20.08.2021 йилдаги 531-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона назорати остидаги товарларга нисбатан юк операцияларини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сон Фармони ижроси юзасидан, шунингдек, божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш, божхона юк операцияларини амалга оширишни самарали тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Божхона назорати остидаги товарларга нисбатан юк операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона назорати остида етказилган товарлар бўйича юк операцияларини амалга ошириш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона назорати остидаги товарлар бўйича амалга ошириладиган юк операцияларини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона омборларида товарлар ҳаракати тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона омборида юк операцияларини амалга оширишда божхона омбори эгасининг ҳамда унинг ваколатли шахсининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қуйидаги товарларга нисбатан божхона омбори ҳудудида ўтказиладиган юк операцияларида божхона органи мансабдор шахси иштирок этиши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ божхона ҳудудига олиб кирилиши ва божхона ҳудудидан олиб чиқилиши (муомаласи, фойдаланилиши ва тасарруф этилиши) тақиқланган ёхуд чекланган товарлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона омбори ҳисобланмайдиган жойга божхона омбори божхона режимида жойлаштирилиши кўзда тутилган товарлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида бериладиган лицензиялар ва рухсатномалар бўйича экспорт-импорт қилинадиган махсус товарлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транзит тарзда олиб ўтиладиган товарлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий юклар, шу жумладан, қурол-яроғ, ҳарбий техника ва ўқ-дорилар, радиоактив материаллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсонпарварлик ёрдами, техник кўмак сифатида ва грантлар ҳисобидан олиб кириладиган товарлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олиб кирилаётган Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси, валюта қимматликлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар қандай ҳолатдаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар ҳамда улардан ясалган буюмлар (хом (табиий) ва ишлов берилган шаклда, аффинланган, хом ашёлар, эритмалар, ярим тайёр маҳсулотлар, саноат маҳсулотлари, кимёвий бирикмалар, ломлар ва ишлаб чиқаришдан қолган чиқинди шаклида);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданий бойликлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) божхона омбори ҳудудида ўтказиладиган юк операциялари лицензия талаблари ва шартлари асосида жиҳозланган видеокузатув тизими назорати остида божхона омбори эгаси ёки унинг ваколатли шахсининг бевосита иштирокида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) божхона омбори эгаси ёки унинг ваколатли шахси божхона назорати остидаги товарлар ва (ёки) транспорт воситаларига нисбатан амалга ошириладиган юк операцияларида аниқлаган ҳар қандай тафовутлар ва номувофиқликлар тўғрисида божхона органини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) божхона назорати остидаги товарларга нисбатан юк операцияларини мавжуд автоматлаштирилган ахборот тизимларида электрон бошқаришни жорий этиш ва ишга тушириш бўйича буюртмачи, шунингдек, кейинчалик ўз маблағлари ҳисобидан қўллаб-қувватловчи этиб белгилансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) икки ой муддатда божхона назорати остидаги товарларга нисбатан юк ва бошқа операцияларни электрон бошқаришни жорий этиш бўйича техник ҳужжатни ишлаб чиқиб, ваколатли давлат органларида экспертизадан ўтказсин ҳамда қарор кучга киргунига қадар унинг ишга туширилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялашда уларга жойлаштирилиши мумкин бўлган товарлар ҳажмидан келиб чиқиб, божхона тўловларини таъминлаш миқдорларини ошириш бўйича асослантирилган таклифларни бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 20 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
531-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 августдаги 531-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона назорати остидаги товарларга нисбатан юк операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом божхона назорати остидаги товарларга нисбатан юк операцияларини амалга ошириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот тизими — божхона назорати остидаги товарлар бўйича амалга ошириладиган маълум юк операцияларини қайд этиш, кузатиш, қайта ишлаш, электрон ҳисобини юритишга мўлжалланган божхона органларининг автоматлаштирилган ахборот тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона назорати зонаси — Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига (кейинги ўринларда — Божхона кодекси) мувофиқ божхона ҳудудининг божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида ташкил қилинадиган, махсус ажратиб ва белгилаб қўйилган қисми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона омбори ҳудуди — божхона омбори ўрни ва унга бевосита туташ бўлган, лицензия талаблари ва шартларига кўра махсус ажратилган ҳамда белгилаб қўйилган божхона назорати зонаси ҳисобланадиган юк операциялари амалга ошириладиган ҳудуд;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона омборининг ваколатли шахси — меҳнат шартномаси асосида божхона омбори (юридик шахс) манфаатларидан келиб чиқиб, унинг номидан ҳаракат қилувчи шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли шахс — товар ва (ёки) транспорт воситаси эгаси ёки товарга ва (ёки) транспорт воситасига нисбатан божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ваколатларга эга бўлган ёхуд товар ва (ёки) транспорт воситаси эгаси номидан тегишли шартнома ёки ишончнома асосида иш кўрувчи шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта юклаш операцияси — божхона назорати остидаги товарларни бир транспорт воситасидан бошқа транспорт воситасига ёки ушбу транспорт воситасига қайта юклаш (транспорт воситаси юк хонасини очмасдан қайта юклаш бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар бўйича амалга ошириладиган бошқа операцияларБожхона кодексига мувофиқ ташувчи, ваколатли шахс ва божхона омбори эгаси ёки унинг ваколатли шахси томонидан божхона назорати остидаги товарлар ва (ёки) транспорт воситаларига нисбатан амалга ошириладиган операциялар, божхона органлари мансабдор шахслари томонидан амалга ошириладиган божхона операциялари бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар ҳаракати тизими — божхона омборларида божхона назорати остидаги товарларнинг муайян мақомга эга бўлган ҳолати ва ҳаракати кетма-кетлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарни етказиб беришнинг назорат ҳужжати — божхона ҳудуди бўйлаб божхона назорати остида ташиладиган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган, товар келиб тушадиган божхона органигача етказиб берилганлиги назоратини божхона органлари томонидан амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарни чиқариб юбориш — божхона расмийлаштирувини якунловчи ва маълум қилинган божхона режими шартларидан келиб чиқиб товарлардан фойдаланишга ва (ёки) уларни тасарруф этишга рухсат берилганлигини ифодаловчи божхона органларининг ҳаракати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тушириш операцияси — божхона назорати остидаги товарларни қўйилган божхона идентификация воситаларини олиб ташлаган ҳолда транспорт воситасидан тушириш (қайта юклаш мақсадида транспорт воситаси юк хонасини очмасдан тушириш бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк операциялари — божхона назорати остида турган товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини ташиш, юклаш, тушириш, қайта юклаш, уларнинг бузилган ўровларини тўғрилаш, уларни ўраш, қайта ўраш ва ташиш учун қабул қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидаги товарлардан ташқари бошқа товарларга нисбатан божхона омбори ҳудудида ўтказиладиган юк операцияларини божхона органи мансабдор шахсининг иштирокисиз амалга оширишга рухсат берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ божхона ҳудудига олиб кирилиши ва божхона ҳудудидан олиб чиқилиши (шунингдек, муомаласи, фойдаланилиши ва тасарруф этилиши) тақиқланган ёхуд чекланган товарлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона омбори ҳисобланмайдиган жойга божхона омбори божхона режимида жойлаштирилиши назарда тутилган товарлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида бериладиган лицензиялар ва рухсатномалар бўйича экспорт-импорт қилинадиган махсус товарлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транзит тарзда олиб ўтиладиган товарлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий юклар, шу жумладан, қурол-яроғ, ҳарбий техника ва ўқ-дорилар, радиоактив материаллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсонпарварлик ёрдами, техник кўмак сифатида ва грантлар ҳисобидан олиб кириладиган товарлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олиб кирилаётган Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси, валюта қимматликлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар қандай ҳолатдаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар ҳамда улардан ясалган буюмлар (хом (табиий) ва ишлов берилган шаклда, аффинланган, хом ашёлар, эритмалар, ярим тайёр маҳсулотлар, саноат маҳсулотлари, кимёвий бирикмалар, ломлар ва ишлаб чиқаришдан қолган чиқинди шаклида);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданий бойликлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилган божхона назорати остидаги товарлар ортилган транспорт воситалари божхона омбори ҳудудига етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспорт турига қараб, бевосита божхона омборига етказиб бериш имкони бўлмаганда, товарлар автотранспорт воситаларига қайта юкланган ҳолда божхона омбори ҳудудига етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона назорати зонасига етказилиб йигирма тўрт соат ичида чиқариб юборилган, шунингдек, божхона омбори ҳисобланмайдиган жойда турган ҳолда божхона омбори божхона режимига жойлаштиришга рухсат берилган товарларни божхона омбори ҳудудига етказиш талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Божхона режимига жойлаштирилмаган божхона назорати остидаги товарларнинг юк операцияларини амалга ошириб қабул қилинган ҳолатида тўлиқ сақланишини таъминлаш учун қуйидагилар жавобгар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона назорати остида ташиладиган товарлар божхона омбори эгаси ёки ваколатли шахс томонидан қабул қилиб олингунга қадар — ташувчи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона назорати остида ташиладиган товарлар туширилиб, бошқа транспорт воситаларига қайта ортилганда — ушбу товарларни божхона назорати остида бундан буён ташиш учун қабул қилиб олган ташувчи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар божхона омбори ҳудудига қабул қилиб олинган пайтдан бошлаб чиқариб юборилгунга қадар — божхона омбори эгаси ёки унинг ваколатли шахси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни божхона омбори ҳисобланмайдиган жойга жойлаштиришга рухсат берилган вақтдан бошлаб чиқариб юборилгунга қадар — товарларни бундай жойларга жойлаштирган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона назорати остидаги товарлар ортилган транспорт воситалари божхона назорати зонасига жойлаштирилганда — божхона назорати зонасига жавобгар шахс.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Товарлар бўйича амалга ошириладиган юк ва бошқа операцияларда товарларнинг Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодининг ўнта белгили даражаси ўзгариши билан боғлиқ хусусиятлари ва сифат кўрсаткичлари ўзгармаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Агар амалга ошириладиган операциялар товарларнинг кейинги божхона назоратини амалга ошириш имкони бўлмаслигига олиб келса, божхона органи ушбу товарлар бўйича юк ва бошқа операцияларни амалга оширишни тақиқлашга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Божхона назорати остида етказилган товарлар бўйича юк операциялари ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Божхона назорати остида етказилган товарлар бўйича юк операцияларини амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Товарлар божхона омборига етказиб берилгач, божхона омбори эгаси ёки унинг ваколатли шахси транспорт воситаларининг товарлар ортилган юк бўлимлари ва унга қўйилган божхона идентификация воситаларини товарларнинг кузатув ҳужжатлари ҳамда товарни етказиб бериш назорат ҳужжатида кўрсатилган маълумотлар асосида кўздан кечиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўздан кечириш божхона идентификациялаш воситалари мавжудлиги, уларга шикаст етказилмаганлиги, ўзгартирилмаганлиги, бузилмаганлиги ва йўқ қилинмаганлигига ҳамда ташилаётган товарларни транспорт воситаларининг пломбаланган қисмидан кўзга ташланадиган излар қолдирмасдан чиқариб олиш ва (ёки) унга бошқа товарларни жойлаш истисно этилганлигига, шунингдек, пломба қўйилган жиҳозларга (контейнер конструкцияси, тиркама троси, тенти, том, пол қисмлари ва бошқалар) зарар етказилмаганлигига алоҳида аҳамият берган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Божхона омбори эгаси ёки унинг ваколатли шахси транспорт воситалари божхона омборига етиб келганлигини ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳаракатларни бажарган ҳолда ахборот тизимида белги қўйиш орқали тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Божхона омборига етиб келганлигини тасдиқлаш учун автомобиль ва темир йўл транспорти воситаси божхона органларига онлайн узатиш имконига эга бўлган, автотранспорт воситасининг давлат рақами белгисини ва темир йўл транспорти воситасининг рақамини аниқлаш бўйича куну тун ишлайдиган тизим билан жиҳозланган назорат-ўтказиш пунктидан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автотранспорт воситасининг давлат рақами белгисини ва темир йўл транспорти воситасининг рақамини аниқлаш тизимидаги рақам билан товарни етказиб беришнинг назорат ҳужжатидаги рақам айнан мос бўлиши ҳамда етиб келганлиги тасдиқланиши автотранспорт воситаси давлат рақами белгиси ва темир йўл транспорти воситаси рақами қайд этилгандан ўттиз дақиқа ичида амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда фақат ахборот тизимидаги узилишлар (электр манбаи сабабли узилишлар бундан мустасно) ҳамда Божхона кодексига мувофиқ енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида транспорт воситаларининг етиб келганлигини тасдиқлаш имкони бўлмаганда, божхона омбори эгаси ёки унинг ваколатли шахси дарҳол божхона органини ўз ваколатлари доирасида қарор қабул қилиши учун хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ахборот тизимида транспорт воситаларининг божхона омборига етиб келганлиги тасдиқланиши билан товарларнинг тўлиқ сақланишини таъминлаш бўйича жавобгарлик божхона омбори эгасига ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Божхона омбори эгаси ёки унинг ваколатли шахси ушбу Низомнинг 9-бандида белгиланган тартибда транспорт воситалари ва уларга қўйилган божхона идентификациялаш воситаларини кўздан кечириши натижасида аниқлаган ҳар қандай тафовутлар ва номувофиқликлар тўғрисида дарҳол божхона органини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли хабарга асосан божхона органлари товарлар ва (ёки) транспорт воситаларига нисбатан Божхона кодексининг 188-моддасига мувофиқ божхона назорати шаклларини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона назорати якуни бўйича божхонага оид ҳуқуқбузарлик аниқланган тақдирда, божхона органи товарлар ва (ёки) транспорт воситаларига нисбатан юк ва бошқа операцияларни амалга оширишни тўхтатиб туради, ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш юритади ҳамда терговга қадар текширув ўтказиб, маъмурий иш ёки жиноят ишини қўзғатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда товарлар ва транспорт воситалари етказиб берилганлигини тасдиқлаш божхона органи қарорига кўра амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Божхона пости томонидан товарни етказиб беришнинг назорат ҳужжати назоратдан ечилгунга қадар ташувчи ёки ваколатли шахс божхона омборига етиб келганлиги тасдиқланган транспорт воситасини бошқа божхона омборига жойлаштириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ахборот тизимида ушбу Низомнинг 14-бандида кўрсатилган тартибда транспорт воситаларининг божхона омборидан чиқарилганлиги тасдиқланиши билан товарлар тўлиқ сақланишини таъминлаш бўйича жавобгарлик ташувчига қайтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Транспорт воситалари етиб келганлиги тасдиқланган божхона омборидан товарларни бошқа божхона омборига жойлаштириш учун олиб чиқиш, ушбу Низомнинг 9 — 15-бандларида кўрсатилган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Товарларни етказиб беришнинг назорат ҳужжати транспорт воситалари етиб келганлиги тасдиқлангандан сўнг бир соат ичида, агар транспорт воситалари божхона органи иш вақтидан ташқари пайтда етиб келса, иш вақти бошлангандан сўнг бир соат ичида божхона омбори бириктирилган божхона пости томонидан назоратдан ечилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона постларига бириктирилган божхона омборлари рўйхати барча кўриши учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида божхона омборлари реестрида реал вақт режимида акс этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Товарларни етказиб беришнинг назорат ҳужжати назоратдан ечилгандан сўнг ҳамда шу вақт ичида товарлар бўйича амалга ошириладиган божхона органининг божхона назорати тўғрисидаги муносабати келиб тушмаганда, божхона омбори эгаси ёки унинг ваколатли шахси томонидан ушбу Низомда белгиланган тартибда товарлар бўйича юк операцияларини амалга ошириш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Етиб келганлиги тасдиқланган товарлар бўйича товарни етказиб бериш назорат ҳужжати назоратдан ечилгунга қадар божхона органининг божхона назорати шаклини қўллаш ва (ёки) амалга оширилиши мумкин бўлган юк операциялари тўғрисидаги муносабати божхона омборига қайта алоқа орқали божхона органининг мансабдор шахси томонидан ёзма ёки хавфни бошқариш тизими орқали автоматик тарзда юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Божхона омбори ҳудудида амалга ошириладиган юк операцияларида божхона омбори эгаси ёки унинг ваколатли шахси бевосита иштирок этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юк операцияларида товарларга нисбатан божхона кўригида назарда тутилган амалларни бажаришга йўл қўйилмайди, қўйилган пломбаларни бузиш (узиш, олиб ташлаш) бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Юк операцияларини амалга ошириш учун қўйилган божхона идентификациялаш воситалари божхона органи мансабдор шахси томонидан ўзгартирилади, алмаштирилади, олиб ташланади ёки йўқ қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юк операциялари божхона назорати зонасида ёки божхона омбори ҳудудида ўтказилганда, қўйилган божхона идентификациялаш воситаларини олиб ташлаш ёки йўқ қилиш божхона органининг рухсати асосида божхона назорати зонасига жавобгар шахс ёки божхона омбори эгаси ёки унинг ваколатли шахси томонидан амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона идентификациялаш воситалари ўзгартирилиши, алмаштирилиши, олиб ташланиши ёки йўқ қилиниши божхона органи мансабдор шахсига транспорт воситаларига юкланган товарларга нисбатан божхона кўригида назарда тутилган амалларни бажариш бўйича мажбурият юкламайди.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 сентябрдаги 487-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.09.2022 й., 09/22/487/0794-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Божхона омбори ҳудудида божхона назорати остидаги товарлар бўйича юк ва бошқа операциялар ҳамда божхона кўздан кечируви (шунингдек, декларант кўздан кечируви) ва кўриги лицензия талаблари ва шартлари асосида жиҳозланган видеокузатув тизими назорати остида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона омборларида божхона назорати остидаги товарлар билан амалга ошириладиган операциялар ҳамда назорат шакллари бўйича товарлар ҳаракати тизими жорий қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Божхона омбори эгаси ёки унинг ваколатли шахси товарлар бўйича юк ва бошқа операцияларни амалга ошириш вақтида товарларнинг кузатув ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларга номувофиқлиги аниқланганда, бу ҳақда дарҳол божхона органини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли хабарга асосан божхона органлари товарлар ва (ёки) транспорт воситаларига нисбатан Божхона кодексининг 188-моддасига мувофиқ божхона назорати шаклларини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхонага оид ҳуқуқбузарлик аниқланган тақдирда, божхона органи товарлар ва (ёки) транспорт воситаларига нисбатан юк ва бошқа операцияларни тўхтатиб туради, ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш юритади ҳамда терговга қадар текширув ўтказиб, маъмурий иш ёки жиноят ишини қўзғатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Товарни етказиб беришнинг назорат ҳужжати назоратдан ечилган ва юк операциялари амалга оширилган товарларни бир божхона омборидан бошқасига олиб ўтиш Божхона кодексининг 31-боби талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда етказиб берилган товарлар ва транспорт воситаларига расмийлаштирилган товарларни етказиб беришнинг назорат ҳужжати товарлар олиб ўтиладиган божхона омбори кўрсатилган ҳолда қайта назоратга қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарларни етказиб беришнинг назорат ҳужжати қайта назоратга қўйилиши товарлар учун божхона декларациясини бериш муддатига таъсир этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Кейинги ташувларни амалга ошириш учун муайян транспорт воситалари жойлашган жойга божхона назорати остида етказилган товарлар бошқа транспорт воситаларига қайта юкланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Юк операциялари ушбу Низомнинг 20-бандида белгиланган тартибда божхона идентификациялаш воситаси олиб ташлангандан кейин дарҳол бошланиши ва вақт бўйича узлуксиз амалга оширилган ҳолда тугалланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ушбу Низомда назарда тутилган товарларни юклаш, тушириш ва қайта юклаш операциялари бўйича, мазкур жараёнда иштирокчилар томонидан тузиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан тасдиқланадиган шаклдаги Товарни юклаш, тушириш ва қайта юклаш бўйича электрон далолатнома (кейинги ўринларда — далолатнома) расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Далолатнома товарларни тушириш, қайта юклаш операцияси божхона органи мансабдор шахси иштирокида амалга оширилганда божхона органи мансабдор шахси томонидан, қолган ҳолатларда эса божхона омбори эгаси ёки унинг ваколатли шахси томонидан электрон рақамли имзо орқали расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далолатнома нусхаси иштирок этувчиларнинг талабига асосан чоп этилиб, уни расмийлаштирган шахс томонидан имзоланган ҳамда муҳр билан тасдиқланган ҳолда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Товар ва (ёки) транспорт воситаларини Божхона кодексининг 93-моддасига мувофиқ фақат божхона омбори божхона режимида божхона омбори ҳисобланмайдиган жойга жойлаштиришга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Божхона омбори ҳудудига етказилган товарлар ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, физик кўрсаткичлари туфайли ёки кимёвий хоссаларига кўра ёхуд сақланишига доир алоҳида шартлар қўйилиши туфайли божхона омборига жойлаштирилиши мумкин бўлмаган товарларни божхона органининг рухсати билан божхона омбори ҳисобланмайдиган жойларда сақлаш учун қуйидаги шартлар бажарилиши талаб этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар божхона омбори ҳудудига етказилган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона омбори божхона режимига божхона юк декларацияси тақдим этилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни сақлаш учун мўлжалланган жой (жойлашган жойи, почта манзили, агар юридик шахс бўлса унинг тўлиқ номи билан, ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш кўзда тутилса, объектнинг (омборнинг) ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса олинганлиги) ва сақлаш учун жавобгар шахс тўғрисидаги маълумотлар (Ф.И.О., яшаш жойи, телефон рақами) акс эттирилган ваколатли шахснинг божхона юк декларациясига илова қилинган аризаси;
(29-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 июлдаги 385-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2024 й., 09/24/385/0479-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ истисно этиб белгиланган ҳоллардан ташқари товарлар учун божхона тўловлари тўланиши таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ўзининг ташқи ўлчамлари билан божхона омборига жойлаштириш имкони бўлмаган, авариялар ёки енгиб бўлмас куч таъсири оқибатларини тугатиш учун зарур бўлган (тақдим этилган ҳужжатлар билан тасдиқланиши лозим), шунингдек, тирик ҳайвонлар ва радиоактив материаллар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда товарлар божхона органининг рухсати билан божхона омбори ҳисобланмайдиган жойда (божхона омбори мақомига эга бўлмаган бинолар ва (ёки) очиқ майдончаларда) турган ҳолда божхона омбори божхона режимига жойлаштирилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда товарларнинг божхона омбори ҳудудига етказилиши ва товарга нисбатан божхона юк декларацияси тақдим этилиши талаб этилмаган ҳолда, ваколатли шахснинг товарлар учун божхона тўловлари тўланиши таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ истисно этиб белгиланган ҳоллар бундан мустасно) илова қилинган ва ушбу Низомнинг 29-бандида кўрсатилган тартибдаги электрон аризаси транспорт воситасининг божхона омборига етиб келганлиги ахборот тизимида белги қўйиш орқали тасдиқлангунга қадар интерактив хизмат орқали божхона органига тақдим этилади.
(30-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 сентябрдаги 487-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.09.2022 й., 09/22/487/0794-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона омбори божхона режимига жойлаштирилган товарни божхона омбори ҳисобланмайдиган жойларда сақлаш — божхона тўловлари таъминлаш бўйича тақдим қилинган ҳужжатнинг амал қилиш муддати доирасида йўл қўйилади, бунда божхона омбори божхона режими учун белгиланган умумий сақлаш муддатидан ортиқ бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли шахслар томонидан божхона тўловлари таъминлаш бўйича тақдим қилинган ҳужжатнинг амал қилиш муддати тугашидан 10 кун олдин товарлар божхона тўловлари таъминлаш бўйича янги ҳужжат тақдим этилиши ёки товарлар божхона омборига етказилиши лозим.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарорига асосан учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
301. Ушбу Низомнинг 29 ва 30-бандларида кўрсатилган ҳолатлар бўйича товарларнинг ўз вақтида манзилга етказилганлиги божхона омбори ҳисобланмайдиган жойга товарларни жойлаштириш учун мурожаат қилган шахс томонидан тасдиқланади.
(301-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 июлдаги 385-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2024 й., 09/24/385/0479-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ушбу Низомнинг 29 ва 30-бандларида назарда тутилган тартибда божхона омбори ҳисобланмайдиган жойларда сақлаш учун божхона тўловларини таъминлаш миқдори, божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлар қўлланилмаган ҳолда (айрим турдаги товарларга нисбатан талаб ва шартларсиз бериладиганларидан ташқари), уларни «эркин муомалага чиқариш» божхона режимига расмийлаштирилгандаги ҳисобланган миқдордан кам бўлмаслиги лозим.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 сентябрдаги 487-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.09.2022 й., 09/22/487/0794-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Ушбу Низомнинг 4-банди учинчи хатбошиси ва 30-бандига мувофиқ товарлар бевосита божхона омбори ҳудудига етказиб берилмаганда, товарларнинг етказиб берилганлиги ва товарни етказиб бериш назорат ҳужжатининг назоратдан ечилиши Божхона кодексининг 31-боби талабларига мувофиқ божхона органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Товарлар бўйича ва (ёки) транспорт воситалари ёрдамида амалга ошириладиган юк операциялари ҳамда бошқа операциялар божхона органи учун бирор-бир қўшимча харажатлар келтириб чиқармаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Божхона назорати остидаги товарлар бўйича амалга ошириладиган юк операциялари назорати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Божхона органлари божхона назорати остидаги товарлар ва улар бўйича амалга ошириладиган юк ва бошқа операцияларга нисбатан Божхона кодекси ва ушбу Низомга мувофиқ белгиланган тартибда кузатув ва назоратни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Товарлар тўғридан-тўғри чиқариб юборилиши маълум қилинганда, қўлланиладиган божхона назорати шаклларидан келиб чиққан ҳолда, товарлар транспорт воситаларидан туширилмаган ҳолда божхона омбори ҳудудида туриши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Етарли асослар (жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан жамоатчилик назорати субъектларининг мурожаатлари, божхона соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузишга доир ҳолатлар тўғрисидаги маълумотлар ва бошқалар), шунингдек, хавфни бошқариш тизимида назорат чораси мавжуд бўлса, божхона назорати остида турган товарларга нисбатан ўтказиладиган юк ва бошқа операциялар бевосита божхона органи мансабдор шахси иштирокида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Божхона омборига жойлаштирилган товарлар божхона расмийлаштируви якунланган (божхона режими шартларидан келиб чиққан ҳолда, товарлардан фойдаланишга ва (ёки) уларни тасарруф этишга рухсат берилган) кундан эътиборан уч иш куни ичида божхона омборидан олиб чиқилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарларни божхона омборидан чиқарилганлиги божхона омбори эгаси ёки унинг ваколатли шахси томонидан ахборот тизими орқали тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган муддат ўтгандан сўнг божхона органлари товарлар ва (ёки) транспорт воситаларига нисбатан Божхона кодексининг 28-бобига мувофиқ белгиланган тартибда божхона назорати шаклларини амалга оширади. Шунингдек, ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш юритиб, маъмурий иш қўзғатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Божхона омборларида товарлар ҳаракати тизими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Божхона омборларида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар ҳаракати бўйича барча жараёнларни вақт кўрсаткичлари асосида назорат қилиш (қанча миқдордаги товарлар қандай мақомга эга);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона омбори томонидан назоратнинг барча босқичларида реал вақт режимида омборларга товарларнинг кирими ва чиқимини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар ҳаракати ҳисобининг назорати йўқолишининг олдини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотлар базаси билан фақат жараён учун бевосита масъул бўлганлар ишлаши ва товарларнинг мақомига ўзгартириш киритиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар мақомининг доимий жараёни кузатиб бориладиган товарлар ҳаракати тизими жорий қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Товарлар ҳаракати тизими юритилиши учун божхона органлари божхона омборларига ахборот тизими маълумотларидан фойдаланиш бўйича имкониятлар яратиб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Божхона омборларида товарлар ҳаракати тизими ушбу Низомга 2-иловада назарда тутилган товарларнинг мақомлари орқали юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Товарлар ҳаракати тизимида товарларнинг ҳар бир мақоми, шунингдек, уларнинг муддатлари бўйича назоратни таъминловчи ҳисоботлар шаклланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Божхона омборида товарлар ҳаракати тизимини юритиш учун электрон маълумотлар базасига фақат божхона омбори эгаси (юридик шахс) электрон рақамли имзоси орқали ёки божхона омборининг ваколатли шахси томонидан товарлар билан боғлиқ юк ва бошқа операцияларни амалга ошириш бўйича тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда божхона омбори эгаси электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ваколатли шахслар тўғрисидаги маълумотларни рўйхатга киритади ҳамда улар томонидан маълумотлар базасига товарлар билан боғлиқ юк ва бошқа операцияларни амалга ошириш бўйича тегишли ўзгартиришлар киритиш мумкин бўлган ваколат муддатини кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Божхона омборларидаги товарларнинг ҳар бир мақомлари бўйича электрон маълумотлар реал вақт режимида божхона органлари маълумотлар базасида акс этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Божхона омборида юк операцияларини амалга оширишда божхона омбори эгасининг ва унинг ваколатли шахсининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Божхона омборида юк операцияларини амалга оширишда божхона омбори эгаси ва унинг ваколатли шахси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона органининг божхона назорати тўғрисидаги муносабати келиб тушмаган тақдирда, юк операцияларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк операцияларини амалга оширишда товарларни ташқи томондан кўздан кечириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни божхона ҳудудига олиб кирган транспорт воситаларидан олиб, шу ҳудуддан олиб чиқадиган транспорт воситаларига юклаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона транзити божхона режими амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш учун, шу жумладан, транзит товар ташилаётган транспорт воситалари бузилиб қолганда, божхона омбори ҳудудида товарларни тушириш ва вақтинча жойлаб қўйиш (сақлаш, туркумларга бўлиш ёки туркумларга тўплаш ва бошқа операциялар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона органлари мансабдор шахсларининг қарорлари, шунингдек, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ шикоят қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низом талабларини бажариш натижасида келиб чиқадиган низо ва тушунмовчиликларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этиш чораларини кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Божхона омборида юк операцияларини амалга оширишда божхона омбори эгаси ва унинг ваколатли шахси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситалари божхона омборига етиб келганлигини ушбу Низомда белгиланган тартибда тасдиқлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситаси ва унга қўйилган божхона идентификациялаш воситаларини кўздан кечиришда, юк операцияларини амалга ошириш натижасида ҳамда кузатув ҳужжатларида аниқлаган ҳар қандай тафовутлар ва номувофиқликлар тўғрисида божхона органини хабардор қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк операцияларини Божхона кодекси ва ушбу Низомда белгиланган тартибда амалга ошириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк операцияларини амалга оширишда товарлар ва транспорт воситаларини уларнинг кузатув ҳужжатлари ҳамда товарларни етказиб бериш назорат ҳужжатида кўрсатилган маълумотлар билан солиштириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк ва бошқа операцияларни ҳамда божхона кўздан кечируви (шунингдек, декларант кўздан кечируви) ва кўригини божхона назорати остида товарларни ташиётган транспорт воситаларининг божхона омбори ҳудудига кириб келишидан товарлар бўйича амалга ошириладиган ҳар бир юк ва бошқа операцияларни ҳамда уларнинг божхона омборларига жойлаштирилиши ва чиқариб юборилиши бўйича кетма-кетликда олинган вақт бўйича узлуксиз видеоёзувларнинг уч ой давомида сақланишини таъминлайдиган видеокузатув тизими ёрдамида амалга ошириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона омборларида товарлар ҳаракати тизимини юритиши ҳамда маълумотларни тўғри ва ўз вақтида қайд этилиши ҳамда ҳаққонийлигини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк операцияларини амалга оширишда ҳамда товарлар ҳаракати тизимини юритишда муддатларни ҳисоблаш тартибига амал қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона назорати остидаги товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида ўзига маълум бўлган маълумотларни учинчи шахсларга ошкор этмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилиб олинган товарлар ва транспорт воситаларининг белгиланган тартибда божхона омбори ҳудудида тўлиқ сақланиши тартибларига қатъий риоя этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона омборларининг божхона назорати остида турган товарлар сақланаётган иншоотлари, бинолари (биноларнинг қисмлари) ва (ёки) очиқ майдонларига (очиқ майдонлар қисмларига) кириши тўғрисида божхона органлари мансабдор шахсларининг талабларини бажариши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона органлари талабларига мувофиқ божхона назоратини амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотларни тақдим этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сақловга қабул қилиб олишда товарларга ва (ёки) транспорт воситаларига қўйилган божхона идентификациялаш воситалари ўзгартирилганлиги, бузилганлиги, йўқ қилинганлиги ёки йўқотилганлиги, идишлар ва ўровлар бузилганлиги, товарларнинг кузатув ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларга мувофиқ эмаслиги ҳамда божхона ишига тааллуқли бўлган бошқа шундай ҳолатлар аниқланганда, шунингдек, товарлар чиқарилгунига қадар божхона тартиб-таомиллари бузилиши ҳолатлари тўғрисида божхона органларини хабардор этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона органини хабардор этишни ҳолат аниқланган ёки жараён юз берган вақтдан эътиборан дарҳол, бироқ ўттиз дақиқадан кечиктирмай ёхуд ҳаракатни бошлашдан ўттиз дақиқа олдин электрон рақамли имзо ёрдамида ахборот тизимига маълумотларни киритган ҳолда амалга ошириши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Мазкур Низом талабларини бажаришдан келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона назорати остидаги товарларга нисбатан юк операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона назорати остидаги товарларга нисбатан юк операцияларини амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ташувчи

Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилган божхона назорати остидаги товарлар божхона омбори ҳудудига етказилади.

Транспорт турига қараб бевосита божхона омборига етказиб бериш имкони бўлмаганда, товар автотранспорт воситасига қайта юкланган ҳолда божхона омбори ҳудудига етказилади.

Товарни етказиб беришнинг назорат ҳужжатида кўрсатилган муддатда

2-босқич

Ташувчи, божхона органи, ваколатли шахс

Божхона назорати зонасига етказилган ва транспорт воситасига ортилган товарлар йигирма тўрт соат ичида товарларни чиқариб юбориш билан боғлиқ божхона режимига расмийлаштирилганда, шунингдек, божхона омбори ҳисобланмайдиган жойда тургани ҳолда божхона омбори божхона режимига жойлаштиришга рухсат берилганда уларни божхона омбори ҳудудига етказиш талаб этилмайди.

Товарлар божхона назорати зонасида доимий божхона назорати остида бўлганда ҳамда божхона омбори ҳисобланмайдиган жойга жойлаштиришга рухсат берилганда

3-босқич

Божхона омбори (юридик шахс)

Товарлар етказиб берилгач божхона омбори эгаси ёки унинг ваколатли шахси транспорт воситасининг товарлар ортилган юк бўлимлари ва унга қўйилган божхона идентификация воситаларини товарнинг кузатув ҳужжатлари ҳамда товарни етказиб бериш назорат ҳужжати маълумотлари асосида кўздан кечиради.

Етиб келгач, божхона омборига кириши билан

4-босқич

Божхона омбори (юридик шахс)

Транспорт воситаси транспорт воситасининг рақамини аниқлаш тизимидан ўтгандан кейин божхона омбори эгаси ёки унинг ваколатли шахси транспорт воситаси божхона омборига етиб келганлигини ахборот тизимига белги қўйиш орқали тасдиқлайди.

30 дақиқа ичида

5-босқич

Божхона пости

Товарларни етказиб беришнинг назорат ҳужжати транспорт воситасининг етиб келганлиги тасдиқлангандан сўнг, агар транспорт воситаси божхона органининг иш вақтидан ташқари пайтда етиб келса, иш вақти бошланганидан кейин бириктирилган божхона пости томонидан назоратдан ечилади.

1 соат ичида

6-босқич

Божхона омбори (юридик шахс)

Товарларни етказиб беришнинг назорат ҳужжати назоратдан ечилгандан сўнг божхона омбори томонидан белгиланган тартибда товарлар бўйича юк операцияларини амалга ошириш мумкин.

Товарни етказиб беришнинг назорат ҳужжати назоратдан ечилгач

7-босқич

Божхона пости

Юк операцияларини амалга ошириш учун божхона идентификациялаш воситалари божхона органлари томонидан ўзгартирилади, алмаштирилади, олиб ташланади.

Товарлар билан юк операциялари амалга оширилганда

8-босқич

Божхона омбори (юридик шахс), божхона органи

Божхона омборларида:

товарлар ҳаракати бўйича барча жараёнларни вақт кўрсаткичлари бўйича назорат қилиш (қанча миқдордаги товарлар қандай мақомга эга);

божхона омбори томонидан назоратнинг барча босқичларида реал вақт режимида омборларга товарларнинг кирими ва чиқимини юритиш;

товарлар ҳаракати ҳисобининг назорати йўқолишининг олдини олиш;

маълумотлар базаси билан фақат жараён учун бевосита масъул бўлганлар ишлаши ва товарларнинг мақомига ўзгартириш киритиши;

товарлар мақомининг доимий жараёни кузатиб бориладиган товарлар ҳаракати тизими юритилади.

Товарларнинг божхона омборига қабул қилинганлиги тасдиқлангандан чиқариб юборилгунига кадар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона назорати остидаги товарларга нисбатан юк операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона омборларида товарлар ҳаракати тизими бўйича товарларнинг мақомлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАСНИФЛАГИЧИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Товарлар мақоми

Товарлар мақоми тавсифи

Коди

1.

Кутилаётган

Омборга келиб тушиши кутилаётган товарлар туркуми, миқдори ва уларнинг тахминий келиб тушиш вақтини кўрсатади

00

2.

Божхона омборига қабул қилинган

Божхона омборига етиб келганлиги тасдиқланган ва қабул қилинган товарлар, бунда товарларни сақлаш жавобгарлиги божхона омбори эгасига ўтади, транспорт воситасидан туширилмасдан вақтинча божхона назорати зонасида турган товарлар

10

3.

Туширилиб, юк операцияси амалга оширилган

Транспорт воситасидан туширилиб, юк операцияси ўтказилган товарлар

20

4.

Режимга олинган ҳолда назоратда сақланаётган

Маълум божхона режимига жойлаштирилган ҳолда божхона омборида сақланаётган товарлар

30

5.

Омбордан чиқарилиши кутилаётган

Божхона расмийлаштируви якунланган (божхона режими шартларидан келиб чиққан ҳолда товарлардан фойдаланишга ва (ёки) уларни тасарруф этишга рухсат берилган) юкланаётган ва (ёки) юкланиши кутилаётган товарлар

40

6.

Омбордан чиқариладиган

Божхона расмийлаштируви якунланган (божхона режими шартларидан келиб чиққан ҳолда товарлардан фойдаланишга ва (ёки) уларни тасарруф этишга рухсат берилган) уч иш куни ичида амалда омбордан олиб чиқилмаган товарлар

50

7.

Омбордан чиқарилган

Божхона расмийлаштируви якунланган (божхона режими шартларидан келиб чиққан ҳолда, товарлардан фойдаланишга ва (ёки) уларни тасарруф этишга рухсат берилган) ва юкланиб, омбордан чиқарилган ҳолда ваколатли шахсга топширилган товарлар

60

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 августдаги 531-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 31 июлдаги 605-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Товарларни декларациялаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Товарларни декларациялаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом товарларни божхона юк декларациясини тақдим этиш орқали декларациялаш, шу жумладан, уни автоматлаштирилган тарзда расмийлаштириш жараёнини амалга ошириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Е-архив» интерактив хизмати — товарларни электрон шаклда декларациялашни шакллантиришга асос ҳисобланган электрон ҳужжатларни тақдим этиш ҳамда сақлаш учун мўлжалланган ва декларациялаш жараёни ва божхона расмийлаштируви давомида божхона хизмати органлари билан ахборот алмашувига қаратилган бир марталик электрон архивни яратиш имконини берувчи хизмат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Товарларни электрон декларациялаш» автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда — автоматлаштирилган ахборот тизими) — вазирлик ва идораларнинг тегишли ахборот тизимлари алоқасини таъминловчи дастурий-техник воситалар комплекси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона брокери — божхона расмийлаштируви бўйича операцияларни декларант ёки ваколатли шахснинг топшириғига биноан ва унинг номидан шартнома асосида амалга оширадиган Ўзбекистон Республикаси юридик шахси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис (кейинги ўринларда — мутахассис) — божхона брокери ёхуд бошқа юридик шахс билан меҳнат шартномаси тузган ва ушбу юридик шахс номидан божхона расмийлаштируви бўйича иш бажарадиган Ўзбекистон Республикаси жисмоний шахси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона юк декларацияси — декларант, божхона брокери ёки декларацияловчи шахс томонидан давлат божхона хизмати органига (кейинги ўринларда — божхона хизмати органлари) тақдим этиладиган ва муайян божхона режимига жойлаштириладиган товарлар ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона юк декларациясини автоматлаштирилган тарзда расмийлаштириш — божхона юк декларациясини Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида (кейинги ўринларда — Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими) масъул божхона хизмати органларининг ходими иштирокисиз, махсус алгоритмлар асосида автоматлаштирилган тарзда расмийлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли органлар — Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган рухсат этувчи ва бошқа ҳужжатлар ҳамда маълумотларни бериш ва киритиш ёхуд узатиш вазифалари юкланган органлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
декларант — товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини ўз номидан декларацияловчи ёхуд унинг номидан товарлар ва (ёки) транспорт воситалари декларацияланаётган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
декларацияловчи шахс — божхона хизмати органларига божхона юк декларациясини ўз номидан тақдим этаётган декларант ёки божхона юк декларациясини тўлдириш, имзолаш ва божхона хизмати органларига декларант номидан тақдим этишга ваколатли божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис ёхуд бошқа шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
декларацияловчи шахслар рўйхати — декларант томонидан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг (кейинги ўринларда — ЯИДХП) «Декларацияловчи шахслар рўйхати» интерактив хизматига қўшиш ва чиқариш йўли билан шакллантириладиган декларацияловчи шахслар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишонч билдирилган шахс — товарларни электрон шаклида декларациялашни тўлдиришга асос бўлиб хизмат қилувчи тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда маълумотларга жавобгар ҳисобланган, декларантнинг номидан тегишли шартнома ёки ишончнома асосида иш кўрувчи ваколатли шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рухсат этувчи ва бошқа ҳужжатлар — ваколатли органлар томонидан бериладиган, Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиладиган ёки узатиладиган, божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган, рухсат бериш характерига эга бўлган ҳужжатлар ҳамда рўйхати қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжат ва маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этиладиган ҳужжатлар — Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (кейинги ўринларда — Давлат божхона қўмитаси) томонидан белгиланган шаклда Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига декларацияловчи шахс томонидан киритиладиган рўйхати қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳужжатлар ва маълумотлар, шунингдек божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган бошқа ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган электрон хабарнома — божхона ахборот тизими орқали маълум бир форматдаги электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда — ЭРИ) билан тасдиқланган декларант ёки декларацияловчи шахсларга автоматлашган тарзда юбориладиган божхона органи ходими томонидан товарларга нисбатан қабул қилинган қарори ҳақидаги электрон шаклдаги ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиси шахсий кабинети (кейинги ўринларда — ТИФ иштирокчиси кабинети) — ташқи иқтисодий фаолият иштирокчисининг божхона хизмати органлари билан персоналлаштирилган ўзаро алоқа ва ахборот алмашинуви асосида рўйхатдан ўтган ҳолда божхона хизмати органларининг интерактив хизматларидан фойдаланиш учун мўлжалланган давлат божхона хизматининг электрон платформаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларнинг электрон декларацияси — (кейинги ўринларда — ТЭД) ЭРИ билан тасдиқланган ҳолда автоматлаштирилган ахборот тизими орқали божхона хизмати органларига тақдим этилган божхона юк декларациясининг электрон кўринишидаги шакли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
формат-мантиқий назорат — Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида божхона юк декларацияси маълумотларини мантиқан ўзаро таққослаш ёки божхона хизмати органларида мавжуд ахборотлар билан солиштириш ва божхона юк декларациясини белгиланган форматга мувофиқлигини дастлабки текширувдан ўтказиш жараёни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон шаклида декларациялаш — товарларни электрон шаклида декларациялаш ҳамда божхона расмийлаштируви учун лозим бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни, божхона юк декларациясини қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган божхона хизмати органларига идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан электрон шаклда тақдим этиш жараёни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон ҳужжатнинг асли — электрон ҳужжатнинг бир хил ҳар қайси айнан нусхаси, башарти у белгиланган тартибда ҳақиқий деб тасдиқланган бўлса, асли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Товарларни божхона юк декларацияси орқали декларациялаш электрон шаклда, шунингдек, мазкур Низомнинг 4-бобида белгиланган талабларга мувофиқ қоғозда ёзма шаклда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Божхона назорати остида ташилаётган товар билан юк операциялари товар етказиб берилган манзилда шу мақсадларни амалга ошириш учун махсус ажратилган жойларда ва божхона органининг иш вақтида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юк операцияларини ваколатли шахс ёки ташувчининг ёзма аризасига кўра бошқа жойларда ва (ёки) қайси божхона органининг фаолият кўрсатиш зонасида юк операцияларини амалга ошириш зарурати юзага келган бўлса, ўша божхона органининг белгиланган иш вақтидан ташқари пайтда ўтказишга шу божхона органининг назорати остида йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Товар келиб тушадиган божхона органи жойлашган ерларга ёки жўнатувчи божхона органи томонидан белгиланган бошқа жойларга товар етказиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товар келиб тушадиган божхона органи иш вақтидан ташқари пайтда товар етказиб берилганда, у божхона назорати зонасига жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ташувчи товар келиб тушадиган божхона органини товар етказиб берилганлиги тўғрисида товарларни ва унинг кузатув ҳужжатларини тақдим этиш орқали хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хабар қилиш товарлар етказиб берилганидан кейин ўттиз дақиқадан кечиктирмай, товарлар товар келиб тушадиган божхона органининг иш вақтидан ташқари пайтида етказиб берилганда эса, божхона органининг иш вақти бошланганидан кейин ўттиз дақиқадан кечиктирмай амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Товар келиб тушадиган божхона органи хабарномани олган пайтдан эътиборан уч соат ичида товарнинг кузатув ҳужжатларига ва божхона ахборот тизимига белги қўйиш орқали товар ва транспорт воситаси етказиб берилганлиги фактини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Етказиб берилганлиги тасдиқланган пайтдан эътиборан товар вақтинча сақлаш божхона режимида турган товар мақомини олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Товарлар муайян божхона режимига жойлаштирилгунига қадар қисқа божхона юк декларацияси асосида божхона назорати остида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қисқа божхона юк декларацияси сифатида транспорт ҳамда тижорат ҳужжатларидан, шу жумладан халқаро ташишлари амалга оширилаётганда қўлланиладиган, чет тилларда тузилган ва уларда, товарни жўнатувчи (қабул қилувчи)нинг номи ва жойлашган ери, товар жўнатилган мамлакат ва келиб тушадиган мамлакати, товарнинг номи, миқдори, оғирлиги (килограммларда) ёки ҳажми (метр кубларда), юк жойларининг сони, товарнинг ўраш-жойлаш ҳамда тамғалаш хусусияти ва усуллари ҳамда товарнинг фактура қиймати ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолияти товар номенклатурасига мувофиқ тасниф коди ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган ҳужжатлар назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қисқа божхона юк декларацияси товар божхона органига тақдим этилган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан ташувчи ёки бошқа ваколатли шахс томонидан берилади. Агар товар шу муддат ичида бошқа божхона режимига жойлаштирилса, қисқа божхона юк декларацияси берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Товар етказиб берилганидан ҳамда товар келиб тушадиган божхона органига тегишли ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим қилинганидан кейин товар тушириб олинади ёки қайта ортилади, божхона омборига вақтинча сақлаш учун жойлаштирилади ва муайян божхона режимига маълум қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Товарлар доимий божхона назорати остида бўлганда ва товарлар божхона органига топширилгандан кейин божхона расмийлаштируви йигирма тўрт соат ичида тугалланганда, вақтинча сақлаш божхона режими божхона расмийлаштирувининг босқичи сифатида қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Божхона ҳудудига олиб кирилаётган товарлар учун божхона юк декларацияси товар келиб тушадиган божхона органига товарлар тақдим этилган кундан эътиборан ўн беш календарь кундан кечиктирмай берилади, божхона қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона ҳудудидан олиб чиқилаётган товарлар учун божхона юк декларацияси улар амалда олиб чиқиб кетилганига қадар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Давлат божхона қўмитаси ва ваколатли органлар доимий равишда ўз ахборот тизимларини узлуксиз ишлашини таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Давлат божхона қўмитаси товарларни электрон шаклида декларациялаш ҳамда божхона расмийлаштируви учун тақдим этиладиган ҳужжатларнинг электрон шаклини тасдиқлайди ва ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Товарларни электрон шаклида декларациялаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Товарларни электрон шаклида декларациялаш Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимининг ваколатли органлар ахборот тизимлари билан ўзаро маълумотларни ўтказиш телекоммуникация тармоғи орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Товарларни электрон шаклида декларациялаш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича тўрт босқичда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи босқичда — ваколатли органлари мажбурий тартибда «Ягона дарча» божхона ахборот тизимига ўзларининг рухсат этувчи ва бошқа ҳужжатларини киритилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ягона дарча» божхона ахборот тизимига ваколатли органлар томонидан рухсат этувчи ва бошқа ҳужжатлар ҳамда маълумотлар киритилмаган бўлса, тизим томонидан ТЭД қабул қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчи босқичда — декларант ТИФ иштирокчиси кабинети орқали рўйхатдан ўтган ҳолда декларацияловчи шахслар рўйхатига божхона брокери ёки ўз штат бирлигида бўлган божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиси тўғрисидаги маълумотларни киритади ва унинг томонидан божхона хизмати органларига ТЭДни тақдим этиш ваколат муддатини кўрсатади. Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари номидан ёхуд Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан ТЭД тақдим этилганда, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис тўғрисидаги маълумотлар декларацияловчи шахслар рўйхатига киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Декларант томонидан декларацияловчи шахслар рўйхатига киритилган божхона брокери ТИФ иштирокчиси кабинети орқали рўйхатдан ўтган ҳолда ўзининг штат бирлигида бўлган божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиси тўғрисидаги маълумотларни киритиб, божхона хизмати органларига товарларни электрон шаклида декларациялашни тақдим этиш ваколат муддатини кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Декларант ёки у ишонч билдирилган шахс ТИФ иштирокчиси кабинетидаги «Е-архив» интерактив хизматидан фойдаланган ҳолда электрон архивни шакллантириб, унга ўзининг ЭРИси билан тасдиқлаган божхона расмийлаштируви учун тақдим этиладиган ҳужжатларнинг электрон шаклларини жойлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон архивга жойлаштирилган ҳужжатларга автоматик тарзда махсус рақам берилади ва бу ҳақда декларантга тасдиқланган электрон хабарнома юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон архивга жойлаштирилган ҳужжатлар декларант томонидан ўзгартирилиши ва ўчирилиши мумкин, бунда декларациялаш жараёнида ҳамда божхона расмийлаштируви давомида фойдаланилган ҳужжатлар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этиладиган ҳужжатларнинг рўйхати ва формати, уларнинг тақдим этиш тартиби Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади ва бу ҳақда «Е-архив» интерактив хизмати орқали маълум қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Декларант маълум қилинган махсус рақамни декларацияловчи шахслар рўйхатида маълумоти киритилган божхона брокери ёки божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисга тақдим этади ҳамда уларга ТИФ иштирокчиси кабинетида фақат ушбу махсус рақам берилган ҳужжатларни кўриш, зарур ҳолларда кўчириб олиш имкониятини таъминлайди, бундан ТЭД декларант томонидан тақдим этиладиган ҳоллар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Декларацияловчи шахс ТИФ иштирокчиси кабинетида рўйхатдан ўтган ҳолда «Е-архив» интерактив хизматининг электрон архивидаги махсус рақами бўлган ҳужжатлар асосида ТЭДни шакллантиради ва ўз ЭРИси билан тасдиқлаб, автоматлаштирилган ахборот тизими орқали божхона хизмати органларига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТЭДни шакллантиришда декларацияловчи шахс томонидан асос бўлган электрон ҳужжатлар махсус рақами кўрсатилади ва ушбу электрон ҳужжатларни божхона хизмати органларига тақдим этиш талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон шаклида декларациялаш жараёнида декларацияловчи шахс махсус рақам берилмаган қўшимча декларациялашга оид ҳужжатларни тақдим этиши мумкин, бу ҳақда божхона хизмати органларига ҳужжатлар зарурлигининг сабабларини кўрсатган ҳолда электрон хабарнома юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспорт ва тижорат ҳужжатлари ёки божхона хизмати органларида мавжуд маълумотлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автоматлаштирилган ахборот тизими орқали божхона органига ТЭД келиб тушганида, бу ҳақда ТИФ иштирокчиси кабинети орқали декларантга тасдиқланган электрон хабарнома юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учинчи босқичда — божхона хизмати органларига келиб тушган ТЭД божхона ахборот тизимининг дастлабки формат-мантиқий назоратидан ўтказилади ва текширувларнинг ижобий натижасида, товарларни электрон шаклида декларациялашга автоматлаштирилган тарзда тартиб рақами берилиб, рўйхатдан ўтказилади ҳамда бу ҳақда декларантга тасдиқланган электрон хабарнома юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Формат-мантиқий назоратда ТЭДда хато ва камчиликлар ёки номувофиқликлар аниқланган тақдирда, Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими томонидан автоматлаштирилган тарзда товарларни электрон шаклида декларациялаш қайтарилади ва бу ҳақда декларант ёки декларацияловчи шахсга тасдиқланган электрон хабарнома юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТЭД рўйхатдан ўтган пайтдан бошлаб у юридик аҳамиятга эга ҳужжатга айланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатдан ўтган ТЭД божхона ахборот тизими орқали автоматлаштирилган тарзда товарлар божхона расмийлаштирувини амалга оширувчи божхона хизмати органи ходимлари ўртасида тақсимланади ёки божхона хизмати органи ходими иштирокисиз, Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимидаги махсус алгоритмлар асосида автоматлаштирилган тарзда ушбу Низомнинг 3-бобида кўрсатилган тартибда расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўртинчи босқичда — Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали автоматлаштирилган тарзда тақсимланган ТЭД божхона хизмати органлари ходими томонидан қабул қилинади ва бу ҳақда декларант ёки декларацияловчи шахсга ТИФ иштирокчиси кабинети орқали тасдиқланган электрон хабарнома юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТЭД ушбу хабарнома юборилган вақтдан бошлаб қабул қилинган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТЭДни расмийлаштиришда божхона ахборот тизими томонидан хавф даражаси паст деб топилган декларациялар устувор деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона хизмати органлари ходими божхона расмийлаштирувини амалга оширишда қонунчилик ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларига риоя этиш билан бирга «Хавфни бошқариш» автоматлаштирилган ахборот тизимини қўллаш натижасига мувофиқ ҳаракатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТЭДнинг божхона расмийлаштируви у қабул қилган вақтдан бошлаб қуйидаги муддатларда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) хавф даражаси паст бўлганда ва божхона юк декларациясига ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш зарурати юзага келмаганда, уч соат давомида (божхона хизмати органларининг иш вақтидан ташқари пайтда божхона юк декларацияси тақдим этилган ҳолатлар бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) хавф даражаси ўрта кўрсаткичга эга бўлганда ва божхона юк декларациясига ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш зарурати юзага келмаганда, саккиз соат давомида (божхона хизмати органларининг иш вақтидан ташқари пайтда божхона юк декларацияси тақдим этилган ҳолатлар бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) хавф даражаси юқори кўрсаткичга эга бўлганда ёки ушбу банднинг «а» ва «б» кичик бандларида муддати келтирилмаган ҳолларда қонунчиликда белгиланган умумий муддатда расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона хизмати органлари ходими божхона расмийлаштирувини амалга оширишда «Хавфни бошқариш» автоматлаштирилган ахборот тизимининг натижаларига асосланган ҳолда, хавф даражасига кўра қуйидаги ҳаракатларни амалга оширмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавф даражаси паст бўлганда, электрон ҳужжатларнинг аслини талаб этиш ёки божхона кўриги ўтказиш ёхуд божхона экспертизасини тайинлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавф даражаси ўрта кўрсаткичга эга бўлганда, божхона экспертизасини тайинлаш ва божхона кўригини ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу банднинг «а» ва «б» кичик бандларида кўрсатилган муддатлари ўтказиб юборилганда, божхона хизмати органлари ходими муддатларнинг ўтиб кетганлигининг асослантирилган сабаблари декларацияловчи шахсга тасдиқланган электрон хабарнома орқали маълум қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Божхона хизмати органлари ходими қабул қилинган ТЭДнинг расмийлаштирувини ушбу Низомнинг 15-бандидаги «а», «б» ва «в» кичик бандларида белгиланган муддатларда амалга оширишдан олдин қуйидагиларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТЭДда кўрсатилган товарлар тегишли божхона омборига жойлаштирилганлиги ёки жойлаштириш эҳтимоли мавжудлигини ўрганиб чиқади. Бунда божхона ахборот тизими орқали электрон шаклда божхона омбори мудирига сўровнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона (эркин) омбори мудири сўровномани қабул қилгандан сўнг ўттиз дақиқа ичида тақдим этилган ҳужжатлар асосида товарлар божхона омборига жойлаштирилганлиги ёки жойлаштириш эҳтимоли мавжудлигига аниқлик киритиб, божхона ахборот тизими орқали ТЭД тақдим этилган божхона постига электрон шаклда жавоб юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарлар божхона (эркин) омборига жойлаштирилмаганлиги ёки жойлаштириш эҳтимоли мавжуд эмаслиги тасдиқланган тақдирда, божхона хизмати органлари ходими томонидан ТЭДни тақдим этган декларацияловчи шахснинг ТИФ иштирокчиси кабинетига божхона ахборот тизими орқали декларация қайтарилиши тўғрисида электрон шаклдаги хабарнома юборилади. Божхона (эркин) омбори мудири томонидан товарлар жойлаштирилганлиги ёки жойлаштириш эҳтимоли мавжудлигини божхона ахборот тизимида олдиндан тасдиқлаш ҳолатлари ҳамда товарларни дастлабки, даврий декларациялаш ҳолатлари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарлар божхона органи рухсати асосида божхона омбори мақомига эга бўлмаган омборга жойлаштирилганда ёки товарлар транспорт воситасидан туширилмаган ҳолда эркин муомалага чиқарилиши ҳолатларида божхона ахборот тизимида бу ҳақида белги божхона хизмати органлари ходими томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. ТЭДнинг божхона расмийлаштируви якунланганлиги расмийлаштирувни ўтказган божхона хизмати органлари ходими томонидан ўзининг ЭРИси билан белги қўйиш орқали тасдиқланади ва бу ҳақда автоматлаштирилган тарзда декларацияловчи шахснинг ТИФ иштирокчисининг кабинетига тасдиқланган электрон хабарнома юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Автоматлаштирилган тарзда ТЭДни расмийлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. ТЭД дастлабки формат-мантиқий назоратдан муваффақиятли ўтгандан сўнг, қуйидаги шартларга мос келганда, Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимидаги махсус алгоритмлар асосида автоматлаштирилган тарзда божхона хизмати органлари ходими иштирокисиз расмийлаштирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфни бошқариш тизими орқали хавф даражаси паст деб баҳоланганида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТЭДда кўрсатилган маълумотларда номувофиқликлар аниқланмаганида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон ҳужжатларнинг аслини талаб этиш ёки товарларни чиқариб юборишдан олдин божхона назоратидан ўтказиш зарурияти бўлмаганида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона ахборот тизимида белгиланган тегишли ҳужжатларни текшириш шартлари бажарилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТЭДда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши (чиқилиши) чекланган ва тақиқланган товарлар мавжуд бўлмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТЭДда кўрсатилган маълумотларнинг ваколатли идоралар томонидан берилган рухсатнома ҳужжатларидаги маълумотлар билан ўртасида ўзаро номувофиқликлар аниқланмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни инсон аралашувисиз божхона расмийлаштирувидан ўтказиш бўйича божхона ахборот тизимида белгиланган шартларни текшириш натижалари бажарилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур шартларга мос келмаган электрон шаклида декларациялаш жараёни ушбу Низомнинг 15-бандига мувофиқ амалга оширилади ва бу ҳақда декларантга тасдиқланган электрон хабарнома юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. ТЭД божхона ахборот тизими орқали автоматлаштирилган тартибда расмийлаштирувдан ўтказилгандан сўнг, бу ҳақида декларацияловчи шахснинг ТИФ иштирокчиси кабинетига тасдиқланган электрон хабарнома юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. ТЭДларни божхона ахборот тизимида автоматик ҳолда рўйхатга олиш, божхона хизмати органлари ходимларига автоматлаштирилган тарзда тақсимлаш ва божхона ходими иштирокисиз расмийлаштириш тартиблари ва шартлари Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Қоғозда ёзма шаклда декларациялаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Товарларни қоғозда ёзма шаклда декларациялаш декларацияловчи шахс томонидан А4 форматдаги варақларда Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланган шаклдаги божхона юк декларациясини тўлдирган ҳолда тегишли ҳужжатлар билан бирга божхона хизмати органларига тақдим этиш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Қоғозда ёзма шаклдаги декларациялаш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган ташқи савдо контрактлари бўйича олиб ўтилаётган товарларга нисбатан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона ахборот тизимининг дастурларида техник носозликлар вужудга келганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро шартномаларда назарда тутилган ҳолларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолларда божхона юк декларацияси қоғозда ёзма шаклда тақдим этилганда божхона хизмати органларига электрон ташувчида унинг электрон шаклдаги нусхасини тақдим этиш талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Тақдим этилган қоғозда ёзма шаклдаги божхона юк декларацияси божхона хизмати органлари томонидан унинг электрон шаклдаги нусхаси билан бир вақтда қабул қилиниб, рўйхатга олинади ва божхона хизмати органлари ходимлари ўртасида тақсимланган ҳолда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган умумий муддатда расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Божхона хизмати органлари ходими божхона юк декларациясида кўрсатилиши кўзда тутилмаган ёки ушбу Низомнинг 20-бандида кўрсатилган ҳолатларда божхона юк декларацияси бўйича ундирилган божхона тўловлари тўғрисидаги маълумотларни божхона хизмати органларининг «Божхона тўловларини ҳисобини юритиш» автоматлаштирилган ахборот тизимига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Расмийлаштирилган қоғозда ёзма шаклдаги божхона юк декларациялари ҳисоби божхона хизмати органлари томонидан юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. ТЭДни ҳамда тақдим этиладиган рухсат этувчи ва бошқа ҳужжатларни тақдим этаётганда ЭРИдан фойдаланиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. ЭРИни тарқатиш ва унинг ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Янги технологиялар илмий-ахборот маркази — электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш маркази томонидан ташкил этилади. Бунда ЭРИ калитлари махсус ҳимояланган қурилмаларда сақланиши талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Электрон ҳужжатларни тақдим этганда, қуйидагилар электрон ҳужжатлар алмашинуви иштирокчилари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) рухсат этувчи ва бошқа ҳужжатларни Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига киритувчи ва узатувчи ваколатли органлар ходимлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) автоматлаштирилган ахборот тизимига ТЭД ва электрон шаклда тақдим этиладиган ҳужжатларни тақдим этувчи декларацияловчи шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ТЭД ва электрон шаклда тақдим этиладиган ҳужжатларни расмийлаштирувчи божхона хизмати органлари ходимлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. ТЭДни имзолаш ваколатига эга бўлган жисмоний шахс (электрон рақамли имзо калитининг эгаси) товарларни электрон шаклида декларациялашда кўрсатилган маълумотларни ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқловчи шахсдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Давлат божхона қўмитаси дастурий-аппарат воситалари декларацияловчи шахсларнинг ЭРИси ҳақиқийлиги ва уларнинг рўйхатда мавжудлигини текшириш жараёнини, шунингдек, электрон шаклдаги автоматлаштирилган ахборот тизими ва Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига келиб тушиш сана ва вақтини кўрсатувчи рухсат берувчи ва бошқа ҳужжатларни қабул қилишни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Электрон шаклида декларациялашда божхона ахборот тизими фойдаланувчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Товарларни электрон шаклида декларациялашда декларант ёки декларацияловчи шахс қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТЭДни тақдим этишида, ушбу Низомнинг 15-банди «а» ва «б» кичик бандларида назарда тутилган муддатларда расмийлаштирувни амалга оширилишидан олдин ёхуд расмийлаштирув жараёнида товарларни транспорт воситаларидан божхона хизмати органлари томонидан белгиланган жойларга тушириш учун рухсат бериш тўғрисида божхона хизмати органларига сўровнома юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни транспорт воситаларидан божхона хизмати органлари томонидан белгиланган жойларга вақтинча сақлаш учун тушириш жараёнида ёки туширилгандан сўнг товарлар миқдори, номланиши, тавсифи ёки бошқа ўзига хос хусусиятларида тафовут аниқланган тақдирда ТЭДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш ҳақида мурожаат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзларининг ТИФ иштирокчиси кабинетида «Божхона расмийлаштируви бўйича кўрсатилган хизмат сифатини баҳолаш» модули орқали электрон шаклида декларациялаш жараёнини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автоматлаштирилган ахборот тизими ва Давлат божхона қўмитаси томонидан кўрсатиладиган интерактив хизматлар орқали улар томонидан тақдим этилган ТЭДларнинг ва электрон ҳужжатларнинг декларация расмийлаштирилган санадан бошлаб ўн беш кун муддатда юклаб олиш ҳамда қоғозда ёзма шаклини чоп этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона расмийлаштируви жараёнида ва ундан сўнг божхона хизмати органлари томонидан божхона юк декларациясида қоидабузарликлар аниқлангунга қадар божхона тўловларининг ҳисоблашга ёки тақиқ, чекловлар қўлланилишига таъсир этмайдиган қоидабузарликларни ихтиёрий равишда божхона органи рухсати билан тузатиш ҳуқуқига эга, бундан қонунчиликда декларант ёки декларацияловчи шахснинг мурожаатига асосан божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тақиқланган ҳолатлар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ҳолатларда декларант ва декларацияловчи шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарларни электрон шаклида декларациялашда декларант ёки декларацияловчи шахслар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, божхона расмийлаштируви вақтида тақдим этилган ТЭДлардаги маълумотларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни декларациялаш давомида божхона хизмати органларига ҳужжатларни тақдим этиш ҳамда тегишли сўровномаларни юбориш билан боғлиқ ҳаракатларни ТИФ иштирокчиси кабинети орқали амалга ошириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТЭДни тўлдиришда асос бўлган қоғозда ёзма шаклидаги ҳужжатларнинг сақланиши бўйича жавобгарлик қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ декларант зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Декларант ТЭДни тўлдиришда асос бўлган қоғозда ёзма шаклидаги ҳужжатларнинг хавфсиз сақланиши шароитларини таъминлаши ва уларга ўзгартириш киритишдан ҳимоялаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Декларант томонидан божхона хизмати органларига ТЭД ўз номидан тақдим этилганда, у қонунчилик ҳужжатларида белгиланган божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юкларнинг божхона расмийлаштирувида электрон шаклида декларациялаш жараёнидан фойдаланаётган декларантлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ декларацияловчи шахслар рўйхатига киритилаётган маълумотлар ва электрон ҳужжатларни архивлаштириш интерактив хизмати орқали тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ишончлилиги ҳамда тўғрилигини таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Товарларни электрон шаклида декларациялашда божхона хизмати органлари ходимлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этилган ТЭДда номувофиқликлар аниқланганида, божхона хизмати органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, хорижий давлатлар ёки халқаро ташкилотлардан олинган маълумотлар ҳамда тезкор-қидирув натижалари асосида белгиланган хавфни минималлаштириш чораларини ўзгартириш ва қўшимча тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
декларацияловчи шахслар томонидан баҳолаш жараёнида берилган таклифларни мониторинг қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқланган хатолик ёки номувофиқликлар (тафовутлар) ҳолатлари сабабларини ўрганиш мақсадида тақдим этилаётган электрон ҳужжатларнинг аслини талаб қилиш. Ўрганиш давомида божхона қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги тасдиқланмаса ёки аниқланган хатоликлар декларацияловчи шахс томонидан бартараф этилса, тақдим этилган электрон ҳужжатларнинг асли тўлиқ қайтарилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар ўрганиш давомида қонунчиликда назарда тутилган жиноят аломатлари мавжудлиги аниқланса, терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божхона қўмитасининг расмий веб-сайти орқали декларант ва декларацияловчи шахсларга божхона юк декларациясининг расмийлаштирув ҳолати, сарф этилган вақт ҳақида маълумотларни интерактив хизматлари орқали кузатиш ва баҳолаш имкониятини яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарларни электрон шаклида декларациялашда божхона хизмати органлари ходимлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТЭДни декларациялаш ва расмийлаштирув давомида «Хавфни бошқариш» автоматлаштирилган тизими буюрган божхона операцияларини бажариши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфни минималлаштириш чораларини ўзгартириш натижасида божхона кўригини ўтказиш зарурияти мавжуд бўлганда, декларацияловчи шахсга товарларга нисбатан божхона кўриги тайинланганлиги, уни ўтказиш жойи ва вақти тўғрисида тасдиқланган электрон хабарнома юбориши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
декларацияловчи шахс томонидан тақдим этилган товарларни тушириш тўғрисидаги сўровномани кўриб чиқиш ва рухсат берувчи ёхуд рад этувчи хабарнома юбориши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
декларацияловчи шахс томонидан тақдим этилган товарларни транспорт воситаларидан божхона хизмати органлари белгилаган жойларга вақтинча сақлаш учун тушириш жараёнида ёки туширилгандан сўнг товарлар миқдори, номланиши, тавсифи ёки бошқа ўзига хос хусусиятларида тафовут аниқланган тақдирда ТЭДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш ҳақида мурожаатини кўриб чиқиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона органи ходими ТЭДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритишга қуйидаги ҳолларда рухсат беради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
декларант ёки декларацияловчи шахсдан ТЭДда маълум қилинган товарларга нисбатан ҳужжатлар ва (ёки) маълумотлар талаб қилинмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТЭДда маълум қилинган товарларни божхона кўригидан ўтказиш белгиланмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТЭДдаги товарларни божхона экспертизасидан ўтказиш тайинланмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
декларацияловчи шахснинг мурожаати асосли деб топилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаат қуйидаги ҳолатларда асосли деб ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар ва транспорт воситаси доимий равишда божхона назорати остида сақланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар миқдоридаги тафовут божхона омбори вакили томонидан тузилган далолатнома асосида тасдиқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни ортиш (тушириш) жараёнлари божхона омборида ўрнатилган видеокузатув камераларида аниқ тасвирланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли идора экспертиза хулосаси олинган ҳолларда (тушириш ёки ортиш жараёнига эксперт жалб этилган тақдирда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаатни бир иш куни ичида ўрганиб чиқиб, ушбу муддат ичида товарларни декларант, декларацияловчи шахс, божхона омбори вакили (агар товарлар божхона омборига жойлаштирилган ҳолларда) иштирокида божхона кўригидан ўтказади ва мурожаат асосли деб топилган тақдирда ТЭДга ўзгартириш киритишга рухсат беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона юк декларациясида божхона тўловларини кам ҳисобланишига, шунингдек, тақиқ ёки чекловлар қўлланилмаслигига ёхуд божхона статистикаси, божхона мақсадлари учун зарур бўлган бошқа маълумотларни нотўғри шаклланишига сабаб бўлмаган маълумотлардаги сўзларда (рақамлар ва ҳарфли кодлар мустасно) имло хатоликлар аниқланганда, декларацияловчи шахсга бир иш куни давомида ушбу хатоликлар билан боғлиқ қоидабузарликларни ихтиёрий равишда тузатишга рухсат бериш, бундан қонунчиликда божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тақиқланган ҳолатлар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қоидабузарликларни ихтиёрий равишда тузатишга рухсат берилганлиги декларацияловчи шахсга ТИФ иштирокчиси кабинети орқали электрон хабарнома билан маълум қилинади ва бир иш куни муддати хабарнома жўнатилган вақтдан бошлаб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Божхона хизмати органлари, декларантлар ва божхона брокерлари, шу жумладан, декларацияловчи шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда товарларни электрон шаклида декларациялашлар ва электрон шаклда тақдим этиладиган ҳужжатларнинг сақланишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Божхона брокерлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ декларацияловчи шахслар рўйхатига киритилаётган маълумотлар тўғрилигига жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Божхона хизмати органлари ходимлари ТЭДларнинг ушбу Низомнинг 15-бандида кўрсатилган муддатларда расмийлаштирилиши учун шахсан жавоб берадилар, бундан божхона хизмати органларининг автоматлаштирилган тарзда расмийлаштирилган ёки мазкур Низомнинг 15-бандининг йигирма олтинчи хатбошиси асосида сабаблари декларацияловчи шахсга маълум қилинган товарларни электрон шаклида декларациялашлар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими дастурига уланган божхона ва ваколатли органлар ўз ваколатлари доирасида ташқи савдо операцияларини амалга оширувчи хўжалик субъектлари ва давлатга зарар етказувчи тизимдаги мавжуд маълумотларга ноқонуний кириш, уларни ўзгартириш ёки бошқа ҳаракатлардан ҳимоялаш бўйича зарур бўлган ташкилий ва техник чораларни кўриши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими дастуридаги маълумотларга кириш ҳуқуқи бўлган божхона ва ваколатли органлар ходимлари мазкур маълумотларни ошкор этиш, ўз мақсадлари ёки учинчи шахслар манфаатларида фойдаланиш ҳамда учинчи шахсларга маълумотларнинг белгиланган ҳимоя қоидаларини бузган ҳолда, уларни олиш имкониятини яратиш ҳуқуқига эга эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Божхона юк декларацияси ҳамда божхона назоратини ўтказиш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатлар божхона органларида товарлар божхона назорати остида турган товар мақомини йўқотган йилдан кейинги йилдан эътиборан уч йил давомида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Давлат божхона қўмитаси декларацияловчи шахсларга товарларни электрон шаклида декларациялаш ва Давлат божхона қўмитаси томонидан кўрсатиладиган интерактив хизматлар орқали улар томонидан тақдим этилган товарларни электрон шаклида декларациялашларнинг ва электрон ҳужжатларнинг декларация расмийлаштирилган санадан бошлаб ўн беш кунлик муддатга қадар юклаб олиш, қоғозда ёзма шаклини чоп этиш ҳуқуқи ва имкониятини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божхона қўмитаси пуллик хизмат асосида декларантларга ўзларига тегишли товарларни электрон шаклида декларациялашларнинг божхона юк декларацияси расмийлаштирилган санадан бошлаб уч йил ичида ўз серверида сақлаб бериш, уларни қоғозда ёзма шаклини чоп этиш ва товарларни электрон шаклида декларациялашга оид бошқа маълумотларни олиш имкониятини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пуллик хизматдан тушган йиғимлар Давлат божхона қўмитасининг моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя қилиш, божхона хизмати органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармасига йўналтирилади ва белгиланган тартибда тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур пуллик хизматларнинг турлари, шакллари, мақомлари ва хизматга пул тўлашнинг тарифлари Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади ва ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Электрон шаклида декларациялашда божхона хизмати органлари томонидан бошқа шахслар учун товарларни электрон шаклида декларациялаш ва унга тегишли ҳужжатларнинг қоғозда ёзма шакли чоп этилмайди ва имзо ҳамда муҳр билан тасдиқланмайди. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида кўзда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТЭД ва тегишли ҳужжатларнинг қоғозда ёзма шаклидаги нусхаларини божхона хизмати органлари томонидан тасдиқлаш тартиби Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Рухсат этувчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шаклини шакллантиришда ваколатли органлар ходимлари тегишли маълумотларнинг ўз вақтида киритилиши ҳамда уларнинг тўғрилиги учун шахсан масъулдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. ТЭДлардаги аниқ келишувлар ва уларнинг ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига боғлиқлиги тўғрисидаги маълумотлар конфиденциал ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Аниқ ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг амалга оширган операциялари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тақиқланади, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан божхона юк декларациясини тақдим этиш сўралганда, божхона юк декларацияси асосида шаклланган маълумот қоғозда ёзма шаклда ёки электрон кўринишда ёхуд ўзаро келишувга асосан ахборот алмашинуви тизимлари орқали тақдим этилади, ушбу Низомнинг 41-бандида тақиқланган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарларни декларациялаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарларни декларациялаш тартибини амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Иштирокчилар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ваколатли органлар

1. Рухсат этувчи ва бошқа ҳужжатларни идоралараро ҳамкорлик даражасида божхона ахборот тизимига киритилишини таъминлайди ёки юборади.

Мурожаат қилувчиларга ҳужжатларни беришдан аввал ёки уларни бериш билан бир вақтда

2. Мурожаат қилувчиларга рухсат этувчи ва бошқа ҳужжатларни тақдим этади.

Қонунчиликда белгиланган муддатларда

2-босқич

Декларацияловчи шахс

Товарларнинг электрон декларацияси ҳамда тақдим этиладиган ҳужжатларни тайёрлайди, электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди ва автоматлаштирилган ахборот тизими орқали божхона органларига юборади.

Тайёр бўлишига кўра

3-босқич

Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими

1. Товарларнинг электрон декларацияси божхона ахборот тизимининг дастлабки формат-мантиқий назоратидан ўтказилади ва текширувларнинг ижобий натижасида, унга автоматлаштирилган тарзда тартиб рақами берилиб, рўйхатдан ўтказилади.

2. Формат-мантиқий назоратидан ижобий ўтмаган товарларнинг электрон декларацияси, хабарномада сабаблари кўрсатилган холда декларацияловчи шахсга қайтариб юборилади.

3. Рўйхатдан ўтган товарларнинг электрон декларацияси божхона ахборот тизими орқали божхона расмийлаштирувини амалга оширувчи божхона органларининг ходимлари ўртасида автоматлаштирилган тарзда тақсимланади ёки божхона органлари ходими иштирокисиз, махсус алгоритмлар асосида автоматлаштирилган тарзда расмийлаштирилиши мумкин.

Реал вақт режимида

4-босқич

Божхона органлари ходими

1. Товарларнинг электрон декларациясини келиб тушган вақтидан бошлаб 3 соат ичида қабул қилади. Ушбу муддатда қабул қилинмаган товарларнинг электрон декларацияси ахборот тизими томонидан автоматик тарзда қабул қилинади.

2. Божхона органлари ходими товарларни электрон декларациясини қабул қилган вақтдан бошлаб унинг расмийлаштирувини амалга оширади.

3. Товарларнинг электрон декларациясининг божхона расмийлаштируви якунланганлиги расмийлаштирувни ўтказган божхона органлари ходими томонидан ўзининг электрон рақамли имзоси билан белги қуйиш орқали тасдиқланади ва бу ҳақда божхона ахборот тизими томонидан автоматлаштирилган тарзда декларацияловчи шахснинг ТИФ иштирокчиси кабинетига хабарнома юборилади.

Товарларнинг электрон декларацияси божхона органларига келиб тушганда.

Низомнинг 15-бандидаги «а», «б» ва «в» — кичик бандларида белгиланган муддатларда. (хавф даражаси паст ва хавф даражаси ўрта кўрсаткичларда божхона органларининг иш вақтидан ташқари пайтда декларация тақдим этилган ҳолатлар бундан мустасно).

Божхона расмийлаштируви якунланганида.

».

Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 январдаги 55-сонли қарорига асосан 3-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 4 май — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.02.2025 й., 09/25/55/0102-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2021 й., 09/21/531/0809-сон; 05.09.2022 й., 09/22/487/0794-сон; 05.07.2024 й., 09/24/385/0479-сон; 03.02.2025 й., 09/25/55/0102-сон; 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон; 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)