29.06.2021 йилдаги 403-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Хоразм вилояти телерадиокомпаниясини замонавий телевизион студия ва кўчма телевизион станция билан жиҳозлаш» инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий кўрсаткичларини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2020 — 2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 10 январдаги ПҚ-4565-сон ҳамда «2021 — 2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 декабрдаги ПҚ-4936-сон қарорларига мувофиқ Хоразм вилояти телерадиокомпаниясини замонавий телевизион студия ва кўчма телевизион станция билан жиҳозлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси томонидан умумий қиймати 5 496,7 минг евро, шу жумладан, машина ва ускуналар учун 4 449,7 минг евро бўлган «Хоразм вилояти телерадиокомпаниясини замонавий телевизион студия ва кўчма телевизион станция билан жиҳозлаш» инвестиция лойиҳаси (кейинги ўринларда — инвестиция лойиҳаси) амалга оширилаётганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳасини 2021-2022 йилларда амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 2021 йил учун 39 800,0 млн сўм ажратиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Хоразм вилояти телерадиокомпаниясини замонавий телевизион студия ва кўчма телевизион станция билан жиҳозлаш» инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий кўрсаткичлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси инвестиция лойиҳасини ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳаси доирасида товарлар (ишлар ва хизматлар) етказиб берувчи ташкилот (тизим интегратори) белгиланган тартибда ўтказиладиган тендер савдолари натижалари асосида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги иловага мувофиқ талаб этиладиган капитал қўйилмаларни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий йилда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йилга мўлжалланган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора- тадбирлари дастури доирасидаги маблағлар ҳисобидан ажратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йилда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари дастури параметрларида назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси А.Ж. Хаджаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 29 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
403-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 403-сон қарорига

ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«Хоразм вилояти телерадиокомпаниясини замонавий телевизион студия ва кўчма телевизион станция билан жиҳозлаш» инвестиция лойиҳасининг

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Ўлчов бирлиги

Жами

Давлат бюджети маблағлари 2021-2022 йиллар*

1.

Лойиҳанинг умумий қиймати

минг евро

5 496,7

5 496,7

2.

Капитал қўйилмалар ҳажми жами:

минг евро

5 496,7

5 496,7

Шу жумладан: машина ва ускуналар чет эл валютаси

минг евро экв. минг евро

4 449,7

4 449,7

Инвестиция давридаги молиявий харажатлар

экв. минг евро

19,0

19,0

Бошқа харажатлар: чет эл валютаси

минг евро

1 028,0

1 028,0

3.

Ташкилот қуввати, шу жумладан:

Хоразм вилояти телерадиокомпаниясини замонавий телевизион студия комплекси ва кўчма телевизион станция билан жиҳозлаш. Жумладан:

йиллик маҳсулот ҳажми

телевидение журналистикаси учун тўплам — 12 тўплам; радиоэшиттириш студияси мажмуаси — 1 тўплам; аппарат-студия телевизион комплекси (6 та камерали) — 1 тўплам;

аппарат-студия телевизион комплекси (4 та камерали) — 1 тўплам;

йиғиш-ишлаб чиқариш мажмуаси — 1 тўплам; кўчма телевизион станция (5 камерали) — 1 тўплам.

йиллик экспорт ҳажми

Ушбу лойиҳада маҳсулот ишлаб чиқариш назарда тутилмаган.

4.

Инвестиция муддати **

2021-2022 йиллар (19 ой)

5.

Яратилган ишлаб чиқариш фондлари қиймати

экв.минг евро

5 477,7

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Лойиҳа якунлангандан сўнг шартнома бўйича тўловлар амалга оширилган кундаги валюта курслари ўртасидаги фарқ 2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида ўзлаштирилмаган ва иқтисод қилинган маблағларни қайта тақсимлаш ҳисобига қоплаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Инвестиция муддати 19 ой — 2021 йил молиялаштириш бошланганлигини инобатга олган ҳолда лойиҳани якунлаш муддатигача (2022 йил октябрь ойида).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/403/0619-сон)