29.06.2021 йилдаги 398-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 19.04.2022
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Самарқанд вилоятида эксперимент тариқасида маҳаллабай ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 6 майдаги ПҚ-5105-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшлар ва хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишга кўмаклашиш, аҳоли ва тадбиркорларнинг муаммоларини аниқлаш ҳамда самарали ҳал этиш тизимини йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Самарқанд вилоятида эксперимент тариқасида маҳаллабай ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 6 майдаги ПҚ-5105-сон қарорига мувофиқ 2021 йил 1 июндан бошлаб Самарқанд вилоятининг туманлари (шаҳарлари) ҳокимликлари тузилмасида туман (шаҳар) ҳокимлиги таъсисчилигида давлат муассасаси шаклида Маҳаллабай ишлаш марказлари (кейинги ўринларда — Марказлар) ташкил этилганлиги ҳамда уларнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
4. Марказ ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига ҳамда ушбу Намунавий уставга мувофиқ амалга оширади.