11.03.2021 йилдаги ПҚ-5024-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш ҳамда замонавий бешкураш ва поло спорт турини оммалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда йилқичилик, наслчилик ва от спортини ривожлантириш, маҳаллий зотдор отларни кўпайтириш, замонавий бешкураш ва поло спорт турини оммалаштириш, соҳага тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, шунингдек, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар Ўзбекистонда йилқичилик ва от спортини (кейинги ўринларда — от спорти) ҳамда замонавий бешкураш ва поло спорт турларини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатда от спортини ҳамда замонавий бешкураш ва поло спорт турларини аҳоли ўртасида энг оммавий спорт турларидан бирига айлантириш, иқтидорли ёшларни танлаш, саралаб олиш (селекция) ва уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
от спорти ҳамда замонавий бешкураш ва поло спорт турлари бўйича профессионал тренерлар, ҳакамларни тайёрлаш, ўқув-услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш, от спортининг илмий-методологик базасини янада кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
от спорти ҳамда замонавий бешкураш ва поло спорт турлари билан шуғулланиш учун зарур моддий-техник база ва инфратузилмани шакллантириш, шу жумладан от спорти клублари фаолиятини ривожлантириш, терма жамоалар учун ўқув-машқ жараёнини самарали ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жисмоний тайёргарлик машғулотларига босқичма-босқич от спорти ҳамда замонавий бешкураш ва поло спорт турларини киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
от спорти ҳамда замонавий бешкураш ва поло спорт турларини ривожланган мамлакатлар билан рақобат қила оладиган даражага етказиш, халқаро талаб ва стандартлар асосида мутахассисларни тайёрлаш, йирик халқаро мусобақалар, жумладан ўсмирлар, ёшлар ва хотин-қизлар жамоалари ўртасида жаҳон ва қитъа биринчиликларини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
от спорти ҳамда замонавий бешкураш ва поло спорт турларини аҳоли ўртасида, шу жумладан оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бош вазирнинг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерацияси ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда 2021 йил 1 июнга қадар мазкур қарорда белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқиб, соҳада катта тажрибага эга бўлган маҳаллий ва хорижий мутахассислар ҳамда ташкилотларни жалб этган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистонда йилқичилик, от спорти, замонавий бешкураш ва поло спорт турини 2025 йилгача ривожлантириш давлат дастурини мақсадли кўрсаткичлар (индикаторлар) ҳамда уни амалга оширишга доир йиллар бўйича «Йўл харитаси» билан биргаликда тасдиқлашни назарда тутувчи қарори лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида от спортини ривожлантириш, наслли ва зотдор отларни кўпайтириш, шунингдек, маҳаллий ва хорижий туристларнинг дам олишини ташкил қилиш учун зарур инфратузилма объектларидан (ипподром, стадион, сузиш ҳавзаси, меҳмонхона, даволаш-соғломлаштириш мажмуаси, кафе, ветеринария дорихонаси, ўқув маркази, спорт ва зотдор отлар учун ветеринария клиникаси) иборат кўп тармоқли спорт мажмуаларини давлат-хусусий шериклик асосида барпо этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилоятини республикада от спортини ривожлантириш бўйича етакчи ҳудуд сифатида белгилаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соф зотдор отларни урчитиш ва кўпайтириш, ёш отлар ривожланиши ва ўсишини, яйлов ва ем-озуқа базасини мустаҳкамлаш, йилқичилик фермаларида қимиз ишлаб чиқаришни, интенсив от бўрдоқичилигини ташкил этиш ва отлардан олинган маҳсулотлар турларини кенгайтириш учун белгиланган тартибда ер майдонлари ажратиш;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 октябрдаги ПФ-6320-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
от спортига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар ҳамда республика олий спорт маҳорати мактабларида ноёб зотдор спорт отларини кўпайтириш учун Давлат бюджетидан уч йил давомида 5 миллиард сўмгача маблағ ажратиш ва устувор равишда республика от заводларида кўпайтирилган ноёб зотдор спорт отлари ҳисобидан таъминлашни йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир олимпия захиралари коллежида 2021 — 2025 йиллар давомида от спорти бўлимларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагиларни назарда тутувчи от спорти бўйича спорт мусобақаларини ўтказишнинг уч босқичли тизими жорий этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи босқичда — от спорт клублари, от спорти мактаблари, секциялар жамоалари ўртасидаги мусобақалар (туман/шаҳар босқичи);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи босқичда — туман (шаҳар) спорт мусобақаларида ғолиб чиққанлар, жамоалар ўртасидаги мусобақалар (вилоят босқичи);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи босқичда — ҳудудларда ташкил этилган спорт мусобақаларида ғолиб чиққанлар, жамоалар ўртасидаги мусобақалар (республика чемпионати, биринчилиги, кубоги) (республика босқичи).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 августдаги ПҚ-5212-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотганҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2021 й., 07/21/5212/0763-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига қуйидаги вазифаларни ҳал этиш юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий йилқичилик ва от спорти федерацияларининг молиявий ва моддий-техник базасини мустаҳкамлашга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳудудларнинг раҳбар кадрлари орасидан номзодларни ҳудудий от спорти ва йилқичилик федерациялари раиси лавозимига тавсия этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳудудда от спортининг ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминлаш, давлат-хусусий шериклик асосида камида битта от спорти клубини ташкил этиш, от спорти машғулотларини ўтказиш учун от спортига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби базасида ипподром, шунингдек, тегишли ҳудудий от спорти ва йилқичилик федерацияларини жойлаштириш учун бинолар ажратиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 августдаги ПҚ-5212-сонли Фармонига асосан чиқарилган Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2021 й., 07/21/5212/0763-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2019 йил 18 февралдаги ПҚ-4194-сон қарорига мувофиқ ташкил этилиши белгиланган Қорабайир зотли отларни етиштириш ва кўпайтириш бўйича инновацион селекция-генетика маркази негизида Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси ҳузурида «Oʻzbegim Otlari» МЧЖ билан ҳамкорликда давлат-хусусий шериклик асосида, юридик шахс мақомига эга бўлган, Наслли, спорт ва тозақонли отларни етиштириш ва кўпайтириш бўйича инновацион селекция-генетика марказини (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси ҳамда «Oʻzbegim Otlari» МЧЖ билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда Марказ фаолиятини ташкил этиш ва унинг уставини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олти ой муддатда Марказнинг бино ва иншоотларини қуриб битказиш ҳамда 2022 йил 1 январдан тўлақонли фаолиятини бошлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Марказ фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Белгилансинки, 2021 йил 1 апрелдан бошлаб от спортини ривожлантиришда катта аҳамият касб этадиган «зоотехник», «ветеринар-шифокор», «фельдшер-ветеринар», «уста-чавондоз», «от парваришловчи», «тақачи» мутахассисликлари учун шифокор, ҳамшира, тренер ва спортчиларга тенглаштирилган даражада ойлик маошлар тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Инновацион ривожланиш вазирлиги 2021 йилдан бошлаб илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ мамлакатимизда зотдор отларни кўпайтириш ва наслчилик технологияларини яратиш билан боғлиқ муаммоларнинг илмий ечимига қаратилган лойиҳалар танловлар асосида молиялаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси, Ўзбекистон поло федерациясининг «Universal Jumping Agro» МЧЖ (кейинги ўринларда — Инвестор) томонидан Тошкент вилояти, Қибрай тумани, «Мевазор» МФЙ ҳудудида замонавий кўп тармоқли спорт комплекси ҳамда маҳаллий ва хорижий туристларнинг дам олишини ташкил қилиш учун ёпиқ сузиш ҳавзаси, меҳмонхона, даволаш-соғломлаштириш муассасалари, савдо-кўнгилочар ва дам олиш инфратузилмалари, автотранспорт воситалари турар жойлари, ипподром, стадион, енгил атлетика билан шуғулланиш учун майдон ва бошқа объектларни (кейинги ўринларда — инвестиция лойиҳаси) 2021-2022 йилларда барпо этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Тошкент вилояти ҳокимлиги Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда ўн кун муддатда Тошкент вилояти, Қибрай тумани, «Мевазор» МФЙ ҳудудида жойлашган ва Инвесторга бириктириб берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан инвестиция лойиҳасини тўлиқ амалга ошириш учун Инвесторга доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида зарур ер майдонлари ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қуйидагилар инвестиция лойиҳасини амалга ошириш натижасида барпо этиладиган замонавий кўп тармоқли спорт мажмуасининг асосий фаолият йўналишлари эканлиги инобатга олинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йилқичиликда наслчилик ишларини такомиллаштириш йўли билан ноёб зотли спорт отларини кўпайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёш авлод чавандозларини тарбиялашга йўналтирилган от спорти мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда миллий от спортининг халқаро довруғини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёш спортчиларни жалб қилган ҳолда, миллий ва халқаро от спорт турларини ривожлантириш, спорт тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек, миллий ва халқаро даражада йилқилар кўргазмаларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йилқичилик соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда таълим муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий бешкураш спортчиларининг маҳорат даражасини ошириш орқали уларнинг халқаро даражаларга кўтарилиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўсмир болалар ва ёшларни замонавий бешкураш ва поло спорт тури билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, уларнинг ҳар томонлама жисмоний камол топишига ва соғлом турмуш тарзига йўналтиришга қаратилган жисмоний тарбия ва соғломлаштириш ишларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий бешкураш бўйича ҳакамларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) инвестиция лойиҳасини амалга оширишда Инвестор қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестор фаолият турини ўн йил давомида сақлаб туриш шарти билан ажратилган ер майдонига камида 10 млн АҚШ доллари, шундан 7 млн АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳисобидан камида 150 ўринли 3 юлдузли меҳмонхона, даволаш-соғломлаштириш муассасалари, спорт ва зотли отлар учун мўлжалланган ветеринария клиникаси, маиший хизмат кўрсатиш, автотранспорт воситалари турар жойлари, савдо-кўнгилочар ва бошқа дам олиш инфратузилма объектларини барпо этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқиладиган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида 2021-2022 йилларда белгиланган инвестиция маблағларини тўлиқ ўзлаштириш ва объектларни фойдаланишга топшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
камида 150 та янги иш ўринларини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Инвестор 2022 — 2025 йиллар мобайнида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси томонидан тақдим этиладиган рўйхатларга мувофиқ:
(14-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
терма жамоалар спортчиларини от спорти ва бешкураш спорт турлари билан бепул шуғулланиши учун етарлича шарт-шароит яратади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар асосида республика ва халқаро даражадаги спорт тадбирларини ижара тўловларисиз ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили 25 нафар ёш спортчи (чавандоз)ларни бепул малакасини ошириши учун шароит яратади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикадаги кўп тармоқли от спорти мажмуаларида хорижий малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда бепул маслаҳатлар, ўқув-семинарлар, давра суҳбатлари ўтказиб борилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) «Universal Jumping Agro», «Oʻzbegim Otlari» ва «Oltin Taqa Qoʻshuv» МЧЖларининг йилқичилик ва от спорти мажмуалари кейинги уч йил давомида республикада наслли отларни кўпайтириш ва от спортини ривожлантириш бўйича ўқув-машғулот базалари функциясини бажаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси аъзоси ҳисобланган нодавлат от заводлари (мажмуалари), клублари, мактаблар (муассасалар) ҳар йили хориждан қуйидаги тақсимотга асосан наслли, спорт ва тозақонли отлар олиб келиш орқали доимий равишда зотдор отлар сонини кўпайтириш чораларини кўради. Бунда мавжуд от боши 50 тагача бўлса — 2 та от, 50 дан 100 тагача бўлса — 3 та от, 100 дан 400 тагача бўлса — 4 та от ва 400 дан кўп бўлса — 5 тага от кўпаяди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) истисно тариқасида, Инвестор томонидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаси ҳамда Марказни ташкил этиш билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари учун тўловлар ундирилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) 2025 йилнинг 1 январига қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси ҳамда унинг аъзолари мол-мулк, ер солиғи ва қишлоқ хўжалиги ерлари учун ер солиғидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ипподромлар, от спорти клублари ва спорт мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун олиб келинадиган, республикамизда ишлаб чиқарилмайдиган инвентарлар, спорт отлари, наслли маҳсулотлар (материаллар), озуқалар, ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчалар, витаминлар, ускуналар ва материаллар белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатга мувофиқ божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона йиғимидан ташқари) озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси билан ҳамкорликда бир ой муддатда 2021 — 2023 йилларда от спорти мактаблари ҳамда клубларини ташкил этиш ва ўзига тегишли бўлганларини такомиллаштириш чораларини кўриш, шунингдек, идоравий мансуб йилқичилик ва спорт базаларини уларда ёшларни от спорти билан шуғулланишга жалб этиш мақсадида барча учун очиқ бўлган секциялар ҳамда тўгаракларни ташкил этган ҳолда модернизация қилиш ишларини бошласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси билан биргаликда бир ой муддатда «Марказий ипподром» АЖда реконструкция ва таъмирлаш ишларини давом эттириш юзасидан аниқ ҳисоб-китобларга асосланган ва молиявий манбаси аниқланган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Тошкент вилояти ҳокимлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар ўз муддатида бажарилиши юзасидан мониторинг юритилишини ҳамда ҳар чорак якуни билан Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зиммасига олинган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдони ажратилиши билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрни Инвестор ҳисобидан тўлиқ қопланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Тошкент вилояти ҳокимлиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонлари қисқариб кетишининг олдини олиш мақсадида инвестиция лойиҳаси учун ажратиладиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонига тенг миқдорда янги ерлар ўзлаштирилишини таъминлаш бўйича зарур чораларни кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Қурилиш вазирлиги мазкур қарор доирасида объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича бажариладиган ишларнинг сифати, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши юзасидан давлат архитектура-қурилиш назоратини амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 11 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-5024-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 августдаги ПҚ-5212-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотганҚонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2021 й., 07/21/5212/0763-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 07/21/5024/0201-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2021 й., 07/21/5212/0763-сон, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон; 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон; 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)