20.05.2021 йилдаги 317-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторларини хизмат уй-жойи билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2906-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторлари учун хизмат уй-жойлари жадал қурилишини ташкил этиш бўйича манзилли чора-тадбирларни белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
хизмат уй-жойлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида» 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон қарорига мувофиқ 0,02 гектар ҳажмдаги ер участкаларида жойлаштириладиган, ҳовли иншоотларига эга бўлган бир қаватли 2 ва 3 хонали уй-жойларнинг намунавий лойиҳаси бўйича қурилади;