21.06.2021 йилдаги ПҚ-5155-сон
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 1-иловага мувофиқ ҳудудларда кластер усулида мебель маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зоналарини (кейинги матнларда — кичик саноат зоналари) ташкил қилиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
ўн кун муддатда кичик саноат зоналарини ташкил этиш учун 1-иловада кўрсатилган ер майдонларини қонунчиликда белгиланган тартибда ажратилишини таъминласин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. 2024 йил 1 январга қадар 2-иловага мувофиқ мебель ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хом ашё, эҳтиёт қисмлар, фурнитура ва аксессуарлар импортида божхона божининг ноль ставкаси қўлланилсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 февралдаги ПҚ-51-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2023 й., 07/23/51/0084-сон)
Инновацион ривожланиш вазирлиги ва «Ўзкимёсаноат» АЖ билан биргаликда республика ҳудудларида МДФ плиталари, НPL панеллар, ҳамда мазкур қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган хом ашё, эҳтиёт қисмлар, фурнитура ва аксессуарлар ишлаб чиқаришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш.
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳамда 1-иловада кўрсатилган туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда 1-иловада кўрсатилган туманларда (шаҳарларда) жойлашган касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларида тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда мебелсозлик бўйича қисқа ва ўрта муддатли ўқув курсларини ташкил қилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Ҳудуд

Туман (шаҳар)

Кичик саноат зонаси ташкил қилинадиган ҳудуд номи

Ташкил қилинадиган кичик саноат зонаси майдони (гектар)

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус тумани

«Ақманғит» МФЙ

3

2.

Андижон вилояти

Андижон тумани

«Март» МФЙ

13

3.

Олтинкўл тумани

«Садда» МФЙ

3

4.

Бухоро вилояти

Ромитан тумани

«А. Навоий» МФЙ

1,3

41.

Жондор тумани

«Охших» МФЙ

1,8

5.

Жиззах вилояти

Жиззах шаҳри

«Сайхон» МФЙ

0,5

6.

Қашқадарё вилояти

Қарши шаҳри

«Буюк Турон» МФЙ

8

7.

Қарши тумани

«Кўчкак» МФЙ

1

8.

Навоий вилояти

Кармана тумани

«Сардоба» МФЙ

3

9.

Наманган вилояти

Наманган шаҳри

«Ойқирон» массиви

10

10.

Самарқанд вилояти

Пастдарғом тумани

«Қорағуппа» МФЙ

2,5

11.

Сурхондарё вилояти

Узун тумани

«Истиқлол» МФЙ

2

12.

Сирдарё вилояти

Янгиер шаҳри

«Наврўзобод» МФЙ

8,7

13.

Фарғона вилояти

Бағдод тумани

«Мурувват» МФЙ

6,4

131.

Бувайда тумани

«Қўнғирот» МФЙ

8,8

14.

Тошкент вилояти

Ўртачирчиқ тумани

«Саидовул» қишлоғи

25*

15.

Хоразм вилояти

Хонқа тумани

«Мадир» қишлоғи

10

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 февралдаги ПҚ-51-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2023 й., 07/23/51/0084-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 февралдаги ПҚ-51-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2023 й., 07/23/51/0084-сон)

Т/р

ТИФ ТН коди

Номи

1.

3208 90 9109

Синтетик полимерлар ёки кимёвий модификацияланган табиий полимерларга асосланган, сувсиз муҳитда тарқалган ёки эриган бўёқлар ва лаклар (шу жумладан эмал ва лаклар)

2.

3506 91 0000

Тайёр елим

3.

3814 00 9000

Бўёқ ва лакларни ўчириш учун тайёр эритгич ва суюлтиргичлар

4.

3920 49

ПВХ қирралар

5.

3926 30 0000

Мебель учун маҳкамлайдиган буюмлар ва фурнитура

6.

4410

Ёғоч қириндили плиталар

7.

4411

Ёғоч толали плиталар

8.

7318 14 7318 15

Қора металдан ишлаб чиқарилган винтлар, болтлар, гайкалар, бурама илгаклар, заклепкалар, шпонкалар, шплинтлар, шайбалар (пружинали) ва шунга ўхшаш буюмлар

9.

7604 29 9000

Алюминийдан тайёрланган чўп ва профиллар

10.

8302 10 0000

8302 20 0000

8302 42 0000

Қимматбаҳо бўлмаган металлдан ясалган маҳкамловчи арматура, фурнитура, кронштейнлар, шарнирлар ва шунга ўхшаш мебель учун ишлатиладиган буюмлар;

қимматбаҳо бўлмаган металлдан ясалган маҳкамлагичли мебель ғилдираги ва эшикларни автоматик ёпувчи ускуналар

11.

9403 90 1000

Металлдан ясалган мебель қисмлари