20.09.2021 йилдаги 588-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 7 декабрдаги ПҚ-4913-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, маҳаллаларда тинчлик, осойишталик ва хавфсизликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш чора-тадбирлари самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 7 декабрдаги ПҚ-4913-сон қарорида фуқаролар йиғинларида тинчлик, осойишталик, хавфсизликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг мулкига бўлган тажовузларнинг олдини олиш мақсадида барпо этилган айрим «Жамоатчилик назорати масканлари»ни (кейинги ўринларда — масканлар) эксперимент тариқасида видеокамералар ўрнатиш шарти билан тадбиркорлик субъектларига ижарага бериш, улар негизида «Электрон кузатув масканлари» фаолияти ташкил этилиши;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сон Фармонига мувофиқ давлат-хусусий шериклик лойиҳалари ва ижтимоий фойдали мақсадларга эришишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишда ер участкалари давлат ташкилотига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилиши, ушбу ерлар давлат-хусусий ёки ижтимоий шериклик тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддатига хусусий шерик, нодавлат нотижорат ташкилоти ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига ижарага бериш мумкинлиги белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
2021 йил 1 октябрга қадар мазкур қарорга 1-иловада кўрсатилган масканлардан (муҳандислик-техник коммуникациялари мавжуд бўлган ёки ўтказиш осон бўлган) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг мурожаатига асосан масканларга туташ ҳудуддан 15 квадрат метр ер участкасини ижара ҳуқуқи асосида ушбу қарорнинг 3-бандида белгиланган ижтимоий фойдали мақсадлар учун ажратсин;
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда мазкур қарорга 4-иловага мувофиқ таркибда масканларни тадбиркорлик субъектларига ижарага бериш учун энг яхши таклифларни танлаб олиш бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳ таркибини шакллантирсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)

Т/р

Ҳудудлар номи

Туман-шаҳар номи

МФЙ номи

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус шаҳри

«Гарезсизлик» МФЙ

Қўнғирот тумани

«Ажинияз» МФЙ

Шуманай тумани

«Тозабозор» МФЙ

2.

Андижон вилояти

Андижон шаҳри

«Ўзбегим» МФЙ

Хўжаобод тумани

«Бешкарам» МФЙ

3.

Бухоро вилояти

Бухоро шаҳри

«Тўқимачи» МФЙ

«Пиридастгир» МФЙ

Когон тумани

«Б.Нақшбанд» МФЙ

4.

Жиззах вилояти

Жиззах шаҳри

«Халқобод» МФЙ

«Наврўз» МФЙ

Ш. Рашидов тумани

«Қаҳрамон» МФЙ

Фориш тумани

«Оқтепа» МФЙ

5.

Қашқадарё вилояти

Қарши шаҳри

«Отчопар» МФЙ

Косон тумани

«Пахтазор» МФЙ

Шаҳрисабз тумани

«Чоршанбе» МФЙ

Яккабоғ тумани

«Жамбул» МФЙ

6.

Навоий вилояти

Кармана тумани

«Деҳқон» МФЙ

Конимех тумани

«Юксалиш» МФЙ

Нурота тумани

«Янги турмуш» МФЙ

7.

Наманган вилояти

Наманган шаҳри

«Даштбоғ» МФЙ

«Юксалиш» МФЙ

Уйчи тумани

«Юксалиш» МФЙ

Норин тумани

«Шўрариқ» МФЙ

8.

Самарқанд вилояти

Самарқанд шаҳри

«Тинчлик» МФЙ

9.

Сирдарё вилояти

Ховос тумани

«Бунёдкор» МФЙ

Боёвут тумани

«Жўлангар» МФЙ

Сирдарё тумани

«Ширин» МФЙ

10.

Сурхондарё вилояти

Ангор тумани

«Наврўз» МФЙ

Шеробод тумани

«Дўстлик» МФЙ

11.

Тошкент вилояти

Ангрен шаҳри

«Мустақиллик» МФЙ

Оҳангарон тумани

«Эйвалек» МФЙ

Зангиота тумани

«Иқбол» МФЙ

12.

Фарғона вилояти

Фарғона шаҳри

«Маърифат» МФЙ

Қўқон шаҳри

«43-Навбаҳор» МФЙ

Ўзбекистон тумани

«Бозор Яйпан» МФЙ

13.

Хоразм вилояти

Урганч шаҳри

«Темир йўлчи» МФЙ

Шовот тумани

«Туркистон» МФЙ

Боғот тумани

«Обод» МФЙ

Ммакс — баҳолаш мезонларининг 1-бандида кўрсатилган ҳар бир мезон бўйича белгиланган максимал балл.
Баҳолаш мезонларининг 2-бандида назарда тутилган тартибда ҳар бир мезон бўйича балл ҳисоблангандан сўнг ҳар бир талабгор тўплаган балларнинг жами йиғиндиси ҳисоб-китоб қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)