10.01.2020 йилдаги ПҚ-4565-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 — 2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш, шунингдек, ҳудудларда ижтимоий, муҳандислик-коммуникация ва йўл-траспорт инфратузилмасини янада ривожлантириш, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан манфаатдор вазирликлар, идоралар ҳамда бошқа ташкилотлар билан биргаликда ишлаб чиқилган, қуйидагиларни ўз ичига олувчи 2020 — 2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда — Дастур) тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2020 — 2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурининг асосий параметрлари 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2020 — 2022 йилларда ижтимоий, уй-жой, муҳандислик ва транспорт инфратузилмаси объектларини ишга туширишнинг асосий параметрлари 2-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларнинг манзилли дастурлари, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йилда маъмурий, муҳандислик-инфратузилма, сув хўжалиги, шунингдек, алоҳида муҳим ва тоифаланган объектларни қуриш ва реконструкция қилиш манзилли дастури 3-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йилда олий таълим муассасалари объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш манзилли дастури 4-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йилда умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактабларни қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш манзилли дастури, шунингдек, 2021-2022 йиллар учун капитал қўйилмаларнинг прогноз параметрлари 5 ва 5а-иловаларга* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йилда мактабгача таълим муассасаларини қуриш ва реконструкция қилиш манзилли дастури, шунингдек, 2021-2022 йиллар учун капитал қўйилмаларнинг прогноз параметрлари 6 ва 6а-иловаларга* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йилда тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш манзилли дастури, шунингдек, 2021-2022 йиллар учун капитал қўйилмаларнинг прогноз параметрлари 7 ва 7а-иловаларга* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йилда олимпия захиралари ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш манзилли дастури 8-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йилда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш манзилли дастури 9-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йилда болалар мусиқа ва санъат мактабларини қуриш ва реконструкция қилиш манзилли дастури 10-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йилда илмий-тадқиқот муассасалари объектларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш манзилли дастури 11-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йилда автомобиль йўллари, кўприклар ҳамда йўл ўтказгичларини қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек, объектларни жиҳозлаш ҳамда техникалар харид қилиш манзилли дастури 12-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йилда мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш манзилли дастури, шунингдек, 2021-2022 йиллар учун капитал қўйилмаларнинг прогноз кўрсаткичлари 13 ва 13а-иловаларга* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида лойиҳаларни молиялаштиришни ташкил қилган ҳолда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш манзилли дастури 14-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимлари объектларини қуриш ва реконструкция қилиш манзилли дастури 15-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 2020 йилда лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилишини, келишилишини ва тасдиқланишини жадаллаштириш талаб этиладиган лойиҳалар (объектлар) рўйхати 16-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) 2020 йилда молиялаштириш манбаларини аниқлаштириш, шунингдек, лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш ҳамда тасдиқлаш талаб этиладиган истиқболли лойиҳалар (объектлар) рўйхати 17-иловага* мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 — 17-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан Дастурнинг асосий параметрларига тасдиқланган лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатлари ҳамда молиялаштириш манбалари мавжуд бўлган қўшимча лойиҳаларни (объектларни) киритиш, шунингдек, тегишли лойиҳаларни (объектларни) чиқариб ташлаш бўйича ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари томонидан Дастурнинг асосий параметрларига иқтисод қилинган ёки ўзлаштирилмаган капитал қўйилмалар лимитларини лойиҳалар (объектлар) буюртмачилари (ташаббускорлари) ўртасида қайта тақсимлаш бўйича ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан биргаликда лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда экспертизадан ўтказиш, шунингдек, танлов (тендер) якунлари юзасидан Дастур доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар (объектлар) параметрларига буюртмачилар (ташаббускорлар) бўйича белгиланган капитал қўйилмалар лимитлари доирасида тузатиш ва аниқлаштиришлар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурнинг асосий параметрларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан биргаликда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тегишли таклифларини ўрганиш асосида киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шундай тартиб белгилансинки, унга кўра Дастурга киритилган ҳудудий лойиҳалар (объектлар) бўйича лойиҳа ҳужжатларига асосан капитал қўйилмалар лимитлари етишмаган тақдирда, уларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш билан боғлиқ қўшимча харажатлар тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари маблағлари ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 2020 йилда бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан харажатларни амалга ошириш ва ишларни бажариш қуйидаги ҳолларда тақиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиялаштириш манбаси аниқ бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари (ишчи лойиҳа, ишчи ҳужжатлари, лойиҳа-смета ҳужжатлари)сиз ёки лойиҳа ҳужжатларини қурилиш-монтаж ишлари билан бир вақтда тайёрлаш, яъни параллел равишда олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пудратчи (лойиҳачи) ташкилотларни танлов (тендер) ўтказмасдан (агар «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса) танлаб олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазирнинг тегишли соҳалар бўйича ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари мазкур бандда кўрсатилган бюджет интизоми қоидаларига риоя қилиниши юзасидан шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги икки ой муддатда лойиҳаолди (лойиҳа) ҳужжатлари тасдиқланмаган ва (ёки) бир вақтда ишлаб чиқилаётган ҳолда амалга оширилаётган лойиҳаларни (объектларни) тўлиқ хатловдан ўтказсин ва Вазирлар Маҳкамасига ушбу лойиҳалар (объектлар) бўйича лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ҳамда тасдиқлаш муддатларини белгилашни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Молия вазирлигининг йўл қурилиши ишларини амалга ошириш учун зарур бўлган йўл битумини марказлаштирилган ҳолда етказиб бериш тартибини бекор қилиш ва унинг белгиланган тартибда фақат пудрат ташкилотлари томонидан сотиб олинишини таъминлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тошкент вилоятида ижтимоий ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) 18-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳ (А.Ж. Раматов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ўн кун муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳалар (объектлар) бўйича, шу жумладан 2019 йилда ажратилган 1,1 трлн сўм миқдоридаги маблағлар доирасида лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва экспертизадан ўтказишнинг амалдаги тизимини ўргансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш таннархини пасайтириш ва келгусидаги фойдаланиш харажатларини қисқартиришни инобатга олган ҳолда мутлақо янги намунавий ижтимоий ва бошқа инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрганиш натижалари ва ишлаб чиқилган таклифлар юзасидан тақдимот ўтказилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ижтимоий ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш соҳасидаги ижобий тажрибани республиканинг бошқа ҳудудларида оммалаштириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари — лойиҳалар ташаббускорлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддатда молиялаштириш ҳажмларини қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишнинг календарь жадваллари билан узвий боғлиқликда аниқлаштирган ҳолда, йилдан-йилга ўтувчи объектлар бўйича 2020 йил учун қурилишларнинг манзилли рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига келишиш учун киритилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда тасдиқланган лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатлари асосида танлов (тендер) ҳужжатларини комплекс экспертизадан ўтказсин, янгидан бошланадиган лойиҳалар бўйича харид қилиш тартиб-таомилларини якунлаш чораларини кўрсин ва танлов (тендер) ғолиблари билан ўрнатилган тартибда пудрат шартномалари тузилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харид қилиш тартиб-таомиллари якунланганидан кейин ўн кун муддатда 2020 йилда янгидан бошланадиган лойиҳалар бўйича қурилишларнинг якуний манзилли рўйхатларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига келишиш учун тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Дастур параметрлари ижроси ҳолатининг тизимли мониторинги ва ҳар ойлик муҳокамасини, шунингдек, лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича зарур чоралар кўрилишини таъминласин, натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тегишли ахборот киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Э.М. Ғаниев, Ж.А. Қўчқоров), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда 2020 йил 1 февралга қадар «Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш» автоматлаштирилган ахборот тизимининг қийматини мустақил баҳолаш натижалари асосида уни тўлиқ жорий этиш ва ишлатиш бўйича зарур чораларни кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур бандни амалга ошириш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот тизимини мустақил баҳолаш ва жорий этиш қисмида — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот тизимини ишлатиш ва унга техник хизмат кўрсатиш қисмида — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг бюджетдан ташқари Ривожланиш ва моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 мартга қадар таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасида замонавий ва энергия тежамкор технологиялардан фойдаланган ҳолда фойдаланишга тез топшириладиган объектлар қуриш ва реконструкция қилишнинг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда мазкур банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган намунавий лойиҳалар асосида 2020 йилда синов лойиҳаларини амалга ошириш чораларини кўрсин ҳамда 2020 йил 1 сентябрга қадар ушбу йўналишдаги ижобий тажрибани оммалаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳаларни (объектларни) амалга ошириш соҳасида буюртмачиларнинг (ташаббускорларнинг) ваколатларини аниқ белгилаш ва масъулиятини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳалаш ва қурилиш соҳасидаги ишлар (хизматлар) сифатини тубдан яхшилашга қаратилган бозор тамойиллари асосида ушбу фаолиятни тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳалаш ва пудрат ташкилотлари фаолиятининг натижадорлигини ҳамда улар томонидан кўрсатилаётган ишлар (хизматлар) сифатини акс эттирувчи холис ва шаффоф мезонлар асосида ушбу ташкилотлар фаолиятини рейтинг баҳолаш тизимини жорий қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қуйидагиларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматовга — Дастурнинг сифатли амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва тасдиқланган прогноз параметрларининг бажарилиши ҳолати мунтазам равишда муҳокама қилиб борилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А. Хўжаевга — Дастур доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг тизимли мониторинги ва таҳлилини, шу жумладан маблағларни ўзлаштириш самарадорлигини ҳамда объектлар белгиланган муддатларда фойдаланишга топширилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири Б.И. Закировга — қурилиш-монтаж ишлари ва лойиҳавий ечимларнинг бажарилиши сифати, шунингдек, қурилиш меъёрлари ва қоидаларига риоя этилиши устидан лозим даражада назоратни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим (И.У. Мажидов), халқ таълими (Ш.Х. Шерматов), мактабгача таълим (А.В. Шин), соғлиқни сақлаш (А.К. Шодмонов), сув хўжалиги (Ш.Р. Хамраев) вазирларига — маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, уларнинг мақсадли ишлатилишини назорат қилишни кучайтириш, қурилиш-монтаж ишларининг сифатли амалга оширилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича маблағларни самарали ва мақсадли ишлатиш, қурилиш-монтаж ишларини сифатли бажариш, объектларни белгиланган муддатларда ишга тушириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил ва ундан кейинги йиллар учун Дастур доирасида амалга оширилиши назарда тутилаётган лойиҳалар бўйича объектлар лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун батафсил ва атрофлича кўриб чиқилган техник топшириқларни қурилиш нормалари ва стандартлари талабларига қатъий риоя қилган ҳолда сифатли тайёрлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 10 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4565-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 январдаги ПҚ-4565-сон қарорига
18-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилоятида ижтимоий ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича ишчи гуруҳи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

