04.10.2021 йилдаги ПҚ-5255-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандларини, чин етимларни, оғир касалликка чалинган ва ногиронлиги бўлган болаларни даволаш, уларнинг таълим олишини, уй-жой билан таъминланишини ҳамда касб эгаллашларини қўллаб-қувватлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Олий Мажлис палаталари ва Вазирлар Маҳкамасининг Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондини (кейинги ўринларда — Болалар жамоат фонди) ташкил этиш ва унга муассислик қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Болалар жамоат фондининг энг муҳим вазифалари этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оғир вазиятга тушган, ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни аниқлаш ва уларга манзилли ижтимоий ва моддий ёрдам кўрсатиш тадбирларини ташкил этиш ва молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларнинг ҳаёти учун хавф солувчи оғир, сурункали ҳамда кам учрайдиган (орфан) касалликларга ўз вақтида ташхис қўйиш ва уларни республикада ёки зарур ҳолларда хорижий давлатларда даволаш учун тиббий, ижтимоий ва молиявий ёрдам кўрсатишнинг қўшимча механизмларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандлари ҳамда имконияти чекланган болаларни бепул дори воситалари, тиббий ва протез-ортопедик буюмлар билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болаларни таълим олишларида кўмаклашиш, шу жумладан махсус ўқув адабиётлар ва ўқув қуроллари билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган болаларни ижтимоий мослаштириш, уларга қизиқишларидан келиб чиқиб касб-ҳунар ўргатиш ва уларни уй шароитида ўзини ўзи банд қилиши учун асбоб-ускуналар билан таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оғир ташхисли касалликлари бўлган болаларни парвариш қилаётган Ижтимоий реестрга киритилган оилаларни ҳомийликка олиш;
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга, шу жумладан уларга юқори технологик ихтисослашган реабилитацион ёрдам кўрсатишга доир тадбирларни ташкил этиш ва молиялаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг Васийлик кенгаши таркиби 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Васийлик кенгашининг ёрдамчи органи сифатида Экспертлар гуруҳи таркиби 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ижро дирекциясининг бошқарув ходимлари чекланган сони 10 нафар бўлган тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ижро дирекцияси томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик ёрдамларини олиш бўйича мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш схемаси 4-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Маълумот учун қабул қилинсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болалар жамоат фонди бошқарувининг юқори органи унинг муассислари умумий йиғилиши ҳисобланиб, ушбу йиғилиш ҳар йили камида бир марта ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болалар жамоат фондининг Васийлик кенгаши Болалар жамоат фонди бошқарувининг умумий йиғилишлари оралиғидаги раҳбар органидир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болалар жамоат фонди ижрочи директори лавозимга Болалар жамоат фондининг Васийлик кенгаши томонидан муассислар умумий йиғилиши тақдимномасига мувофиқ тайинланади ва лавозимидан озод қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болалар жамоат фонди ижро дирекциясининг штат бирликларини сақлаш билан боғлиқ харажатлар унинг шакллантирилган маблағлари ҳисобидан қоплаб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Болалар жамоат фондининг асосий пул маблағлари қуйидагилар ҳисобига шакллантирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети ҳисобидан 2021-2022 йилларда маблағларни амалда ўзлаштирилишига қараб 100 миллиард сўм миқдоридаги беғараз молиявий ёрдам;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг ихтиёрий хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат, хорижий ва халқаро ташкилотлар, чет давлатлар ажратадиган грантлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
краудфандинг механизмлари орқали келиб тушган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги (Т. Ишметов) Болалар жамоат фонди Васийлик кенгашининг (Б. Мусаев) асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ Болалар жамоат фондининг асосий вазифаларини амалга ошириш учун зарур маблағларнинг Давлат бюджети параметрларида назарда тутилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болалар жамоат фондига ҳомийлик қилинган маблағлар солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланадиган харажатлар жумласига киритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болалар жамоат фонди солиқларнинг барча турларидан озод этилади (ижтимоий солиқ бундан мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилансинки, 2024 йил 1 январга қадар даволанишга муҳтож бўлган болалар учун белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Болалар жамоат фонди томонидан олиб келинадиган дори воситалари, тиббиёт ускуналари ва протезлаш воситалари божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Болалар жамоат фондига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз маблағларини олувчилар кесимида, шу жумладан уларнинг шахсини очиқламаган ҳолда ёши, жинси, ижтимоий ҳолати ҳамда молиялаштириш манбаи кесимида, шунингдек, Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ва уларнинг ижроси тўғрисидаги маълумотларни ҳисобот ойининг якуни билан кейинги ойнинг 25-санасига қадар расмий веб-сайтига жойлаштириб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз маблағларининг сарфланишига доир масалаларни муҳокама қилишга жамоатчиликни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолиятининг аудиторлик текшируви натижалари ҳисоботини кенг жамоатчиликка, шу жумладан оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтлари, халқаро ва бошқа ташкилотларга тақдим этиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Болалар жамоат фонди Васийлик кенгаши (Б. Мусаев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2021 йил 20 октябрга қадар Болалар жамоат фонди ижро дирекциясини юқори малакали кадрлар билан тўлдириш ҳамда Болалар жамоат фонди уставини тасдиқлаш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2021 йил 15 ноябрга қадар манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда кенг жамоатчилик фикрини ва илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутувчи «Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилишини таъминласин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болалар жамоат фондининг мақоми, фаолияти кафолатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болалар жамоат фондининг давлат органлари ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болалар жамоат фонди фаолиятини молиявий таъминлаш ва маблағларидан фойдаланиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болалар жамоат фондига ҳомийлик қилган шахсларга имтиёз ва преференциялар бериш ҳамда унинг фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 2021 йил 1 декабрга қадар Болалар жамоат фонди ҳисобидан унинг платформаси ва ягона электрон базаси фаолиятини йўлга қўйсин ҳамда Болалар жамоат фонди фаолияти тўғрисидаги батафсил маълумотларнинг платформада жойлаштириб борилишини ва оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж. Артикходжаев) Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов) билан биргаликда бир ой муддатда Болалар жамоат фондини текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида унинг фаолиятини самарали ташкил этиш учун зарур шароитларга эга бўлган мақбул бинога жойлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ёшлар ишлари агентлиги Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб соғлиқни сақлаш вазири А.М. Хаджибаев, халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Б. Хусанов ҳамда молия вазири Т.А. Ишметов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига 2022 йил 1 мартга қадар ахборот берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 4 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-5255-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 октябрдаги ПҚ-5255-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Васийлик кенгаши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Б. Мусаев

Бош вазирнинг ўринбосари, Кенгаш раиси

2.

М. Ходжаева

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси, Кенгаш раиси ўринбосари

3.

Р. Маматов

маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири

4.

Э. Мухитдинов

бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари

5.

Б. Онорбоев

мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари

6.

У. Шарифходжаев

халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари

7.

Э. Баситханова

соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари

8.

Ж. Абруев

молия вазири ўринбосари

9.

С. Ашуров

Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

10.

К. Абдуллаев

Ўзбекистон ногиронлар жамияти раиси (келишув асосида)

11.

А. Инаков

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директори

12.

Т. Алиева

«ZAMIN» халқаро жамоат фонди директори

13.

У. Турабов

Вазирлар Маҳкамасининг бош мутахассиси, Кенгаш котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 октябрдаги ПҚ-5255-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Васийлик кенгашининг Экспертлар гуруҳи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Б. Каримов

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, гуруҳ раҳбари

2.

Ш. Амонов

Тошкент педиатрия тиббиёт институти кафедра мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор

3.

М. Липартия

Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори, тиббиёт фанлари номзоди

4.

А. Давлетяров

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг Инсон капиталини ривожлантириш департаменти директори

5.

Р. Кливлеев

Молия вазирлигининг Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва давлат ижтимоий хизматлари тармоқларида бюджет сиёсати департаменти бўлим бошлиғи

6.

Л. Гайнутдинова

Халқ таълими вазирлигининг Психологик-педагогик республика ташхис маркази директори

7.

Н. Умарова

«Ишга марҳамат» банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатиш мономаркази директори

8.

Т. Алиева

«ZAMIN» халқаро жамоат фонди директори

9.

Келишув асосида

ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси эксперти

10.

Келишув асосида

БМТ Тараққиёт дастури ваколатхонаси эксперти

11.

