14.06.2021 йилдаги 1049-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши, Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қўшма қарори, 14.06.2021 йилдаги 1049-IV-сон
Кучга кириш санаси
14.06.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшма қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йилнинг 23-24 июнь кунлари Бухоро шаҳрида «Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик» мавзусидаги халқаро форумни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 3-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 9 апрелдаги «Бухоро шаҳрида «Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик» мавзусидаги халқаро форумни ўтказиш тўғрисида»ги 852-IV/КҚ-211-IV-сонли Қўшма қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик» мавзусидаги халқаро форум (бундан буён матнда Глобал форум деб юритилади) дастури 1-иловага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Глобал форумни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатлар ҳисоб-китоби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари девонларининг раҳбарлари Глобал форумни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ кўзда тутилмаган сарф-харажатлар юзага келганда 2021 йил учун тасдиқланган харажатлар сметасида хорижий делегацияларни кутиб олиш ва чет элга делегациялар юбориш учун режалаштирилган маблағлар ҳисобидан тўловларни ҳақиқий харажатлардан келиб чиқиб, уларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 1-иловада келтирилган Глобал форумнинг хорижий иштирокчилари учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналари томонидан, шунингдек, зарур ҳолларда Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида Глобал форумнинг хорижий иштирокчилари учун кириш визаларини консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларни қоплаш учун ҳисоб рақамига йиғимлар ундирмасдан расмийлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент ва Бухоро шаҳарларида тадбирлар ўтказиладиган жойларда Глобал форум иштирокчилари хавфсизлигини, шунингдек, форум иштирокчилари учун ажратилган автобусларнинг ҳаракатланиши хавфсизлигини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Глобал форумнинг очилиш маросимида, танаффус ва тушлик, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси номидан форум иштирокчилари учун ташкил этиладиган расмий кечки қабул давомида концерт дастури тақдимотини ташкил этиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлиги Глобал форум иштирокчиларини барча тарихий-маданий мерос объектларига кириш чипталари билан бепул таъминласин, ташриф мобайнида фото ва видеолавҳаларни суратга олиш имкониятини яратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Глобал форум ўтказиладиган жойда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этилиши устидан давлат санитария назоратини олиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетишда Глобал форум хорижий иштирокчиларининг «COVID-19» бўйича бепул лаборатория текширувидан (PCR тест) ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Uzbekistan airways», «Uzbekistan airports» ва «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятлари тегишинча Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортини, Бухоро халқаро аэропортини, Тошкент ва Бухоро темир йўл вокзалларини ҳамда улардаги VIP залларини Глобал форум иштирокчиларини кутиб олиш, кузатиш ва уларга хизмат кўрсатиш учун тайёрлаш чораларини кўрсин ҳамда VIP залларидан йиғим ва божлар, шунингдек, зал хизмати учун тўловлар ундирилмай фойдаланилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Бухоро вилояти ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Глобал форум иштирокчиларини Бухоро темир йўл вокзалида кутиб олиш ва кузатиш, шунингдек, Бухоро шаҳри бўйлаб саёҳатни ташкил этиш учун зарур автотранспорт воситаларини ажратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро шаҳрида кенг кўламда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш ҳамда Глобал форум ўтказиладиган бинолар ва ҳудудларни талаб даражасида тайёрлаш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Глобал форум ўтказиладиган жойда ҳунармандчилик ва халқ амалий санъати кўргазмаларини ташкил этиш, форумнинг хорижий иштирокчилари учун Бухоро вилояти ҳокимлиги номидан эсдалик совғаларини бериш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Халқаро пресс-клуб ва Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси билан ҳамкорликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Глобал форумнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини оммавий ахборот воситалари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида кенг ёритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Глобал форум иштирокчилари, жумладан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, хорижий мамлакатлар парламентлари аъзолари, халқаро ташкилотлар, вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда эксперт ва олимлар билан интервьюлар, махсус репортажлар, брифинг, пресс-клуб кўрсатувларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифалар доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида холис ва тўлиқ маълумотларнинг кенг жамоатчиликка тезкор етказилишини таъминлаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур Қўшма қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А. Саидов ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ушбу Қўшма қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 14 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1049-IV-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 14 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-235-IV-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 14 июндаги 1049-IV/КҚ-235-IV-сонли Қўшма қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда парламентлараро глобал ҳамкорлик халқаро форуми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 23-24 июнь куни, Бухоро шаҳри
«Sahid Zarafshon» меҳмонхонаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

БИРИНЧИ КУН

2021 йил 23 июнь

08.30-09.00

Рўйхатдан ўтказиш

09.00-10.00

Кириш нутқлари:

Танзила Нарбаева, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси

Ш.М. Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти (мурожаат)

Танзила Нарбаева, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси

Нурдинжон Исмоилов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери

Мартин Чунгонг, Парламентларо иттифоқ бош котиби

Акрам Мунир, БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши раиси (видеомурожаат)

Питер Лорд Баунесс, ЕХҲТ Парламент ассамблеяси Президенти

Алтынбек Мамаюсупов, Туркий тилли мамлакатлар Парламент ассамблеяси Бош котиби

Мохаммад Резо Мажидий, Осиё парламент ассамблеяси бош котиби (видеомурожаат)

Дмитрий Кобицкий, МДҲ Парламентлараро ассамблеяси котибияти раҳбари, Бош котиб (видеомурожаат)

Мустафа Шентоп, Туркия Буюк миллий Мажлиси раиси (табрикни Туркий тилли мамлакатлар Парламент ассамблеясининг ҳуқуқий ва халқаро алоқалар масалалари бўйича комиссия раиси, Туркия Буюк миллий Мажлиси депутати Исмет Учма ўқиб эшиттиради)

Хелена Фрейзер, БМТнинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий координатори

1-СЕССИЯ

Барқарор ривожланиш мақсадлари самарали амалга оширилишини таъминлашда парламент роли

МОДЕРАТОРЛАР

Содиқ Сафоев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари

Хелена Фрейзер, БМТнинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий координатори

Вақти: 10.00-11.00

10.00-10.10

Борий Алиханов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси

10.10-10.20

Мохаммад Резо Мажидий, Осиё Парламент ассамблеяси Бош котиби (видеотрансляция)

10.20-10.30

Рахмат Гобель, Индонезия Вакиллар палатаси Спикери ўринбосари

10.30-10.40

Чжан Есуй, Хитойнинг Бутунхитой халқ вакиллари йиғилишининг Халқаро ишлар бўйича қўмитаси раиси, парламентлараро дўстлик гуруҳининг Хитой томони ҳамраиси (видеотрансляция)

10.40-11.00

Саволлар ва жавоблар

11.00-11.30

Гуруҳ бўлиб расмга тушиш. Кофе-брейк

2-СЕССИЯ

Мамлакатни ривожлантириш миллий стратегиялари нуқтаи назаридан БРМни амалга ошириш

МОДЕРАТОРЛАР:

Акмал Саидов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари

Матильда Димовска, БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили

Вақти: 11.30-13.00

11.30-11.40

Джамшид Кучкаров, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молиявий-иқтисодий масалалар ва камбағалликни қисқартириш бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири, миллий БРМни амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш раҳбари

11.40-11.50

Мохд Рашид бин Хаснон, Малайзия Парламенти Вакиллар палатаси Спикери ўринбосари (видеотрансляция)

11.50-12:00

Рейнхольд Лопатка, ЕХҲТ ПАнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, Европа ишлари бўйича қўмита раиси, Австрия Миллий маслаҳатчиси

12.00-12.10

Арзу Нагиев, Озарбайжон Республикаси Милли Мажлиси депутати (онлайн видеотрансляция)

12.10-12.20

Фульвио Мартушелло, Европа парламенти депутати, Европа парламентининг Марказий Осиё мамлакатлари ва Мўғилистон билан алоқалар делегацияси раиси (онлайн видеотрансляция)