А.Ж. Раматов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосаритранспорт вазири, Ишчи гуруҳи раҳбари

Б.А. Хўжаев

иқтисодиёт ва саноат вазири, Ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари

Р.К. Холматов

Тошкент вилояти ҳокими, Ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари

У.И. Мухаммадиев

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари

Б.И. Зокиров

қурилиш вазири

М.Х. Салиев

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири

Ш.Р. Ҳамраев

сув хўжалиги вазири

А.Қ. Шадманов

соғлиқни сақлаш вазири

И.У. Маджидов

олий ва ўрта махсус таълим вазири

Ш.Х. Шерматов

халқ таълими вазири

А.В. Шин

мактабгача таълим вазири

Д.Х. Набиев

жисмоний тарбия ва спорт вазири

Ш.М. Содиқов

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири

И.Р. Маҳкамов

транспорт вазирининг биринчи ўринбосари

Ж.Т. Мирзамахмудов

энергетика вазирининг биринчи ўринбосари

Ё.Э. Турсунов

молия вазирининг ўринбосари

Ш.А. Вафаев

инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

Ш.А. Абидов

Вазирлар Маҳкамаси котибият мудири

К.З. Хашимбеков

«Қишлоққурилиш инвест» МЧЖ ИК бош директори

З.Г. Нарзуллаев

«Ўзшаҳар қурилиш инвест» МЧЖ ИК директори

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2020 й., 07/20/4565/0037-сон)