Лавозими бўйича

Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ижрочи директорининг ўринбосари, гуруҳ масъул котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертлар гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик кенгашига Экспертлар гуруҳи таркибига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертлар гуруҳи таркибига келишувга кўра 1 нафар журналист вa 2 нафар блогер киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 октябрдаги ПҚ-5255-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ижро дирекциясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилмаси

Ходимларнинг чекланган сони — 10 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони ўрнатилган меъёрларга мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 октябрдаги ПҚ-5255-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик ёрдамларини олиш бўйича мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Бажариш муддатлари

Фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш жараёни

1-босқич

Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ижро дирекцияси

Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган:

ёзма (почта, факс орқали ёки шахсан) мурожаатлар;

электрон шаклда келиб тушган (Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди веб-сайти, Халқ қабулхонаси ва бошқа электрон почталар орқали) мурожаатлар;

оғзаки (шахсий қабул ёки Call-марказ орқали) мурожаатлар кунлик ўрганиб чиқилади ва таҳлил қилинади.

Кунлик

2-босқич

Молия вазирлиги, Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги

Мурожаатлар қуйидагилар асосида кўриб чиқилади:

мурожаатчининг эҳтиёжи ва сўрови Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг мақсадлари ва вазифаларига мувофиқлиги;

мурожаатчининг оилавий аҳволи ва имкониятларини (шу жумладан, Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ва Тиббий-ижтимоий экспертиза дастурий таъминоти маълумотлари асосида, шунингдек, жойларга чиққан ҳолда) ўрганиш.

Кунлик

Вазирлик ва идоралар

Ўрганиб чиқилган мурожаатлар ҳомийлик ёрдамини кўрсатиш йўналишлари бўйича гуруҳлаштирилади ҳамда тегишли вазирлик ва идоралардан мазкур йўналишлар бўйича ёрдам кўрсатиш мақсадга мувофиқлиги юзасидан маълумот олинади*

Икки ҳафта муддатда

Ҳомийлик амалга оширилишини экспертизадан ўтиш жараёни

3-босқич

Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фо?ди ижро дирекцияси

Экспертлар гуруҳига касалликка чалинган болалар рўйхати, зарур дори воситалари, бошқа воситалар ва моддий ёрдамлар юзасидан чора-тадбирлар қиймати ва молиялаштириш суммаси бўйича маълумотлар тақдим этиб борилади.

Ой якуни билан, кейинги ойнинг 5 санасига қадар

Экспертлар гуруҳи

Экспертлар гуруҳи:

даволаш муолажалари ва амалиётлар ўтказилиши тиббий кўрсатмаларга (ташхисларга) мувофиқлиги;

касалликка нисбатан даволаш муолажалари ва амалиётлар ўтказилишига тиббий қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги;

ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни даволаш, шу жумладан чет элда даволаш зарурлиги;

махсус доривор препаратлар, протез-ортопедик буюмлар ҳамда махсус ўқув адабиётлари ва ўқув қуроллари зарурлиги бўйича хулосалар беради.

Ҳар икки ҳафтада

Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ижро дирекцияси

Товарлар, хизматлар ва дори воситалари ўрнатилган тартибда харид қилинади, моддий ёрдамлар ва бошқа чора-тадбирлар молиялаштирилади.

3 кун ичида

Назорат ва ҳисобдорлик тизими

4-босқич

Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ижро дирекцияси

Фонддан маблағ олувчилар кесимида ҳамда молиялаштириш манбаси кесимида маълумотларни ҳар ой якуни билан расмий веб-сайтига жойлаштириб боради.

Ҳар ойининг 25 санасига қадар

Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ижро дирекцияси

Маблағларнинг сарфланиши масалалари кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда оммавий ахборот воситаларида муҳокама қилиб борилади.

Ҳар ойда

Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди тафтиш комиссияси

Аудиторлик текшируви натижалари ҳисоботи кенг жамоатчилик, шу жумладан оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтлари, халқаро ва бошқа ташкилотларга тақдим этилади.

Ҳар йилнинг март ойига қадар

Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Васийлик кенгаши

Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ижро дирекциясининг амалга оширган ишлари, чора-тадбирлари, маблағларнинг мақсадли сарфланганлиги ҳамда келгуси йил учун белгиланган муҳим вазифалар тўғрисидаги ҳисоботи эшитилади.

Ҳар йилнинг апрель ойига қадар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Изоҳ: шошилинч тиббий хизмат ва кечиктириб бўлмайдиган бошқа ҳомийлик ёрдамлари истисно тариқасида Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг Васийлик кенгаши раисининг розилиги асосида амалга оширилиши мумкин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2021 й., 07/21/5255/0934-сон; 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон)