш ва ёнғин назорати сигнализациялари, содир бўлаётган воқеалар бўйича ҳар томондан олинган видео маълумотларни уч ой давомида кўрсатиш имконига эга бўлган, техник ҳужжат асосида давлат назорати органлари томонидан белгиланган жойларда ўрнатилган, вақт бўйича узлуксиз ишлайдиган видеокузатув воситалари билан жиҳозланган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин хавфсизлиги талабларига мос бўлган ёнғинни ўчириш тизими ва воситаларига эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
авиация хавфсизлиги нуқтаи назаридан қўриқланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иншоотларда эркин божхона зонасига оид махсус (ажратувчи) белгилар қўйилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Эркин божхона зонасининг нормал фаолият кўрсатиши учун доимий равишда қуйидагилар бўлиши зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ортиш-тушириш ускуналари ва транспорт воситалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона назорати зонаси сифатида ишлатиш учун мўлжалланган, бино ва иншоотларни, очиқ майдончаларни, божхона назорати зонасига бевосита туташиб кетган бутун ҳудудни тўлиқ назорат қилиш ҳамда божхона органларига видео маълумотларни узатиш, шунингдек, ушбу маълумотларни уч ой давомида сақлаш имконига эга бўлган вақт бўйича узлуксиз ишлайдиган видеокузатув тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоқа воситалари (шу жумладан телефон, маълумот узатиш тармоғи, Интернет жаҳон ахборот тармоғи).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Эркин божхона зонаси фаолият кўрсатадиган бино ва иншоотлардан божхона органлари ходимлари нормал хизмат олиб боришлари учун зарур жиҳозлар билан таъминланган хизмат хоналари ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Эркин божхона зонасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Эркин божхона зонасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бино ва иншоотларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган техник, санитария ва ёнғинга қарши талабларга жавоб беришини талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига тегишли бўлган мулкдан фойдаланишдан олинган соф фойдани эркин тасарруф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома доирасида ажратилган бино ва иншоотлардан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи муҳандислик-техник коммуникацияларнинг барқарор ишлашини таъминлашни талаб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоқа воситаларидан (шу жумладан телефон, маълумот узатиш тармоғи, Интернет жаҳон ахборот тармоғи) фойдаланиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Эркин божхона зонасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона органининг талабига мувофиқ эркин божхона зонасидаги товарларни божхона органининг мансабдор шахси иштирокида хатловдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санитария, товарларнинг ёнма-ён қўйилиши қоидаларига ва сақлаш режимига, давлат стандартларининг мажбурий талабларига риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эркин божхона зонасига кириш учун рухсат берилган ходимларнинг (Ф.И.О., лавозими кўрсатилган ҳолда) рўйхати мавжудлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эркин божхона зонасида сақланаётган товарлар турган жойга кириши тўғрисида божхона органлари мансабдор шахсларининг талабларини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона назорати ва божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун эркин божхона зонасидаги жиҳозланган бинолар ва алоқа воситаларини божхона органлари ходимларига бепул тақдим этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Товарларни эркин божхона зонасига олиб кириш, ундан олиб чиқиш, уларни тегишли божхона режимларига расмийлаштириш ва ҳаво кемаларини таъмирлашда фойдаланиш ҳамда ушбу товарлар ва хизматлар учун валюта операцияларини амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Эркин божхона зонасига ҳаво кемаларини (шу жумладан, уларнинг қисм ва агрегатларини) таъмирлаш ёки уларга хизмат кўрсатиш мақсадида четдан келтириладиган авиатехника эҳтиёт қисмлари ва бошқа товарлар «эркин божхона зонаси» божхона режимига расмийлаштириш орқали жойлаштирилади ҳамда сертификатлар ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар, истисно тариқасида, талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, таъмирлаш мақсадида эркин божхона зонасига олиб кириладиган ҳаво кемаларининг (шу жумладан, уларнинг қисм ва агрегатлари) кириб-чиқишида божхона назорати уларни тегишли божхона режимларига расмийлаштирмаган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Четдан келтириладиган авиатехника эҳтиёт қисмлари ва бошқа товарларни «эркин божхона зонаси» божхона режимига жойлаштириш учун декларант божхона органига уч иш кунидан ошмаган муддатда божхона юк декларациясини ҳамда товарнинг тижорат ва транспорт ҳужжатларини тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Эркин божхона зонасида четдан келтирилиб «эркин божхона зонаси» божхона режимида турган товарлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилганда, тегишлича «реэкспорт» божхона режимига расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Эркин божхона зонаси ҳудудига ҳаво кемаларини (шу жумладан, уларнинг қисм ва агрегатларини) таъмирлаш ёки уларга хизмат кўрсатиш мақсадида маҳаллий товарлар божхона режимига расмийлаштирмаган ҳолда олиб кирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, маҳаллий товарлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«эркин божхона зонаси» божхона режимига жойлаштирилмаган ҳолда алоҳида бино(лар)да сақланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидан хорижий давлат ҳудудига, шунингдек хорижий ҳаво кемаларига (шу жумладан, уларнинг қисм ва агрегатларига) ўрнатилган ҳолда олиб чиқилганда «экспорт» божхона режимига расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Эркин божхона зонаси ҳудудида маҳаллий авиакомпанияларнинг ҳаво кемаларини ҳамда уларнинг қисм ва агрегатларини таъмирлаш учун зарур бўлган четдан келтирилган авиатехника эҳтиёт қисмлари эркин божхона зонаси чегарасидан чиқмаган ҳолда харид қилиниб, «эркин муомалага чиқариш» божхона режимига расмийлаштирилган ҳолда фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Эркин божхона зонасида товарлар ва хизматлар учун валюта операциялари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Эркин божхона зонасига таъмирлаш мақсадида олиб кириладиган ҳаво кемаларининг (шу жумладан, уларнинг қисм ва агрегатлари) ҳамда «эркин божхона зонаси» божхона режимига расмийлаштирилган товарларнинг ҳисоби «Uzbekistan Airways Technics» МЧЖ томонидан юритилади ҳамда бу борада божхона органлари олдида масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу товарлар йўқолганда ёки божхона органларининг рухсатисиз бошқа шахсларга бериб юборилган тақдирда, божхона тўловлари тўлиқ тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Эркин божхона зонасининг фаолияти тугатилган тақдирда, «эркин божхона зонаси» божхона режимида турган товарлар эркин божхона зонаси тугатилган кундан эътиборан ўн беш календарь кун мобайнида товарларга ваколати бўлган шахс томонидан бошқа божхона режимига жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу муддат ўтиб бўлгач, божхона органлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тегишли қонуний чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Мазкур Низомнинг 19-бандида назарда тутилган муддат мобайнида кўрсатиб ўтилган товарлар божхона мақсадлари учун «вақтинча сақлаш» божхона режимида турган товарлар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.10.2021 й., 09/21/652/0980-сон)