05.05.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3297
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Давлат активларини бошқариш агентлигининг қарори, 05.05.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3297
Кучга кириш санаси
05.05.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларини амалга оширишда хатланган мол-мулкни баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 5 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3297]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги ҳамда «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Давлат активларини бошқариш агентлиги қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларини амалга оширишда хатланган мол-мулкни баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2015 йил 24 декабрдаги 3, 01/27-26/27-сон «Суд ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларини амалга оширишда хатланган мол-мулкни баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2744, 2015 йил 24 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 51-сон, 642-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н. ЙЎЛДОШЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 27 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-ҚҚ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А. ОРТИКОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 23 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2744-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2021 йил 27 мартдаги 24-ҚҚ-сон ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2021 йил 23 мартдаги 2744-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларини амалга оширишда хатланган мол-мулкни баҳолаш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 54-моддасига мувофиқ давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларини амалга оширишда хатланган мол-мулкни баҳолаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомга мувофиқ, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро қилиш жараёнида реализация қилинадиган, шу жумладан давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулк баҳолаш объекти ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни баҳолашнинг хусусияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон «Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Мол-мулкни баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Рўйхатга олинган мол-мулкни баҳолашни ташкил этиш мазкур Низом билан белгиланган тартибда давлат ижрочиси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат ижрочиси алоҳида кўчар мол-мулкнинг шартномавий нархини фақат алоҳида олинган мол-мулкнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, мол-мулкнинг жами қиймати эса базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан ошмаган тақдирдагина, баҳоловчи ташкилотни жалб этмаган ҳолда мустақил белгилаши мумкин, автомототранспорт воситалари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидаги мол-мулкни баҳолаш учун баҳоловчи ташкилот жалб қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) автомототранспорт воситалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) дастгоҳ ва ускуналар ҳамда ишлаб чиқариш линиялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) кўчмас мулк;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) фонд биржасининг расмий листингига киритилмаган ва марказлаштирилган тартибда котировка қилинмаётган қимматли қоғозлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фонд биржасининг расмий листингига киритилган қимматли қоғозларнинг қиймати давлат ижрочиси томонидан ушбу қимматли қоғозлар бўйича фонд биржасига ёзма сўровнома юбориш орқали белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланган мажбуриятларни ижро этишда ундирув ушбу мол-мулкка қаратилган тақдирда, гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди савдоси бошланадиган бошланғич реализация қилиш нархи суд қарори билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мол-мулк давлат ижрочиси томонидан мустақил баҳоланганда мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ қарор чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мол-мулк баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланган ҳолларда давлат ижрочиси мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ баҳолаш натижаларини қабул қилиш ва ижро иши ҳужжатларига бириктириш тўғрисида қарор чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Мол-мулкни баҳолаш учун шартнома тузиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ижро ҳужжатлари бўйича реализация қилинадиган мол-мулкни баҳолаш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ёки унинг ҳудудий бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари ва энг мақбул ва арзон нархлар таклиф қилаётган баҳоловчи ташкилот ўртасида шартнома тузилади. Шартномада баҳоловчи ташкилотнинг хизмат ҳақини тўлаш бўйича шартлар кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома кейинчалик узайтириш ҳуқуқи билан бир йил муддатга тузилади. Шартномани узайтиришда баҳоловчи ташкилот томонидан мазкур шартнома шартларига тўлиқ риоя этилганлиги ва баҳолаш фаолиятини амалга ошириш учун қонунчиликда белгиланган талаблар бузилмаганлигига эътибор қаратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳоловчи ташкилот шартномани бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида буюртмачига зарар етказилганлиги учун унинг олдида жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Шартноманинг амал қилиш муддати тугагунга қадар тарафлардан бирининг уни бекор қилиш тўғрисидаги ёзма аризаси келиб тушмаган тақдирда шартноманинг муддати бир йилга узайтирилган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Давлат ижрочиси томонидан мол-мулкни баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мол-мулк мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ давлат ижрочиси томонидан мустақил баҳоланганда мол-мулкнинг алоҳида олинган шартномавий нархи унинг ички бозорда талаб ва таклиф конъюнктурасининг мавжуд маълумотлари асосида баҳолаш кунида амал қилиб турган нархининг 70 фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ижрочиси мол-мулкнинг нархини аниқлашда бозордаги мавжуд талаб ва таклифлар тўғрисидаги очиқ маълумотлар (бозор маъмуриятидан олинган маълумот, интернетдан олинган ахборот ёки мутахассис хулосаси)га асосланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Давлат ижрочиси томонидан мустақил баҳоланиши мумкин бўлган мол-мулкнинг шартномавий нархи мол-мулк хатлангандан кейин ўн кундан кечиктирмасдан белгиланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мол-мулкни баҳолаш тўғрисида қарор қабул қилингандан эътиборан унинг нусхаси уч иш кунидан кечиктирмасдан тарафларга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Баҳоловчи ташкилот томонидан мол-мулкни баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Баҳолашнинг умумий шартлари баҳолаш фаолияти тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочиси мол-мулкнинг фарқловчи белгилари (тури, нави, маркаси, ўлчами ва ҳ.к.) ва ҳақиқий ҳолатини кўрсатган ҳолда рўйхатини тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Сотиладиган мол-мулкнинг бошланғич нархини белгилаш учун давлат ижрочиси баҳолаш тўғрисидаги қарори билан баҳоловчи ташкилотни жалб қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Баҳолаш муддати ва баҳоловчи ташкилотнинг хизмат ҳақи давлат ижрочиси ва баҳоловчи ташкилот томонидан белгиланиб, бу ҳақда баённома тузилади. Бунда баҳолаш муддати ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддат инобатга олинган ҳолда белгиланади, бироқ ушбу муддат баҳоловчи ташкилотга шартномага мувофиқ барча ҳужжатлар тақдим қилинган кундан эътиборан 15 кундан ошиб кетмаслиги лозим.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳоловчи ташкилотга ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ёки унинг ҳудудий бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари билан тузилган шартномага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Баҳоловчи ташкилот томонидан баҳолаш объектига нисбатан белгиланган тугатилиш қиймати давлат ижрочиси учун мол-мулкнинг бошланғич савдо нархини белгилашга асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Баҳолаш объектларининг тугатилиш қиймати (Слик) уларнинг бозордаги қиймати асосида қуйидаги формула бўйича белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Слик = Сбозор*(1/k)*(1 — eln(1-k) * (tлик/tнорм)), бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Слик — мумкин бўлган экспозиция давридан (tнорм) қисқароқ, уни экспозиция қилишнинг белгиланган даврига (tлик) мос бўлган баҳолаш объектининг тугатилиш қиймати, сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сбозор — баҳоланаётган объектнинг бозордаги қиймати (сўм);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
k — объект сотилиши мумкин бўлган энг охирги нархини назарда тутувчи коэффициент;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
tнорм — баҳолаш объекти ички бозорда экспозиция қилинадиган ўртача муддат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
tлик — объектининг реализацияси учун белгиланган муддат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ln — табиий логарифм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е — табиий логарифмга асос қилиб олинадиган сон (2,718).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳолаш объекти ички бозорда экспозиция қилинадиган ўртача муддат (tнорм) (ой)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Объект номи

Муддат

Автотранспорт воситалари

Енгил автомашиналар

2 ой

Юк автомобиллари

3 ой

Махсус транспортлар

4 ой

Бошқа турдаги транспорт воситаси

6 ой

Ускуналар

Машиналар, механизмлар, дастгоҳлар

4 ой

Технологик линиялар

6 ой

Кўчмас мулклар

Турар жойлар

3 ой

Савдога мўлжалланган кўчмас мулклар

4 ой

Офисга мўлжалланган кўчмас мулклар

6 ой

Омборлар

6 ой

Ишлаб чиқаришга мўлжалланган кўчмас мулклар

9 ой

Мулкий комплекс

12 ой

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Объектининг реализацияси учун белгиланган муддат (tлик) (ой)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Объектининг реализацияси учун белгиланадиган муддат давлат ижрочиси томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига асосан тайинланади.
(19-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳолаш объекти сотилиши мумкин бўлган энг охирги нархини назарда тутувчи коэффициент (k)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

K

Кўчар мол-мулк

Кўчмас мол-мулк

0,95

0,9

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар қандай мол-мулкнинг мазкур формула ёрдамида ҳисобланган ликвид қиймати унинг бозор қийматининг 70 фоизидан паст бўлган тақдирда ушбу мол-мулкнинг ликвид қиймати унинг бозор қийматининг 70 фоизи миқдорида этиб белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача ҳол назарда тутилган бўлмаса, давлат ижрочиси баҳолаш натижалари бўйича баҳоловчи ташкилот томонидан тақдим этилган ҳисобот асосида савдога чиқариш учун мол-мулкнинг бошланғич нархини белгилайди.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якуний қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Мазкур Низом талабларини бузишда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларини амалга оширишда хатланган мол-мулкни баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Мол-мулкни баҳолаш тўғрисида
‎ҚАРОР

______ йил «___» ________ ___________________________

(қарор чиқарилган жой)

Мажбурий ижро бюросининг ________________ туман (шаҳар) бўлими давлат ижрочиси __________________

(бўлим номи)

____________________________________________________________________________________________

(давлат ижрочиси Ф.И.О.) (ижро ҳужжатини берган орган номи)

нинг ____ йил ____ __________даги ________-сонли, қарздор ___________________________дан

‎‎(қарздор номи)

ундирувчи _______________________________ фойдасига___________________________________________

‎‎(ундирувчи номи)

‎‎(ижро ҳужжатининг мазмуни)

тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан ______ йил «___» __________да қўзғатилган _______-сонли ижро иши билан танишиб, қуйидагиларни

А Н И Қ Л А Д И М :

Мазкур ижро ҳужжати бўйича олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида ундирувни қарздорга тегишли бўлган мол-мулкларга қаратиш мақсадида ___________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________

(рўйхатга олинган мол-мулклар бирма-бир номи ва сони кўрсатилган ҳолда ёзилади)

____________________________________________________________________________________________
‎__________________________________________________________________________ лар рўйхатга олинган. Ушбу мол-мулкларнинг алоҳида олинган қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, мол-мулкнинг жами қиймати эса базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан ортиқ бўлмаганлиги сабабли ушбу ҳолатда уларнинг шартномавий нархи баҳоловчи ташкилотни жалб қилмаган ҳолда мустақил белгиланиши мақсадга мувофиқ бўлади.
‎Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 54, 84, 86-моддаларини қўллаб,


‎Қ А Р О Р _Қ И Л Д И М :

1. Ижро ҳаракатлари давомида рўйхатга олинган __________________________________________ ______________________________________________________________ ларга бўлган талаб ва таклифнинг бозор конъюнктураси ҳолати тўғрисидаги ______________________________________
‎_________________________________________________________________________________
(бозордан олинган маълумот, интернетдан олинган ахборот ва/ёки мутахассис хулосасининг санаси ва рақами)
‎‎инобатга олинсин.
2. Рўйхатга олинган мол-мулкларнинг алоҳида олинган қиймати қуйидагича этиб белгилансин:
________________________________ — ________ сўм;

‎‎(мол-мулкнинг номи)

‎‎________________________________ — ________ сўм;
‎________________________________ — ________ сўм;
‎________________________________ — ________ сўм.

3. Ушбу қарорнинг нусхаси маълумот учун ижро иши юритишдаги тарафларга юборилсин.
‎4. Ижро иши юритишдаги тарафлар ўтказилган баҳолаш натижаларидан норози бўлган тақдирда, қарор нусхасини олган кундан эътиборан ўн кун кунлик муддатда давлат ижрочиси жойлашган ердаги умумий юрисдикция судига ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга шикоят қилиши мумкин.

