30.06.2021 йилдаги 405-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолаш ҳамда электрон техник паспортларни шакллантириш тизимини жорий этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 30 июлдаги ПҚ-4794-сон қарори ижросини таъминлаш, республикадаги мавжуд ҳамда янги бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг сейсмик заифлигини баҳолаш учун зарур бўлган маълумотларни назарда тутувчи электрон техник паспортларни шакллантириш тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Фанлар академиясининг бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолаш ҳамда электрон техник паспортларни шакллантириш тизимини босқичма-босқич жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Қурилиш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академияси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган бино ва иншоотлар электрон техник паспортларининг ягона интеграциялашган платформаси (кейинги ўринларда — платформа) ишга туширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, платформани доимий янгилаб бориш ва уни юритиш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар 2021 йил 1 июлдан бошлаб босқичма-босқич ўзларига қарашли бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспортларини шакллантириб, платформага киритилишини таъминласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясига 2021 йил 1 июлдан бошлаб янги қурилаётган барча турдаги бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспортларини шакллантириб, платформага доимий киритиб борилишини таъминлаш вазифаси юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги янги қурилган бино ва иншоотларга берилган кадастр рақамларини ҳар ой якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясига тақдим этсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 09/25/602/0862-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги — қурилиши режалаштирилаётган барча турдаги янги бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг конструктив тизими, қурилиш майдонининг сейсмик даражаси, юк кўтарувчи конструкциялар материалларининг мустаҳкамлик кўрсаткичларини назарда тутувчи электрон техник паспортларни ҳамда республиканинг сейсмик фаол ҳудудларида жойлашган кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспортини шакллантиришга;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги — платформага киритилган электрон техник паспортлар асосида бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларни сейсмик заифлиги бўйича турларга ажратиш ҳамда техник ҳолатини баҳолашга, шунингдек, платформани юритишга;
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги — бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг сейсмик таъсирларга нисбатан заифлиги тўғрисидаги маълумотлар мониторингини юритишга масъул этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагиларни назарда тутувчи Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолаш бўйича электрон техник паспортларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан доимий равишда янги қурилаётган барча турдаги бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспортларини шакллантириш ва платформага киритилишини таъминлаш;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 09/25/602/0862-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан ўзларига қарашли бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспортини шакллантириш ва платформага киритиш ҳамда заруратга қараб электрон техник паспортини мунтазам янгилаб бориш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фанлар академияси ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан ҳамкорликда ҳар йили 15 январга қадар — платформага киритилган электрон техник паспортлар асосида бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойлар сейсмик заифлиги бўйича турларга ажратиш ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигига маълумот тақдим этиш;
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан маълумот келиб тушгандан бошлаб ўн беш кун муддатда — бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг сейсмик заифлиги бўйича олинган маълумотлар асосида барча вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга ўзларига қарашли бино ва иншоотларни инструментал-техник текширувдан ўтказилиши тўғрисида огоҳлантириш хатини юбориш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачи функцияси мавжуд вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан янги қурилаётган бино ва иншоотларнинг инструментал-техник текширув билан боғлиқ харажатларини объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларидаги буюртмачи харажатларида кўзда тутиш;
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 ноябрдаги 727-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.11.2025 й., 09/25/727/1056-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан олти ой муддатда — сейсмик заиф ҳисобланган бино ва иншоотларни шартнома асосида инструментал-техник текширувдан ўтказиш, шунингдек, бино ва иншоотни мустаҳкамлаш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан ўн беш кун муддатда — сейсмик мустаҳкамлик бўйича инструментал-техник текширувдан ўтказилган бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспортларини қайтадан шакллантириш ва электрон платформага жойлаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини бу ҳақида расмий хабардор этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров, Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири Б.И. Закиров, Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари А.Х. Қўлдошев ҳамда Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ш.С. Хидоятов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 30 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
405-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги 405-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолаш бўйича электрон техник паспортларни шакллантириш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом республиканинг барча ҳудудларида жойлашган бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолаш бўйича электрон техник паспортларни (кейинги ўринларда — электрон техник паспортлар) шакллантириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон техник паспортларнинг ягона интеграциялашган платформасига (кейинги ўринларда — платформа) республиканинг барча ҳудудларида жойлашган бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспортлари киритилади ва мунтазам янгилаб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
визуал текширув — таянч конструкциялардаги, қопламалар ва деворлардаги ёриқлар ҳамда шикастланишларни аниқлаш учун бинолар ва иншоотларнинг техник ҳолатини кўздан кечириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инструментал-техник текширув — махсус кузатув, ўлчов ва назорат воситаларидан фойдаланган ҳолда бинолар ҳамда иншоотларнинг техник ҳолатини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сейсмик заифлик — бинолар ва иншоотларнинг конструкцияларида зилзила натижасида юзага келиши мумкин бўлган шикастланишлар ҳамда емирилишларнинг кўрсаткичлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сейсмик мустаҳкамлик (зилзилабардошлик) — аҳоли ҳаёти ҳамда мол-мулкининг хавфсизлигини таъминлайдиган бинолар ва иншоотларнинг зилзила таъсирига бўлган мустаҳкамлик кўрсаткичлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сейсмик фаол ҳудуд — сейсмик жиҳатдан ҳудудлаштириш харитасида белгиланган, кучли зилзилалар юз бериши эҳтимоли доимо юқори бўлган ҳудуд;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон техник паспорт — бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлик ҳолати тўғрисидаги зарур маълумотлар жамланган электрон ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Электрон техник паспортларни шакллантириш бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг сейсмик мустаҳкамлик ҳолати тўғрисидаги маълумотларни тизимли равишда тўплаб бориш, қайта ишлаш ҳамда таҳлил қилишни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шакллантирилган электрон техник паспортлардан сейсмик хавф прогнози мавжуд бўлган ҳолларда бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ўрганиш, содир бўлиши кутилаётган зилзилага тайёргарлик кўриш ва унинг оқибатларини бартараф этиш мақсадида фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспорти ҳамда уларнинг сейсмик мустаҳкамлиги бўйича хулосалар, уларни визуал ва инструментал-техник текширувдан ўтказиш давомида ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Республиканинг барча ҳудудларида жойлашган бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойлар, электрон техник паспортлаштиришнинг объектлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Электрон техник паспортларни шакллантиришнинг мақсади ва вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Сейсмик хавф прогнози мавжуд бўлган ҳолларда бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ўрганиш ҳамда содир бўлиши кутилаётган зилзилага тайёргарлик кўриш ва унинг оқибатларини бартараф этиш, бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлик ҳолатини яхшилаш бўйича зарур чораларни белгилаш электрон техник паспортларни шакллантиришнинг асосий мақсади ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар электрон техник паспортларни шакллантиришнинг вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг барча ҳудудларида жойлашган бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларда доимий визуал ва инструментал-техник текширув ишларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш, жумладан, сейсмик ҳудудларда бино ва иншоотларни қуриш ва ундан фойдаланиш, шунингдек, зилзиладан сўнг бино ва иншоотларда юзага келадиган зарарланишлар мониторингини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сейсмик заиф бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойлар тўғрисида маълумотларни тўплаш, уларнинг сейсмик мустаҳкамлигини таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зилзила оқибатида бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларга етказиладиган зарарларнинг олдини олиш, улардаги ускуналар, муҳандислик-коммуникация тармоқларидаги эҳтимолий бузилишлар даражасини аниқлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Электрон техник паспортларни шакллантиришда ўтказиладиган текширувлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Электрон техник паспортларни шакллантиришда визуал ва инструментал-техник текширувлар ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Визуал текширув бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг техник ҳолатини, юк кўтарувчи конструкцияси, қоплама ва деворларидаги ёриқлар ҳамда зарарланишларни аниқлаш мақсадида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республиканинг барча ҳудудларда жойлашган бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойлар ҳар беш йилда сейсмик мустаҳкамлик бўйича визуал текширувдан ўтказилиши шарт. Зарурат туғилганда бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойлар навбатдан ташқари визуал текширувдан ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Визуал текширув қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларни тўлиқ визуал кўрикдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пойдеворни, пойдеворнинг ташқи қисми, ертўла хоналарини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг конструкцияси, материаллар ва йиғма панелларни, ораёпма ва чокларни, чердак хоналарини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички коммунал-муҳандислик тармоқларини ва қурилмаларни текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг қурилган санаси ва ундан фойдаланиш даврида содир бўлган ўзгаришлар ҳамда зарарланишлар тўғрисида батафсил маълумотларни йиғиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг зарарланиши ва конструкцияларидаги деформациялар асосида унинг техник ҳолатини баҳолаш (I-сейсмик мустаҳкамлиги меъёрда, II-сейсмик мустаҳкамлиги қониқарли, III-сейсмик мустаҳкамлиги қониқарсиз, инструментал-техник текширувдан ўтказиш талаб этилади, IV-мустаҳкамлаш талаб этилади, авария ҳолатига мойил, авария ҳолатида);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инструментал-техник текширув ўтказиш зарурлиги ва бажарилиши лозим бўлган ишларнинг ҳажми тўғрисида хулоса чиқариш ҳамда конструкцияларни инструментал-техник текширувдан ўтказиш дастурини тузиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Визуал текширув натижалари бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ёки заифлиги тўғрисидаги дастлабки хулосани беришга асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Визуал текшириш жараёнида йирик нуқсонлар мавжудлиги аниқланган барча конструкциялар инструментал-техник текширувдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Инструментал-техник текширув асосий конструкциялардаги эгилишлар ва деформациялар, ёриқларнинг очилган сатҳи ўлчамларини ўлчаш, таянч тузилмалар материалининг ҳақиқий физик-механик тавсифини аниқлаш ҳамда бино ва иншоотларнинг, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг сейсмик мустаҳкамлиги тўғрисида тўлиқ хулосага келиш мақсадида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республиканинг барча ҳудудларида жойлашган бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойлар ҳар ўн йилда сейсмик мустаҳкамлик бўйича инструментал-техник текширувдан ўтказилади. Зарурат туғилганда бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойлар навбатдан ташқари инструментал-техник текширувдан ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Инструментал-техник текширув қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг лойиҳа-смета ва техник ҳужжатларга мослигини текширувдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг конструктив ечими, режадаги шакли, габарит ўлчамлари, қаватлар баландлиги, антисейсмик чок орқали бўлмаларга (отсекларга) ажратилганлигини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пойдевор тури, юк кўтарувчи конструкциялари, ораёпмалар, том қисми, антисейсмик тадбирлар, конструкция материалларининг мустаҳкамлик кўрсаткичлари, қурилиш майдонининг ўзига хос хусусиятлари, реконструкция давомида мустаҳкамланганлиги ҳамда муҳандислик-геологик кўрсаткичлари ҳолатини тўлиқ аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларда ёриқлар, бошқа шикастланишлар ва деформацияланиш жойларини аниқ белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўлчов ишларини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олинган намуналарни инструментал-техник текширувдан ва лаборатория тадқиқотидан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўпланган маълумотлар асосида бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг сейсмик мустаҳкамлигини моделли тадқиқ этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инструментал-техник текширувлар, ўлчов ишлари, лаборатория ҳамда моделли тадқиқотларга мувофиқ бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг зарарланиши ва конструкцияларидаги деформациялар асосида унинг техник ҳолатини баҳолаш (I-сейсмик мустаҳкамлиги меъёрда, II-сейсмик мустаҳкамлиги қониқарли, III-сейсмик мустаҳкамлиги қониқарсиз, IV-мустаҳкамлаш талаб этилади, авария ҳолатига мойил, авария ҳолатида);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртмачи функцияси мавжуд вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан янги қурилаётган бино ва иншоотларнинг инструментал-техник текширув билан боғлиқ харажатлари объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларидаги буюртмачи харажатларида кўзда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сейсмик фаол зоналарда жойлашган ва фойдаланишга қабул қилинганлиги 10 йилдан ошган III-IV тоифадаги бино ва иншоотларнинг инструментал-техник текширув билан боғлиқ харажатлари объектнинг техник ҳолатига қараб, эксплуатация қилиш харажатларида кўзда тутилиши шарт.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 ноябрдаги 727-сонли қарорига асосан ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.11.2025 й., 09/25/727/1056-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Инструментал-техник текширув натижасида олинган маълумотлар ва лаборатория таҳлиллари бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ёки заифлиги тўғрисида тўлиқ хулоса чиқаришга асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Электрон техник паспортларни шакллантириш ва уни юритиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспортларини шакллантириш ва уни юритиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг визуал текширув асосида тузилган электрон техник паспорти ушбу Низомга 2-иловада келтирилган намунага мувофиқ шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг инструментал-техник текширув асосида тузилган электрон техник паспорти ушбу Низомга 3-иловада келтирилган намунага мувофиқ шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Сув омборлари ва сел сув омборлари ҳамда сейсмик хавфлилик даражаси юқори бўлган бошқа сув хўжалиги объектларининг электрон техник паспорти ушбу Низомга 4-иловада келтирилган намунага мувофиқ шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар ўзларига қарашли бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспортини визуал текширув асосида шакллантиради ва заруратга қараб инструментал-техник текширув асосида мунтазам янгилаб боради ва платформага киритилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар шакллантирилган ва платформага киритилган электрон техник паспортларнинг тўғрилиги учун жавобгар ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси янги қурилаётган барча турдаги бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспортларини инструментал-техник текширув асосида шакллантиради ва платформага киритилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги янги қурилган бино ва иншоотларга берилган кадастр рақамларини ҳар ой якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясига тақдим этиб боради.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 09/25/602/0862-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги республикадаги мавжуд кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспортини визуал текширув асосида шакллантиради ва заруратга қараб инструментал-техник текширув асосида мунтазам янгилаб боради ва платформага киритилишини таъминлайди.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг сейсмик таъсирларга нисбатан заифлиги тўғрисида доимий мониторинг юритади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда ҳар йили 15 январга қадар платформага киритилган электрон техник паспортлар асосида бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларни сейсмик заифлиги бўйича турларга ажратиб чиқади ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тақдим этади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ўн беш кун муддатда бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг сейсмик заифлиги бўйича олинган маълумотлар асосида вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга уларга қарашли бино ва иншоотларни инструментал-техник текширувдан ўтказилиши тўғрисида огоҳлантириш хати юборади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Бино ва иншоотлари, шунингдек, кўп квартирали уй-жойлари сейсмик мустаҳкамлик бўйича инструментал-техник текширувдан ўтказилиши тўғрисида огоҳлантириш хатини олган барча вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар олти ой давомида сейсмик заиф ҳисобланган бино ва иншоотларини инструментал-техник текширувдан ўтказиш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий назорат қилиш инспекциялари, қурилиш соҳасидаги лойиҳалаш ташкилотлари, махсус лицензияга эга бўлган ташкилотлар ҳамда илмий-тадқиқот муассасаларига мурожаат қилади ва шартнома асосида текширувдан ўтказади, шунингдек, бино ва иншоотнинг сейсмик ҳолатини мустаҳкамлаш чораларини кўради.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 09/25/602/0862-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Бино ва иншоотлари, шунингдек, кўп квартирали уй-жойлари сейсмик мустаҳкамлик бўйича инструментал-техник текширувдан ўтказилган вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар электрон техник паспортларни инструментал-техник текширув асосида қайтадан шакллантиради ва электрон платформага жойлайди ҳамда ўн беш кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини бу ҳақида расмий хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспорти фойдаланишнинг тўлиқ даври давомида (бузиб ташлангунига қадар) сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг конструктив ва муҳандислик таъминотига оид ўзгартиришлар электрон техник паспортга фақат навбатдаги инструментал-техник текширувдан сўнг киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг сейсмик заифлиги тўғрисидаги маълумотларни вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга тақдим этиш тақиқланмайди, давлат сирлари билан боғлиқ бўлган маълумотлар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат сирларига оид маълумотларни умумлаштириш ва бериш тартиби ҳамда шартлари «Давлат сирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(30-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 504-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 09/25/504/0707-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари электрон техник паспорт маълумотларнинг тўғрилиги учун масъулдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолаш бўйича электрон техник паспортларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспортларини шакллантириш ва уни юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Масъуллар

Амалга ошириш механизми

Муддати

1-босқич

Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар

Ўзларига қарашли бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспортини визуал текширув асосида шакллантиради ва платформага киритилишини таъминлайди.

2022 йил 1 апрелга қадар

Республикадаги мавжуд кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспортини визуал текширув асосида шакллантиради ва платформага киритилишини таъминлайди.

2022 йил 1 апрелга қадар

Электрон техник паспортни инструментал-техник текширув асосида мунтазам янгилаб боради.

Заруратга қараб

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси

Янги қурилаётган барча турдаги бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспортларини инструментал-техник текширув асосида шакллантиради ва платформага киритилишини таъминлайди.

Доимий

2-босқич

Фанлар академияси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда

Платформага киритилган электрон техник паспортлар асосида бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларни сейсмик заифлиги бўйича турларга ажратиб чиқади ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигига маълумот тақдим этади.

Ҳар йили 15 январга қадар

3-босқич

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг сейсмик заифлиги бўйича олинган маълумотлар асосида вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга уларга қарашли бино ва иншоотлар инструментал-техник текширувдан ўтказилиши тўғрисида огоҳлантириш хати юборади.

Маълумот келиб тушгандан бошлаб 15 кун муддатда

4-босқич

Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар

Сейсмик заиф ҳисобланган бино ва иншоотларни шартнома асосида инструментал-техник текширувдан ўтказади.

3 ой муддатда

Инструментал-техник текширувдан ўтказилган бино ва иншоотни мустаҳкамлаш чораларини кўради.

3 ой муддатда

5-босқич

Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар

Сейсмик мустаҳкамлик бўйича инструментал-техник текширувдан ўтказилган бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг электрон техник паспортларини инструментал-техник текширув асосида қайтадан шакллантиради ва электрон платформага жойлайди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини бу ҳақида расман хабардор қилади.

15 кун муддатда

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолаш бўйича электрон техник паспортларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг визуал текширув асосида тузилган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон техник паспорти
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

I. Умумий маълумотлар

1.

Объектнинг электрон техник паспорти тўлдирилган сана

2.

Объект номи

3.

Объектнинг қурилган йили

4.

Объектнинг электрон техник паспортини шакллантирган ташкилот (юқори турувчи ташкилот номи)

5.

Кадастр рақами

6.

Объект жойлашган жой (вилоят, туман ёки шаҳар, кўча, уй)

7.

Боғланиш учун маълумотлар (телефон, электрон почта, веб-сайт ва бошқалар)

8.

Объектнинг геолокацияси координаталари (интернет жаҳон ахборот тармоғидан мобил алоқа ёрдамида Google Map дастури орқали олинади)

9.

Объектнинг тарихий-маданий аҳамиятига эга эканлиги тўғрисида маълумотлар

10.

Бино ва иншоотлари сони

II. Бино ва/ёки иншоотнинг техник кўрсаткичлари*

11.

Кадастр рақами

12.

Бино ва/ёки иншоотнинг номи

13.

Бино ва/ёки иншоот жойлашган жой (вилоят, туман ёки шаҳар, кўча, уй)

14.

Бино ва/ёки иншоотнинг қурилган йили

15.

Қурилиш майдонининг сейсмиклиги (кадастр ҳужжатидан ёки сейсмик ҳудудлаштириш харитасидан олинади, 6, 7, 8, 9, 9*)

16.

Бино ва/ёки иншоотнинг геолокацияси координаталари (интернет жаҳон ахборот тармоғидан мобил алоқа ёрдамида Google Map дастури орқали олинади)

17.

Бино ва/ёки иншоотнинг конструктив ечими (ғиштли, темир-бетон каркасли, қуйма темир-бетон, йирик панелли, каркассиз (деворли), ҳажмий-блокли, комбинациялашган)

18.

Режадаги шакли (тўғри бурчакли, Т шаклда, L шаклда, Н шаклда, комбинациялашган шаклда)

19.

Қаватлар сони, квартиралар ёки хоналар сони, квартира ёки хоналарнинг майдони

20.

Бино ва/ёки иншоотнинг габарит ўлчамлари

21.

Қаватлар баландлиги (полдан ораёпмагача, метрда)

22.

Реконструкция қилинган йили

23.

Реконструкция давомида мустаҳкамланганлиги (конструкциялари мустаҳкам, конструкцияларда кучайтириш ва мустаҳкамлаш ишлари олиб борилган, конструкцияларда кучайтириш ва мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмаган)

24.

Бино ва/ёки иншоотнинг паспорт тўлдирилаётган кундаги ҳолати (меъёрда, қониқарли, инструментал-техник текширувдан ўтказиш талаб этилади, мустаҳкамлаш талаб этилади, қониқарсиз, авария ҳолатига мойил, авария ҳолатида)

25.

Бино ва/ёки иншоотнинг антисейсмик чок орқали бўлмаларга (отсекларга) ажратилганлиги (ажратилган, ажратилмаган)

26.

Бино ва/ёки иншоотнинг юк кўтарувчи конструкцияларининг ҳолати (шикастланишлар мавжуд эмас, сезиларсиз шикастланишлар мавжуд, сезиларли ёриқлар мавжуд (оз миқдорда), сезиларли ёриқлар мавжуд (кўп миқдорда))

27.

Бино ва/ёки иншоотнинг зилзилалар таъсирида ҳолати ўзгарганлиги (ўзгармаган, ўзгарган, чўкишлар мавжуд)

28.

Бино ва/ёки иншоотнинг лойиҳа ва кадастр ҳужжатлари (илова қилинади)

29.

Бино ва/ёки иншоотнинг умумий ҳолати бўйича расмлар (кўриниши, шикастланишлар мавжуд бўлган жойлар, юк кўтарувчи конструкцияларидаги мавжуд шикастланишлар илова қилинади)

30.

Бино ва/ёки иншоотда кучайтириш ва мустаҳкамлаш ишлари ўтказилганлиги тўғрисида маълумот (мавжуд бўлса, маълумот илова қилинади)

31.

Якуний хулоса (I-сейсмик мустаҳкамлиги меъёрда, II-сейсмик мустаҳкамлиги қониқарли, III-сейсмик мустаҳкамлиги қониқарсиз, инструментал-техник текширувдан ўтказиш талаб этилади, IV-мустаҳкамлаш талаб этилади, авария ҳолатига мойил, авария ҳолатида)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Шу жойдан бошлаб объектнинг ҳар бир биноси учун маълумотлар алоҳида тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сейсмология, сейсмик чидамли қурилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлиги бўйича идоралараро илмий-техник кенгашнинг хулосаси билан электрон техник паспортга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мумкин.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 мартдаги 102-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.03.2022 й., 09/22/102/0190-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолаш бўйича электрон техник паспортларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бино ва иншоотлар, шунингдек, кўп квартирали уй-жойларнинг инструментал-техник текширув асосида тузилган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон техник паспорти
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

I. Умумий маълумотлар

1.

Объектнинг электрон техник паспорти тўлдирилган сана

2.

Объект номи

3.

Объектнинг қурилган йили

4.

Объектнинг электрон техник паспортини шакллантирган ташкилот (юқори турувчи ташкилот номи)

5.

Кадастр рақами

6.

Объект жойлашган жой (вилоят, туман ёки шаҳар, кўча, уй)

7.

Боғланиш учун маълумотлар (телефон, электрон почта, веб-сайт ва бошқалар)

8.

Объектнинг геолокацияси координаталари (интернет жаҳон ахборот тармоғидан мобил алоқа ёрдамида Google Map дастури орқали олинади)

9.

Объектнинг тарихий-маданий аҳамиятига эга эканлиги тўғрисида маълумотлар

10.

Бино ва иншоотлари сони

II. Бино ва/ёки иншоотнинг техник кўрсаткичлари

11.

Кадастр рақами

12.

Бино ва/ёки иншоотнинг номи

13.

Бино ва/ёки иншоот жойлашган жой (вилоят, туман ёки шаҳар, кўча, уй)

14.

Бино ва/ёки иншоотнинг қурилган йили

15.

Қурилиш майдонининг сейсмиклиги (кадастр ҳужжатидан ёки сейсмик ҳудудлаштириш харитасидан олинади, 6, 7, 8, 9, 9*)

16.

Бино ва/ёки иншоотнинг геолокацияси координаталари (интернет жаҳон ахборот тармоғидан мобил алоқа ёрдамида Google Map дастури орқали олинади)

17.

Бино ва/ёки иншоотнинг конструктив ечими (ғиштли, темир-бетон каркасли, қуйма темир-бетон, йирик панелли, каркассиз (деворли), ҳажмий-блокли, комбинациялашган)

18.

Режадаги шакли (тўғри бурчакли, Т шаклда, L шаклда, Н шаклда, комбинациялашган шаклда)

19.

Қаватлар сони, квартиралар ёки хоналар сони, квартира ёки хоналарнинг майдони

20.

Бино ва/ёки иншоотнинг габарит ўлчамлари

21.

Қаватлар баландлиги (полдан ораёпмагача, метрда)

22.

Мансард қисми (чердак) баландлиги

23.

Техник қават баландлиги

24.

Ертўланинг мавжудлиги, унинг ўлчамлари

25.

Бино ва/ёки иншоотнинг антисейсмик чок орқали бўлмаларга (отсекларга) ажратилганлиги (ажратилган, ажратилмаган)

26.

Баланс қиймати (мавжуд бўлса)

27.

Пойдевор тури:

тасмасимон;

устунсимон;

плитасимон;

яхлит;

қозиқсимон.

28.

Юк кўтарувчи конструкциялари:

ғиштли;

яхлит;

темир-бетон каркасли;

йирик панелли;

комбинациялашган.

29.

Ораёпмалар:

темир-бетон плиталар;

ёғоч тўсинлар;

бошқа.

30.

Том қисми:

юмшоқ том ёпмаси;

чердакли том;

бошқа.

31.

Антисейсмик тадбирлар (АСТ):

антисейсмик чоклар билан ажратилган бўлинмалар сони,

антисейсмик чоклар билан ажратилган бўлинмаларнинг ўлчамлари;

кўндаланг деворлар (колонналар) қадами;

бўйлама девор (колонналар) сони;

бўйлама девор (колонналар) оралиғи;

сейсмик камарларнинг мавжудлиги (мавжуд, мавжуд эмас);

боғловчи камарларнинг мавжудлиги (мавжуд, мавжуд эмас);

дераза оралиқларининг ўлчамлари;

пардеворларнинг ўлчамлари.

32.

Конструкция материалларининг мустаҳкамлик кўрсаткичлари:

бетон синфи;

ғишт маркаси;

қоришма синфи;

арматура синфи ва диаметри;

пўлатнинг ҳисобий қаршилиги;

ғишт ёки тошдан терилган деворлар тоифасини аниқлаш;

бинонинг мустаҳкамлик захирасини аниқлаш.

33.

Лойиҳа:

индивидуал;

намунавий лойиҳа рақами.

34.

Лойиҳа ташкилотининг номи (мавжуд бўлса)

35.

Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширган ташкилот номи (мавжуд бўлса)

36.

Лойиҳа-смета ва техник ҳужжатларнинг мавжудлиги (илова қилинади):

ишчи лойиҳалар: режалар, қирқимлар, деворларнинг кучайтирилиши, оралиқларнинг ташкил қилиниши, каркаснинг асосий тугунлари, сейсмик камарлар, пойдеворлар ва бошқалар;

юк кўтарувчи конструкциялар, ҳисоб схемалар, сейсмик таъсирлар даври, мустаҳкамлик ва динамик кўрсаткичлари;

муҳандислик-геологик шароитларнинг кўрсаткичлари;

сейсмик хоссалари бўйича замин грунтининг тоифаси, ўта чўкувчанлик тури, намлиги, грунтларнинг юк кўтариш қобилияти, ички ишқаланиш бурчаги, ер ости сувларининг сатҳи;

ёпилган (яширин) ишлар далолатномалари;

бетон, ғишт, қоришма ва бошқа материалларнинг назорат намуналарини синовдан ўтказиш баённомалари;

муаллифлик техник назорати журналларининг мавжудлиги;

ҳисобланган сейсмиклиги;

майдоннинг сейсмиклиги;

сизот сувлар сатҳи ва мавсумий тебранишлар амплитудаси;

пойдеворларга нисбатан агрессив тузлар ва сизот сувлар миқдори.

37.

Қурилиш майдонининг ўзига хос хусусиятлари:

сув босиши эҳтимоли мавжуд;

сувдан ҳимоя қилиш қурилмалари мавжуд;

дренажлар, ариқлар мавжуд;

тегишли нишабликка эга сувни чиқариш тизимлари мавжуд.

38.

Экспериментал тадқиқотлар натижаларига кўра қурилиш майдонининг сейсмиклиги

39.

Муҳандислик тармоқлари ва коммуникацияларининг мавжудлиги:

газ таъминоти;

электр таъминоти;

шаҳар телефон алоқаси таъминоти;

совуқ сув таъминоти;

иссиқ сув таъминоти;

иситиш тизими;

оқова сув чиқариш тизими;

ертўлада, пол остидаги хонада, иссиқлик узелларида сувнинг мавжудлиги;

ёғинлар сабабли сув босиши.

40.

Нормал ва хавфсиз эксплуатация қилиш учун объектнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва ишончлилиги таъминланганлиги

41.

Бино ва/ёки иншоотнинг паспорт тўлдирилаётган кундаги ҳолати (меъёрда, қониқарли, мустаҳкамлаш талаб этилади, қониқарсиз, авария ҳолатига мойил, авария ҳолатида)

42.

Бино ва/ёки иншоотнинг фойдаланишга қабул қилиш-топшириш далолатномаси (илова қилинди)*

43.

Реконструкция қилинган йили

44.

Бино ва/ёки иншоотнинг юк кўтарувчи конструкцияларининг ҳолати (шикастланишлар мавжуд эмас, сезиларсиз шикастланишлар мавжуд, сезиларли ёриқлар мавжуд (оз миқдорда), сезиларли ёриқлар мавжуд (кўп миқдорда))

45.

Реконструкция давомида мустаҳкамланганлиги (конструкциялари мустаҳкам, конструкцияларда кучайтириш ва мустаҳкамлаш ишлари олиб борилган, конструкцияларда кучайтириш ва мустаҳкамлаш ишлари олиб борилмаган)

46.

Муҳандислик-геологик кўрсаткичлари:

сизот сувлар сатҳи;

чўкувчанлик, намлик, юк кўтариш қобилияти;

ички ишқаланиш бурчаги;

грунтнинг механик хоссалари;

грунт тоифаси;

пойдеворларни очиш.

47.

Табиий офатлар ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ аварияларнинг оқибатлари:

пойдеворларда ёриқлар пайдо бўлган;

деворлардаги дераза оралиқлари бўйича ёриқлар пайдо бўлган;

ташқи девор атрофи тўшамасидаги қолдиқ деформациялар мавжуд;

деворлар ва зина майдончалари, зина маршлари орасида ёриқлар ҳосил бўлган;

ораёпма панеллари орасидаги чоклар очилган;

бўйлама ва кўндаланг деворлар бирлашадиган жойларда узилиш ёриқлари мавжуд;

сейсмик чоклар билан ажратилган бўлинмаларнинг бир бирига нисбатан чўкишлар мавжуд;

сейсмик камарларда ёриқлар мавжуд;

каркасли биноларда ригеллар монолит тарзда туташган жойларда деформациялар мавжуд;

ораёпма плиталари юк кўтарувчи деворларга нисбатан силжиган;

каркасли биноларда осма панелларни маҳкамлаш элементларида деформациялар мавжуд;

колонна ва ригелларда ёриқлар мавжуд;

эркер, балконлар, парапетларда шикастланишлар мавжуд;

ишлаб чиқариш технологиясининг портлашдан хавфсизлиги, вентиляциянинг ҳолати (таъминланган, қониқарли, қониқарсиз);

табиий офатлар вақтида портлаш потенциал манбаларининг мавжудлиги ва уларгача бўлган масофа.

48.

Эҳтимолий табиий офатлар ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ аварияларда объектнинг тўлиқ ёки қисман шикастланишини ҳисобга олган ҳолда моддий зарар ва одамлар ҳаёт хавфсизлигини баҳоланганлиги

49.

Бино ва/ёки иншоотнинг сейсмик мустаҳкамлигини моделли тадқиқ этиш учун зарур чизмалар (илова қилинади):

режалар (ертўла, биринчи ва ўхшаш қаватлар);

қирқимлар;

юк кўтарувчи конструкцияларнинг маҳкамланиш тугунлари.

50.

Аввалги таъмирлаш-тиклаш ишлари самарадорлигининг ўлчов асбоблари ёрдамида динамик кўрсаткичларини аниқлаш

51.

Аниқлаштирилган сейсмиклик мувофиқлигини ўзгартирилган шароитларни ҳисобга олган ҳолда текшириш учун назорат ҳисоблашларини амалга ошириш

52.

Тегишли ҳудуднинг сейсмиклигига мос келувчи ер силкинишидаги эҳтимолий зарар

53.

Юк кўтарувчи конструкциялар ва улар элементларини кучайтириш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш

54.

Объектнинг техник ҳолатини текшириш натижалари бўйича баҳолаш:

объектнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва ишончлилиги таъминланган, ундан конструкцияларни кучайтирмасдан фойдаланишга рухсат берилади;

сейсмик мустаҳкамлиги таъминланмаган, ундан келгусида фойдаланишга йўл қўйилиши учун юк кўтарувчи конструкциялар ва уларнинг элементларини кучайтириш талаб этилади;

объектнинг сейсмик мустаҳкамлиги таъминланмаган, унинг конструкцияларини тиклаш ва кучайтириш мақсадга мувофиқ ҳисобланмайди ҳамда объектдан бошқа мақсадларда фойдаланиш ёки бузиш тавсия қилинади.

55.

Якуний хулоса (I-сейсмик мустаҳкамлиги меъёрда, II-сейсмик мустаҳкамлиги қониқарли, III-сейсмик мустаҳкамлиги қониқарсиз, IV-мустаҳкамлаш талаб этилади, авария ҳолатига мойил, авария ҳолатида)

* Шу жойгача янги қурилаётган бино ва/ёки иншоотлар учун, кейинги бандлардан бошлаб мавжуд бино ва/ёки иншоотлар учун маълумотлар тўлдирилади.

Бино ва иншоотларда инструментал-техник текширувни олиб борган ташкилот (номи, манзили, идентификацион маълумотлари, лицензияси)

_____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

Текшириш санаси_________________________

Ижрочи

Объект раҳбари

________________________

_______________________

(фамилияси, исми)

(фамилияси, исми)

_________________________

_________________________

20___ йил «___» ___________

20___ йил «___» ___________

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сейсмология, сейсмик чидамли қурилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлиги бўйича идоралараро илмий-техник кенгашнинг хулосаси билан электрон техник паспортга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мумкин.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 мартдаги 102-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.03.2022 й., 09/22/102/0190-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолаш бўйича электрон техник паспортларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув омборлари ва сел сув омборлари ҳамда сейсмик хавфлилик даражаси юқори бўлган бошқа сув хўжалиги объектларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон техник паспорти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

I. Сув омбори (сел сув омбори):

1.

Сув омборининг номланиши

2.

Сув омбори жойлашган манзил

3.

Сув манбаи (дарё, сой, канал)

4.

Сув омбори қурилган йил

5.

Сув омбори вазифаси (қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш, гидроэнергетика, рекреация ва бошқа)

6.

Сув омбори фойдаланишга қабул қилинган сана

7.

Сув омборининг бош лойиҳа ташкилоти номи

8.

Сув омборидан фойдаланувчи ташкилот номи

9.

Сув омборининг лойиҳа бўйича белгиланган синфи (I, II, III, IV)

10.

Қурилиш меъёрлари ва қоидалари бўйича зилзилабардошлик кўрсаткичи

11.

Сув омборининг тури (ўзанли, қуйилмали)

12.

Сув омбори қурилишда фойдаланилган материалларга кўра тўғонининг тури (тупроқли, тош ташламали, бетон қопламали, ядроли, аркали, контрфорсли ва бошқа)

13.

Сув омборининг асосий таркибий қисмлари:

сув ҳавзаси

тўғон

сув олиш иншооти

сув чиқариш иншооти

фавқулодда сув ташлаш иншооти

14.

Сув омборининг лойиҳа бўйича асосий кўрсаткичлари:

максимал сув ҳажми, млн куб м

нормал сув ҳажми, млн куб м

ўлик сув ҳажми, млн куб м

15.

Сув омбори тўғонининг:

максимал баландлиги, м

усти (ўркачи) бўйича узунлиги, м

16.

Сув омборининг 20___ йил _____ ойидаги ҳолатига:

максимал сув ҳажми, млн куб м

нормал сув ҳажми, млн куб м

ўлик сув ҳажми, млн куб м

17.

сейсмик ҳолати:

I-сейсмик мустаҳкамлиги меъёрда;

II-сейсмик мустаҳкамлиги қониқарли;

III-сейсмик мустаҳкамлиги қониқарсиз,

IV-мустаҳкамлаш талаб этилади, авария ҳолатига мойил, авария ҳолатида,...

II. Гидроузеллар:

1.

Гидроузелнинг номланиши

2.

Гидроузел жойлашган манзил

3.

Гидроузел қурилган сув манба номи (дарё, сой, канал)

4.

Гидроузелнинг бош лойиҳа ташкилотининг номи

5.

Гидроузел қурилган йил

6.

Гидроузел фойдаланишга қабул қилинган сана

7.

Гидроузел синфи (I, II, III, IV)

8.

Қурилиш меъёрлари ва қоидалари бўйича зилзилага бардошлик кўрсаткичи

9.

Гидроузелнинг тури ( сув оқимига фронтал, бурчак остида, ёнлама)

10.

Гидроузелнинг асосий лойиҳавий кўрсаткичлари:

максимал баландлиги, м

узунлиги, м

сув чиқарувчи ишчи дарвозалар сони, та

ишчи дарвоза конструкцияси (ясси, сегментли, конусли, ...)

11.

Сув омборининг 20___ йил _____ ойидаги ҳолатига:

12.

сейсмик ҳолати:

I-сейсмик мустаҳкамлиги меъёрда;

II-сейсмик мустаҳкамлиги қониқарли;

III-сейсмик мустаҳкамлиги қониқарсиз,

IV-мустаҳкамлаш талаб этилади, авария ҳолатига мойил, авария ҳолатида,...

III. Насос станциялари:

1.

Насос станциясининг номланиши

2.

Насос станцияси жойлашган манзил

3.

Насос станциясининг сув олиш манбаи (дарё, сой, канал, ...)

4.

Насос станцияси бош лойиҳа ташкилотининг номи

5.

Насос станцияси қурилган йили

6.

Насос станцияси фойдаланишга қабул қилинган сана

7.

Насос станцияси синфи (I, II, III, IV)

8.

Қурилиш меъёрлари ва қоидалари бўйича зилзилага бардошлик кўрсаткичи

9.

Насос станциясининг асосий лойиҳавий кўрсаткичлари:

максимал сув кўтариш баландлиги, м

насос агрегатининг:

маркаси

сони

сув сарфи, куб м/с

электр двигателнинг:

маркаси

сони

қуввати, млн кВт. соат

насос станциясининг умумий:

сув сарфи, куб м/с

қуввати, млн кВт. соат

босимли қувур:

сони, та

диаметри, м

узунлиги, м

жами суғориладиган майдон, га

10.

Насос станциясининг 20___ йил _____ ойидаги ҳолатига:

11.

I-сейсмик мустаҳкамлиги меъёрда;

II-сейсмик мустаҳкамлиги қониқарли;

III-сейсмик мустаҳкамлиги қониқарсиз;

IV-мустаҳкамлаш талаб этилади, авария ҳолатига мойил, авария ҳолатида, ...

IV. Гидроэлектростанциялар:

1.

Гидроэлектростанциянинг номи

2.

Гидроэлектростанция жойлашган манзил

3.

Гидроэлектростанция тури (тўғон олди, деривационли ва бошқа)

4.

Гидроэлектростанциянинг сув олиш манбаи (дарё, сой, сув омбори, канал, ...)

5.

Гидроэлектростанциянинг бош лойиҳа ташкилоти номи

6.

Гидроэлектростанция қурилган йил

7.

Гидроэлектростанция фойдаланишга қабул қилинган сана

8.

Гидроэлектростанциянинг синфи (I, II, III, IV)

9.

Қурилиш меъёрлари ва қоидалари бўйича зилзилага бардошлик кўрсаткичи

10.

Гидроэлектростанциянинг асосий лойиҳавий кўрсаткичлари:

максимал сув босими баландлиги, м

гидроагрегатнинг:

маркаси

сони

сув сарфи, куб м/с

қуввати, млн кВт. соат

гидроэлектростанциянинг умумий:

сув сарфи, куб м/с

қуввати, млн кВт. соат

босимли қувур:

сони, та

диаметри, м

узунлиги, м

11.

Қурилиш меъёрлари ва қоидалари (ҚМҚ) бўйича зизилабардошлик кўрсаткичи

12.

Гидроэлектростанцияларнинг 20___ йил ___ ойидаги ҳолатига:

13.

I-сейсмик мустаҳкамлиги меъёрда;

II-сейсмик мустаҳкамлиги қониқарли;

III-сейсмик мустаҳкамлиги қониқарсиз;

IV-мустаҳкамлаш талаб этилади, авария ҳолатига мойил, авария ҳолатида, ...

V. Каналлар (сейсмик ҳудудларда жойлашган тоғ ён бағридан ўтувчи, кўтарма ва ярим кўтарма каналлар)

1.

Канал номи

2.

Канал жойлашган манзили

3.

Каналнинг сув олиш манбаи (дарё, сой, сув омбори, ...)

4.

Каналнинг бош лойиҳа ташкилоти номи

5.

Канал қурилган йил

6.

Канал фойдаланишга қабул қилинган сана

7.

Каналнинг синфи (I, II, III, IV)

8.

Қурилиш меъёрлари ва қоидалари бўйича зилзилага бардошлик кўрсаткичи

9.

Каналнинг асосий лойиҳавий кўрсаткичлари:

жами узунлиги, км

шундан:

бетон қопламали, км

тупроқ ўзанли, км

қувурли, км

максимал сув сарфи, куб м/с

нормал сув сарфи, куб м/с

минимал сув сарфи, куб м/с

суғориладиган жами майдон, га

каналдаги жами гидротехника иншоотлари сони, та

шундан:

сув тўсувчи иншоотлар, та

сув чиқариш иншоотлар, та

авария ташламалари, та

бошқа иншоотлар, та

10.

Қурилиш меъёрлари ва қоидалари бўйича зилзилабардошлик кўрсаткичи

11.

Каналнинг 20__ даги ҳолатига:

12.

I-сейсмик мустаҳкамлиги меъёрда;

II-сейсмик мустаҳкамлиги қониқарли;

III-сейсмик мустаҳкамлиги қониқарсиз;

IV-мустаҳкамлаш талаб этилади, авария ҳолатига мойил, авария ҳолатида, ...

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сейсмология, сейсмик чидамли қурилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлиги бўйича идоралараро илмий-техник кенгашнинг хулосаси билан электрон техник паспортга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мумкин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2021 й., 09/21/405/0624-сон; 09.03.2022 й., 09/22/102/0190-сон; 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон; 08.08.2025 й., 09/25/504/0707-сон; 22.09.2025 й., 09/25/602/0862-сон; 17.11.2025 й., 09/25/727/1056-сон)