05.08.2021 йилдаги ПҚ-5212-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чавандозлар мактаблари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги «Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6260-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, мамлакатимизда от спорти турларини янада ривожлантириш, янги авлод чавандозларини тайёрлаш ва тарбиялаш, ёшлар ўртасида от спортини фаол тарғиб қилиш ва оммалаштириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида от спорти турларига ихтисослаштирилган спорт мактаблари (Чавандозлар мактаблари) ва уларнинг туман (шаҳар) секциялари ташкил қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чавандозлар мактаблари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги «Йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш ҳамда замонавий бешкураш ва поло спорт турини оммалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5024-сон қарорига мувофиқ от спортига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари негизида ташкил қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чавандозлар мактаблари Миллий гвардия тизимига киради ҳамда ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бюджетидан молиялаштириладиган спорт мактаблари тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширадиган мактабдан ташқари спорт-таълим муассасаси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чавандозлар мактабларининг фаолияти от спорти (учкураш, тўсиқлардан сакраш ва от йўрттириш), замонавий бешкураш, поло ҳамда улоқ-кўпкарига ихтисослаштирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чавандозлар мактабларига илмий-методик ва ташкилий кўмаклашиш (ўқув қўлланмалар, дарсликлар, китоблар ва бошқа илмий-методик адабиётлар билан таъминлаш, ўқув дарслари ва ҳажмларини белгилаш, мактаблар учун зотли отларни танлаш) Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда тегишинча Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерацияси ва Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерацияси томонидан амалга оширилади;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чавандозлар мактаблари ўз фаолиятини 2022 йил 1 мартдан бошлайди, шунингдек, давлат буюртмасига асосан улар томонидан разрядли ва унвонли спортчилар тайёрлаш тизими жорий этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чавандозлар мактабларининг туман (шаҳар) секциялари мазкур қарорнинг 8-бандида кўрсатилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил қилинади. Бунда, битта туман (шаҳар)да бир нечта секцияларни ташкил қилишга рухсат берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чавандозлар мактаблари фаолиятини (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, коммунал хизматлар, спорт отларига озуқа ва дори-дармонлар сотиб олиш ҳамда бошқа харажатлар) молиялаштириш манбалари этиб республика ва маҳаллий бюджет маблағлари, шунингдек, ўз фаолияти ихтисослиги бўйича пуллик хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий гвардия (Р. Джураев) икки ҳафта муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда янгидан ташкил қилинаётган Чавандозлар мактабларининг аниқ жойлашган жойини белгиласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерацияси ҳамда Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерацияси билан биргаликда Чавандозлар мактаблари ва уларнинг туман (шаҳар) секциялари фаолиятига оид минимал талаблар ва жиҳозлаш меъёрларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига етказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар Чавандозлар мактабларининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўсмирлар ва ёшларни от спорти, замонавий бешкураш, поло ва улоқ-кўпкари билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция), спорт захираси ва юқори маҳоратли спортчилар тайёрлаш бўйича ўқув-машқ жараёнини ташкил этиш, шунингдек, ушбу спорт турлари бўйича спорт тайёргарлиги мутахассислари ўртасида касбий тажрибани алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро спорт майдонида мамлакат шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир бўлган Ўзбекистон терма жамоалари учун ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишнинг энг янги усулларини қўллаган ҳолда спорт захираси ва юқори маҳоратли спортчилар тайёрлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тажриба алмашиш, спорт мусобақаларини ташкил этиш, илмий-методик таъминлаш масалалари бўйича Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерацияси ва Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерацияси билан ҳамкорликни ривожлантириш;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йилқичиликда наслчилик ишларини такомиллаштириш йўли билан қорабайир ва бошқа наслдор зотли отлар бош сонини кўпайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Чавандозлар мактабларининг намунавий тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чавандозлар мактабларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишилган ҳолда Миллий гвардия қўмондони томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар жисмоний тарбия маълумотига эга бўлмаган, жисмоний тарбия ва спорт мутахассисликлари бўйича коллежларда ёки олий таълим муассасаларида ўқиётган шахсларга тренер-йўриқчи сифатида тренерлик фаолияти билан шуғулланишга берилган рухсатнома асосида Чавандозлар мактаблари ва уларнинг туман (шаҳар) секцияларида тренер ёки тренер-ўқитувчи лавозимларида ишлашга рухсат берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 1 январдан бошлаб Чавандозлар мактабларининг уста-чавандози, от парваришловчиси, тақачиси, отхона бошлиғи (бригадир), зоотехниги, ветеринар-шифокори, фельдшер-ветеринарлари меҳнатини рағбатлантиришга Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 сентябрдаги «Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 211-сон қарорида белгиланган шароитлар татбиқ этилади. Бунда, уста-чавандоз, от парваришловчи, тақачи, отхона бошлиғи (бригадир) — тренерга, ветеринар-шифокор — шифокорга, фельдшер-ветеринар, зоотехник — ҳамширага тенглаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 1 мартдан бошлаб Чавандозлар мактаблари фаолияти самарадорлиги бўйича рейтинг тизими жорий қилинади ҳамда унинг натижаларига қараб раҳбарият, йўриқчи-услубчилар, тренерлар ва бошқа ходимлар маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан ҳар йили базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, рейтинг кўрсаткичларини шакллантиришда Чавандозлар мактаблари фаолиятига давлат буюртмасига асосан тайёрланган разрядли ва унвонли спортчилар, республика ва халқаро мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари ҳамда от спорти бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабига қабул қилинган ўқувчилар сони ҳам инобатга олинади.
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Чавандозлар мактаблари тузилмасида юридик шахс мақомига эга бўлмаган, ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Иппотерапия марказлари ташкил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Иноятов):
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий гвардия, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда неврологик, руҳий ва бошқа касалликларни даволаш, жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болаларни (шу жумладан, ихтисослаштирилган таълим муассасаларида таълим олаётган болаларни) иппотерапия услуби ёрдамида тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш бўйича тизимли чора-тадбирларни қабул қилсин;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий гвардия, Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси билан биргаликда бир ой муддатда Иппотерапия марказлари томонидан аҳолига хизмат кўрсатиш тартибини тасдиқласин. Бунда, Иппотерапия марказларида «Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг фарзандларига бепул хизмат кўрсатиш назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Андижон, Бухоро, Наманган, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида Чавандозлар мактабларини реконструкция қилиш, қайта таъмирлаш ва жиҳозлаш, Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида Чавандозлар мактабларини барпо этиш ва жиҳозлаш бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачи этиб — Миллий гвардия;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош лойиҳачи этиб — «ТошуйжойЛИТИ» АЖ белгилансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош пудратчи ташкилот белгиланган тартибда танлов (тендер) савдолари орқали аниқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Чавандозлар мактаблари, шу жумладан қуйидагилардан иборат бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув машғулотлари ва мусобақаларни ўтказиш учун очиқ ва ёпиқ турдаги манеж (шу жумладан, жанговар манеж), отхона, озуқа базасини шакллантириш учун ер майдони, сув сақланадиган бочка, омборхона, беда сақланадиган жой, отларни қадамлаш учун жой (шагалка);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
томошабинлар учун трибуна, тренерлар, тиббиёт ходимлари, кийим алмаштириш хоналари, тренажёр зали, спорт анжомлари, жиҳозлари, кийимлари ва экипировкасини сақлаш учун хона.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий гвардия, Туризм ва спорт вазирлиги билан биргаликда уч ҳафта муддатда мазкур банд талабларидан келиб чиқиб Чавандозлар мактабларини ташкил қилиш учун белгиланган тартибда ер майдонларини ажратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудлардаги ипподромларни Чавандозлар мактабларига мусобақа ва турнирларни ташкил қилиш, шунингдек, уларда ўқув машғулотларини ўтказиш учун бириктириш ва зарур шароитлар яратиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Д. Кучкаров) Миллий гвардия (Р. Джураев), Туризм ва спорт вазирлиги (А. Абдухакимов) билан биргаликда 2022 йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантиришда ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Чавандозлар мактабларини реконструкция қилиш, қайта таъмирлаш ва барпо этиш учун марказлашган капитал қўйилмалар лимитлари ажратилишини таъминласин. Бунда, Чавандозлар мактаблари 2022 йил 1 мартга қадар тўлиқ фойдаланишга топширилиши инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров) Чавандозлар мактабларини инновацион технологияларга асосланган, қиммат бўлмаган, энергия тежовчи ва тез барпо этиладиган енгил конструкция ва материаллардан қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини комплекс экспертизадан ўтказишни таъминласин ва қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши устидан доимий давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилаб қўйилсинки, Чавандозлар мактабларининг туман (шаҳар) секцияларини ташкил қилиш қуйидаги шартлар ва механизмларни ўз ичига олган ҳолда амалга оширилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий шерикка (инвесторга) маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари томонидан белгиланган тартибда бепул фойдаланиш учун тегишли бино ва иншоотлар тақдим этилади;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 февралдаги ПФ-28-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2024 й., 06/24/28/0099-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий шерикка (инвесторга) қонунчиликда белгиланган тартибда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари мулк ҳуқуқи ёки узоқ муддатли ижара асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилинади. Бунда, секцияларни муҳандислик коммуникацияларига, жумладан электр, газ ва сув таъминоти тармоқларига олиб бориш ва улаш туман (шаҳар)лар бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан таъминланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий шерик (инвестор), Миллий гвардиянинг ҳудудий бошқармаси ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари ўртасида тузилган битимга асосан қамров ва отлар сонидан келиб чиққан ҳолда хусусий шерик (инвестор)нинг маблағлари ҳисобидан секция ташкил қилинади;
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 февралдаги ПФ-28-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.02.2024 й., 06/24/28/0099-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
секция камида 10 йил соҳа бўйича фаолиятини юритади. Бунда, ушбу муддат якуни бўйича секциянинг амалдаги фаолият йўналишини бошқа соҳага ихтисослаштиришга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги «Йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш ҳамда замонавий бешкураш ва поло спорт турини оммалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5024-сон қарорига мувофиқ ташкил қилинаётган от спортини ривожлантириш, наслли ва зотдор отларни кўпайтириш, шунингдек, маҳаллий ва хорижий туристларнинг дам олишини ташкил қилиш учун зарур инфратузилма объектларидан иборат кўп тармоқли спорт мажмуаларининг мазкур бандда кўрсатилган давлат-хусусий шериклик шартлари асосида 2022 йил 1 мартга қадар барпо этилиши ва фойдаланишга топширилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий гвардиянинг ҳудудий бошқармалари билан биргаликда бир ой муддатда Чавандозлар мактаблари ва уларнинг туман (шаҳар) секциялари фаолиятини ташкил қилиш бўйича режани тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 1 февралга қадар маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан Чавандозлар мактабларини қорабайир ва бошқа наслдор зотли отлар билан таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Чавандозлар мактабларининг туман (шаҳар) секцияларини ташкил этиш мақсадида хусусий шериклар (инвесторлар)нинг рўйхатини шакллантирсин ва уларга бепул фойдаланиш учун тегишли бино ва иншоотларни тақдим этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чавандозлар мактаблари фаолиятига тажрибали тренер ва бошқа мутахассисларни жалб қилиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерацияси ва Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерациясининг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, уларни мутахассислар (услубчилар, менежерлар ва бошқалар) билан тўлдиришни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерацияси ва Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерациясининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари билан ҳар чоракда учрашиб, жойларда от спортини янада ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича чора-тадбирларни белгиласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий гвардия, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерацияси ва Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерацияси билан биргаликда Чавандозлар мактабларида хорижий мутахассис фаолият кўрсатишини таъминласин.
(10-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йилдан бошлаб ҳар йили Чавандозлар мактаблари ва уларнинг туман (шаҳар) секцияларининг ўқувчи-спортчиларини ва тренерларини рағбатлантириш мақсадида от спорти, замонавий бешкураш, поло ва улоқ-кўпкари бўйича «Энг яхши чавандоз», «Энг яхши тренер» танловлари ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Энг яхши чавандоз», «Энг яхши тренер» танловлари ғолиблари ва совриндорлари маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 30 бараваригача миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Миллий гвардия, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерацияси ҳамда Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерацияси билан биргаликда «Энг яхши чавандоз», «Энг яхши тренер» танловларини ҳар йили юқори савияда ташкил этсин, туристларни жалб қилсин ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритсин.
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. 2021 йилдан бошлаб ҳар йили сентябрь ойида Қашқадарё вилоятида йилқичилик йўналишидаги наслчилик хўжаликларидаги селекция ишлари натижаларини баҳолаш, шунингдек, Чавандозлар мактабларининг моддий-техника базасини янада яхшилаш мақсадида наслдор ва спорт отларини танлаш бўйича «Ўзбекистон отлари» номли кўргазма ташкил қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (З. Мирзаев) Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий гвардия, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерацияси ҳамда Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерацияси билан биргаликда «Ўзбекистон отлари» номли кўргазмани юқори савияда ташкил қилиш, маҳаллий ва хорижий туристлар оқимини кўпайтириш чораларини кўрсин.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Чавандозлар мактаблари ва уларнинг туман (шаҳар) секциялари эҳтиёжлари учун олиб келинадиган, республикамизда ишлаб чиқарилмайдиган инвентарлар, спорт отлари, наслли маҳсулотлар (материаллар), озуқалар, ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчалар, витаминлар, ускуналар ва материаллар белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатга мувофиқ божхона божидан озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги «Йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш ҳамда замонавий бешкураш ва поло спорт турини оммалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5024-сон қарори 14-банди «е» кичик бандининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган қоида Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерацияси ва Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерациясига татбиқ этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Миллий гвардия (Р. Джураев) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж. Ходжаев) ва Тошкент вилояти ҳокимлиги (Д. Хидоятов) билан биргаликда икки ой муддатда Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани ҳудудида жойлашган Миллий гвардия 65921 ҳарбий қисмининг ёрдамчи хўжалигига тегишли ер майдони ҳудудидан миллий от спорти мусобақалари ва ўйинларини ўтказиш, ёшларни миллий от спортига ўргатиш мақсадида халқаро стандартларга мос келадиган (220х80 м) ер майдони белгиланган тартибда ажратилишини таъминласин, зарур ҳолларда, мазкур вазифани амалга ошириш учун тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Чавандозлар мактаблари фаолиятини ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар бўйича «Йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари «Йўл харитаси»да белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсан масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Молия вазирлиги (Т. Ишметов) Чавандозлар мактаблари фаолиятини молиялаштириш, улар учун ноёб зотли спорт отларини харид қилиш билан боғлиқ харажатларни 2022 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги «Йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш ҳамда замонавий бешкураш ва поло спорт турини оммалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5024-сон қарорига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Миллий гвардия қўмондони Р.М. Джураев, ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари Ш.Ш. Махмудов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси К.К. Куранбаев ва Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан ҳар йили 1 январгача Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериб борилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 5 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-5212-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 августдаги ПҚ-5212-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чавандозлар мактабларининг намунавий тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Директор

Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари

Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари

Директорнинг инвестиция ва инновация бўйича ўринбосари

Ходимлар бўйича инспектор

От спорти турлари бўйича йўриқчи-услубчилар гуруҳи

(Учкураш, тўсиқлардан сакраш, от йўрттириш, замонавий бешкураш, поло, улоқ-кўпкари бўйича йўриқчи-услубчилар)

Отхона бошлиғи (бригадир)

От парваришловчи***

Пуллик хизмат кўрсатиш ва туризм гуруҳи

Бухгалтерия

Омборхона мудири

(омборчи)

Иппотерапия маркази

Юрисконсульт

Бино бошқарувчиси

Тиббиёт гуруҳи

Зоотехник

Тренерлар

Ҳайдовчилар гуруҳи

(Тракторчи-машинист, ҳайдовчи)

Тиббий-ветеринария гуруҳи

Спорт менежери

Селекционер

Тақачи

Спортчи*

Уста-чавандоз**

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Терма жамоанинг асосий таркибига кирган спортчи(лар) ушбу лавозимга қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Мавжуд отлар сонидан келиб чиқиб аниқланади. Бунда, 1 нафар уста-чавандозга 10 та от тўғри келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*** Мавжуд отлар сонидан келиб чиқиб аниқланади. Бунда, 1 нафар от парваришловчига 5 та от тўғри келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдамчи ходимлари сони белгиланган меъёрларга мувофиқ аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 августдаги ПҚ-5212-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чавандозлар мактаблари фаолиятини ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Йўл харитаси»
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Муддат

Молиялаштириш манбалари

Ижро учун масъуллар

1.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида от спорти турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари (Чавандозлар мактаблари) ва уларнинг туман (шаҳар) секциялари фаолиятини ташкил этиш.

1. Чавандозлар мактаблари уставини тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш.

2. Аҳолига пуллик (шу жумладан, бепул ёки имтиёзли шартларда) хизмат кўрсатиш тартибини белгиловчи ҳужжатни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Чавандозлар мактаблари фаолиятининг самарадорлигини аниқлаш бўйича рейтинг тизимини ишлаб чиқиш:

Чавандозлар мактаблари томонидан давлат буюртмасига асосан тайёрланган разрядли ва унвонли спортчилар сони;

республика ва халқаро мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар сони;

олимпия захиралари коллежлари ва от спорти бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабига қабул қилинган ўқувчилар сони.

2021 йил декабрь

-

Миллий гвардия, Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерацияси, Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерацияси

2.

Чавандозлар мактаблари фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида доимий ҳамкорлик қилувчи давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ишлаш бўйича ҳуқуқий асосларни ишлаб чиқиш.

1. Чавандозлар мактаблари ва от спорти турлари бўйича фаолият кўрсатувчи федерациялар ўртасида ҳамкорлик битимларини тузиш ва амалга ошириш.

2. Туризм ва спорт вазирлиги билан ҳамкорлик битимини тузиш.

3. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорлик битимини тузиш.

2021 йил сентябрь

-

Миллий гвардия, Туризм ва спорт вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерацияси, Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерацияси

3.

Чавандозлар мактаблари имкониятларидан туризмни ривожлантириш йўналишида унумли фойдаланиш.

1. Чавандозлар мактаблари очилиши маросимини тантанали тарзда ўтказиш.

2022 йил март

-

Миллий гвардия, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерацияси, Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерацияси

2. Чавандозлар мактабларини туристлар ташриф буюрадиган масканга айлантириш.

2022 йил мартдан бошлаб

3. Сайёҳлик йўналиши бўйича от спорти турлари бўйича мусобақаларни ўтказиш, туристлар кўп ташриф буюрадиган ҳудудларда махсус клублар очиш.

4. Чавандозлар мактабларининг отларини паспортлаштириш ва электрон маълумотлар базасини юритиш.

4.

Чавандозлар мактабларида жаҳон стандартларига жавоб берадиган от спорти базаларини ташкил этиш.

1. Чавандозлар мактабларининг намунавий лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича «ТошуйжойЛИТИ» АЖга мурожаат қилиш.

2021 йил 10 август

-

Миллий гвардия

2. Чавандозлар мактабларининг намунавий лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2021 йил август

Инвестиция дастури доирасида ажратилган (ажратиладиган) маблағлар

«ТошуйжойЛИТИ» АЖ, Миллий гвардия, Туризм ва спорт вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

3. Чавандозлар мактабларида қурилиш, реконструкция қилиш ва қайта таъмирлаш ишларини амалга ошириш мақсадида бош пудратчи ташкилотини аниқлаш учун белгиланган тартибда танлов (тендер) савдолари ташкиллаштириш.

2021 йил сентябрь

-

Миллий гвардия

4. Чавандозлар мактабларини замонавий спорт анжомлари, жиҳозлари, кийимлари ва экипировкаси билан таъминлаш.

