Ҳужжат кучини йўқотган 31.05.2005 22.07.1997 йилдаги 366-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 31.05.2005
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УЙ-ЖОЙ ҚУРИЛИШИНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИНГ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 31 майдаги 138-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасининг уй-жой қурилишида ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 24 мартдаги Фармонга мувофиқ ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг бўш пул маблағларини, банклар кредитларини уй-жой қурилишига жалб этиш бўйича иқтисодий ва ташкилий шароитларни яратиш, шунингдек «Ўзуйжойжамғармабанк»нинг ўз кредит ресурсларини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўзуйжойжамғармабанк» Ўзбекистон давлат-акциядорлик уй-жой-жамғарма банки таъсисчиларининг биркитилган улушларга мувофиқ таъсисчилар томонидан қўшимча равишда 250 млн. сўм қўшиш ҳамда республика қимматли қоғозлар бозорида «Ўзуйжойжамғармабанк»нинг 250 млн. сўмлик акцияларини эркин сотиш ҳисобига устав сармояси миқдорини 750 млн. сўмгача кўпайтириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзуйжойжамғармабанк» Ўзбекистон давлат-акциядорлик уй-жой-жамғарма банкининг номи ёзилган уй-жой облигацияларини чиқариш, уларнинг муомалада бўлиши ва уларга хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзуйжойжамғармабанк»га Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банки билан келишилган ҳолда уй-жойлар бозори конъюнктурасини ўзгартиришда «Ўзуйжойжамғармабанк»нинг номи ёзилган уй-жой облигациялари бўйича уй-жойлар сотиб олиш тартибига зарур тузатишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
(2-бандда иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзуйжойжамғармабанк», «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда, аҳоли сони ва таркибидан келиб чиққан ҳолда, архитектура-режалаштириш ва қиймат омилларини ҳисобга олиб, уй-жойга бўлган эҳтиёжни, уй-жойлар турини ва уларни қуриш дислокациясини, шунингдек 1997-1998 йилларда «Ўзуйжойжамғармабанк»нинг номи ёзилган уй-жой облигациялари бўйича уй-жойлар қуриш ҳажмларини аниқласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзуйжойжамғармабанк»нинг вилоят бўлимлари буюртманомаларига биноан номи ёзилган уй-жой облигациялари бўйича уй-жойлар қурилиши учун ер участкалари ажратилишини биринчи навбатда таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, қурилиш майдонларини тайёрлаш, муҳандислик коммуникацияларини бузиш, кўчириш билан боғлиқ харажатлар, шунингдек «Ўзуйжойжамғармабанк» буюртманомаси бўйича қурилаётган уй-жойлар учун мавзелар ичидаги ва магистрал тармоқлар қурилиши ҳокимликлар маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Бунда ушбу тармоқларнинг уй-жойлар фойдаланишга топширилгунгача тайёр қилиниши таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигининг 1997 йилда қуйидагиларни уй-жойлар қийматининг 50 фоизини қоплашни таъминлаш ҳисобига йўналтириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 21 январдаги 40-сон қарори билан тасдиқланган марказлаштирилган капитал маблағлар бўйича бошқа мақсадлар моддасида назарда тутилган 110 млн. сўм миқдоридаги бюджет маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиши давлат маблағлари ҳисобига амалга оширилаётган ва ҳозирги вақтда маблағ билан таъминлашнинг аниқ манбалари билан таъминланмаган тугалланмаган уй-жой қурилиши объектлари қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мулкини хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқаришдан тушган муҳандислик коммуникациялари билан таъминлаш учун ҳокимликлар ихтиёрида қолдириладиган маблағларнинг 50 фоизи.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги 1998 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурини тузишда номи ёзилган уй-жой облигациялари бўйича уй-жойлар қуриш қийматининг 50 фоизини қоплашга йўналтириладиган марказлаштирилган капитал маблағларни назарда тутсинлар.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзуйжойжамғармабанк»га қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган Низомга мувофиқ банк бўлимларининг махсус йиғма счётларида зарур маблағлар тўпланган тақдирда жисмоний ва юридик шахслар билан, улар томонидан номи ёзилган уй-жой облигацияларини сотиб олмасдан, кредит олиш ва уй-жой сотиб олиш юзасидан шартномаларни расмийлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчмас мулк бозорининг вужудга келган конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда Тошкент шаҳрида давлат бюджети маблағлари ҳисобига уй-жойлар қийматининг 50 фоизини қопламасдан, яхшиланган тузилишдаги, шунингдек қулай туманларда жойлашган квартираларни тижорат шартларида сотиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзуйжойжамғармабанк» томонидан Тошкент шаҳрида яхшиланган тузилишдаги квартираларни тижорат шартларида сотиш тартиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўзуйжойжамғармабанк» Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда номи ёзилган уй-жой облигациялари бўйича сотиб олинадиган квартиралар қийматини уй-жойларнинг қавати, тури ва жойлашган ўрнига кўра табақалаштирилган ҳолда аниқлаш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда квартираларнинг сотиш ва смета қиймати ўртасидаги олинадиган фарқнинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
90 фоизгачаси — «Ўзуйжойжамғармабанк» буюртманомаси бўйича қурилаётган уй-жойларнинг муҳандислик коммуникацияларини, уларни ободонлаштиришни маблағ билан таъминлаш учун (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг махсус жамғармаларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10 фоизгачаси — «Ўзуйжойжамғармабанк»нинг ўз кредит ресурсларини кўпайтиришга йўналтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ўзуйжойжамғармабанк» бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки билан биргаликда Уй-жойларни «Ўзуйжойжамғармабанк» муассасалари орқали сотиб олиш тартиби тўғрисида Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда Жисмоний шахсларга «Ўзуйжойжамғармабанк»нинг номи ёзилган уй-жой облигациялари бўйича уй-жойлар сотиб олиш ҳуқуқи юзасидан тавсияномалар бериш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 8 февралдаги 52-сон қарорининг 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки, вазирликлар ва идоралар икки ҳафта муддатда амалдаги норматив ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Марказий банк раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 22 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
366-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 22 июлдаги 366-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзуйжойжамғармабанк» Ўзбекистон давлат-акциядорлик уй-жой-жамғарма банкининг номи ёзилган уй-жой облигацияларини чиқариш, уларнинг муомалада бўлиши ва уларга хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом «Ўзуйжойжамғармабанк» Ўзбекистон давлат-акциядорлик уй-жой-жамғарма банкининг номи ёзилган уй-жой облигацияларини чиқариш, уларга хизмат кўрсатиш, уларнинг муомалада бўлиши, пулини тўлаш ва уларни сотиб олиш тартибини тартибга солади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзуйжойжамғармабанк»нинг уй-жой облигациялари уларнинг эгаларига Тошкент шаҳрида, Ўзбекистон Республикасининг вилоят марказларида ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарларида уй-жойлар сотиб олиш ҳуқуқини берувчи, белгиланган мақсадда фойдаланиладиган, номи ёзилган купонсиз қимматли қоғозлар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги уй-жой облигациялари пулини ушбу Низомда назарда тутилган миқдорларда ва муддатларда тўлашнинг гаранти ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Уй-жой облигациялари номи ёзилган ҳисобланади ва нақд (бланк) ҳамда нақдинасиз (номи ёзилган уй-жой облигацияларига эгалик тўғрисида сертификат берган ҳолда «депо» счётлари бўйича ёзиб қўйиш) шаклларида муомалага чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир уй-жой облигациясининг номинали уй-жойнинг умумий майдони бирликларида белгиланади. Бунда уй-жой облигациясининг номинали уй-жой умумий майдонининг 0,5 кв метридан кам бўлиши мумкин эмас ва облигация муомалада бўладиган бутун муддат мобайнида ўзгаришсиз қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахсга номи ёзилган уй-жой облигациялари номинал қиймат баҳосининг 50 фоизига тенг бўлган қиймат бўйича сотилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда «Ўзуйжойжамғармабанк»нинг уй-жой облигациялари бўйича жисмоний шахслар томонидан сотиб олинадиган уй-жойлар қийматининг 50 фоизи давлат бюджети маблағлари ҳисобидан маблағ билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Уй-жой облигацияларининг муомалада бўлиш муддати «Ўзуйжойжамғармабанк» томонидан белгиланади, лекин у бир йилдан кам бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Уй-жой облигациялари бланкларида Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланган мажбурий реквизитлар бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир уй-жой облигациясининг олд томонида қўшимча равишда қуйидаги реквизитлар бўлиши керак: облигациянинг номинали ва тегишли жорий қиймати, «Ўзуйжойжамғармабанк» ҳудудий бўлимлари ёки марказий аппарати раҳбарининг ёки бош бухгалтерининг гербли муҳр билан тасдиқланган имзолари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг кафолатли мажбурияти, шунингдек номи ёзилган уй-жой облигацияси эгасига оид маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жой облигациясининг орқа томонида уни чиқаришнинг ва муомалада бўлишининг асосий шартлари баён қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзуйжойжамғармабанк»нинг қимматли қоғозлар эмиссияси бўйича муомалага чиқариладиган номи ёзилган уй-жой облигациялари миқдори ерлар ажратиш масалалари улар бўйича ҳал этилган уй-жойлар квартираларининг умумий майдонига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу Низомга мувофиқ уй-жой облигацияларининг қуйидаги эгалари уй-жойлар сотиб олиш ҳуқуқига эга бўладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Тошкент шаҳрида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18 ёшга тўлган ва уч йилдан кам бўлмаган доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахслар — маҳалла қўмиталари ва туман ҳокимликлари тавсияномаларига биноан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтказилган мулкчиликнинг барча шаклларидаги юридик шахслар ўз ходимлари учун — меҳнат жамоалари қарорларига биноан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) вилоятлар марказларида ва вилоятларга бўйсунувчи шаҳарларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18 ёшга тўлган ва уй-жой сотиб олинадиган шаҳарда бир йилдан кам бўлмаган доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахслар — маҳалла қўмиталари ва туман ҳокимликлари тавсияномаларига биноан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой сотиб олинадиган шаҳарда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган мулкчиликнинг барча шаклларидаги юридик шахслар ўз ходимлари учун — меҳнат жамоалари қарорларига биноан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Облигацияларнинг муомалада бўлиш ва уларга хизмат кўрсатиш ҳамда шартнома мажбуриятларини бажариш жараёнида пайдо бўладиган барча низолар, томонларнинг келишувига кўра, суд тартибида ёки бошқа усулда амалдаги қонунчиликка мувофиқ ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. УЙ-ЖОЙ ОБЛИГАЦИЯЛАРИ ЭГАЛАРИНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА УЛАРГА БЕРИЛАДИГАН ИМТИЁЗЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Номи ёзилган уй-жой облигациялари эгалари имтиёзларнинг қуйидаги турларига ҳуқуқлидир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзуйжойжамғармабанк» ва унинг ҳудудий бўлимлари билан тузилган шартномалар бўйича жисмоний шахслар томонидан сотиб олинадиган уй-жойлар қийматининг 50 фоизини давлат бюджети маблағлари ҳисобига қоплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахслар даромадларининг улар томонидан уй-жой облигациялари сотиб олиш ва ссуда қарзларини тўлашга йўналтирилган қисмидан даромад солиғи ундирилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс томонидан фойда (даромад)нинг «Ўзуйжойжамғармабанк» ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари билан тузилган шартномалар бўйича ўз ходимларига уй-жой сотиб олишга фойдаланиладиган қисми фойда (даромад) солиғи тўлашдан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ўзуйжойжамғармабанк» ва унинг ҳудудий бўлимларида уй-жой йиғма ва ссуда счётлари очган уй-жой облигациялари эгалари учун олинган кредитлар бўйича қуйидаги имтиёзли ставкалар амалда бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахслар учун — уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли кредитлар йилига кўпи билан 20 фоизли ставка бўйича берилади, 10 йил мобайнида тўланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар учун — қайта молиялаштиришнинг амалдаги ставкасининг 50 фоизи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахс томонидан уй-жой сотиб олиш ва қуришга олинган кредит муддатидан уч йилгача олдин тўланган тақдирда белгиланган фоиз ставкалари 50 фоизга, муддатидан беш йилгача олдин тўланганда 30 фоизга камайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ҳар бир жисмоний шахс кўрсатиб ўтилган имтиёзларни қўллаган ҳолда фақат бир квартира сотиб олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жой сотиб олинган кундан бошлаб 5 йил мобайнида сотилган ёки бошқа бировга берилган, ижарага берилган тақдирда олинган кредитлар, шунингдек тегишли имтиёзлар ва солиқлар сотилган ёки бировга берилган кунда амалда бўлган ставкалар бўйича тўлиқ миқдорда тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. ОБЛИГАЦИЯЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Ўзуйжойжамғармабанк» уй-жой облигацияларининг муомалада бўлиши амалдаги қонунчилик билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жой облигациялари бошқа жисмоний ва юридик шахсларга қайта сотилмайди ёки берилмайди (меросхўрлик ҳуқуқи бундан мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жой облигациялари гаровга қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Номи ёзилган уй-жой облигацияларини жойлаштириш «Ўзуйжойжамғармабанк» ва унинг бўлимлари томонидан сотишнинг жорий нархлари бўйича комиссион рағбатлантириш шартларида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссион рағбатлантириш миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда «Ўзуйжойжамғармабанк» томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Уй-жой облигацияларининг жорий нархи «Ўзуйжойжамғармабанк» томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда жойларда уй-жойларнинг амалда юзага келадиган смета қийматини ҳисобга олган ҳолда белгиланади ва матбуотда эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Жисмоний шахслар учун уй-жой облигацияларини сотиш ва уларга хизмат кўрсатиш операциялари номи ёзилган облигацияларни расмийлаштириш йўли билан нақд шаклда ва шунингдек эгаларига номи ёзилган гувоҳномалар бериш йўли билан нақдинасиз шаклда амалга оширилиши ҳам мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахслар учун уй-жой облигацияларини сотиш ва уларга хизмат кўрсатиш эгаларига уй-жой облигацияларининг муайян сонини эгаллаганликлари тўғрисида номи ёзилган гувоҳномаларни берган ҳолда нақдинасиз шаклда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номи ёзилган облигациялар йўқолган тақдирда «Ўзуйжойжамғармабанк» ва унинг бўлимлари унинг эгасига дубликатни беришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. УЙ-ЖОЙ ОБЛИГАЦИЯЛАРИ БОЗОРИ ИШТИРОКЧИЛАРИ ЎРТАСИДА ПУЛ ҲИСОБ-КИТОБЛАРИ ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Жисмоний ва юридик шахслар «Ўзуйжойжамғармабанк» ёки унинг бўлимларидан уй-жой облигацияларини қуйидаги йўллар билан сотиб олишади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахслар — нақд шаклда ёки пул ўтказиш йўли билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар — нақдинасиз шаклда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Харидорлар томонидан номи ёзилган уй-жой облигацияларини сотиб олиш счётига тўланадиган маблағлар «Ўзуйжойжамғармабанк» бўлимларида ушбу мақсадларда очилган махсус йиғма счётга қўшилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Жисмоний шахслар уй-жой облигацияларини «Ўзуйжойжамғармабанк» ва унинг бўлимларида нақд ҳисоб-китоб қилиш йўли билан сотиб олишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нақдинасиз ҳисоб-китоб қилинган тақдирда пул маблағлари «Ўзуйжойжамғармабанк» бўлимларидаги махсус йиғма счётларга келиб тушгандан сўнг жисмоний ва юридик шахсларга белгиланган намунадаги тегишли гувоҳнома берилади ҳамда номи облигация эгалари реестрига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. УЙ-ЖОЙ ОБЛИГАЦИЯЛАРИ ПУЛИНИ ТЎЛАШ ВА СОТИБ ОЛИШ ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ҳар бир чиқаришдаги уй-жой облигациялари ушбу чиқаришдаги облигацияларнинг тегишли эмиссия проспектида белгиланган амалда бўлиш муддати мобайнида тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Мазкур Низомга мувофиқ уй-жой сотиб олиш ҳуқуқи бўлган облигация эгалари «Ўзуйжойжамғармабанк» бўлимига уй-жой сотиб олишга шартнома тузиш учун зарур бўлган гувоҳнома ёки номи ёзилган уй-жой облигациялари пакетини тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номи ёзилган уй-жой облигацияларининг зарур пакети миқдори:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахслар учун — сотиб олинадиган уй-жойнинг