22.06.2021 йилдаги 390-сон
Ҳужжат 23.06.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Масъуллар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Лойиҳани ишлаб чиқувчи

1. Лойиҳани ишлаб чиқади.

2. Лойиҳани «E-qaror» электрон тизими (кейинги ўринларда — электрон тизим) орқали манфаатдор ташкилотлар билан келишиш учун юборади.

Заруратга кўра

2-босқич

Манфаатдор ташкилотлар

1. Лойиҳани электрон тизим орқали иш юритувига қабул қилади ҳамда лойиҳани кўриб чиқади.

2. Лойиҳани электрон рақамли имзо қўйиш йўли билан келишади (виза қўяди) ёки зарурат бўлганда лойиҳани ишлаб чиқувчига электрон тизим орқали эътироз ва таклифлари кўрсатилган жавоб хатини киритади.

3. Келишилган (виза қўйилган) лойиҳани ишлаб чиқувчига юборади.

3 кун муддатда

3-босқич

Лойиҳани ишлаб чиқувчи

1. Келишилган (виза қўйилган) лойиҳани электрон тизимдан олади.

2. Лойиҳани манфаатдор ҳудудий давлат органининг тегишли хулосасини ҳисобга олган ҳолда (зарур ҳолларда) якуний кўриб чиқади.

3. Лойиҳани электрон тизим орқали маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органидаги масъул ўринбосарга ва тегишли таркибий бўлинмаларга ёки маҳаллий вакиллик органлари котибиятлари ва доимий комиссияларига киритади.

3 кун муддатда

4-босқич

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг масъул ўринбосари, тегишли таркибий бўлинмаси, маҳаллий вакиллик органи котибияти

1. Лойиҳани электрон тизим орқали иш юритувига қабул қилади ҳамда кўриб чиқади.

5-босқич

Лойиҳани ишлаб чиқувчи

1. Келишилган (виза қўйилган) лойиҳани электрон тизимдан олади.

2. Лойиҳани маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи масъул ўринбосари ва тегишли таркибий бўлинмалар ёки маҳаллий вакиллик органлари котибиятлари ва доимий комиссияларининг тегишли хулосасини ҳисобга олган ҳолда (зарур ҳолларда) якуний кўриб чиқади.

3. Лойиҳани электрон тизим орқали тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органи юридик хизматига киритади.

4. Лойиҳа маҳаллий давлат ҳокимияти органи юридик хизмати, ҳоким ёки Кенгаш раиси томонидан эътироз билан қайтарилган ҳолларда лойиҳани қайта кўриб чиқади, такомиллаштиради ҳамда электрон тизим орқали маҳаллий давлат ҳокимияти органи юридик хизматига қайтадан киритади.

1 кун муддатда

6-босқич

Маҳаллий давлат ҳокимияти органи юридик хизмати

1. Лойиҳани электрон тизими орқали иш юритувига қабул қилади ҳамда лойиҳани кўриб чиқади.

2. Лойиҳани Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштиради.

3. Жамоатчилик муҳокамаси якунлангандан сўнг лойиҳа бўйича белгиланган тартибда хулоса тузади.

4. Лойиҳани электрон рақамли имзо қўйиш йўли билан келишади (виза қўяди) ёки эътирозлари мавжуд бўлса, лойиҳани ишлаб чиқувчига қайтаради.

5. Лойиҳани ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун ҳудудий адлия органларига белгиланган тартибда тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда киритади.

2 кун муддатда

7-босқич

Ҳудудий адлия органи

1. Лойиҳани электрон тизим орқали иш юритувига белгиланган тартибда қабул қилади.

2. Лойиҳани белгиланган тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказади, лойиҳа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлса, хулоса беради ва бу ҳақда электрон тизим орқали маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи ёки вакиллик органини хабардор қилади.

3. Лойиҳа бўйича эътирозлар мавжуд бўлса, лойиҳани маҳаллий ижро этувчи ёки вакиллик органига қайтаради.

Белгиланган муддатларда

8-босқич

Маҳаллий давлат ҳокимияти органи юридик хизмати

1. Лойиҳа ва ҳудудий адлия органининг тегишли хулосасини электрон тизим орқали иш юритувига белгиланган тартибда қабул қилади.

2. Адлия органининг ижобий хулосаси бўлган тақдирда, лойиҳани имзолаш учун маҳаллий ижро этувчи ҳокимият ёки маҳаллий вакиллик органи раҳбарига киритади.

3. Агарда лойиҳа ҳудудий адлия органи томонидан эътироз билан қайтарилган бўлса, лойиҳани қайта ишлаб чиқади ҳамда ушбу қайта ишланган лойиҳани ҳудудий адлия органига белгиланган тартибда электрон тизим орқали киритади.

4. Агарда лойиҳа маҳаллий ижро этувчи ҳокимият ёки маҳаллий вакиллик органи раҳбари томонидан эътироз билан қайтарилган бўлса, лойиҳани қайта ишлаб чиқади ҳамда ушбу қайта ишланган лойиҳани маҳаллий ижро этувчи ҳокимият ёки маҳаллий вакиллик органи раҳбарига электрон тизим орқали киритади.

5. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият ёки маҳаллий вакиллик органи раҳбари ёки ҳудудий адлия органи томонидан лойиҳани қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмас деган хулосага келган тақдирда, бу ҳақда лойиҳа ишлаб чиқувчини хабардор қилади.

2 кун муддатда

9-босқич

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият ёки маҳаллий вакиллик органи раҳбари

1 Лойиҳани электрон тизим орқали қабул қилади.

2. Лойиҳани электрон рақамли имзо билан имзолайди, имзоланган ва махсус рақам билан ҳисобга қўйилган ҳужжатни электрон тизим бош саҳифасида автоматик тарзда эълон қилади.

3. Лойиҳани қабул қилишни мақсадга мувофиқ эмас деб топса, лойиҳани белгиланган тартибда қайта кўриб чиқиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органи юридик хизмат ходимига ёки ишлаб чиқувчига қайтаради.

4. Имзоланган ҳужжатни электрон тизим орқали масъул ижрочиларга етказиш учун ҳокимликнинг масъул таркибий бўлинмаси ёки Кенгаш котибияти мудирига юборади.

1 кун муддатда

10-босқич

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг масъул таркибий бўлинмаси ёки Кенгаш котибияти

1. Имзоланган ҳужжатни электрон тизим орқали қабул қилиб олади ҳамда шу тизим орқали ижрочи ва манфаатдор ташкилотларга етказади.

2. Имзоланган ҳужжатни мажбурий тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий-веб сайтларида эълон қилади.

1 кун муддатда

Кейинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Масъуллар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Лойиҳани ишлаб чиқувчи

1. Лойиҳани ишлаб чиқади.

2. Лойиҳани «E-qaror» электрон тизими (кейинги ўринларда — электрон тизим) орқали манфаатдор ташкилотлар билан келишиш учун юборади.

Заруратга кўра

2-босқич

Манфаатдор ҳудудий давлат органлари

1. Лойиҳани электрон тизим орқали иш юритувига қабул қилади ҳамда кўриб чиқади.

2. Лойиҳани электрон рақамли имзо қўйиш йўли билан келишади (виза қўяди) ёки зарурат бўлганда лойиҳани ишлаб чиқувчига электрон тизим орқали эътироз ва таклифлари кўрсатилган жавоб хатини киритади.

3. Келишилган (виза қўйилган) лойиҳани ишлаб чиқувчига юборади.

3 кун муддатда

3-босқич

Лойиҳани ишлаб чиқувчи

1. Келишилган (виза қўйилган) лойиҳани электрон тизимдан олади.

2. Лойиҳани манфаатдор ҳудудий давлат органининг тегишли хулосасини ҳисобга олган ҳолда (зарур ҳолларда) якуний кўриб чиқади.

3. Лойиҳани электрон тизим орқали маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органидаги масъул ўринбосарга ва тегишли таркибий бўлинмаларга ёки маҳаллий вакиллик органлари котибиятлари ва доимий комиссияларига киритади.

3 кун муддатда

4-босқич

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг масъул ўринбосари, тегишли таркибий бўлинмаси, маҳаллий вакиллик органи котибияти

1. Лойиҳани электрон тизим орқали иш юритувига қабул қилади ҳамда кўриб чиқади.

2. Лойиҳани электрон рақамли имзо қўйиш йўли билан келишади (виза қўяди) ёки зарурат бўлганда лойиҳани ишлаб чиқувчига электрон тизим орқали эътироз ва таклифлари кўрсатилган жавоб хатини киритади.

3. Келишилган (виза қўйилган) лойиҳани ишлаб чиқувчига юборади.

3 кун муддатда

5-босқич

Лойиҳани ишлаб чиқувчи

1. Келишилган (виза қўйилган) лойиҳани электрон тизимдан олади.

2. Лойиҳани маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи масъул ўринбосари ва тегишли таркибий бўлинмалар ёки маҳаллий вакиллик органлари котибиятлари ва доимий комиссияларининг тегишли хулосасини ҳисобга олган ҳолда (зарур ҳолларда) якуний кўриб чиқади.

3. Лойиҳани электрон тизим орқали тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органи юридик хизматига киритади.

4. Лойиҳа маҳаллий давлат ҳокимияти органи юридик хизмати, ҳоким ёки Кенгаш раиси томонидан эътироз билан қайтарилган ҳолларда, лойиҳани қайта кўриб чиқади, такомиллаштиради ҳамда электрон тизим орқали маҳаллий давлат ҳокимияти органи юридик хизматига қайтадан киритади.

1 кун муддатда

6-босқич

Маҳаллий давлат ҳокимияти органи юридик хизмати

1. Лойиҳани электрон тизим орқали иш юритувига қабул қилади ва уни кўриб чиқади.

2. Лойиҳани электрон рақамли имзо қўйиш йўли билан келишади (виза қўяди) ёки эътирозлари мавжуд бўлса, лойиҳани ишлаб чиқувчига қайтаради.

3. Лойиҳани имзолаш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органи раҳбарига киритади.

4. Агарда лойиҳа маҳаллий давлат ҳокимияти органи раҳбари томонидан эътироз билан қайтарилган бўлса, лойиҳани қайта кўриб чиқади ҳамда ушбу қайта ишланган лойиҳани имзолаш учун маҳаллий ижро этувчи ҳокимият ёки вакиллик органи раҳбарига киритади.

2 кун муддатда

7-босқич

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият ва маҳаллий вакиллик органи раҳбари

1 Лойиҳани электрон тизим орқали қабул қилиб олади.

2. Лойиҳани электрон рақамли имзо билан имзолайди, имзоланган ва махсус рақам билан ҳисобга қўйилган ҳужжатни электрон тизим бош саҳифасида автоматик тарзда эълон қилади (хизмат доирасида фойдаланиш учун мўлжалланган ҳужжатлар бундан мустасно).

3. Лойиҳани қабул қилиш ёки чиқаришни мақсадга мувофиқ эмас деб топса, лойиҳани белгиланган тартибда қайта кўриб чиқиш учун лойиҳани маҳаллий давлат ҳокимияти органи юридик хизмат ходимига ёки ишлаб чиқувчига қайтаради.

4. Имзоланган ҳужжатни электрон тизим орқали масъул ижрочиларга етказиш учун маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи тегишли таркибий бўлинмаси ёки маҳаллий вакиллик органи Кенгаши котибиятига юборади.

1 кун муддатда

8-босқич

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи тегишли таркибий бўлинмаси, маҳаллий вакиллик органи котибияти

1. Имзоланган ҳужжатни электрон тизими орқали қабул қилиб олади.

2. Имзоланган ҳужжатни электрон тизим орқали ижрочи ва манфаатдор ташкилотларга етказади.

1 кун муддатда

Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Ижро учун масъуллар

1.

«E-qaror» электрон тизимини ишга тушириш билан боғлиқ қуйидаги тадбирларни амалга ошириш:

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ва масъул ижрочилари (масъул шахслар)ни id.egov.uz ягона идентификация тизимидан рўйхатдан ўтказиш;

масъул шахсларни «E-qaror» электрон тизимида авторизациядан ўтказиш;

масъул шахсларга «E-qaror» электрон тизимида шахсий кабинет очиш бўйича «UZINFOCOM» давлат ахборот хизматларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор» МЧЖ администраторига мурожаат қилиш ҳамда рухсат олгандан сўнг кабинетга кириш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари расмий бланкаларининг электрон шаклдаги намуналарини «UZINFOCOM» МЧЖга юбориш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил июнь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Адлия вазирлиги

2.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари томонидан «E-qaror» электрон тизимида ишлаш бўйича ўзларининг масъул ходимларини расмий ҳужжат (қарор, фармойиш, буйруқ ёки бошқа ҳужжат) билан бириктирилишини таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил июнь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳудудий давлат органлари ва ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Янги технологиялар илмий-ахборот маркази томонидан белгиланган тартибда бериладиган электрон рақамли имзо билан таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил июнь

Давлат солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

4.

«UZINFOCOM» давлат ахборот хизматларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор» МЧЖ билан биргаликда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ва масъул ижрочиларини «E-qaror» электрон тизимига уланишини таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил июнь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (туман ва шаҳар) томонидан «E-qaror» электрон тизимида қарор ва фармойишлар қабул қилиш бошлангандан сўнг ҳокимликлардаги қарор ва фармойишларни рўйхатдан ўтказиш реестр китобини юритишни тўхтатиш ҳамда далолатнома асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига топшириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил июнь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

туман ва шаҳар ҳокимликлари

6.

«E-qaror» электрон тизимида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинаётган қарорлар ва фармойишларни мазкур тизим доирасида ижрочи ва манфаатдор ташкилотларга етказиш имкониятини яратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил июль

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

7.

«E-qaror» электрон тизимида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига автоматик тарзда жойлаштириш мақсадида ушбу норматив тусдаги қарорларни «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот марказига мазкур электрон тизим орқали юбориш имкониятини яратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил июль

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков),

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

8.

Республиканинг барча даражадаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларини «E-qaror» электрон тизимида ишлаш бўйича ўқитиш юзасидан семинарлар ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил июнь-июль

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

9.

«E-qaror» электрон тизимида ишлаш юзасидан видеодарслар ва қўлланмалар тайёрлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил июль

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

10.

Тизимда электрон рақамли имзо билан тасдиқланиб, қабул қилинган қарор ва фармойишларда йўл қўйилган техник хатоликларни, ушбу хатоликка йўл қўйган ҳокимликнинг хатига асосан қарор мазмунини ўзгартирмаган ҳолда бартараф этиш чорасини кўриб бориш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш. Садиков),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
2. 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.