Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг қарори, 24.12.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2744
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар;
2.17.00.00.00 Одил судлов / 17.05.00.00 Фуқаролик процессуал қонунчилиги / 17.05.08.00 (Кучини йукотган) Суд ва бошқа органларнинг қарорларини ижро қилиш;
3.17.00.00.00 Одил судлов / 17.06.00.00 Иқтисодий процессуал қонунчилик / 17.06.04.00 Чет эл ташкилотлари, халқаро ташкилотлар ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар иштирокида иш юритиш]
[ТСЗ:
1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Ижро иш юритуви]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларини амалга оширишда хатланган мол-мулкни баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 24 декабрда 2744-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2021 йил 27 мартдаги 24-ҚҚ-сонли ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2021 йил 23 мартдаги 2744-сонли «Давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларини амалга оширишда хатланган мол-мулкни баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3297, 04.05.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 54-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 29 декабрдаги ПҚ-1900-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Суд ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларини амалга оширишда хатланган мол-мулкни баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазири М. ИКРАМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 24 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Д. ХИДОЯТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 24 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
01/27-26/27-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2015 йил 24 декабрдаги 3, 01/27-26/27-сон қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларини амалга оширишда хатланган мол-мулкни баҳолаш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
низом
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 54-моддасига мувофиқ суд ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларини амалга оширишда хатланган мол-мулкни баҳолаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомга мувофиқ, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро қилиш жараёнида реализация қилинадиган, шу жумладан давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулк баҳолаш объекти ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низомда баҳоловчи ташкилот деганда баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган юридик шахс тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни баҳолашнинг хусусияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон «Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Мол-мулкни баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Рўйхатга олинган мол-мулкни баҳолашни ташкил этиш мазкур Низом билан белгиланган тартибда суд ижрочиси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Суд ижрочиси алоҳида кўчар мол-мулкнинг шартномавий нархини фақат алоҳида олинган мол-мулкнинг қиймати энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан, мол-мулкнинг жами қиймати эса энг кам иш ҳақининг юз бараваридан ошмаган тақдирдагина, баҳоловчи ташкилотни жалб этмаган ҳолда мустақил белгилаши мумкин, автомототранспорт воситалари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидаги мол-мулкни баҳолаш учун баҳоловчи ташкилот жалб қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) автомототранспорт воситалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) кўчмас мулк;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) фонд биржасининг расмий листингига киритилмаган ва марказлаштирилган тартибда котировка қилинмаётган қимматли қоғозлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фонд биржасининг расмий листингига киритилган қимматли қоғозларнинг қиймати суд ижрочиси томонидан ушбу қимматли қоғозлар бўйича фонд биржасига ёзма сўровнома юбориш орқали белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланган мажбуриятларни ижро этишда ундирув ушбу мол-мулкка қаратилган тақдирда, гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди савдоси бошланадиган бошланғич реализация қилиш нархи суд қарори билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мол-мулк суд ижрочиси томонидан мустақил баҳоланганда мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ қарор чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мол-мулк баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланган ҳолларда суд ижрочиси мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ баҳолаш натижаларини қабул қилиш ва ижро иши ҳужжатларига бириктириш тўғрисида қарор чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Мол-мулкни