31.07.2018 йилдаги 605-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарларни божхонада декларациялаш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 630-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/630/0793-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон Фармонига мувофиқ ҳамда товарларни божхонада декларациялаш тартибини янада такомиллаштириш ва ташқи иқтисодий фаолиятни юритиш учун қулай шароит яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 630-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/630/0793-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон Фармонига мувофиқ 2018 йил 1 июлдан бошлаб ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари божхона брокерларига мурожаат қилмасдан божхона юк декларацияларини Интернет тармоғи орқали реал вақт режимида тўлдириш ва божхона органларига тақдим этиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарларни декларациялаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикага олиб кириладиган товар тўғрисидаги ҳисобварақ-фактура (инвойс)да кўрсатиладиган минимал маълумотлар рўйхати 1а-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 630-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/630/0793-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан электрон рақамли имзони қўллаган ҳолда декларацияловчи шахслар рўйхатини шакллантирувчи «Декларацияловчи шахслар рўйхати» интерактив хизматини ишлаб чиқсин ва жорий этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ва Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 31 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
605-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги 605-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарларни декларациялаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом товарларни божхона юк декларациясини тақдим этиш орқали декларациялаш, шу жумладан, уни автоматлаштирилган тарзда расмийлаштириш жараёнини амалга ошириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Е-архив» интерактив хизмати — товарларни электрон шаклда декларациялашни шакллантиришга асос ҳисобланган электрон ҳужжатларни тақдим этиш ҳамда сақлаш учун мўлжалланган ва декларациялаш жараёни ва божхона расмийлаштируви давомида божхона хизмати органлари билан ахборот алмашувига қаратилган бир марталик электрон архивни яратиш имконини берувчи хизмат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Товарларни электрон декларациялаш» автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда — автоматлаштирилган ахборот тизими) — вазирлик ва идораларнинг тегишли ахборот тизимлари алоқасини таъминловчи дастурий-техник воситалар комплекси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона брокери — божхона расмийлаштируви бўйича операцияларни декларант ёки ваколатли шахснинг топшириғига биноан ва унинг номидан шартнома асосида амалга оширадиган Ўзбекистон Республикаси юридик шахси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис (кейинги ўринларда — мутахассис) — божхона брокери ёхуд бошқа юридик шахс билан меҳнат шартномаси тузган ва ушбу юридик шахс номидан божхона расмийлаштируви бўйича иш бажарадиган Ўзбекистон Республикаси жисмоний шахси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона юк декларацияси — декларант, божхона брокери ёки декларацияловчи шахс томонидан давлат божхона хизмати органига (кейинги ўринларда — божхона хизмати органлари) тақдим этиладиган ва муайян божхона режимига жойлаштириладиган товарлар ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган ҳужжат;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона юк декларациясини автоматлаштирилган тарзда расмийлаштириш — божхона юк декларациясини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг (кейинги ўринларда — Божхона қўмитаси) Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида (кейинги ўринларда — Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими) масъул божхона хизмати органларининг ходими иштирокисиз, махсус алгоритмлар асосида автоматлаштирилган тарзда расмийлаштириш;
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 8 февраль)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли органлар — Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган рухсат этувчи ва бошқа ҳужжатлар ҳамда маълумотларни бериш ва киритиш ёхуд узатиш вазифалари юкланган органлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
декларант — товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини ўз номидан декларацияловчи ёхуд унинг номидан товарлар ва (ёки) транспорт воситалари декларацияланаётган шахс;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
декларацияловчи шахс — божхона органларига божхона юк декларациясини ўз номидан тақдим этаётган декларант ёки декларантнинг ёхуд декларант билан шартнома тузган божхона брокерининг штат бирлигида бўлган божхона юк декларациясини тўлдириш, имзолаш ва божхона органларига декларант номидан тақдим этишга ваколатли божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис;
(2-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 8 февраль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТИФ иштирокчилари рўйхати — декларант томонидан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимининг «ТИФ иштирокчилари рўйхати» интерактив хизматига қўшиш ва чиқариш йўли билан шакллантириладиган ТИФ иштирокчилари рўйхати;
(2-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 8 февраль)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишонч билдирилган шахс — товарларни электрон шаклида декларациялашни тўлдиришга асос бўлиб хизмат қилувчи тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда маълумотларга жавобгар ҳисобланган, декларантнинг номидан тегишли шартнома ёки ишончнома асосида иш кўрувчи ваколатли шахс;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рухсат этувчи ва бошқа ҳужжатлар — ваколатли органлар томонидан бериладиган, Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига ёки «us-uz.gov.uz» ахборот тизимига киритиладиган ёки узатиладиган, божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган, рухсат бериш характерига эга бўлган ҳужжатлар ҳамда рўйхати қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжат ва маълумотлар;
(2-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этиладиган ҳужжатлар — Божхона қўмитаси томонидан белгиланган шаклда Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига ёки «us-uz.gov.uz» ахборот тизимига декларацияловчи шахс томонидан киритиладиган рўйхати қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳужжатлар ва маълумотлар, шунингдек божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган бошқа ҳужжатлар;
(2-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган электрон хабарнома — божхона ахборот тизими орқали маълум бир форматдаги электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда — ЭРИ) билан тасдиқланган декларант ёки декларацияловчи шахсларга автоматлашган тарзда юбориладиган божхона органи ходими томонидан товарларга нисбатан қабул қилинган қарори ҳақидаги электрон шаклдаги ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиси шахсий кабинети (кейинги ўринларда — ТИФ иштирокчиси кабинети) — ташқи иқтисодий фаолият иштирокчисининг божхона хизмати органлари билан персоналлаштирилган ўзаро алоқа ва ахборот алмашинуви асосида рўйхатдан ўтган ҳолда божхона хизмати органларининг интерактив хизматларидан фойдаланиш учун мўлжалланган давлат божхона хизматининг электрон платформаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларнинг электрон декларацияси — (кейинги ўринларда — ТЭД) ЭРИ билан тасдиқланган ҳолда автоматлаштирилган ахборот тизими орқали божхона хизмати органларига тақдим этилган божхона юк декларациясининг электрон кўринишидаги шакли;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
формат-мантиқий назорат — Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида ёки «us-uz.gov.uz» ахборот тизимида божхона юк декларацияси маълумотларини мантиқан ўзаро таққослаш ёки божхона хизмати органларида мавжуд ахборотлар билан солиштириш ва божхона юк декларациясини белгиланган форматга мувофиқлигини дастлабки текширувдан ўтказиш жараёни;
(2-банднинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон шаклида декларациялаш — товарларни электрон шаклида декларациялаш ҳамда божхона расмийлаштируви учун лозим бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни, божхона юк декларациясини қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган божхона хизмати органларига идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан электрон шаклда тақдим этиш жараёни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон ҳужжатнинг асли — электрон ҳужжатнинг бир хил ҳар қайси айнан нусхаси, башарти у белгиланган тартибда ҳақиқий деб тасдиқланган бўлса, асли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Товарларни божхона юк декларацияси орқали декларациялаш электрон шаклда, шунингдек, мазкур Низомнинг 4-бобида белгиланган талабларга мувофиқ қоғозда ёзма шаклда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Божхона назорати остида ташилаётган товар билан юк операциялари товар етказиб берилган манзилда шу мақсадларни амалга ошириш учун махсус ажратилган жойларда ва божхона органининг иш вақтида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юк операцияларини ваколатли шахс ёки ташувчининг ёзма аризасига кўра бошқа жойларда ва (ёки) қайси божхона органининг фаолият кўрсатиш зонасида юк операцияларини амалга ошириш зарурати юзага келган бўлса, ўша божхона органининг белгиланган иш вақтидан ташқари пайтда ўтказишга шу божхона органининг назорати остида йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Товар келиб тушадиган божхона органи жойлашган ерларга ёки жўнатувчи божхона органи томонидан белгиланган бошқа жойларга товар етказиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товар келиб тушадиган божхона органи иш вақтидан ташқари пайтда товар етказиб берилганда, у божхона назорати зонасига жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ташувчи товар келиб тушадиган божхона органини товар етказиб берилганлиги тўғрисида товарларни ва унинг кузатув ҳужжатларини тақдим этиш орқали хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хабар қилиш товарлар етказиб берилганидан кейин ўттиз дақиқадан кечиктирмай, товарлар товар келиб тушадиган божхона органининг иш вақтидан ташқари пайтида етказиб берилганда эса, божхона органининг иш вақти бошланганидан кейин ўттиз дақиқадан кечиктирмай амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Товарлар манзил божхона постига етказилгандан сўнг товарларнинг етиб келганлигини тасдиқлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 декабрдаги 737-сон қарори билан тасдиқланган Товар ва транспорт воситалари билан транзит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда товарлар «Хавфни бошқариш» автоматлаштирилган тизими томонидан назоратдан ўтказилиб, божхона органларининг ахборот тизими орқали товар ва транспорт воситасини манзилга етиб келганлигини тасдиқлаш ва назоратдан ечиш бўйича божхона органларининг қарори маълум қилинади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 8 февраль)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Товарлар муайян божхона режимига жойлаштирилганига қадар қисқа божхона юк декларацияси асосида божхона назорати остида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қисқа божхона юк декларацияси сифатида транспорт ҳамда тижорат ҳужжатларидан, шу жумладан халқаро ташишлари амалга оширилаётганда қўлланиладиган, чет тилларда тузилган ва уларда, товарни жўнатувчи (қабул қилувчи)нинг номи ва жойлашган ери, товар жўнатилган мамлакат ва келиб тушадиган мамлакати, товарнинг номи, миқдори, оғирлиги (килограммларда) ёки ҳажми (метр кубларда), юк жойларининг сони, товарнинг ўраш-жойлаш ҳамда тамғалаш хусусияти ва усуллари ҳамда товарнинг фактура қиймати ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолияти товар номенклатурасига мувофиқ тасниф коди ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган ҳужжатлар назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қисқа божхона юк декларацияси товар божхона органига тақдим этилган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан ташувчи ёки бошқа ваколатли шахс томонидан берилади. Агар товар шу муддат ичида бошқа божхона режимига жойлаштирилса, қисқа божхона юк декларацияси берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Товар етказиб берилганидан ҳамда товар келиб тушадиган божхона органига тегишли ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим қилинганидан кейин товар тушириб олинади ёки қайта ортилади, божхона омборига вақтинча сақлаш учун жойлаштирилади ва муайян божхона режимига маълум қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Товарлар доимий божхона назорати остида бўлганда ва товарлар божхона органига топширилгандан кейин божхона расмийлаштируви йигирма тўрт соат ичида тугалланганда, вақтинча сақлаш божхона режими божхона расмийлаштирувининг босқичи сифатида қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Божхона ҳудудига олиб кирилаётган товарлар учун божхона юк декларацияси товар келиб тушадиган божхона органига товарлар тақдим этилган кундан эътиборан ўн беш календарь кундан кечиктирмай берилади, божхона қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона ҳудудидан олиб чиқилаётган товарлар учун божхона юк декларацияси улар амалда олиб чиқиб кетилганига қадар берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
111. «Экспорт» ва «Эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида олиб ўтиладиган товарларни божхонада расмийлаштиришда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона юк декларацияси ҳамда товарнинг кузатув ҳужжатлари, ўров варағи бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларнинг келиб чиқиши сертификати (манфаатдор шахснинг хоҳиши бўйича ва унинг зарурлиги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳолларда) тақдим этилади.
(111-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 630-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/630/0793-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Божхона қўмитаси ва ваколатли органлар доимий равишда ўз ахборот тизимларини узлуксиз ишлашини таъминлайдилар.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 8 февраль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Божхона қўмитаси товарларни ТЭДни электрон шаклини тасдиқлайди ва ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштиради.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 8 февраль)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Товарларни электрон шаклида декларациялаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Товарларни электрон шаклида декларациялаш Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимининг ёки «us-uz.gov.uz» ахборот тизимининг ваколатли органлар ахборот тизимлари билан ўзаро маълумотларни ўтказиш телекоммуникация тармоғи орқали амалга оширилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Товарларни электрон шаклида декларациялаш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича тўрт босқичда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи босқичда — ваколатли органлари мажбурий тартибда «Ягона дарча» божхона ахборот тизимига ўзларининг рухсат этувчи ва бошқа ҳужжатларини киритилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ягона дарча» божхона ахборот тизимига ваколатли органлар томонидан рухсат этувчи ва бошқа ҳужжатлар ҳамда маълумотлар киритилмаган бўлса, тизим томонидан ТЭД қабул қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчи босқичда — декларант ТИФ иштирокчиси кабинети орқали рўйхатдан ўтган ҳолда ТИФ иштирокчилари рўйхатига ишонч билдирган шахс, божхона брокери ёки ўз штат бирлигида бўлган божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиси тўғрисидаги маълумотларни ҳамда ТИФ иштирокчилари томонидан божхона хизмати органларига ТЭДни тақдим этиш ваколат муддатларини киритади, бундан хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси норезидентлари мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари номидан ёхуд Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан ТЭД тақдим этилганда, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис тўғрисидаги маълумотлар ТИФ иштирокчилари рўйхатига киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Декларант томонидан ТИФ иштирокчилари рўйхатига киритилган божхона брокери ТИФ иштирокчиси кабинети орқали рўйхатдан ўтган ҳолда ўзининг штат бирлигида бўлган божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиси тўғрисидаги маълумотларни киритиб, божхона хизмати органларига товарларни электрон шаклида декларациялашни тақдим этиш ваколат муддатини кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Декларант ёки у ишонч билдирилган шахс ТИФ иштирокчиси кабинетидаги «Е-архив» интерактив хизматидан фойдаланган ҳолда электрон архивни шакллантириб, унга ўзининг ЭРИси билан тасдиқлаган божхона расмийлаштируви учун тақдим этиладиган ҳужжатларнинг электрон шаклларини жойлаштиради ёки декларацияловчи шахс томонидан ЭРИ билан тасдиқланган ҳолда тақдим этиладиган ҳужжатларни божхона юк декларациясига белгиланган тартибда бириктирган ҳолда юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон архивга жойлаштирилган ҳужжатларга автоматик тарзда махсус рақам берилади ва бу ҳақда декларантга тасдиқланган электрон хабарнома юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон архивга жойлаштирилган ҳужжатлар декларант томонидан ўзгартирилиши ва учирилиши мумкин, бунда декларациялаш жараёнида ҳамда божхона расмийлаштируви давомида фойдаланилган ҳужжатлар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этиладиган ҳужжатларнинг рўйхати ва формати, уларнинг тақдим этиш тартиби Божхона қўмитаси томонидан белгиланади ва бу ҳақда «Е-архив» интерактив хизмати орқали маълум қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Декларант маълум қилинган махсус рақамни ТИФ иштирокчилари рўйхатида маълумоти киритилган божхона брокери ёки божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисга тақдим этади ҳамда уларга ТИФ иштирокчиси кабинетида фақат ушбу махсус рақам берилган ҳужжатларни кўриш, зарур ҳолларда кўчириб олиш имкониятини таъминлайди, бундан ТЭД декларант томонидан тақдим этиладиган ҳоллар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Декларацияловчи шахс ТИФ иштирокчиси кабинетида рўйхатдан ўтган ҳолда «Е-архив» интерактив хизматининг электрон архивидаги махсус рақами бўлган ҳужжатлар ёки декларант ёхуд у ишонч билдирган шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида ТЭДни шакллантиради, ўз ЭРИси билан тасдиқлаб, БҚ ЯААТ орқали божхона хизмати органларига юборади. Бунда ТЭДни тўлдиришга асос бўлиб хизмат қилувчи тақдим этилган ҳужжатлар декларацияловчи шахсга декларант ёки у ишонч билдирган шахс томонидан тақдим этилган бўлса, ТЭД билан бирга тақдим этиладиган ҳужжатларни ҳам ЭРИси билан тасдиқлаган ҳолда БҚ ЯААТ орқали божхона органига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТЭДни шакллантиришда декларацияловчи шахс томонидан асос бўлган электрон ҳужжатлар махсус рақами кўрсатилади ва ушбу электрон ҳужжатларни божхона хизмати органларига тақдим этиш талаб этилмайди, бунда «Е-архив» интерактив хизматида мавжуд бўлмаган ҳужжатлар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автоматлаштирилган ахборот тизими орқали божхона органига ТЭД келиб тушганида, бу ҳақда ТИФ иштирокчиси кабинети орқали декларантга тасдиқланган электрон хабарнома юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учинчи босқичда — божхона хизмати органларига келиб тушган ТЭД божхона ахборот тизимининг дастлабки формат-мантиқий назоратидан ўтказилади ва текширувларнинг ижобий натижасида, товарларни электрон шаклида декларациялашга автоматлаштирилган тарзда тартиб рақами берилиб, рўйхатдан ўтказилади ҳамда бу ҳақда декларантга тасдиқланган электрон хабарнома юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Формат-мантиқий назоратда ТЭДда хато ва камчиликлар ёки номувофиқликлар аниқланган тақдирда, Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими томонидан автоматлаштирилган тарзда товарларни электрон шаклида декларациялаш қайтарилади ва бу ҳақда декларант ёки декларацияловчи шахсга тасдиқланган электрон хабарнома юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТЭД рўйхатдан ўтган пайтдан бошлаб у юридик аҳамиятга эга ҳужжатга айланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатдан ўтган ТЭД божхона ахборот тизими орқали автоматлаштирилган тарзда товарлар божхона расмийлаштирувини амалга оширувчи божхона хизмати органи ходимлари ўртасида тақсимланади ёки божхона хизмати органи ходими иштирокисиз, Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимидаги махсус алгоритмлар асосида автоматлаштирилган тарзда ушбу Низомнинг 3-бобида кўрсатилган тартибда расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўртинчи босқичда — Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали автоматлаштирилган тарзда тақсимланган ТЭД божхона хизмати органлари ходими томонидан қабул қилинади ва бу ҳақда декларант ёки декларацияловчи шахсга ТИФ иштирокчиси кабинети орқали тасдиқланган электрон хабарнома юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТЭД ушбу хабарнома юборилган вақтдан бошлаб қабул қилинган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТЭДни расмийлаштиришда божхона ахборот тизими томонидан хавф даражаси паст деб топилган декларациялар устувор деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона хизмати органлари ходими божхона расмийлаштирувини амалга оширишда қонунчилик ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларига риоя этиш билан бирга «Хавфни бошқариш» автоматлаштирилган ахборот тизимини қўллаш натижасига мувофиқ ҳаракатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТЭДнинг божхона расмийлаштируви у қабул қилинган вақтдан бошлаб қуйидаги муддатларда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) хавф даражаси паст бўлганда ва божхона юк декларациясига ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш зарурати юзага келмаганда, уч соат давомида (божхона хизмати органларининг иш вақтидан ташқари пайтда божхона юк декларацияси тақдим этилган ҳолатлар бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) хавф даражаси ўрта кўрсаткичга эга бўлганда ва божхона юк декларациясига ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш зарурати юзага келмаганда, саккиз соат давомида (божхона хизмати органларининг иш вақтидан ташқари пайтда божхона юк декларацияси тақдим этилган ҳолатлар бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) хавф