21.06.2021 йилдаги ПҚ-5154-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Янги Андижон» шаҳарчасини барпо этиш ва Андижон вилоятида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилоятида «Янги Андижон» шаҳарчасини барпо этиш, тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш орқали аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш ҳамда ижтимоий соҳани, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш ва таъмирлаш ишларини молиявий ресурслар билан таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Андижон вилоятида ижтимоий-иқтисодий ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан қуйидаги маблағлар ажратилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Янги Андижон» шаҳарчасини барпо этиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига марказлашган инвестицияларни ошириш ҳисобига қайтариб бермаслик шарти билан — 100 миллион АҚШ доллари эквивалентида, шундан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар — ижтимоий соҳа объектларини қуришга, шу жумладан Андижон тиббиёт институти объектлари учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар — йўл ўтказгичини ва йўл инфратузилма объектларини барпо этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар — коммуникация тармоқлари, муҳандислик инфратузилмасини яратишга, лойиҳалаштириш ишларига, қурилиш ишларини назорат қилиш, бошқариш ва бошқа харажатларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Андижон вилоятида кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш учун — 80 миллион АҚШ доллари эквивалентида тижорат банкларига, шундан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга 7 фоиз ставкасида — тенг улушда «Ўзсаноатқурилишбанк» ва «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банклари орқали 200 та маҳаллада кооперация асосида кичик бизнесни ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида бириктирилган «етакчи» тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга 11 фоиз ставкасида — «Агробанк» акциядорлик тижорат банки орқали иссиқхона массивларини барпо этиш ва аҳоли хонадонларида иссиқхоналар ташкил этишни молиялаштиришга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадлари, шу жумладан банк кредитлари бўйича кафилликлар бериш учун «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамияти ресурс базасини ошириш ҳамда Хонобод шаҳрида ижтимоий-иқтисодий ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини барпо этиш тадбирларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтариб бермаслик шарти билан — 20 миллион АҚШ доллари эквивалентида.
(1-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилоятининг муҳим ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилма объектларида амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш ишларининг манзилли дастурини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Янги Андижон» шаҳарчасини барпо этиш чора-тадбирларига оид тегишли қарор лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарорнинг 1-банди «а» кичик банди билан ажратилаётган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун Андижон вилояти ҳокимлиги масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарорда назарда тутилган маблағлар тақсимотига, зарур ҳолларда, Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб палатаси (Б.Т. Турабов) Бош прокуратура (А.Ю. Мавлонов) билан биргаликда мазкур қарорга мувофиқ ажратилаётган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, тўловлар асосланганлиги ва лойиҳа харажатлари мақбуллаштирилганлиги устидан тизимли назорат ўрнатсин ҳамда ҳар ой якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига белгиланган тартибда киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 21 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-5154-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.06.2021 й., 07/21/5154/0586-сон; 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)