Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

1-иловага мувофиқ давлат бошқаруви соҳасига хусусий секторни жалб қилишнинг дастлабки йўналишлари;
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4270-сон қарори билан 2020 йил 1 январдан бошлаб тажриба-синов тариқасида Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси институти жорий этилганлиги инобатга олинсин;

Т/р

Йўналиш номи

Амалга ошириш механизмлари

Хусусий секторга ўтказиладиган сана

Масъул ташкилот

1.

Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини, шу жумладан бирламчи кадастр йиғмажилдини тайёрлаш

1. Кадастр агентлиги томонидан бериладиган малака шаҳодатномасига эга кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисларига, шу жумладан кўчмас мулк объектларига бирламчи кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ҳуқуқи берилади.

2. Кадастр йиғмажилдини тайёрлаш жараёнлари махсус автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади ҳамда Кадастр агентлиги томонидан мониторинг қилиб борилади.

3. Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси ўз фаолиятини юридик шахслар билан меҳнат шартномасини тузиш орқали ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида амалга оширади.

4. Кадастр йиғмажилдини тайёрлаш бўйича хизматлар учун нархлар тадбиркорлик субъекти томонидан мустақил равишда Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган минимал ставкалардан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.

2021 йил 1 апрелдан бошлаб

Кадастр агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

2.

Автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситалари ўрнатилишини ташкил этиш

1. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситалари ўрнатилиши мумкин бўлган жойлар дислокацияси «Е-IJRO AUKSION» тизимидаги алоҳида веб-саҳифада эълон қилиниши ҳамда мазкур жойлар тадбиркорлик субъектларига электрон аукцион савдолари орқали чекланмаган муддатга ва бошқа тадбиркорлик субъектига ўтказиш ҳуқуқи билан бириктирилади.

2. Электрон аукцион савдоларига қўйиш учун мазкур дастурий-техник воситалари ўрнатиладиган жойларнинг минимал қиймати (бошланғич нархи) Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан белгиланади.

3. Электрон аукцион савдоларида ғолиб бўлган тадбиркорлик субъектлари дастурий-техник воситаларини белгиланган талаблар ва бошқа зарур шартларга мувофиқ бириктирилган жойларда ўрнатади.

4. Ўрнатилган дастурий-техник воситалари Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг «Маъмурий амалиёт» комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилинади, шунингдек, унинг техник эксплуатацияси ва узлуксиз ишлашини таъминлаш тадбиркорлик субъекти зиммасига юклатилади.

5. Мазкур дастурий-техник воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималардан ажратмалар миқдори Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ тақсимланади.

2021 йил 1 мартдан бошлаб

Ички ишлар вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси

3.

Барча тоифадаги автомототранспорт воситаларини (трамвай ва троллейбусдан ташқари) бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш

1. Тадбиркорлик субъектлари замонавий автодромларни ташкил этади ва уларни автоматлаштирилган махсус транспорт воситалари билан жиҳозлайди.

2. Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ва баҳолаш инсон омилисиз, тўлиқ автоматлаштирилган ҳолда амалга оширилади ҳамда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати вакилининг бевосита ёки онлайн назорати остида ўтказилади.

3. Имтиҳонларни ўтказиш бўйича хизматлар учун тўловлар миқдори тадбиркорлик субъекти томонидан мустақил равишда белгиланади.

4. Имтиҳонларни муваффақиятли топширган шахсларга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун асос бўладиган махсус ҳимояланган сертификатлар берилади ва унинг барча зарур реквизитлари давлат хизматлари марказлари ва ички ишлар органларига автоматлаштирилган ҳолда тақдим этилади.

2021 йил 1 апрелдан бошлаб

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Ички ишлар вазирлиги

4.

Автомобиль йўлларида автоматлаштирилган ўлчов воситалари билан жиҳозланган оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар ўрнатилишини ташкил этиш

1. Оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар ўрнатиладиган жойларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш электрон аукцион савдолари орқали амалга оширилади ҳамда чекланмаган муддатга ва бошқа тадбиркорлик субъектига ўтказиш ҳуқуқи билан бириктирилади.

2. Электрон аукцион савдоларига қўйиш учун стационар шохобчалар ўрнатиладиган жойларнинг минимал қиймати (бошланғич нархи) Автомобиль йўллари қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан белгиланади.

3. Электрон аукцион савдоларида ғолиб бўлган тадбиркорлик субъектлари стационар шохобчаларни белгиланган талаблар ва бошқа зарур шартларга мувофиқ бириктирилган жойларда ўрнатади.

4. Ўрнатилган стационар шохобчалар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг «Маъмурий амалиёт» комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилинади, шунингдек, унинг техник эксплуатацияси ва узлуксиз ишлашини таъминлаш тадбиркорлик субъекти зиммасига юклатилади.

5. Мазкур стационар шохобчалар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималардан ажратмалар миқдори Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ тақсимланади.

2021 йил 1 мартдан бошлаб

Автомобиль йўллари қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги

5.

Давлат идоралари, муассасалари ва ташкилотлари, шу жумладан давлат хизматлари марказлари томонидан айрим турдаги давлат хизматлари кўрсатилишида агент сифатида иштирок этиш

1. Тадбиркорлик субъектлари томонидан агент сифатида хизматларни кўрсатиш Давлат хизматлари агентлигининг ягона платформаси доирасида амалга оширилади.

2. Агент сифатида хизматларни кўрсатиш ҳуқуқини берувчи сертификатга эга бўлган тадбиркорлик субъектларини тегишли давлат хизматини кўрсатиш тизимига улаш, уларни рўйхатдан ўтказиш ва жараённи мониторинг қилиш мазкур хизматларни кўрсатувчи давлат идоралари, муассасалари ва ташкилотлари томонидан амалга оширилади.

3. Давлат хизматлари агентлиги агент сифатида хизматларни кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг ягона электрон реестрини шакллантиради ва юритади.

4. Фуқаролар учун ягона электрон реестр орқали ўзига қулай агентларни танлаб олиш имконияти яратилади.

5. Агент хизматлари учун нархлар тадбиркорлик субъекти томонидан мустақил равишда белгиланади.

2021 йил 1 мартдан бошлаб

Адлия вазирлиги

6.

Давлат органлари ва ташкилотларининг ички маъмурий-хўжалик фаолиятини таъминлаш ва сақлаш бўйича функцияларини бажариш

1. Давлат органлари ва ташкилотларининг хусусий секторга ўтказиладиган ички маъмурий-хўжалик фаолиятини таъминлаш ва сақлаш бўйича функцияларининг ҳамда ушбу тартиб жорий этиладиган вазирлик ва идораларнинг рўйхати, шунингдек, улар бўйича иқтисодий таҳлил ўтказиш методикаси ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

2. Мазкур функциялар давлат органлари ва ташкилотларининг тегишли функцияларни хусусий секторга ўтказиш бўйича олиб борилган таҳлиллари, самарадорлигини ўрганиш натижалари ва аниқ ҳисоб-китоблари асосида ўтказилади.

2021 йил 1 июндан бошлаб

Молия вазирлиги

Т/р

Ҳудуд номи

Интеллектуал видеокамералар сони

Стационар радарлар сони

Республика бўйича жами:

3 356

763

Қорақалпоғистон Республикаси

Жами:

100

97

1.

Нукус шаҳри

31

20

2.

Амударё тумани

5

8

3.

Беруний тумани

10

8

4.

Қонликўл тумани

3

3

5.

Қораўзак тумани

3

8

6.

Кегейли тумани

3

6

7.

Қўнғирот тумани

6

7

8.

Мўйноқ тумани

4

2

9.

Нукус тумани

1

4

10.

Тахтакўпир тумани

4

2

11.

Тўрткўл тумани

7

8

12.

Хўжайли тумани

6

6

13.

Чимбой тумани

4

7

14.

Шуманай тумани

3

3

15.

Тахиатош тумани

4

16.

Элликқалъа тумани

6

5

Андижон вилояти

Жами:

106

75

17.

Андижон шаҳри

15

18.

Хонобод шаҳри

30

10

19.

Андижон тумани

6

6

20.

Асака тумани

13

5

21.

Балиқчи тумани

6

22.

Бўстон тумани

2

4

23.

Булоқбоши тумани

2

3

24.

Жалақудуқ тумани

3

3

25.

Избоскан тумани

2

2

26.

Марҳамат тумани

3

3

27.

Олтинкўл тумани

10

8

28.

Пахтаобод тумани

4

3

29.

Хўжаобод тумани

6

5

30.

Улуғнор тумани

4

3

31.

Қўрғонтепа тумани

2

2

32.

Асака шаҳри

5

2

33.

Шаҳрихон тумани

8

1

Бухоро вилояти

Жами:

103

50

34.

Бухоро шаҳри

54

15

35.

Когон шаҳри

4

4

36.

Бухоро тумани

1

4

37.

Вобкент тумани

6

5

38.

Жондор тумани

4

2

39.

Когон тумани

5

2

40.

Пешкў тумани

3

2

41.

Олот тумани

2

3

42.

Ромитан тумани

6

5

43.

Қоракўл тумани

3

2

44.

Шофиркон тумани

5

5

45.

Ғиждувон тумани

10

1

Жиззах вилояти

Жами:

76

35

46.

Бахмал тумани

4

2

47.

Ғаллаорол тумани

5

5

48.

Дўстлик тумани

1

1

49.

Ш. Рашидов тумани

13

5

50.

Зомин тумани

4

2

51.

Зарбдор тумани

1

3

52.

Зафаробод тумани

4

2

53.

Мирзачўл тумани

4

2

54.

Пахтакор тумани

2

3

55.

Фориш тумани

1

1

56.

Жиззах шаҳри

34

9

57.

Янгиобод тумани

2

58.

Арнасой тумани

1

Қашқадарё вилояти

Жами:

117

115

59.

Қарши шаҳри

42

8

60.

Шаҳрисабз шаҳри

8

1

61.

Ғузор тумани

4

12

62.

Деҳқонобод тумани

3

9

63.

Касби тумани

5

12

64.

Китоб тумани

4

5

65.

Косон тумани

5

6

66.

Қамаши тумани

4

10

67.

Қарши туман

8

11

68.

Миришкор тумани

4

2

69.

Муборак тумани

4

1

70.

Нишон тумани

4

1

71.

Чироқчи тумани

8

16

72.

Шаҳрисабз тумани

8

4

73.

Яккабоғ тумани

6

17

Навоий вилояти

Жами:

20

12

74.

Кармана тумани

3

3

75.

Конимех тумани

4

1

76.

Қизилтепа тумани

1

3

77.

Навбаҳор тумани

1

3

78.

Хатирчи тумани

2

2

79.

Навоий шаҳри

8

80.

Учқудуқ тумани

1

Наманган вилояти

Жами:

41

26

81.

Наманган шаҳри

11

6

82.

Косонсой тумани

1

1

83.

Мингбулоқ тумани

3

2

84.

Наманган тумани

3

2

85.

Норин тумани

2

1

86.

Поп тумани

3

2

87.

Тўрақўрғон туман

4

2

88.

Уйчи тумани

2

2

89.

Учқўрғон тумани

3

2

90.

Чортоқ тумани

2

2

91.

Чуст тумани

4

2

92.

Янгиқўрғон тумани

3

2

Самарқанд вилояти

Жами:

103

27

93.

Самарқанд шаҳри

63

1

94.

Булунғур тумани

3

1

95.

Жомбой туман

3

2

96.

Иштихон тумани

2

1

97.

Каттақўрғон туман

6

2

98.

Нарпай туман

2

5

99.

Оқдарё тумани

3

6

100.

Пастдарғом туман

5

2

101.

Пахтачи тумани

2

2

102.

Самарқанд тумани

2

2

103.

Тойлоқ тумани

3

1

104.

Ургут тумани

3

2

105.

Қўшрабод тумани

2

106.

Нуробод тумани

1

107.

Пайариқ тумани

3

Сирдарё вилояти

Жами:

58

30

108.

Боёвут тумани

3

3

109.

Гулистон тумани

4

2

110.

Мирзаобод тумани

4

4

111.

Оқолтин тумани

3

3

112.

Сайхунобод тумани

4

3

113.

Сирдарё тумани

9

6

114.

Ховос тумани

1

2

115.

Гулистон шаҳри

26

5

116.

Янгиер шаҳри

2

2

117.

Сардоба тумани

1

118.

Ширин тумани

1

Сурхондарё вилояти

Жами:

56

24

119.

Термиз шаҳри

8

5

120.

Бойсун тумани

4

2

121.

Денов тумани

4

8

122.

Олтинсой тумани

4

1

123.

Сариосиё тумани

4

2

124.

Узун тумани

4

1

125.

Шеробод тумани

4

2

126.

Қизириқ тумани

4

2

127.

Бандихон тумани

4

1

128.

Жарқўрғон тумани

8

129.

Қумқўрғон тумани

2

130.

Термиз тумани

1

131.

Шўрчи тумани

5

Тошкент вилояти

Жами:

90

92

132.

Бекобод тумани

2

4

133.

Бўка тумани

2

3

134.

Бўстонлиқ тумани

3

8

135.

Зангиота тумани

4

3

136.

Оққўрғон тумани

2

3

137.

Ўртачирчиқ тумани

2

4

138.

Қибрай тумани

14

7

139.

Қуйичирчиқ тумани

4

4

140.

Нурафшон шаҳри

2

3

141.

Оҳангарон шаҳри

2

1

142.

Оҳангарон тумани

1

13

143.

Паркент тумани

6

2

144.

Пискент тумани

1

5

145.

Чиноз тумани

4

8

146.

Чирчиқ шаҳри

15

4

147.

Юқоричирчиқ тумани

7

14

148.

Янгийўл тумани

1

6

149.

Ангрен шаҳри

7

150.

Олмалиқ шаҳри

2

151.

Янгийўл шаҳри

5

152.

Тошкент тумани

4

Фарғона вилояти

Жами:

37

13

153.

Фарғона шаҳри

2

1

154.

Марғилон шаҳри

2

155.

Қувасой шаҳри

2

156.

Қўқон шаҳри

3

157.

Бағдод тумани

2

1

158.

Бешариқ тумани

2

159.

Бувайда тумани

2

160.

Данғара тумани

1

1

161.

Ёзёвон тумани

2

162.

Олтиариқ тумани

1

2

163.

Қўштепа тумани

1

164.

Риштон тумани

2

1

165.

Сўх тумани

1

166.

Тошлоқ тумани

2

167.

Учкўприк тумани

1

2

168.

Фарғона тумани

2

1

169.

Фурқат тумани

3

170.

Ўзбекистон тумани

3

4

171.

Қува тумани

3

Хоразм вилояти

Жами:

32

10

172.

Боғот тумани

4

2

173.

Урганч тумани

4

3

174.

Урганч шаҳри

4

175.

Ҳазорасп тумани

4

1

176.

Хонқа тумани

4

1

177.

Хива шаҳри

4

1

178.

Хива тумани

4

1

179.

Шовот тумани

4

1

Тошкент шаҳри

Жами:

2 417

157

180.

Бектемир тумани

12

6

181.

Миробод тумани

63

6

182.

Мирзо Улуғбек тумани

167

4

183.

Сергели тумани

176

15

184.

Олмазор тумани

390

32

185.

Учтепа тумани

184

12

186.

Шайхонтоҳур тумани

363

32

187.

Яшнобод тумани

443

16

188.

Чилонзор тумани

260

16

189.

Юнусобод тумани

321

10

190.

Яккасарой тумани

38

8

Т/р

Тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш механизми

Ижро этиш муддати

Масъул ижрочилар

I. Норматив-ҳуқуқий ва методологик базани шакллантириш

1.

«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига давлатнинг тадбиркорлик фаолиятида иштирокини чеклашнинг асосий тамойилларини белгиловчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Қонун лойиҳаси

2021 йил 15 март

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Ортиқов), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Савдо-саноат палатаси

(А. Икрамов)

2.

Қуйидагиларни назарда тутувчи «Тадбиркорлик ва профессионал фаолият субъектларини ўз-ўзини тартибга солиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш:

ўз-ўзини тартибга солувчи ташкилотга аъзоликка қабул қилиш ва аъзоликни тугатиш шартлари ва тартиби, ўз-ўзини тартибга солувчи ташкилотнинг бошқарув органларини шакллантириш тартиби ва ваколатлари, шунингдек, ўз-ўзини тартибга солувчи ташкилот фаолиятини ташкил этишнинг бошқа масалалари;

ўз-ўзини тартибга солувчи ташкилотининг қоида ва стандартларини қабул қилиш, ошкор қилиш тартиби ва мазмунига қўйиладиган талаблар;

манфаатдор шахсларга ва манфаатлар тўқнашувини аниқлаш ва ҳал қилиш тартибига қўйиладиган талаблар;

ўз-ўзини тартибга солувчи ташкилотни ўз аъзоларининг фаолияти устидан назорат қилиш ва ўз-ўзини тартибга солувчи ташкилот аъзоларига нисбатан интизомий таъсир чораларини қўллаш тартиби;

ўз-ўзини тартибга солувчи ташкилотларнинг мол-мулкини шакллантириш манбалари ва ўз-ўзини тартибга солувчи ташкилот аъзоларининг ўзлари ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар) истеъмолчилари ва бошқа шахслар олдида мулкий жавобгарлигини таъминлаш усуллари;

ўз-ўзини тартибга солувчи ташкилотлар ва давлат органларининг ўзаро ҳамкорлиги тартиби.

Қонун лойиҳаси

2021 йил 1 июль

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Ортиқов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

(Н. Шарипов), Савдо-саноат палатаси

(А. Икрамов)

3.

Қуйидагиларни назарда тутувчи «Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом» лойиҳасини ишлаб чиқиш:

давлат функцияларини танлаб олиш;

бозор тайёрлигини таҳлил қилиш;

давлат функцияларини (аутсорсинг, краудсорсинг, давлат ижтимоий буюртмаси, аккредитация, сертификатлаштириш ва бошқалар) хусусий секторга ўтказиш усуллари ва механизмлари;

хусусий секторга ўтказилган давлат функциялари амалга оширилишини мониторинг қилиш;

давлат функциялари ўтказилиши муносабати билан тегишли давлат органларининг штат бирликларини мақбуллаштириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2021 йил 1 февраль

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Ортиқов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

(Н. Шарипов), Савдо-саноат палатаси

(А. Икрамов)

4.

Фуқаролар йиғинларида тинчлик, осойишталик, хавфсизликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг мулкига бўлган тажовузларнинг олдини олиш мақсадида барпо этилган айрим «Жамоатчилик назорати масканлари»ни эксперимент тариқасида видеокамералар ўрнатиш шарти билан, тадбиркорлик субъектларига ижарага бериб, улар негизида «Электрон кузатув масканлари» фаолиятини ташкил этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2021 йил 1 март

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Р. Маматов),

Миллий гвардия (Р. Джураев)

II. Давлат органлари функцияларини хусусий секторга ўтказиш комплекс механизмини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари

Кадастр ишларини бажариш соҳасида

5.

Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридаги тажриба-синов тариқасида жорий этилган кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисларига кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини, шу жумладан бирламчи кадастр йиғмажилдини тайёрлаш функциясини амалга ошириш механизмини ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2021 йил 1 март

Кадастр агентлиги (Х. Турахужаев),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Ортиқов)

6.

Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини, шу жумладан бирламчи кадастр йиғмажилдини тайёрлаш бўйича хизматлар нархининг минимал ставкаларини белгилаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2021 йил 1 март

Кадастр агентлиги (Х. Турахужаев),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

7.

Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини, шу жумладан бирламчи кадастр йиғмажилдини тайёрлаш жараёнларини амалга ошириш имкониятини берувчи махсус автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил 15 март

Кадастр агентлиги (Х. Турахужаев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков)

8.

Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини, шу жумладан бирламчи кадастр йиғмажилдини тайёрлаш билан боғлиқ барча жараёнларни Кадастр агентлигининг Миллий географик ахборот тизимиорқали маълумот алмашувини таъминлаш йўли билан амалга ошириш чораларини кўриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил 15 март

Кадастр агентлиги (Х. Турахужаев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков)

9.

Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш қоидалари (рўйхат рақами 2725, 2015 йил 22 октябрь) ҳамда Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомни (рўйхат рақами 3211, 2020 йил 17 январь) қайта кўриб чиқиш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2021 йил 1 февраль

Кадастр агентлиги (Х. Турахужаев),

Давлат активларини бошқариш агентлиги

(С. Бекенов), Савдо-саноат палатаси

(А. Икрамов)

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш соҳаларида

10.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситаларини ўрнатиш ва эксплуатация қилиш тартибини ишлаб чиқиш. Бунда:

махсус автоматлаштирилган фото ва видеони қайд этиш дастурий-техник воситаларини электрон аукцион савдолари орқали ўтказиш бўйича талаблар;

махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини харид қилиш ва бириктиришнинг аниқ мезонлари, техник топшириқлар, ўрнатишга қўйиладиган талаблар ва бошқа зарур шартлар назарда тутилади.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2021 йил 20 февраль

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

Транспорт вазирлиги (И. Махкамов)

11.

Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчаларга бўлган талаблар;

тадбиркорлик субъектлари оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчаларни харид қилиш ва бириктиришнинг аниқ мезонлари, техник топшириқлар, ўрнатишга қўйиладиган талаблар;

оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар ўрнатиладиган жойларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш электрон аукцион савдолари орқали ўтказиш бўйича талаблар;

фуқаролар томонидан ўрнатилган оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчаларни фаолият юритиш тартиби.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2021 йил 20 февраль

Транспорт вазирлиги (И. Махкамов),

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

12.

«Е-IJRO AUKSION» тизимида, шу жумладан қуйидагиларни ўз ичига олган алоҳида веб-саҳифани яратиш:

махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ҳамда оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар ўрнатилиши мумкин бўлган жойларнинг дислокацияси;

мазкур ҳудуддаги транспорт оқими ва охирги икки йилда аниқланган йўл ҳаракати қоидалари турлари бўйича қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотлар.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил 15 февраль

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

Транспорт вазирлиги (И. Махкамов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков),

Давлат мулкини бошқариш агентлиги

(С. Бекенов)

13.

Электрон аукцион савдоларига қўйиш учун махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ҳамда оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар ўрнатиладиган жойларнинг минимал қийматини (бошланғич нархини) белгилаш тартибини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил 15 февраль

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

Транспорт вазирлиги (И. Махкамов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

(Н. Шарипов)

14.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ҳамда оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар ўрнатилишида, шунингдек, уларни Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг «Маъмурий амалиёт» комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилишда ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг техник шартларини ишлаб чиқиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил 15 февраль

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков),

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

Транспорт вазирлиги (И. Махкамов)

15.

Тадбиркорлик субъектларига тегишли махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ҳамда тегишли оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималар суммасининг тақсимланиш тартибини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил 15 февраль

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

Транспорт вазирлиги (И. Махкамов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш соҳасида

16.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги «Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 408-сон қарорига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ва унда, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутиш:

тадбиркорлик субъектларига барча тоифадаги автомототранспорт воситаларини (троллейбус ва трамвайдан ташқари) бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия талаблари ва шартлари, шунингдек, уларга риоя этилишини назорат қилиш тартиби;

тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказишга талаблар;

тадбиркорлик субъектлари учун замонавий автодромларни ташкил этиш ва уларни автоматлаштирилган махсус транспорт воситалари билан жиҳозлаш бўйича қўшимча мажбуриятлар;

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати вакили томонидан имтиҳонларни ўтказиш жараёнининг бевосита ёки онлайн назоратини олиб бориш;

назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширган шахсларга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун асос бўладиган махсус ҳимояланган сертификатлар бериш тартиби.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2021 йил 1 март

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси (У. Ташкентбоев),

Давлат тест маркази (М. Каримов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида

17.

Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

агентлик хизматларини кўрсатиш тартиби;

агентлик хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг ходимларига тегишли давлат хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини берувчи сертификатни бериш тартиби;

тадбиркорлик субъектлари томонидан агентлик хизматлари сифатида кўрсатилиши тақиқланган давлат хизматлари рўйхати.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2021 йил 1 февраль

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

18.

Фуқаролар томонидан агентларни танлаб олиш имконини берадиган, шунингдек, агентлик хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини ўз ичига олган ягона электрон реестрини шакллантириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил 1 март

Давлат хизматлари агентлиги

(У. Муҳаммадиев)

19.

Агентлик хизматлари бўйича махсус ўқув курсларни ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил 1 февраль

Давлат хизматлари агентлиги

(У. Муҳаммадиев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Ички маъмурий-хўжалик фаолиятини таъминлаш ва сақлаш соҳасида

20.

Давлат органлари ва ташкилотларининг хусусий секторга ўтказиладиган ички маъмурий-хўжалик фаолиятини таъминлаш ва сақлаш бўйича функцияларининг ҳамда ушбу тартиб жорий этиладиган вазирлик ва идораларнинг рўйхатини, шунингдек, улар бўйича иқтисодий таҳлил ўтказиш методикасини ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2021 йил 1 апрель

Молия вазирлиги (Т. Ишметов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

21.

Ички маъмурий-хўжалик фаолиятни таъминлаш ва сақлаш бўйича функцияларни хусусий секторга ўтказилиши юзасидан таҳлиллар ўтказиш, самарадорлигини ўрганиш ва тегишли хулосаларни Молия вазирлигига тақдим этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил 15 апрель

Давлат органлари ва ташкилотлари

22.

Давлат органлари ва ташкилотлари ҳузурида фаолият юритаётган бинолар ва объектларга хизмат кўрсатувчи давлат корхоналарининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини қайта кўриб чиқиш ва уларни тўлиқ хусусийлаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил1 апрель

Давлат активларини бошқариш агентлиги

(С. Бекенов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(А. Ортиқов), Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов)

III. Хусусий сектор томонидан давлат функцияларини амалга ошириш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар

23.

Хусусий секторга ўтказиш таклиф этилаётган давлат функциялари, шунингдек, хусусий секторнинг тегишли таклифларини эълон қилиш ва муҳокама қилиш учун электрон майдонча яратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил 15 март

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Ортиқов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков)

24.

Вазирлик ва идоралар кесимида хусусий секторга ўтказилиши мумкин бўлган давлат функцияларини таҳлил этиш механизмларини йўлга қўйишга қаратилган давлат функцияларининг ягона реестрини юритиш тартибини ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2021 йил 15 февраль

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Ортиқов), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов)

25.

Давлат бошқаруви органлари вакиллари учун давлат функцияларини хусусий секторга ўтказишнинг комплекс механизмини жорий этишнинг асосий жиҳатларини тушунтириш мақсадида семинарлар ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

Режа-жадвалга асосан

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Ортиқов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов)

манфаатдор вазирлик ва идоралар

26.

Кичик ва ўрта бизнес вакиллари ўртасида давлат функцияларини хусусий секторга ўтказишнинг асосий йўналишлари, шунингдек, лицензия ва рухсатномаларнинг хусусий секторга ўтказиш ёки қисқартириш кераклиги юзасидан мақсадли ижтимоий сўровлар ташкил этиш ва ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2021 йил режа-жадвалга асосан

«Ижтимоий фикр» маркази (Р. Убайдуллаева), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(А. Ортиқов), Савдо-саноат палатаси

(А. Икрамов)

27.

Давлат органларининг функцияларини хусусий секторга ўтказишнинг комплекс механизмининг моҳияти ва аҳамиятини оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан тематик телевизион дастурлар орқали кенг ёритишни ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

Доимий

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кучимов), ЎзМТРК (А. Ходжаев)


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси