09.10.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3324
Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қарори, 09.10.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3324
Кучга кириш санаси
09.10.2021
Ҳужжат 09.10.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июлдаги ПҚ-5171-сон «Давлат харидлари шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳамда 2021 йил 6 июлдаги ПҚ-5177-сон «Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
Ушбу Намунавий низом Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июлдаги ПҚ-5171-сон «Давлат харидлари шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ корпоратив буюртмачиларнинг харид комиссиялари томонидан харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этиш учун салоҳиятли (потенциал) иштирокчиларнинг дастлабки малака танловини ташкил этиш, ўтказиш тартиби ҳамда уларнинг ишончлилигини баҳолаш мезонларини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
корпоратив буюртмачи (бундан буён матнда буюртмачи деб юритилади) — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июлдаги ПҚ-5171-сон қарори билан тасдиқланган Давлат харидларини амалга ошириш жараёнлари алоҳида тартибда назорат қилинадиган айрим корпоратив ва бюджет буюртмачилари рўйхатида кўрсатилган корпоратив буюртмачилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.