‎‎Мажбурий ижро бюросининг

‎‎_________________

(туман (шаҳар) номи)

‎‎туман (шаҳар) бўлими давлат ижрочиси

________

___________________________

‎‎(имзо)

‎‎(Ф.И.О.)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларини амалга оширишда хатланган мол-мулкни баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Баҳоловчи ташкилот томонидан амалга оширилган баҳолаш натижаларини қабул қилиш ва ижро иши ҳужжатларига бириктириш тўғрисида
‎ҚАРОР

______ йил «___» ________ ___________________________

(қарор чиқарилган жой)

Мажбурий ижро бюросининг ________________ туман (шаҳар) бўлими давлат ижрочиси __________________

(бўлим номи)

____________________________________________________________________________________________

(давлат ижрочиси Ф.И.О.) (ижро ҳужжатини берган орган номи)

нинг ____ йил ____ __________даги ________-сонли, қарздор ___________________________дан

‎‎(қарздор номи)

ундирувчи _______________________________ фойдасига___________________________________________

‎‎(ундирувчи номи)

‎‎(ижро ҳужжатининг мазмуни)

тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича баҳоловчи ташкилот томонидан тақдим этилган ______ йил «___» __________даги баҳолаш хулосаси билан танишиб, қуйидагиларни


‎А Н И Қ Л А Д И М :‎

Мазкур ижро ҳужжати бўйича олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида ундирувни қарздорга тегишли бўлган мол-мулкларга қаратиш мақсадида ___________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________

(рўйхатга олинган мол-мулклар бирма-бир номи ва сони кўрсатилган ҳолда ёзилади)

‎__________________________________ лар баҳоловчи ташкилот томонидан қуйидагича баҳоланган:
‎________________________________ — ________ сўм;

(мол-мулкнинг номи)

________________________________ — ________ сўм;
‎________________________________ — ________ сўм;
‎________________________________ — ________ сўм;

Мазкур ижро ҳужжати бўйича баҳоловчи ташкилот томонидан тақдим этилган хулосани қабул қилиш ва ижро иши ҳужжатларига бириктириш мақсадга мувофиқ бўлади.
‎Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 20, 54, 75, 84, 86-моддаларини қўллаб,


‎Қ А Р О Р _Қ И Л Д И М :

1. Қарздор _____________________________ дан ундирувчи ________________________________

(қарздор номи)‎‎

‎‎(ундирувчи номи)

фойдасига ______________________________________________________________ тўғрисидаги

‎‎(ижро ҳужжатининг мазмуни)

________-сонли ижро ҳужжати бўйича баҳоловчи ташкилот томонидан тақдим этилган ______ йил «___» __________ даги баҳолаш хулосаси қабул қилинсин ва ижро иши ҳужжатларига бириктирилсин.
‎2. Рўйхатга олинган мол-мулкларнинг баҳолаш хизмати учун баҳоловчи ташкилотга белгиланган тариф асосида тўлаб берилиши лозим бўлган ____________ сўм ижро ҳаракатларини амалга ошириш харажатларига киритилсин.
‎3. Ушбу қарорнинг нусхаси маълумот учун ижро иши юритишдаги тарафларга юборилсин.
‎4. Ижро иши юритишдаги тарафлар баҳолаш натижаларидан норози бўлган тақдирда, қарор нусхасини олган кундан эътиборан ўн кун кунлик муддатда давлат ижрочиси жойлашган ердаги умумий юрисдикция судига ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга шикоят қилиши мумкин.

‎‎Мажбурий ижро бюросининг

‎‎_________________

(туман (шаҳар) номи)

‎‎туман (шаҳар) бўлими давлат ижрочиси

________

___________________________

‎‎(имзо)

‎‎(Ф.И.О.)

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 10/21/3297/0421-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)