2022 йил февраль

Бюджет маблағлари

Миллий гвардия, Молия вазирлиги

5.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда улоқ-кўпкари ва бошқа миллий от спорти ўйинларини ўтказиш учун мўлжалланган алоҳида ер майдонларини белгиланган тартибда ажратиш.

1. Ҳудудларда улоқ-кўпкари ва бошқа миллий от спорти ўйинларини ўтказиш учун алоҳида ер майдонларини ажратиш.

2. Ажратилган майдонларда Мустақиллик куни, Наврўз ва бошқа умумхалқ байрамларида улоқ-кўпкари ва миллий от спорти ўйинларини ўтказиш.

2021 йил сентябрь

Инвесторлар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерацияси

6.

Чавандозлар мактаблари учун тренер, йўриқчи-услубчи ва бошқа мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда, шу жумладан хорижий мамлакатларда уларнинг малакасини ошириш.

1. Тренер, йўриқчи-услубчи ва бошқа мутахассисларни шартнома асосида қисқа муддатли ўқув курсларда қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш.

Режа асосида

Республика бюджети маблағлари, ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари

Миллий гвардия, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерацияси, Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Германия, АҚШ, Россия ва ?ошқа давлатларда Чавандозлар мактаблари тренер, йўриқчи-услубчи ва бошқа мутахассисларининг малакасини ошириш.

2021 йил октябрдан бошлаб

7.

Чавандозлар мактаблари учун давлат ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган спорт жиҳозлари, анжомлари, кийимлари ва ускуналарини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.

1. Чавандозлар мактаблари учун спорт жиҳозлари, анжомлари, кийимлари ва ускуналари ишлаб чиқариш бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш.

2021 йил сентябрь

Тижорат банклари кредитлари, инвесторлар маблағлари

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «Ўзавтосаноат» АЖ, «Ўзчармсаноат» уюшмаси, «Ҳунарманд» уюшмаси, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерацияси, Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерацияси

2. Хорижий тажриба асосида тадбиркорлар, шу жумладан хорижий инвесторларни жалб этиш орқали Чавандозлар мактаблари учун зарур спорт жиҳозлари, анжомлари, кийимлари ва ускуналарини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш.

2021 йил 1 ноябрдан бошлаб

8.

Аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида Чавандозлар мактаблари фаолиятини тарғиб қилиш ва оммалаштириш.

1. Аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида Чавандозлар мактаблари фаолиятини 2021-2022 йилларда тарғиб қилиш ва оммалаштириш бўйича медиа-режа лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда:

Тасдиқлаш — 2021 йил сентябрь

Ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари

Миллий гвардия, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий телерадиокомпания, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерацияси, Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерацияси

алоҳида кўрсатувлар намойиш этиш, реклама кампанияларини ўтказиш ва ижтимоий роликларни намойиш этиш;

телекўрсатувлар тайёрлаш, радио эшиттиришлар ташкил этиш;

ташкиллаштириладиган тадбирлар (семинар-тренинг, мастер-класс)ни, халқаро ва республика миқёсдаги мусобақаларни оммавий ахборот воситалари ва Интернет орқали мунтазам ва кенг ёритиш;

спортчилар, тажрибали тренерлар ва уларнинг ота-оналари тўғрисида телекўрсатувлар тайёрлаш.

Амалга ошириш — режага асосан

2. Чавандозлар мактабларини ўқув қўлланма, дарслик, китоб ва бошқа илмий-методик адабиётлар билан таъминлаш.

2022 йил февраль

3. Чавандозлар мактабларининг ягона веб-сайтини ишлаб чиқиш.

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 августдаги ПҚ-5212-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги «Йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш ҳамда замонавий бешкураш ва поло спорт турини оммалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5024-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 6-банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қарорнинг иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2021 й., 07/21/5212/0763-сон, 16.12.2021 й., 06/21/34/1164-сон; 10.06.2022 й., 06/22/150/0516-сон; 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон; 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон; 06.02.2024 й., 06/24/28/0099-сон)