камида 20 фоиз майдонига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар учун — юридик шахс ўз ходими учун сотиб олишни истаётган уй-жойнинг камида 50 фоизига мувофиқ келиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Уй-жой облигацияларининг талаб этиладиган пакети эгалари «Ўзуйжойжамғармабанк» бўлимлари билан уй-жой сотиб олиш ёки уй-жойнинг хусусияти ва унинг жойлашган туманини кўрсатган ҳолда қуришга шартнома тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Шартномада кўрсатилган уй-жой «Ўзуйжойжамғармабанк» бўлимлари томонидан уй-жой сотиб олишга шартнома тузилган вақтдан кейин олти ой мобайнида ёки уй-жой қуришга шартнома тузиш чоғида томонларнинг ўзаро келишувига кўра белгиланган муддатда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Номи ёзилган уй-жой облигациялари пулини тўлаш учун мўлжалланган хонадонлар жойлашган туманлар тегишли чиқаришдаги эмиссия проспектида белгиланади ва «Ўзуйжойжамғармабанк» томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Уй-жой қийматининг қолган қисмини тўлаш учун жисмоний ёки юридик шахсга «Ўзуйжойжамғармабанк» бўлимида махсус ссуда счёти очилади ҳамда кредит битими расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус уй-жой ссуда счётини очиш ҳамда кредит бериш олинадиган кредитни таваккалчиликларнинг барча турларидан мажбурий суғурталаш шарти билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. «Ўзуйжойжамғармабанк» бўлимлари томонидан облигация эгаларига кредит қуйидаги имтиёзли шартларда берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахсга — уй-жой қийматининг қолган қисмига, унга уй-жой қийматининг 50 фоизи давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланишини ҳисобга олиб — ссуда қарзи сифатидаги кредит 10 йил муддатга йилига кўпи билан 20 фоизли ставка билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахсга — сотиб олинаётган уй-жой қийматининг қолган 50 фоизига — амалдаги қайта молиялашнинг 50 фоизлик ставкаси бўйича бир йилгача муддатда қисқа муддатли кредит.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит кредит суммаси, тўлаш муддатлари ва фоиз ставкалари белгиланган ҳолда шартнома асосида расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит квартира бериш чоғида жисмоний ёки юридик шахс томонидан сотиб олинадиган уй-жойга гаров расмийлаштириш шарти билан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. «Ўзуйжойжамғармабанк» бўлимлари томонидан жисмоний шахсга махсус уй-жой ссудаси очилганлиги ва кредит расмийлаштирилганлиги тўғрисида хабардор этилганда, шунингдек облигация эгасининг аризасига асосан у ишлайдиган корхона ёки ташкилот ссуда қарзини ҳар ойда тўлаб боради. Бунда йиғма счётга ёки кредитни тўлашга йўналтириладиган маблағлар даромад солиғидан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Уй-жой облигациялари эгалари ушбу чиқаришдаги облигацияларнинг амалда бўлиш муддати тамом бўлгандан кейин уларни навбатдаги чиқаришдаги уй-жой облигацияларига алмаштиришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Жисмоний ва юридик шахслар ўз хоҳишларига кўра сотиб олинган уй-жой облигацияларини «Ўзуйжойжамғармабанк» бўлимларига сотиш учун тақдим этишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этилган уй-жой облигациялари қийматини тўлаш «Ўзуйжойжамғармабанк» бўлимлари томонидан уларнинг номинал қиймати бўйича тўлов суммасини беришни икки йил муддатга кечиктирган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. УЙ-ЖОЙ ОБЛИГАЦИЯЛАРИ БОЗОРИ ҚАТНАШЧИЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзуйжойжамғармабанк»нинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. «Ўзуйжойжамғармабанк» ва унинг ҳудудий бўлимлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларга Тошкент шаҳрида, вилоят марказлари ва вилоят бўйсунишидаги шаҳарларда уй-жой қуриш ва сотиб олиш ҳуқуқини берувчи уй-жой облигацияларини муомалага чиқариш, жойлаштириш ва уларга хизмат кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус уй-жой йиғма, ссуда счётлари ва «депо» счётлари бўйича операциялар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уйларнинг турлари ва жойлашган ўрни бўйича облигациялар эгаларининг буюртмаларини ҳисобга олиб уй-жойни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришга буюртмаларни пудратчи ташкилотлар орасида танлов асосида жойлаштириш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. «Ўзуйжойжамғармабанк» ва унинг ҳудудий бўлимлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой облигациялари эмиссияси проспектини ишлаб чиқишга ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилишга, унда ушбу чиқаришдаги облигациялар сони ва бошқа кўрсаткичлари, уй-жойлар қуриладиган туманлар акс эттирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муомалага чиқарилган уй-жой облигациялари реестрини юритиш, шунингдек облигацияларни ҳисобга олиш, сақлаш ва улар ҳаракатини амалга оширишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
очилган махсус уй-жой йиғма ва ссуда счётлари бўйича жисмоний ва юридик шахслар билан ҳисоб-китобларни ўз вақтида қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муомалага чиқарилган номи ёзилган облигацияларни ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш учун депозитарий ташкил этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой сотиб олиш учун жисмоний ва юридик шахсларга имтиёзли шартларда кредитлар беришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус уй-жой йиғма, ссуда счётлари очишга ва олинадиган кредит таваккалчиликларнинг барча турларидан мажбурий суғурта қилиниши шарти билан кредит беришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой облигациялари эгаларининг ҳоҳишига кўра мазкур Низом шартларига мувофиқ улардан облигацияларни сотиб олишга мажбурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Номи ёзилган уй-жой облигациялари эгалари билан «Ўзуйжойжамғармабанк» бўлимлари ўртасида уй-жой сотиб олишга шартнома тузилгандан кейин банк шартнома тузилган пайтдан бошлаб олти ойдан кечикмай ёки томонларнинг ўзаро аҳдлашуви бўйича белгиланган муддатда облигациялар туркуми эгаларига шартномада кўрсатилган уй-жойни уйлар тури жойлашган ўрни бўйича беришга мажбурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли ҳокимликлар квартиралар бериш бўйича мажбуриятлар бажарилиши юзасидан «Ўзуйжойжамғармабанк» бўлимларининг кафили ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тузилган шартнома бўйича белгиланган муддатларда уй-жой берилмаган тақдирда «Ўзуйжойжамғармабанк» облигация эгаларига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун облигациялар туркуми қийматининг 0,5 (ўндан беш қисми) фоизи миқдорида жарима тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жойни контрактда белгиланган муддатларда топшириш бўйича шартлар бажарилмаган тақдирда «Ўзуйжойжамғармабанк» Бош пудратчидан муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун ушбу уй-жой контракт қийматининг 0,1 (ўндан бир қисми) фоизи миқдорида жаримани сўзсиз ундириб олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. «Ўзуйжойжамғармабанк» ҳар йили, 20 октябрдан кечикмай, жисмоний ва юридик шахсларнинг буюртманомалари асосида навбатдаги йилга талаб этиладиган уй-жой ҳажмлари прогнозини тузиши ва кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига киритишга мажбурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу таклифларни кўриб чиқади ва белгиланган тартибда талаб этиладиган суммани, «Ўзуйжойжамғармабанк»нинг номи ёзилган уй-жой облигациялари бўйича уй-жой қурилиши ҳажмининг 50 фоизи доирасида, навбатдаги календарь йилнинг Давлат бюджети лойиҳасига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маблағ билан таъминлаш механизми Молия вазирлиги томонидан «Ўзуйжойжамғармабанк» билан биргаликда тасдиқланадиган тегишли тартибда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жой облигациялари эгаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Номи ёзилган уй-жой облигациялари эгалари уй-жой облигациясининг амал қилиши муддати давомида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой облигацияларини бир йўла ёхуд «Ўзуйжойжамғармабанк» бўлимларида махсус уй-жой йиғма счётларида маблағларни жамлаш йўли билан қисмларга бўлиб сотиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой сотиб олиш тўғрисида шартнома тузиш учун зарур бўлган облигациялар туркуми ҳақини тўлашга тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жойнинг қолган қийматини тўлаш учун мазкур Низомга мувофиқ имтиёзли шартларда кредит олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзуйжойжамғармабанк»дан ўз хусусиятлари ва жойлашган ўрни, шунингдек квартирани бериш муддатларига кўра шартномада кўрсатилганига мувофиқ бўлган уй-жой олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий чиқариш уй-жой облигацияларини навбатдаги чиқариш облигацияларига, облигациялар эмиссияси проспектида белгиланадиган тартибда, алмаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзуйжойжамғармабанк» бўлимларининг уй-жой облигацияларини мазкур Низомда белгиланган тартибда сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотиб олинган номи ёзилган уй-жой облигацияларини «Ўзуйжойжамғармабанк» бўлимларига сотиб олиш учун тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой облигацияларини мерос бўйича бериш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Номи ёзилган уй-жой облигациялари эгалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой облигацияларини сотиб олиш, уларнинг муомалада бўлиши ва қайтарилишининг белгиланган тартибига қатъий риоя қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олинган кредит учун тўлов суммасини махсус уй-жой ссуда счётларига ўз вақтида белгиланган муддатларда тўлашга мажбурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. УЙ-ЖОЙ ОБЛИГАЦИЯЛАРИ БИЛАН ОПЕРАЦИЯЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Уй-жой облигациялари билан нақдина ва нақдинасиз шакллардаги операцияларни ҳисобга олиш чиқарилган операцияларнинг турига, облигациялар эгалари реестри жорий этилишига боғлиқ равишда «Ўзуйжойжамғармабанк» томонидан очиладиган махсус депозитарий томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Уй-жой облигациялари эгалари реестрига киритилган шахс облигация эгаси деб эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жой облигациялари туркуми эгаларига облигацияларга эгалик тўғрисидаги гувоҳнома берилади, унда гувоҳнома берилган санада облигациялар эгаси шахсий счётининг ҳолати акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. «Ўзуйжойжамғармабанк» ўз бўлимларига мазкур Низомда белгиланган тартибда уй-жой шаклида қиймати қайтарилган уй-жой облигациялари тўғрисида ахборот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Уй-жой облигациялари бланклари қатъий ҳисобот бериладиган бланклар ҳисобланади ва тегишли балансдан ташқари счётда ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номи ёзилган уй-жой облигациялари бланклари пул сақланадиган жойларда ёки ёнмайдиган пўлат сандиқларда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 22 июлдаги 366-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзуйжойжамғармабанк» Ўзбекистон давлат-акциядорлик уй-жой-жамғарма банки томонидан Тошкент шаҳрида яхшиланган тузилишдаги квартираларни тижорат шартларида сотиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур тартиб «Ўзуйжойжамғармабанк» Ўзбекистон давлат-акциядорлик уй-жой-жамғарма банки томонидан Тошкент шаҳрида яхшиланган тузилишдаги квартираларни тижорат шартларида сотиш механизми ва уни амалга ошириш шартларини тартибга солади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзуйжойжамғармабанк» кўчмас мулкнинг шаклланаётган бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб номи ёзилган уй-жой облигациялари эгаларига уларнинг хоҳишига кўра Тошкент шаҳрининг қулай туманларида жойлашган ва (ёки) паст қаватли уйларда жойлашган яхшиланган тузилишдаги комфорт безакли квартираларни тижорат шартларида ушбу уй-жой қурилишига давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сарфланган 50 фоиз харажатларни қопламасдан сотиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тошкент шаҳрида яхшиланган тузилишдаги квартираларни сотиб олиш ҳуқуқига «Ўзуйжойжамғармабанк»нинг номи ёзилган уй-жой облигациялари эгалари бўлган жисмоний ва юридик шахслар сотиб олинаётган уй-жой майдонининг 50 фоизига мувофиқ миқдорда уй-жой облигациялари туркуми мавжуд бўлиши шарти билан тижорат шартларида эга бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Уй-жой қийматининг қолган қисмига 2 йил ичида тўлаш муддати билан 20 фоиздан кўп бўлмаган ставкали кредит расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тошкент шаҳрида тижорат шартларида яхшиланган тузилишдаги квартира сотиб олиш истагини билдирган шахсларга номи ёзилган уй-жой облигацияларини сотиб олиш тартиби, пул ҳисоб-китоблари, уй-жой бериш, шунингдек «Ўзуйжойжамғармабанк» Ўзбекистон давлат-акциядорлик уй-жой-жамғарма банкининг номи ёзилган уй-жой облигацияларини чиқариш, уларнинг муомалада бўлиши ва уларга хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низом билан белгиланган имтиёзлар тизими ҳам татбиқ этилади.