07.07.2021 йилдаги 424-сон
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5143-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлимининг (кейинги ўринларда — Бўлим) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва масъулиятини, шунингдек, унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси, Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракатлар дастури доирасидаги вазифалар, ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари доирасидаги вазифаларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Бўлим ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонун ҳужжатлари билан Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони ва «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига мувофиқ қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг сифатли ҳамда ўз вақтида бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти ва Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларининг давлат манфаатларини, иқтисодий самарадорликни таъминлаш ҳамда улардаги масалаларни барча манфаатдор тузилмалар билан боғлаш нуқтаи назаридан пухта экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорларига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши учун жавоб беради.
14. Бўлим ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тўғрисидаги Низомга, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Бўлимнинг иш режалари, Бўлим мудири ва мутахассисларининг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.