Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
«Маҳаллабай» ишлаш тизимини амалиётга жорий этиш ва аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида

1-ИЛОВА
Республика ҳудудларида «маҳаллабай» ишлаш тизимини ташкил этиш бўйича республика комиссияси ТАРКИБИ

2-ИЛОВА
«Маҳаллабай» ишлаш тизимини ташкил этиш ва амалга ошириш тўғрисида ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. «Маҳаллабай» ишлаш тизимини ташкил қилиш ва амалга оширишнинг асосий йўналишлари

3-боб. «Маҳаллабай» ишлаш тизимини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш

4-боб. Маҳалла паспортини ва ривожлантириш йўналишларини ишлаб чиқиш тартиби

5-боб. Маҳаллаларда аниқланган муаммоларни ҳал этиш тартиби

6-боб. «Маҳаллабай» ишлаш тизимини амалиётга жорий этишда ваколатли давлат ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш

7-боб. Якунловчи қоидалар

ИЛОВА
«Маҳаллабай» ишлаш тизимини ташкил этиш ва амалга ошириш СХЕМАСИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлаш ҳамда 2021 йилда аҳолининг даромад топишга қаратилган тадбиркорлик интилишларини молиявий қўллаб-қувватлаш, ҳудудларда «маҳаллабай» ишлаш тизимини жорий этиш орқали аҳолининг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш механизмларини янги босқичга олиб чиқиш, ёшлар ва хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишга молиявий кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

С.М. Холхўжаев

Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари, республика комиссияси раҳбари

Б.Э. Захидов

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари, республика комиссияси раҳбари

Н.Б. Хусанов

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

А.И. Икрамов

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси

А.Ж. Ортиков

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори

Ф.К. Умаров

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори

Г.М. Маруфова

Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари

Д.К. Адилов

Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари

С.И. Саифназаров

Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари

А.Б. Воитов

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

Ш.Ш. Мирзаев

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари

Қ.Х. Тапаров

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари

А.И. Икрамов

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари

Ш.Ҳ. Ходжаев

Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг ўринбосари

А.Э. Файзибаев

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари

С.Ғ. Ашуров

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

Б.И. Ахмедов

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори вазифасини бажарувчи

Рўйхат бўйича

давлат улушига эга бўлган тижорат банклари раислари

29. Ушбу Вақтинчалик низомнинг 28-бандида кўрсатилган йўналишларда ваколатли давлат ташкилотлари бошқарув офиси ва доимий вакилларга мунтазам равишда ҳар томонлама методик ва амалий ёрдам кўрсатади, заруратга кўра малакали мутахассисларни вақтинчалик уларга бириктиради.

Масъул

Таркиби

Вазифалари

Маҳаллага бириктирилган доимий вакил

(Республика комиссияси томонидан тасдиқланади)

Тижорат банкларининг туман (шаҳар) филиалидан бириктирилган масъул ходим

Маҳаллага бириктирилган доимий вакил ўзига юкланган вазифаларни маҳалла раиси ва фаоллари, ички ишлар органлари таянч пункти профилактика (катта) инспекторлари билан биргаликда амалга оширади

1. Маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш комплекс дастурини ишлаб чиқиш жараёнида:

«хонадонбай» ўрганиш орқали аҳолининг даромад манбаларини, шу жумладан, норасмий даромадга эга бўлган тадбиркорларни ўрганиш;

банд бўлмаган аҳолининг, хусусан, ёшлар ва хотин-қизларнинг касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўргатиш билан боғлиқ талабини аниқлаш;

маҳалладаги тадбиркорларнинг муаммоларини «мижозбай» ўрганиш ва улар фаолиятини кенгайтириш юзасидан таклифларни туман (шаҳар) мувофиқлаштирувчи гуруҳларига тақдим этиш;

маҳаллани ривожлантириш ва аҳолини доимий даромад билан таъминлаш борасида бошқарув офисларига таклифлар киритиш.

2. Маҳаллани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини амалга ошириш жараёнида:

банд бўлмаган аҳолини, хусусан, ёшлар ва хотин-қизларни ўқитиш бўйича таклифларни туман (шаҳар) мувофиқлаштириш гуруҳига ҳар икки ҳафтада киритиб бориш;

аҳолининг бизнес билан шуғулланиш хоҳиш-истагини ўрганган ҳолда уларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлашига, шу жумладан, бизнес лойиҳаларини амалга оширишига кўмаклашиш;

маҳаллада фойдаланишга топширилган лойиҳалар натижадорлиги ва самарадорлигини ўрганиш ва мониторинг олиб бориш.

Бошқарув офиси

(Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан ташкил этилади)

Республика ва ҳудудий давлат бошқаруви органлари ҳамда тижорат банкларининг раҳбарлари ва ходимлари

Ҳар бир маҳалла учун:

иқтисодий салоҳияти ва «драйвер» соҳалардан келиб чиқиб истиқболли тадбиркорлик лойиҳалари рўйхатини шакллантириш;

истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан чора-тадбирларни белгилаш ва лойиҳаолди ҳужжатларни ишлаб чиқишда амалий кўмаклашиш;

тадбиркорлик субъектлари муаммоларини аниқлаш ва уларни ҳал қилиш бўйича таклифларни туман (шаҳар) мувофиқлаштирувчи гуруҳига киритиб бориш;

маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросини доимий мониторинг қилиш ва натижалари бўйича туман (шаҳар) мувофиқлаштирувчи гуруҳига тегишли таклифларни мунтазам киритиш;

хонадонларда ва маҳаллий тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар турлари, сифати ва ҳажмини ошириш мақсадида тегишли соҳа мутахассисларини (шу жумладан, вақтинчалик меҳнат шартномалари асосида) жалб қилиш;

Туман (шаҳар) мувофиқлаштирувчи гуруҳи

(Республика комиссияси томонидан тасдиқланади)

1. Туман (шаҳар) ҳокимларининг иқтисодий масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари

2. Республика комиссияси томонидан тасдиқланган мувофиқлаштирувчи гуруҳ аъзолари

Мувофиқлаштирувчи гуруҳ заруратга кўра бошқа мутахассисларни ҳам жалб қилиш ваколатига эга.

1. Бошқарув офиси, доимий вакил ва фуқаролар йиғини раислари фаолияти самарадорлигини мунтазам равишда ўрганиб бориш ҳамда уларнинг ўзаро яқин ҳамкорлигини таъминлаш

2. Бошқарув офислари ва маҳаллага бириктирилган доимий вакиллар томонидан маҳаллада аниқланган муаммоларни жойида бартараф этиш.

3. Аҳолининг ўз хоҳиши асосида касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишни ташкил этиш, мавжуд бўш (вакант) иш ўринларига ишга жойлашишга кўмаклашиш.

4. Жойларда тадбиркорлик фаолиятига тўсиқ бўлаётган (ер ажратиш, қурилиш учун рухсат бериш, лицензия олиш, бўш бино ва ер майдонларини ажратиш, коммуникацияга уланиш) муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш.

5. Ҳар бир маҳалла ва туман (шаҳар)нинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига тақдим этиш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари

1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари

2. Республика ва ҳудудий давлат бошқаруви органлари ҳамда тижорат банкларининг раҳбарлари

1. Республика ва ҳудудий давлат бошқаруви органлари ҳамда тижорат банкларининг ўзаро яқин ҳамкорликдаги «маҳаллабай» ишлаш тизимини ташкил этиш.

2. Мувофиқлаштирувчи гуруҳлар томонидан аниқланган аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ҳудудий даражадаги муаммоларини тезкорлик билан бартараф этиш.

3. Ўз ҳудудида бандлиги таъминланмаган ёшларнинг мутахассислиги бўйича бошқа туман (шаҳар)ларда ташкилотлардаги мавжуд бўш (вакант) иш ўринларига ишга жойлашишига кўмаклашиш.

4. Ҳар бир туман (шаҳар)нинг иқтисодий салоҳияти ва «драйвер» соҳаларидан келиб чиқиб истиқболли тадбиркорлик лойиҳаларини амалга оширилишини таъминлаш.

Ҳудудларда «маҳаллабай» ишлаш тизимини ташкил этиш бўйича Республика комиссияси

1. С.М. Холхўжаев — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари, республика комиссияси раҳбари

2. Б.Э. Захидов — Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари, республика комиссияси раҳбари

3. Республика комиссия аъзолари

1. Жойларда «маҳаллабай» ишлашнинг янги тизимини жорий этиш, мувофиқлаштирувчи гуруҳлар, бошқарув офислари ҳамда маҳаллага бириктирилган доимий вакилларнинг ишларини мувофиқлаштириш.

2. «Маҳаллабай» ишлашнинг янги тизимига жалб этилган давлат бошқаруви органлари ҳамда тижорат банкларининг ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш ишларини ташкил этиш.

3. Жойлардаги мувофиқлаштирувчи гуруҳлар, бошқарув офислари ҳамда маҳаллага бириктирилган доимий вакиллар томонидан амалга оширилган ишлар самарадорлиги ва натижадорлигидан келиб чиқиб улар фаолиятини назорат қилиб бориш ва баҳо бериш.

4. Уч ой муддатда «маҳаллабай» тизимининг электрон базасини ишлаб чиқишни таъминлаш.


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси