09.08.2021 йилдаги 504-сон
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 августдаги «Маҳаллаларда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорлик субъектлари билан аҳоли ўртасида кооперацияни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5214-сон қарорига мувофиқ «маҳаллабай» ишлаш асосида «оғир» маҳаллаларда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш бўйича «Андижон тажрибаси»ни республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам татбиқ этиш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан давлат улушига эга бўлган тижорат банкларига алоҳида тасдиқланадиган тақсимотга асосан 100 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар ажратилгани маълумот учун қабул қилинсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 июндаги «Янги Андижон» шаҳарчасини барпо этиш ва Андижон вилоятида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5154-сон қарорига мувофиқ Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан «етакчи» тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлашга 40 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар «Ўзсаноатқурилишбанк» ва «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банклари орқали ҳамда иссиқхона массивларини барпо этиш ва аҳоли хонадонларида иссиқхоналар ташкил этишни молиялаштиришга 40 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар «Агробанк» акциядорлик тижорат банки орқали ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
«Ўзсаноатқурилишбанк» ва «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банклари томонидан ушбу банднинг 1-хатбошисида назарда тутилган маблағларни тижорат банкларига қайта молиялаштиришга рухсат берилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.