даражаси юқори кўрсаткичга эга бўлганда ёки ушбу банднинг «а» ва «б» кичик бандларида муддати келтирилмаган ҳолларда қонунчиликда белгиланган умумий муддатда расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона хизмати органлари ходими божхона расмийлаштирувини амалга оширишда «Хавфни бошқариш» автоматлаштирилган ахборот тизимининг натижаларига асосланган ҳолда, хавф даражасига кўра қуйидаги ҳаракатларни амалга оширмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавф даражаси паст бўлганда, электрон ҳужжатларнинг аслини талаб этиш ёки божхона кўриги ўтказиш ёхуд божхона экспертизасини тайинлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавф даражаси ўрта кўрсаткичга эга бўлганда, божхона кўригини ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу банднинг «а» ва «б» кичик бандларида кўрсатилган муддатлари ўтказиб юборилганда, божхона хизмати органлари ходими муддатларнинг ўтиб кетганлигининг асослантирилган сабаблари декларацияловчи шахсга тасдиқланган электрон хабарнома орқали маълум қилинади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 8 февраль)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Божхона хизмати органлари ходими қабул қилинган ТЭДнинг расмийлаштирувини ушбу Низомнинг 15-бандидаги «а», «б» ва «в» кичик бандларда белгиланган муддатларда амалга оширишдан олдин қуйидагиларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТЭДда кўрсатилган товарлар тегишли божхона омборига жойлаштирилганлиги ёки жойлаштириш эҳтимоли мавжудлигини ўрганиб чиқади. Бунда божхона ахборот тизими орқали электрон шаклда божхона омбори мудирига сўровнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона (эркин) омбори мудири сўровномани қабул қилгандан сўнг ўттиз дақиқа ичида тақдим этилган ҳужжатлар асосида товарлар божхона омборига жойлаштирилганлиги ёки жойлаштириш эҳтимоли мавжудлигига аниқлик киритиб, божхона ахборот тизими орқали ТЭД тақдим этилган божхона постига электрон шаклда жавоб юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарлар божхона (эркин) омборига жойлаштирилмаганлиги ёки жойлаштириш эҳтимоли мавжуд эмаслиги тасдиқланган тақдирда, божхона хизмати органлари ходими томонидан ТЭДни тақдим этган декларацияловчи шахснинг ТИФ иштирокчиси кабинетига божхона ахборот тизими орқали декларация қайтарилиши тўғрисида электрон шаклдаги хабарнома юборади. Божхона (эркин) омбори мудири томонидан товарлар жойлаштирилганлиги ёки жойлаштириш эҳтимоли мавжудлиги божхона ахборот тизимида олдиндан тасдиқлаш ҳолатлари ҳамда товарларни дастлабки, даврий декларациялаш ҳолатлари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарлар божхона органи рухсати асосида божхона омбори мақомига эга бўлмаган омборга жойлаштирилганда ёки товарлар транспорт воситасидан туширилмаган ҳолда эркин муомалага чиқарилиши ҳолатларида божхона ахборот тизимида бу ҳақида белги божхона хизмати органлари ходими томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. ТЭДнинг божхона расмийлаштируви якунланганлиги расмийлаштирувни ўтказган божхона хизмати органлари ходими томонидан ўзининг ЭРИ билан белги қўйиш орқали тасдиқланади ва бу ҳақда автоматлаштирилган тарзда декларацияловчи шахснинг ТИФ иштирокчисининг кабинетига тасдиқланган электрон хабарнома юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Автоматлаштирилган тарзда ТЭДни расмийлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. ТЭД дастлабки формат-мантиқий назоратдан муваффақиятли ўтгандан сўнг, қуйидаги шартларга мос келганда, Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимидаги махсус алгоритмлар асосида автоматлаштирилган тарзда божхона хизмати органлари ходими иштирокисиз расмийлаштирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфни бошқариш тизими орқали хавф даражаси паст деб баҳоланганида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТЭДда кўрсатилган маълумотларда номувофиқликлар аниқланмаганида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон ҳужжатларнинг аслини талаб этиш ёки товарларни чиқариб юборишдан олдин божхона назоратидан ўтказиш зарурияти бўлмаганида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона ахборот тизимида белгиланган тегишли ҳужжатларни текшириш шартлари бажарилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТЭДда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши (чиқилиши) чекланган ва тақиқланган товарлар мавжуд бўлмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТЭДда кўрсатилган маълумотларнинг ваколатли идоралар томонидан берилган рухсатнома ҳужжатларидаги маълумотлар билан ўртасида ўзаро номувофиқликлар аниқланмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни инсон аралашувисиз божхона расмийлаштирувидан ўтказиш бўйича божхона ахборот тизимида белгиланган шартларни текшириш натижалари бажарилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур шартларга мос келмаган электрон шаклида декларациялаш жараёни ушбу Низомнинг 15-бандига мувофиқ амалга оширилади ва бу ҳақда декларантга тасдиқланган электрон хабарнома юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. ТЭД божхона ахборот тизими орқали автоматлаштирилган тартибда расмийлаштирувдан ўтказилгандан сўнг, бу ҳақида декларацияловчи шахснинг ТИФ иштирокчиси кабинетига тасдиқланган электрон хабарнома юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. ТЭДларни божхона ахборот тизимида автоматик ҳолда рўйхатга олиш, божхона хизмати органлари ходимларига автоматлаштирилган тарзда тақсимлаш ва божхона ходими иштирокисиз расмийлаштириш тартиблари ва шартлари Божхона қўмитаси томонидан белгиланади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 8 февраль)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Қоғозда ёзма шаклда декларациялаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Товарларни қоғозда ёзма шаклда декларациялаш декларацияловчи шахс томонидан А4 форматдаги варақларда Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланган шаклдаги божхона юк декларациясини тўлдирган ҳолда тегишли ҳужжатлар билан бирга божхона хизмати органларига тақдим этиш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Қоғозда ёзма шаклдаги декларациялаш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган ташқи савдо контрактлари бўйича олиб ўтилаётган товарларга нисбатан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона ахборот тизимининг дастурларида техник носозликлар вужудга келганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро шартномаларда назарда тутилган ҳолларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган ҳолларда божхона юк декларацияси қоғозда ёзма шаклда тақдим этилганда божхона хизмати органларига электрон ташувчида унинг электрон шаклдаги нусхаси тақдим этиш талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Тақдим этилган қоғозда ёзма шаклдаги божхона юк декларацияси божхона хизмати органлари томонидан унинг электрон шаклдаги нусхаси билан бир вақтда қабул қилиниб, рўйхатга олинади ва божхона хизмати органлари ходимлари ўртасида тақсимланган ҳолда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган умумий муддатда расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Божхона хизмати органлари ходими божхона юк декларациясида кўрсатилиши кўзда тутилмаган ёки ушбу Низомнинг 20-бандида кўрсатилган ҳолатларда божхона юк декларацияси бўйича ундирилган божхона тўловлари тўғрисидаги маълумотларни божхона хизмати органларининг «Божхона тўловларини ҳисобини юритиш» автоматлаштирилган ахборот тизимига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Расмийлаштирилган қоғозда ёзма шаклдаги божхона юк декларациялари ҳисоби божхона хизмати органлари томонидан юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. ТЭДни ҳамда тақдим этиладиган рухсат этувчи ва бошқа ҳужжатларни тақдим этаётганда ЭРИдан фойдаланиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. ЭРИни тарқатиш ва унинг ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси «Янги технологиялар илмий-ахборот маркази» АЖ томонидан ташкил этилади. Бунда ЭРИ калитлари махсус ҳимояланган қурилмаларда сақланиши талаб этилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 8 февраль)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Электрон ҳужжатларни тақдим этганда, қуйидагилар электрон ҳужжатлар алмашинуви иштирокчилари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) рухсат этувчи ва бошқа ҳужжатларни Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига киритувчи ва узатувчи ваколатли органлар ходимлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) автоматлаштирилган ахборот тизимига ТЭД ва электрон шаклда тақдим этиладиган ҳужжатларни тақдим этувчи декларацияловчи шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ТЭД ва электрон шаклда тақдим этиладиган ҳужжатларни расмийлаштирувчи божхона хизмати органлари ходимлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. ТЭДни имзолаш ваколатига эга бўлган жисмоний шахс (электрон рақамли имзо калитининг эгаси) товарларни электрон шаклида декларациялашда кўрсатилган маълумотларни ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқловчи шахсдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Божхона қўмитаси дастурий-аппарат воситалари декларацияловчи шахсларнинг ЭРИси ҳақиқийлиги ва уларнинг рўйхатда мавжудлигини текшириш жараёнини, шунингдек, электрон шаклдаги автоматлаштирилган ахборот тизими ва Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига келиб тушиш сана ва вақтини кўрсатувчи рухсат берувчи ва бошқа ҳужжатларни қабул қилишни таъминлайди.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 8 февраль)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Электрон шаклида декларациялашда божхона ахборот тизими фойдаланувчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Товарларни электрон шаклида декларациялашда декларант ёки декларацияловчи шахс қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТЭДни тақдим этишида, ушбу Низомнинг 15-банди «а» ва «б» кичик бандларида назарда тутилган муддатларда расмийлаштирувни амалга оширилишидан олдин ёхуд расмийлаштирув жараёнида товарларни транспорт воситаларидан божхона хизмати органлари томонидан белгиланган жойларга тушириш учун рухсат бериш тўғрисида божхона хизмати органларига сўровнома юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни транспорт воситаларидан божхона хизмати органлари томонидан белгиланган жойларга вақтинча сақлаш учун тушириш жараёнида ёки туширилгандан сўнг товарлар миқдори, номланиши, тавсифи ёки бошқа ўзига хос хусусиятларида тафовут аниқланган тақдирда ТЭДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш ҳақида мурожаат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзларининг ТИФ иштирокчиси кабинетида «Божхона расмийлаштируви бўйича кўрсатилган хизмат сифатини баҳолаш» модули орқали электрон шаклида декларациялаш жараёнини баҳолаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автоматлаштирилган ахборот тизими ва Божхона қўмитаси томонидан кўрсатиладиган интерактив хизматлар орқали улар томонидан тақдим этилган ТЭДларнинг ва электрон ҳужжатларнинг декларация расмийлаштирилган санадан бошлаб ўн беш кун муддатда юклаб олиш ҳамда қоғозда ёзма шаклини чоп этиш;
(30-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 8 февраль)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона расмийлаштируви жараёнида ва ундан сўнг божхона хизмати органлари томонидан божхона юк декларациясида қоидабузарликлар аниқлангунга қадар божхона тўловларининг ҳисоблашга ёки тақиқ, чекловлар қўлланилишига таъсир этмайдиган қоидабузарликларни ихтиёрий равишда божхона органи рухсати билан тузатиш ҳуқуқига эга, бундан қонунчиликда декларант ёки декларацияловчи шахснинг мурожаатига асосан божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тақиқланган ҳолатлар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ҳолатларда декларант ва декларацияловчи шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарларни электрон шаклида декларациялашда декларант ёки декларацияловчи шахслар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, божхона расмийлаштируви вақтида тақдим этилган ТЭДлардаги маълумотларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни декларациялаш давомида божхона хизмати органларига ҳужжатларни тақдим этиш ҳамда тегишли сўровномаларни юбориш билан боғлиқ ҳаракатларни ТИФ иштирокчиси кабинети орқали амалга ошириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТЭДни тўлдиришда асос бўлган қоғозда ёзма шаклидаги ҳужжатларнинг сақланиши бўйича жавобгарлик қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ декларант зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Декларант ТЭДни тўлдиришда асос бўлган қоғозда ёзма шаклидаги ҳужжатларнинг хавфсиз сақланиши шароитларини таъминлаши ва уларга ўзгартириш киритишдан ҳимоялаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Декларант томонидан божхона хизмати органларига ТЭД ўз номидан тақдим этилганда, у қонунчилик ҳужжатларида белгиланган божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига эга бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юкларнинг божхона расмийлаштирувида электрон шаклида декларациялаш жараёнидан фойдаланаётган декларантлар ёки божхона брокерлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ТИФ иштирокчилари рўйхатига киритилаётган маълумотларни тўғрилигини таъминлайдилар.
(30-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 8 февраль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Декларацияловчи шахс ТЭДдаги маълумотларнинг тўғрилиги ва уни тўлдириш учун асос бўлиб хизмат қилувчи тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқлиги учун жавобгар ҳисобланади, ТЭДни тўлдириш учун тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг нотўғрилиги билан боғлиқ ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Декларант ёки у ишонч билдирган шахс тақдим этилган ҳужжатлардаги (ТЭД бундан мустасно) маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгар ҳисобланади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сонли қарорига асосан ўн бешинчи ва ўн олтинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 8 февраль)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Товарларни электрон шаклида декларациялашда божхона хизмати органлари ходимлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этилган ТЭДда номувофиқликлар аниқланганида, божхона хизмати органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, хорижий давлатлар ёки халқаро ташкилотлардан олинган маълумотлар ҳамда тезкор-қидирув натижалари асосида белгиланган хавфни минималлаштириш чораларини ўзгартириш ва қўшимча тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
декларацияловчи шахслар томонидан баҳолаш жараёнида берилган таклифларни мониторинг қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқланган хатолик ёки номувофиқликлар (тафовутлар) ҳолатлари сабабларини ўрганиш мақсадида тақдим этилаётган электрон ҳужжатларнинг аслини талаб қилиш. Ўрганиш давомида божхона қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги тасдиқланмаса ёки аниқланган хатоликлар декларацияловчи шахс томонидан бартараф этилса, тақдим этилган электрон ҳужжатларнинг асли тўлиқ қайтарилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар ўрганиш давомида қонунчиликда назарда тутилган жиноят аломатлари мавжудлиги аниқланса, терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бориш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона қўмитасининг расмий веб-сайти орқали декларант ва декларацияловчи шахсларга божхона юк декларациясининг расмийлаштирув ҳолати, сарф этилган вақт ҳақида маълумотларни интерактив хизматлари орқали кузатиш ва баҳолаш имкониятини яратиш.
(31-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 8 февраль)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарларни электрон шаклида декларациялашда божхона хизмати органлари ходимлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТЭДни декларациялаш ва расмийлаштирув давомида «Хавфни бошқариш» автоматлаштирилган тизими буюрган божхона операцияларини бажариши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфни минималлаштириш чораларини ўзгартириш натижасида божхона кўригини ўтказиш зарурияти мавжуд бўлганда, декларацияловчи шахсга товарларга нисбатан божхона кўриги тайинланганлиги, уни ўтказиш жойи ва вақти тўғрисида тасдиқланган электрон хабарнома юбориши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
декларацияловчи шахс томонидан тақдим этилган товарларни тушириш тўғрисидаги сўровномани кўриб чиқиш ва рухсат берувчи ёхуд рад этувчи хабарнома юбориши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
декларацияловчи шахс томонидан тақдим этилган товарларни транспорт воситаларидан божхона хизмати органлари белгилаган жойларга вақтинча сақлаш учун тушириш жараёнида ёки туширилгандан сўнг товарлар миқдори, номланиши, тавсифи ёки бошқа ўзига хос хусусиятларида тафовут аниқланган тақдирда ТЭДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш ҳақида мурожаатини кўриб чиқиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона органи ходими ТЭДга ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритишга қуйидаги ҳолларда рухсат беради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
декларант ёки декларацияловчи шахсдан ТЭДда маълум қилинган товарларга нисбатан ҳужжатлар ва (ёки) маълумотлар талаб қилинмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТЭДда маълум қилинган товарларни божхона кўригидан ўтказиш белгиланмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТЭДдаги товарларни божхона экспертизасидан ўтказиш тайинланмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
декларацияловчи шахснинг мурожаати асосли деб топилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаат қуйидаги ҳолатларда асосли деб ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар ва транспорт воситаси доимий равишда божхона назорати остида сақланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар миқдоридаги тафовут божхона омбори вакили томонидан тузилган далолатнома асосида тасдиқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни ортиш (тушириш) жараёнлари божхона омборида ўрнатилган видеокузатув камераларида аниқ тасвирланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли идора экспертиза хулосаси олинган ҳолларда (тушириш ёки ортиш жараёнига эксперт жалб этилган тақдирда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаатни бир иш куни ичида ўрганиб чиқиб, ушбу муддат ичида товарларни декларант, декларацияловчи шахс, божхона омбори вакили (агар товарлар божхона омборига жойлаштирилган ҳолларда) иштирокида божхона кўригидан ўтказади ва мурожаат асосли деб топилган тақдирда ТЭДга ўзгартириш киритишга рухсат беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона юк декларациясида божхона тўловларини кам ҳисобланишига, шунингдек, тақиқ ёки чекловлар қўлланилмаслигига ёхуд божхона статистикаси, божхона мақсадлари учун зарур бўлган бошқа маълумотларни нотўғри шаклланишига сабаб бўлмаган маълумотлардаги сўзларда (рақамлар ва ҳарфли кодлар мустасно) имло хатоликлар аниқланганда, декларацияловчи шахсга бир иш куни давомида ушбу хатоликлар билан боғлиқ қоидабузарликларни ихтиёрий равишда тузатишга рухсат бериш, бундан қонунчиликда божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тақиқланган ҳолатлар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қоидабузарликларни ихтиёрий равишда тузатишга рухсат берилганлиги декларацияловчи шахсга ТИФ иштирокчиси кабинети орқали электрон хабарнома билан маълум қилинади ва бир иш куни муддати хабарнома жўнатилган вақтдан бошлаб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Божхона хизмати органлари, декларантлар ва божхона брокерлари, шу жумладан, декларацияловчи шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда товарларни электрон шаклида декларациялашлар ва электрон шаклда тақдим этиладиган ҳужжатларнинг сақланишини таъминлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Божхона брокерлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ТИФ иштирокчилари рўйхатига киритилаётган маълумотлар тўғрилигига жавобгар ҳисобланади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 8 февраль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61-боб. Божхона назорати остида турган товарларга эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ёки уларни тасарруф этиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
331. Божхона омбори, эркин омбор, вақтинча олиб кириш ва вақтинча олиб чиқиш божхона режимларидан бирига расмийлаштирилиб, божхона назорати остида турган товарларга эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ёки уларни тасарруф этиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
332. Божхона назорати остида турган товарларни божхона омбори ва эркин омбор божхона режимларидан бирига жойлаштирмасдан уларга эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ёки уларни тасарруф этиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказишга йўл қўйилмайди, эркин муомалага чиқариш ва экспорт божхона режимларига жойлаштирилган товарлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эркин муомалага чиқариш ва экспорт божхона режимларига жойлаштирилган товарларга эгалик қилиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш Божхона қўмитаси томонидан Кодекснинг 266-моддасига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вақтинча олиб кириш ва вақтинча олиб чиқиш божхона режимларидан бирига жойлаштирилган товарларнинг бошқа шахсга фақат фойдаланиш ёки тасарруф этиш ҳуқуқини ўтказиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
333. Товарга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш учун товарга ваколатли шахс божхона органларини божхона органларининг ахборот тизими орқали электрон шаклда хабардор этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
334. Товарга бўлган ҳуқуқни олувчи ваколатли шахс қуйидагиларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жўнатувчининг ёки шартнома тузувчи хорижий ҳамкорнинг товарга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш учун розилик хатини олиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу товарлар бўйича шартнома тузувчи хорижий ҳамкор томонидан товарга бўлган ҳуқуқни олувчи ваколатли шахс номига инвойс (ҳисоб, ҳисоб-фактура) олиши, товарга тузилган контракт (шартнома, келишув) бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун жавобгар этиб товарга ваколатли шахс белгиланган ҳоллар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарга тузилган контракт (шартнома, келишув) бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун жавобгар этиб товарга бўлган ҳуқуқни олувчи ваколатли шахс белгиланган бўлса, бу бўйича контракт (шартнома, келишув) тузиши ва уни тегишли ахборот тизимида рўйхатдан ўтказиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона органларига товарга ваколатли шахс номига хорижий ҳамкор томонидан тақдим этилган инвойс ва мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида олиниши назарда тутилган ҳужжатлар билан бирга танланган божхона режими талаблари ва шартларига риоя этган ҳолда БЮДни тақдим этиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
335. Товарга бўлган ҳуқуқни олувчи ваколатли шахснинг товарга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқи БЮД божхона органига берилган пайтдан эътиборан бошқа шахсга ўтказилган деб ҳисобланади. БЮД берилган пайтда товарга бўлган ҳуқуқни олувчи ваколатли шахсда божхона режимига риоя этилишини таъминлаш билан боғлиқ бўлган мажбуриятлар юзага келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
336. Белгиланган талаблар ва шартлар асосида товарга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказилганлиги божхона режимига жойлаштирилган товарларни сақлаш муддатини тўхтатиб турмайди ва узайтирмайди.
(61-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 8 февраль)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Божхона хизмати органлари ходимлари ТЭДларнинг ушбу Низомнинг 15-бандида кўрсатилган муддатларда расмийлаштирилиши учун шахсан жавоб берадилар, бундан божхона хизмати органларининг автоматлаштирилган тарзда расмийлаштирилган ёки мазкур Низомнинг 15-бандининг йигирма олтинчи хатбошиси асосида сабаблари декларацияловчи шахсга маълум қилинган товарларни электрон шаклида декларациялашлар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими дастурига уланган божхона ва ваколатли органлар ўз ваколатлари доирасида ташқи савдо операцияларни амалга оширувчи хўжалик субъектлари ва давлатга зарар етказувчи тизимдаги мавжуд маълумотларга ноқонуний кириш, уларни ўзгартириш ёки бошқа ҳаракатлардан ҳимоялаш бўйича зарур бўлган ташкилий ва техник чораларни кўриши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими дастуридаги маълумотларга кириш ҳуқуқи бўлган божхона ва ваколатли органлар ходимлари мазкур маълумотларни ошкор этиш, ўз мақсадлари ёки учинчи шахслар манфаатларида фойдаланиш ҳамда учинчи шахсларга маълумотларнинг белгиланган ҳимоя қоидаларини бузган ҳолда, уларни олиш имкониятини яратиш ҳуқуқига эга эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Божхона юк декларацияси ҳамда божхона назоратини ўтказиш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатлар божхона органларида товарлар божхона назорати остида турган товар мақомини йўқотган йилдан кейинги йилдан эътиборан уч йил давомида сақланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
361. «Е-транзит» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали экспорт божхона режими учун тақдим этилган божхона юк декларацияси божхона органи томонидан рўйхатга олинган кундан эътиборан ўттиз календарь кун ичида унда кўрсатилган товарлар назоратга қўйилган божхона органига тақдим этилмаган бўлса, божхона юк декларацияси берилмаган деб ҳисобланади ва божхона органи томонидан бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда божхона юк декларацияси бекор қилинганлиги тўғрисида декларацияловчи шахсга ТИФ иштирокчиси кабинети орқали тегишли хабарнома юборилади.
(361-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 8 февраль)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Божхона қўмитаси декларацияловчи шахсларга товарларни электрон шаклида декларациялаш ва Божхона қўмитаси томонидан кўрсатиладиган интерактив хизматлар орқали улар томонидан тақдим этилган товарларни электрон шаклида декларациялашларнинг ва электрон ҳужжатларнинг декларация расмийлаштирилган санадан бошлаб ўн беш кунлик муддатга қадар юклаб олиш, қоғозда ёзма шаклини чоп этиш ҳуқуқи ва имкониятини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона қўмитаси пулли хизмат асосида декларантларга ўзларига тегишли товарларни электрон шаклида декларациялашларнинг божхона юк декларацияси расмийлаштирилган санадан бошлаб уч йил ичида ўз серверида сақлаб бериш, уларни қоғозда ёзма шаклини чоп этиш ва товарларни электрон шаклида декларациялашга оид бошқа маълумотларни олиш имкониятини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пулли хизматдан тушган йиғимлар Божхона қўмитасининг ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади ва белгиланган тартибда тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур пулли хизматларнинг турлари, шакллари, мақомлари ва хизматга пул тўлашнинг тарифлари Божхона қўмитаси томонидан белгиланади ва ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштиради.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 8 февраль)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Электрон шаклида декларациялашда божхона хизмати органлари томонидан бошқа шахслар учун товарларни электрон шаклида декларациялаш ва унга тегишли ҳужжатларнинг қоғозда ёзма шакли чоп этилмайди ва имзо ҳамда муҳр билан тасдиқланмайди. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида кўзда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТЭД ва тегишли ҳужжатларнинг қоғозда ёзма шаклидаги нусхаларини божхона хизмати органлари томонидан тасдиқлаш тартиби Божхона қўмитаси томонидан белгиланади.
(38-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 8 февраль)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Рухсат этувчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шаклини шакллантиришда ваколатли органлар ходимлари тегишли маълумотларнинг ўз вақтида киритилиши ҳамда уларнинг тўғрилиги учун шахсан масъулдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. ТЭДлардаги аниқ келишувлар ва уларнинг ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига боғлиқлиги тўғрисидаги маълумотлар конфиденциал ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Аниқ ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг амалга оширган операциялари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тақиқланади, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан божхона юк декларациясини тақдим этиш сўралганда, божхона юк декларацияси асосида шаклланган маълумот қоғозда ёзма шаклда ёки электрон кўринишда ёхуд ўзаро келишувга асосан ахборот алмашинуви тизимлари орқали тақдим этилади, ушбу Низомнинг 41-бандида тақиқланган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТЭДни божхона расмийлаштирувидан ўтказаётган божхона органи ходими қуйидаги ҳолатларда жавобгар ҳисобланмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
расмийлаштирилган ТЭД бўйича берилган имтиёзлардан мақсадсиз фойдаланганлиги аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона назорати натижасида расмийлаштирилган ТЭДдан қўшимча божхона тўловлари ҳисобланганда ёки қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганлиги аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа давлатларнинг божхона органлари ҳамда халқаро ташкилотларга юборилган сўровнома бўйича олинган жавобга асосан расмийлаштирилган ТЭДда қонунчилик талабларининг бузилганлиги аниқланганда.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сонли қарорига асосан иккинчи — бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 8 февраль)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарларни декларациялаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарларни декларациялаш тартибини амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Иштирокчилар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ваколатли органлар

1. Рухсат этувчи ва бошқа ҳужжатларни идоралараро ҳамкорлик даражасида божхона ахборот тизимига киритилишини таъминлайди ёки юборади.

Мурожаат қилувчиларга ҳужжатларни беришдан аввал ёки уларни бериш билан бир вақтда

2. Мурожаат қилувчиларга рухсат этувчи ва бошқа ҳужжатларни тақдим этади.

Қонунчиликда белгиланган муддатларда

2-босқич

Декларацияловчи шахс

Товарларнинг электрон декларацияси ҳамда тақдим этиладиган ҳужжатларни тайёрлайди, электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди ва автоматлаштирилган ахборот тизими орқали божхона органларига юборади.

Тайёр бўлишига кўра

3-босқич

Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими

1. Товарларнинг электрон декларацияси божхона ахборот тизимининг дастлабки формат-мантиқий назоратидан ўтказилади ва текширувларнинг ижобий натижасида, унга автоматлаштирилган тарзда тартиб рақами берилиб, рўйхатдан ўтказилади.

2. Формат-мантиқий назоратидан ижобий ўтмаган товарларнинг электрон декларацияси, хабарномада сабаблари кўрсатилган холда декларацияловчи шахсга қайтариб юборилади.

3. Рўйхатдан ўтган товарларнинг электрон декларацияси божхона ахборот тизими орқали божхона расмийлаштирувини амалга оширувчи божхона органларининг ходимлари ўртасида автоматлаштирилган тарзда тақсимланади ёки божхона органлари ходими иштирокисиз, махсус алгоритмлар асосида автоматлаштирилган тарзда расмийлаштирилиши мумкин.

Реал вақт режимида

4-босқич

Божхона органлари ходими

1. Товарларнинг электрон декларациясини келиб тушган вақтидан бошлаб 3 соат ичида қабул қилади. Ушбу муддатда қабул қилинмаган товарларнинг электрон декларацияси ахборот тизими томонидан автоматик тарзда қабул қилинади.

2. Божхона органлари ходими товарларни электрон декларациясини қабул қилган вақтдан бошлаб унинг расмийлаштирувини амалга оширади.

3. Товарларнинг электрон декларациясининг божхона расмийлаштируви якунланганлиги расмийлаштирувни ўтказган божхона органлари ходими томонидан ўзининг электрон рақамли имзоси билан белги қуйиш орқали тасдиқланади ва бу ҳақда божхона ахборот тизими томонидан автоматлаштирилган тарзда декларацияловчи шахснинг ТИФ иштирокчиси кабинетига хабарнома юборилади.

Товарларнинг электрон декларацияси божхона органларига келиб тушганда.

Низомнинг 15-бандидаги «а», «б» ва «в» — кичик бандларида белгиланган муддатларда. (хавф даражаси паст ва хавф даражаси ўрта кўрсаткичларда божхона органларининг иш вақтидан ташқари пайтда декларация тақдим этилган ҳолатлар бундан мустасно).

Божхона расмийлаштируви якунланганида.

(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 августдаги 531-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2021 й., 09/21/531/0809-сон — 2021 йил 22 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги 605-сон қарорига
1а-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикага олиб кириладиган товар тўғрисидаги ҳисобварақ-фактура (инвойс)да кўрсатиладиган минимал маълумотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сотувчи ташкилот тўғрисида маълумот (номи, юридик манзили, СТИР рақами);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сотиб олувчи ташкилот тўғрисида маълумот (номи, юридик манзили, СТИР рақами ва телефон рақами);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. ТИФ ТН коди (камида 6 рақамли);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Товарнинг келиб чиқиш мамлакати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Товар номи (савдо, тижорат ёки бошқа анъанавий номи), белгилари, маркалари (мавжуд бўлмаган ҳоллар бундан мустасно), брендлари, моделлари, артикуллари, навлари, стандартлари ва бошқа техник ва тижорат тавсифлари, шунингдек, товарнинг ТИФ ТН бўйича миқдорий ва сифат таркиби тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Товарнинг фактура қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазни (брутто)/кг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазни (нетто)/кг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Умумий ўринлар сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қўшимча ўлчов бирлигидаги миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Етказиб бериш шарти (Инкотермс — 2010);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ташқи савдо шартномаси рақами ва санаси.
(1а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 630-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/630/0793-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 7 январь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги 605-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 31 декабрдаги 376-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 12-сон, 137-модда).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2015 йил 20 июлдаги 198-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 7-сон, 62-модда) илованинг 4-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида» 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-400-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида» 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-401-сон қонунлари)» 2016 йил 20 июндаги 211-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 6-сон, 59-модда) 1-илованинг 22-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 1 февралдаги ПҚ-2750-сон қарори)» 2017 йил 1 майдаги 252-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 18-сон, 325-модда) 1-илованинг 17-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2778-сон қарори)» 2017 йил 11 майдаги 270-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда) 1-илованинг 59-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 августдаги 624-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 857-модда) 3-илованинг 15-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2915-сон қарори)» 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 46-сон, 1134-модда) 1-илованинг 60-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПҚ-3430-сон қарори)» 2018 йил 22 январдаги 40-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 1-сон, 19-модда) илованинг 12-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида («Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-429-сон Қонуни)» 2018 йил 28 майдаги 392-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 5-сон, 124-модда) илованинг 6-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 мартдаги ПФ-5379-сон Фармони)» 2018 йил 29 майдаги 396-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 5-сон, 126-модда) илованинг 77-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармони)» 2018 йил 25 июндаги 467-сон қарорига илованинг 6-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.08.2018 й., 09/18/605/1607-сон; 01.04.2019 й., 09/19/269/2861-сон; 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон; 15.05.2020 й., 09/20/283/0587-сон, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон, 28.12.2020 й., 09/20/810/1673-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2021 й., 09/21/531/0809-сон; 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон; 08.10.2024 й., 09/24/630/0793-сон; 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон; 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)