баҳолаш учун шартнома тузиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ижро ҳужжатлари бўйича реализация қилинадиган мол-мулкни баҳолаш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти ёки унинг ҳудудий бошқармаси ва баҳоловчи ташкилот ўртасида шартнома тузилади. Шартномада баҳоловчи ташкилотнинг хизмат ҳақини тўлаш бўйича шартлар кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома кейинчалик узайтириш ҳуқуқи билан бир йил муддатга тузилади. Шартномани узайтиришда баҳоловчи ташкилот томонидан мазкур шартнома шартларига тўлиқ риоя этилганлиги ва баҳолаш фаолиятини амалга ошириш учун қонунчиликда белгиланган талаблар бузилмаганлигига эътибор қаратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳоловчи ташкилот шартномани бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида буюртмачига зарар етказилганлиги учун унинг олдида жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Шартноманинг амал қилиш муддати тугагунга қадар тарафлардан бирининг уни бекор қилиш тўғрисидаги ёзма аризаси келиб тушмаган тақдирда шартноманинг муддати бир йилга узайтирилган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Суд ижрочиси томонидан мол-мулкни баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мол-мулк мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ суд ижрочиси томонидан мустақил баҳоланганда мол-мулкнинг алоҳида олинган шартномавий нархи унинг ички бозорда талаб ва таклиф конъюнктурасининг мавжуд маълумотлари асосида баҳолаш кунида амал қилиб турган нархининг 70 фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ижрочиси мол-мулкнинг нархини аниқлашда бозордаги мавжуд талаб ва таклифлар тўғрисидаги очиқ маълумотлар (бозор маъмуриятидан олинган маълумот, интернетдан олинган ахборот ва/ёки мутахассис хулосаси)га асосланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Суд ижрочиси томонидан мустақил баҳоланиши мумкин бўлган мол-мулкнинг шартномавий нархи мол-мулк хатлангандан кейин ўн кундан кечиктирмасдан белгиланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мол-мулкни баҳолаш тўғрисида қарор қабул қилингандан эътиборан унинг нусхаси уч иш кунидан кечиктирмасдан тарафларга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Баҳоловчи ташкилот томонидан мол-мулкни баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Баҳолашнинг умумий шартлари баҳолаш фаолияти тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ижро ҳаракатлари давомида суд ижрочиси мол-мулкнинг фарқловчи белгилари (тури, нави, маркаси, ўлчами ва ҳ.к.) ва ҳақиқий ҳолатини кўрсатган ҳолда рўйхатини тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Сотиладиган мол-мулкнинг бошланғич нархини белгилаш учун суд ижрочиси баҳолаш тўғрисидаги қарори билан баҳоловчи ташкилотни жалб қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Баҳолаш муддати ва баҳоловчи ташкилотнинг хизмат ҳақи суд ижрочиси ва баҳоловчи ташкилот томонидан белгиланиб, бу ҳақда баённома тузилади. Бунда, баҳолаш муддати ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган муддат инобатга олинган ҳолда белгиланади, бироқ ушбу муддат баҳоловчи ташкилотга шартномага мувофиқ барча ҳужжатлар тақдим қилинган кундан эътиборан ўттиз кундан ошиб кетмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳоловчи ташкилотга ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида реализация қилинадиган мол-мулкни баҳолаш учун баҳоловчи ташкилотга ҳақ тўлаш тарифларига мувофиқ ҳисобланган калькуляцияга асосан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Баҳоловчи ташкилот томонидан баҳолаш объектига нисбатан белгиланган тугатилиш қиймати суд ижрочиси учун мол-мулкнинг бошланғич савдо нархини белгилашга асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Баҳолаш объектларининг тугатилиш қиймати (Слик) уларнинг бозордаги қиймати асосида қуйидаги формула бўйича белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
k — объект сотилиши мумкин бўлган энг охирги нархини назарда тутувчи коэффициент;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
tнорм — баҳолаш объекти ички бозорда экспозиция қилинадиган ўртача муддат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
tлик — объектининг реализацияси учун белгиланган муддат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ln — табиий логарифм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е — табиий логарифмга асос қилиб олинадиган сон (2,718).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳолаш объекти ички бозорда экспозиция қилинадиган ўртача муддат (tнорм) (ой)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Объект номи
Муддат
Автотранспорт воситалари
Енгил автомашиналар
2 ой.
Юк автомобиллари
3 ой.
Махсус транспортлар
4 ой.
Бошқа турдаги транспорт воситаси
6 ой.
Ускуналар
Машиналар, механизмлар, дастгоҳлар
4 ой.
Технологик линиялар
6 ой.
Кўчмас мулклар
Турар жойлар
3 ой.
Савдога мўлжалланган кўчмас мулклар
4 ой.
Офисга мўлжалланган кўчмас мулклар
6 ой.
Омборлар
6 ой.
Ишлаб чиқаришга мўлжалланган кўчмас мулклар
9 ой.
Мулкий комплекс
12 ой.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Объектининг реализацияси учун белгиланган муддат (tлик) (ой)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Объектининг реализацияси учун белгиланадиган муддат суд ижрочиси томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига асосан тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳолаш объекти сотилиши мумкин бўлган энг охирги нархини назарда тутувчи коэффициент (k)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
k
Кўчар мол-мулк
Кўчмас мол-мулк
0,95
0,9
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар қандай мол-мулкнинг мазкур формула ёрдамида ҳисобланган ликвид қиймати унинг бозор қийматининг 70 фоизидан паст бўлган тақдирда ушбу мол-мулкнинг ликвид қиймати унинг бозор қийматининг 70 фоизи миқдорида этиб белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яъни, ҳар қандай турдаги мол-мулкни қисқа муддат ичида реализация қилиш учун кўпи билан 30 фоизигача арзонлаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Агар қонун ҳужжатларида бошқача ҳол назарда тутилган бўлмаса, суд ижрочиси баҳолаш натижалари бўйича баҳоловчи ташкилот томонидан тақдим этилган ҳисобот асосида савдога чиқариш учун мол-мулкнинг бошланғич нархини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Мазкур Низом талабларини бузишда айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларини амалга оширишда хатланган мол-мулкни баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мол-мулкни баҳолаш тўғрисида ҚАРОР
______ йил «___» ________
_______________________ (қарор чиқарилган жой)
__________________ туман (шаҳар) суд ижрочилари бўлими суд ижрочиси ___________________
(бўлим номи)
_________________________________________________________________________________ (суд ижрочиси Ф.И.О.) (ижро ҳужжатини берган орган номи)
нинг ____ йил ____ __________даги ________-сонли, қарздор ___________________________дан
(қарздор номи)
ундирувчи _______________________________
фойдасига _______________________________
(ундирувчи номи)
(ижро ҳужжатининг мазмуни)
тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан ______ йил «___» __________да қўзғатилган _______-сонли ижро иши билан танишиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И М :
Мазкур ижро ҳужжати бўйича олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида ундирувни қарздорга тегишли бўлган мол-мулкларга қаратиш мақсадида ________________________________ _________________________________________________________________________________
(рўйхатга олинган мол-мулклар бирма-бир номи ва сони кўрсатилган ҳолда ёзилади)
_________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________ лар рўйхатга олинган. Ушбу мол-мулкларнинг алоҳида олинган қиймати энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан, мол-мулкнинг жами қиймати эса энг кам иш ҳақининг юз бараваридан ортиқ бўлмаганлиги сабабли ушбу ҳолатда уларнинг шартномавий нархи баҳоловчи ташкилотни жалб қилмаган ҳолда мустақил белгиланиши мақсадга мувофиқ бўлади. Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 54, 84, 86-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р пҚ И Л Д И М :
1. Ижро ҳаракатлари давомида рўйхатга олинган __________________________________________ ______________________________________________________________ ларга бўлган талаб ва таклифнинг бозор конъюнктураси ҳолати тўғрисидаги ______________________________________ _________________________________________________________________________________
(бозордан олинган маълумот, интернетдан олинган ахборот ва/ёки мутахассис хулосасининг санаси ва рақами)
инобатга олинсин. 2. Рўйхатга олинган мол-мулкларнинг алоҳида олинган қиймати қуйидагича этиб белгилансин: ________________________________ — ________ сўм;
(мол-мулкнинг номи)
________________________________ — ________ сўм; ________________________________ — ________ сўм; ________________________________ — ________ сўм. 3. Ушбу қарорнинг нусхаси маълумот учун ижро иши юритишдаги тарафларга юборилсин. 4. Ижро иши юритишдаги тарафлар ўтказилган баҳолаш натижаларидан норози бўлган тақдирда, қарор нусхасини олган кундан эътиборан ўн кун кунлик муддатда суд ижрочиси жойлашган ердаги умумий юрисдикция судига ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга шикоят қилиши мумкин.
Суд ижрочиларининг
_______________________ (туман (шаҳар) номи)
туман (шаҳар) бўлими суд ижрочиси
_____________ (имзо)
____________________ (Ф.И.О.)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларини амалга оширишда хатланган мол-мулкни баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳоловчи ташкилот томонидан амалга оширилган баҳолаш натижаларини қабул қилиш ва ижро иши ҳужжатларига бириктириш тўғрисида ҚАРОР
______ йил «___» ________
_______________________ (қарор чиқарилган жой)
__________________ туман (шаҳар) суд ижрочилари бўлими суд ижрочиси ___________________
(бўлим номи)
_________________________________________________________________________________ (суд ижрочиси Ф.И.О.) (ижро ҳужжатини берган орган номи)
нинг ____ йил ____ __________даги ________-сонли, қарздор ___________________________дан
(қарздор номи)
ундирувчи _______________________________
фойдасига _______________________________
(ундирувчи номи)
(ижро ҳужжатининг мазмуни)
тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича баҳоловчи ташкилот томонидан тақдим этилган ______ йил «___» __________даги баҳолаш хулосаси билан танишиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И М :
Мазкур ижро ҳужжати бўйича олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида ундирувни қарздорга тегишли бўлган мол-мулкларга қаратиш мақсадида рўйхатга олинган __________________ _________________________________________________________________________________
(рўйхатга олинган мол-мулклар бирма-бир номи ва сони кўрсатилган ҳолда ёзилади)
_________________________________________________________________________________ _________________________________ лар баҳоловчи ташкилот томонидан қуйидагича баҳоланган: ________________________________ — ________ сўм; вывывы(мол-мулкнинг номи) ________________________________ — ________ сўм; ________________________________ — ________ сўм; ________________________________ — ________ сўм; Мазкур ижро ҳужжати бўйича баҳоловчи ташкилот томонидан тақдим этилган хулосани қабул қилиш ва ижро иши ҳужжатларига бириктириш мақсадга мувофиқ бўлади. Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 20,54, 75, 84, 86-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р оҚ И Л Д И М :
1. Қарздор ______________________________ дан ундирувчи ______________________________
(қарздор номи)
(ундирувчи номи)
фойдасига ______________________________________________________________ тўғрисидаги
(ижро ҳужжатининг мазмуни)
________-сонли ижро ҳужжати бўйича баҳоловчи ташкилот томонидан тақдим этилган ______ йил «___» __________ даги баҳолаш хулосаси қабул қилинсин ва ижро иши ҳужжатларига бириктирилсин. 2. Рўйхатга олинган мол-мулкларнинг баҳолаш хизмати учун баҳоловчи ташкилотга белгиланган тариф асосида тўлаб берилиши лозим бўлган ____________ сўм ижро ҳаракатларини амалга ошириш харажатларига киритилсин. 3. Ушбу қарорнинг нусхаси маълумот учун ижро иши юритишдаги тарафларга юборилсин. 4. Ижро иши юритишдаги тарафлар баҳолаш натижаларидан норози бўлган тақдирда, қарор нусхасини олган кундан эътиборан ўн кун кунлик муддатда суд ижрочиси жойлашган ердаги умумий юрисдикция судига ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга шикоят қилиши мумкин.
Суд ижрочиларининг
_______________________ (туман (шаҳар) номи)
туман (шаҳар) бўлими суд ижрочиси
_____________ (имзо)
____________________ (Ф.И.О.)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 51-сон, 642-модда)