03.06.2021 йилдаги 346-сон
6. Ариза берувчи монополияга қарши органга ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда асосланган ҳужжатлар билан бирга аризани тақдим этади.
Монополияга қарши орган хўжалик юритувчи субъектларни, шунингдек, уларнинг аффилланган шахсларини ва хўжалик фаолиятини амалга ошириш ваколатлари берилган давлат муассасаларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш) тўғрисида қарор қабул қилган юридик шахснинг ҳаракатлари мазкур Низомнинг 10-банди талабларига мувофиқ рад этиш ҳолатларини келтириб чиқарган тақдирда ҳам, ушбу юридик шахснинг хатти-ҳаракатлари истеъмолчиларга сезиларли даражада наф келтиришини исботлаб берса, хўжалик юритувчи субъектларни ташкил этиш (қайта ташкил этиш) бўйича ҳаракатларни содир этишга олдиндан розилик бериш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришга ҳақли.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати

1-босқич

Аризачи

Монополияга қарши органга ариза тақдим этади.

Ўз ихтиёрига кўра

2-босқич

Монополияга қарши орган

Ташкил этиладиган хўжалик юритувчи субъектнинг фаолият тури қонун ҳужжатларига мос келишини аниқлайди.

Икки кун ичида

3-босқич

Монополияга қарши орган

Ташкил этиладиган давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектни, унинг аффилланган шахсларини ёки давлат муассасаси (кичик, ўрта ёки йирик тадбиркорлик субъекти) аниқлайди.

Уч кун ичида

4-босқич

Монополияга қарши орган

Давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъект, унинг аффилланган шахслари ёки давлат муассасаси ташкил этиладиган товар бозори ва унинг чегараларини аниқлайди.

Беш кун ичида

5-босқич

Монополияга қарши орган

Давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъект, унинг аффилланган шахслари ёки давлат муассасаси ташкил этилиши режалаштирилган товар бозорида давлатнинг тадбиркорлик фаолиятига чегараланган иштироки принципларига риоя этилиши юзасидан таҳлил ўтказади.

Йигирма кун ичида

6-босқич

Монополияга қарши орган

Товар бозорида хўжалик юритувчи субъектни ташкил этиш учун товар бозорида тўсиқлар (тартибга солувчи низомлар, техник регламентлар) мавжудлигини аниқлайди.

Беш кун ичида

7-босқич

Монополияга қарши орган

Қуйидаги йўналишлар бўйича сўровномаларни юборади:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига рўйхатдан ўтган бир турдаги ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар сони тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектининг фаолият юритиши режалаштирилаётган товар бозорида фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони, улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (хизматлар) ҳажмлари бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектининг фаолият юритиши режалаштирилаётган товар бозорида товарларнинг экспорти ва импорти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг рўйхати ва ҳажмлари бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигига давлат-хусусий шериклик асосида лойиҳани амалга ошириш бўйича.

Ўн беш кун ичида

8-босқич

Монополияга қарши орган

Аризани ўрганиш жараёнида тўпланган маълумотлар асосида хулоса тайёрланади ва ушбу хулоса махсус комиссия томонидан кўриб чиқилиб, давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектларни, шунингдек, уларнинг аффилланган шахсларини ва хўжалик фаолиятини амалга ошириш ваколатлари берилган давлат муассасаларини ташкил этишга (қайта ташкил этишга) монополияга қарши органнинг дастлабки розилигини бериш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади ва ариза берувчига юборилади.

Ўн кун ичида

1.

Ариза берувчи

Ф.И.О., манзили, телефон рақами ҳамда ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат кўрсатилади.

2.

Хўжалик юритувчи субъектининг ташкил этилиш мақсади

Хўжалик юритувчи субъектининг ташкил этилиши асослари санаб ўтилади. Ишлаб чиқарилиши режалаштирилган товарлар (ишлар, хизматлар) хусусий сектор ёки давлат секторлари томонидан сотилмаётган сабаблари кўрсатилади.

3.

Ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва тоифаси (кичик, ўрта ёки йирик тадбиркорлик субъекти)

Ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилади.

Ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг (унинг тоифасини аниқлаш мақсадида) ўртача йиллик ишчи кучи ва ўртача йиллик даромади кўрсатилади.

4.

Ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг фаолият тури

Ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг барча фаолият тури саналади (статистик кодлари билан бирга).

5.

Ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг таъсисчилари (иштирокчилари) тўғрисида маълумот

1) «Жисмоний шахсларнинг Ф.И.О. ёки юридик шахснинг тўлиқ номи (СТИР кўрсатилган ҳолда);

2) Ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акциялар (улушлар) сони ва уларнинг номинал қиймати;

3) Ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) овоз берувчи умумий акциялар (улушлар)нинг улушдор (акциядор)ларининг фоиздаги акциялари (улушлари).

4) Ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг ҳуқуқ ва ваколатлари.

6.

Ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъект билан бирга бир шахслар гуруҳига кирувчи шахслар тўғрисида маълумот

Ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг ҳар бир таъсисчиларини (иштирокчиларини) бевосита ёки билвосита назорат қилувчи шахсларнинг номи, манзили ва фаолият тури кўрсатилган маълумотлар.

Ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг ҳар бир таъсисчиларини (иштирокчиларини) бевосита ёки билвосита назорат қилувчи шахсларнинг бошқа юридик шахслардаги, жумладан, хорижий юридик шахслардаги иштироки тўғрисидаги маълумот, уларнинг номи, манзили ва фаолият тури.

7.

Ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъект ишлаб чиқарадиган товар (иш, хизмат)нинг салоҳиятли истеъмолчилари рўйхати

Барча салоҳиятли истеъмолчилар санаб кўрсатилади. Ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг ҳар бир фаолият тури бўйича умумий бозор ҳажмидаги улуши 25 фоиздан ошган хизмати истеъмолчилари тўғрисидаги маълумот алоҳида тақдим этилади.

8.

Хўжалик юритувчи субъектни Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари доирасида давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш имкониятларини кўриб чиқиш

Давлат-хусусий шериклик механизмини амалга ошириш орқали хўжалик юритувчи субъектни ташкил этиш имкониятларини ўрганиш тўғрисидаги маълумотлар (эълонлар, сўров натижалари, жамоатчилик муҳокамаси, Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг хулосаси ва бошқалар).

9.

Ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъект фаолият юритиши режалаштирилган айни бозордаги ёки ўрнини босувчи бозордаги субъектлар тўғрисида маълумот

Ушбу бозор географияси чегаралари доирасида айни ёки товар ўрнини босувчи товар бозорида фаолият кўрсатаётган рақобатчилар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.

10.

Ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъект реализация қилишни режалаштираётган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) реализация қилинган умумий ҳажми

Ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъект томонидан ўз маҳсулотининг (товар, иш, хизмат) реализация қилиниш ҳажми, товар, иш, хизматларининг реализацияси, экспорти ва импорти ҳажмлари бўйича маълумотлар тақдим этилади.

Реализация ҳажмлари натурал ва қиймат шаклда охирги календарь йили учун статистика ва божхона кодлари кўрсатилган ҳолда кўрсатилади.

11.

Ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектининг режалаштирилаётган товарлар экспорти ва импортининг умумий ҳажми

12.

Аризани кўриб чиқиш учун зарур бўлган қўшимча материаллар

Ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг устави нусхаси.

Агар хўжалик юритувчи субъект қайта ташкил этиш йўли билан ташкил этилаётган бўлса, унинг амалдаги устави нусхаси ва Бизнес-режа.

Ўзбекистон Республикаси Давлат Гербининг расми

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОР

_________________________________ (ҳаракатнинг номи)га монополияга қарши органнинг дастлабки розилигини бериш тўғрисида

20__ й. «__» _________даги ____-сон

____________________________________

(кўриб чиқиш санаси)

(кўриб чиқиш жойи)

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг махсус комиссияси ____________
______________________________________________________________________________________

(комиссиянинг номи)

____________________________________________________________________________, таркибида

(комиссия раиси ва аъзоларининг Ф.И.О., лавозими кўрсатилган ҳолда)

_________________________________________________ да тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб
(ариза келиб тушган сана)
Монополияга қарши органнинг дастлабки розилигини олиш бўйича _______________________________
______________________________________________________________________________________

(кўрсатилган ҳаракатларни амалга оширувчи юридик шахснинг ва ҳаракатнинг номи)

Давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектларни, шунингдек, уларнинг аффилланган шахсларини ва хўжалик фаолиятини амалга ошириш ваколатлари берилган давлат муассасаларини ташкил этишда (қайта ташкил этишда) монополияга қарши органнинг дастлабки розилигини олиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ

АНИҚЛАДИ:

______________________________________________________________________________________

(ҳужжатларни кўриб чиқишда аниқланган иш ҳолатлари ёзилади)

Юқоридагиларга кўра ҳамда Давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектларни, шунингдек, уларнинг аффилланган шахсларини ва хўжалик фаолиятини амалга ошириш ваколатлари берилган давлат муассасаларини ташкил этишда (қайта ташкил этишда) монополияга қарши органнинг дастлабки розилигини олиш тартиби тўғрисидаги низомга асосланиб Комиссия

ҚАРОР ҚИЛДИ:

___________________________________________________________________ розилик берилсин.

(ҳаракатнинг номи)

Махсус комиссия раиси__________

_____________________

(имзо)

(имзо шифри)

Комиссия аъзолари:

__________

______________________

(имзо)

(имзо шифри)

а) 12-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
в) 5-илова қуйидаги мазмундаги 1-18-2-позиция билан тўлдирилсин: