Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг
буйруғи
«Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган, алкоголизм, гиёҳвандлик ва заҳарвандликка йўлиққан шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 14 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2591-2]
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 27 октябрдаги ЎРҚ-644-сон «Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2014 йил 3 майдаги 65-сон «Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган, алкоголизм, гиёҳвандлик ва заҳарвандликка йўлиққан шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2591, 2014 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 23-сон, 275-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 8 июль,
231-сон
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 8 июлдаги 231-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган, алкоголизм, гиёҳвандлик ва заҳарвандликка йўлиққан шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар
1. Буйруқнинг номи ҳамда 1-бандидаги «алкоголизм, гиёҳвандлик ва заҳарвандликка» деган сўзлар «наркологик касалликка (сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик, заҳарвандлик)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Иловада:
а) номи ҳамда муқаддимадаги «алкоголизм, гиёҳвандлик ва заҳарвандликка» деган сўзлар «наркологик касалликка (сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик, заҳарвандлик)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддасига асосан алкоголизмга, гиёҳвандликка ёки заҳарвандликка йўлиққан ёхуд ақли расоликни истисно этмайдиган тарзда руҳий ҳолати бузилган шахслар томонидан жиноят содир этилган тақдирда, агар тиббий хулоса мавжуд бўлса, суд жазо тайинлаш билан бирга уларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини тайинлаши мумкин.».
в) 17-банддаги «алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликдан» деган сўзлар «наркологик касалликдан (сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик, заҳарвандлик)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2021 й., 10/21/2591-2/0679-сон)