12.20-12.30

Режеп Шекер, Туркий тилли мамлакатлар Парламент ассамблеяси делегацияси аъзоси, Туркия Буюк миллий Мажлиси депутати

12.30-13.00

Саволлар ва жавоблар

13.00-14.00

Тушлик

3-СЕССИЯ

Барқарор ривожланиш мақсадлари тадбирларини молиялаштиришнинг асосий масалалари

МОДЕРАТОРЛАР:

Эркин Гадоев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси
Марко Мантованелли, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари

Вақти: 14.00-15.30

14.00-14.10

Тимур Ишметов, Ўзбекистон Республикаси молия вазири

14.10-14.25

Ришард Чарнецкий, Европа Парламентининг Польшадан сайланган депутати

14.25-14.40

Зияд Абоултаиф, «Канада-Ўзбекистон» дўстлик гуруҳи раиси (видеотрансляция)

14.40-15.00

Сурен Погосян, БМТТДнинг Истанбул минтақавий офисида БРМни молиялаштириш масалалари бўйича маслаҳатчи (видеотрансляция)

15.00-15.30

Саволлар ва жавоблар

15.30-16.00

Кофе-брейк

4-СЕССИЯ

Статистик кўрсаткичларни шакллантириш: Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича маълумотларни қисмларга бўлиш

МОДЕРАТОРЛАР:

Одилжон Иминов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси

Зейнал Гаджиев, Халқаро миграция ташкилотининг

Марказий Осиё бўйича субминтақавий координатори

Мунир Мамедзаде, Бирлашган миллатлар ташкилоти Болалар жамғармасининг (ЮНИСЕФ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари

Вақти: 16.00-18.00

16.00-16.10

Махмуджон Зиядуллаев, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раисининг ўринбосари

16.10-16.25

Владимир Соколин, МДҲ Давлатлараро статистика қўмитаси раиси, МДҲга аъзо давлатлар Статистика хизматлари раҳбарлари кенгаши аъзоси

16.25-16.40

Аида Касымалиева, Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши Спикери ўринбосари

16.40-16.55

Бён Чже Ил, Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси депутати, Осиё сув ресурслари бўйича парламентлараро маслаҳат кенгаши раиси

16.55-17.10

Сирадж Махмудлу, ЮНИСЕФнинг Европа ва Марказий Осиё минтақавий бюроси учун режалаштириш ва мониторинг бўйича мутахассиси (ЭКАРО)

17.10-18.00

Саволлар ва жавоблар

БИРИНЧИ КУН ХУЛОСАСИ

18.00-20.00

Лаби Ҳовуз мажмуасида расмий кечки овқат

ИККИНЧИ КУН

2021 йил 24 июнь

08.30-09.00

Рўйхатдан ўтказиш

5-СЕССИЯ

Парламент назорати, БРМ бажарилиш жараёнини мониторинг қилиш ва баҳолаш

МОДЕРАТОРЛАР:

Мавлудахон Ходжаева, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси

Шарлотта Адриан, Элчи, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари

Вақти: 09.00-11.00

09.00-09.10

Жахонгир Ширинов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси

09.10-09.25

Эрве Морей, Франция Сенати ҳузуридаги «Франция-Марказий Осиё» парламентлараро гуруҳи раиси

09.25-09.40

Баир Жамсуев, Россия Федерацияси Федерал Мажлисининг Федерация Кенгаши Халқаро ишлар бўйича қўмитаси раиси ўринбосари

09.40-09.55

Эндах Тжахжани Двирини Ретноастути, Индонезия парламенти Вакиллар палатаси Парламентлараро ҳамкорлик бюроси раҳбари, Коррупцияга қарши глобал ташкилот котибияти офиси ижро этувчи директори

(видеотрансляция)

09.55-10.10

Йонас Чекуолис, БРМ устидан парламент назорати бўйича халқаро маслаҳатчиси, БМТТД (Литва)

10.10-10.30

Саволлар ва жавоблар

10.30-11.00

Кофе-брейк

6-СЕССИЯ

БРМни амалга оширишда фуқаролик жамияти институтлари ва жамоатчилик иштироки

МОДЕРАТОРЛАР:

Шухрат Бафаев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси

Сюзан Файн, Халқаро тараққиёт агентлигининг (ЮСАИД) Ўзбекистондаги директори вазифасини бажарувчи

Вақти: 11.00-12.00

11.00-11.10

Бобур Бекмуродов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Республикаси «Юксалиш» Умуммиллий ҳаракати раиси

11.10-11.20

Баронесса Элисон Сатти, Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси (видеотрансляция)

11.20-11.30

Александр Трепельков, БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти Барқарор ривожланиш мақсадлари бўлими раҳбари вазифасини бажарувчи

11.30-11.40

Карлос Уриарте, Испаниядаги Пан-Европа Иттифоқининг Бош котиби

11.40-11.50

Тил Мансманн, Германия Бундестаги депутати, Эркин демократик партия фракциясининг Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш қўмитаси аъзоси (видеотрансляция)

11.50-12.10

Саволлар ва жавоблар

7-СЕССИЯ

Барқарор ривожланиш манфаатлари йўлида жаҳон парламентлари ўртасида халқаро мулоқот ва глобал ҳамкорликни йўлга қўйиш

МОДЕРАТОРЛАР:

Равшан Алимов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси

Матьё Лемуан, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори вазифасини бажарувчи

Вақти: 12.00-13.00

12.00-12.10

Равшан Алимов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси

12.10-12.30

Кейсуке Сузуки, Япония парламенти Вакиллар палатаси депутати, Ўзбекистон билан дўстлик Япония парламенти лигаси Ижроия қўмитаси раҳбари (видеотрансляция)

12.30-12.50

Симона Суриана, «Италия-Марказий Осиё» парламент гуруҳи раиси (видеотрансляция)

12.50-13.00

Саволлар ва жавоблар

13.00-14.00

Тушлик

8-СЕССИЯ

Барқарор ривожланиш манфаатлари йўлида гендер йўналтирилган сиёсат ва ёшлар парламентаризмини ривожлантириш

МОДЕРАТОРЛАР:

Зухра Ибрагимова, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари

Жамалиттин Туней, Туркия халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлигининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари

Вақти: 14.00-16.00

14.00-14.10

Малика Кадирханова, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси

14.10-14.25

Джетн Сиратранонт, Аҳолишуносликни ривожлантириш бўйича Осиё парламенти форуми бош котиби, Таиланд Қироллиги Сенати Миллий ассамблеяси Соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси

14.25-14.40

Гулалай Акбари, Афғонистон Миллий Ассамблеяси Мешрано Жиргаси (юқори палатаси) Хотин-қизлар ва фуқаролик жамияти комиссияси раиси

14.40-14.55

Мария Мусмути, Европа конституциявий ҳуқуқ маркази ижро этувчи директори, Лондон университети ҳуқуқшунос ўқитувчиси.

14.55-15.05

Бахтиёр Сайфуллаев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси

15.05-15.20

Осман Местен, Туркия Буюк Миллат Мажлиси «Туркия-Ўзбекистон» парламентлараро гуруҳи раиси

15.20-15.35

Илхан Кючюк, Европа парламентининг Болгариядан сайланган депутати, Европа парламентининг Ўзбекистон бўйича маърузачиси (видеотрансляция)

15.35-15.45

Егор Макаревич, Беларусь Республикаси Миллий Мажлиси ҳузурида Ёшлар кенгаши (парламенти) раиси

15.45-16.00

Саволлар ва жавоблар

16.00-16.30

Кофе-брейк

ЯКУНЛОВЧИ СЕССИЯ

Жаҳон мамлакатлари парламентлари глобал ҳамкорлиги учун таклифлар ва тавсияларни аниқлаб олиш

Вақти: 16.30-16.50

16.30-16.50

Якунловчи нутқлар:

Танзила Нарбаева, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси

Хелена Фрейзер, БМТнинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий координатори