28.04.2021 йилдаги 254-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги «Зомин» туристик-рекреацион зонасини ва халқаро умуммавсумий курортини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6201-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, тоғли ҳудудларнинг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш, халқаро умуммавсумий курортлар, меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва бошқа туризм инфратузилмаси объектларини барпо этиш, янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 августдаги «Бўстонлиқ туманида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш орқали туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6053-сон Фармонининг 3-бандига асосан Жамғармага ажратилиши белгиланган маблағлар ҳисобидан Туристик зона инфратузилмасини, шу жумладан муҳандислик-коммуникация тармоқларини яхшилаш билан боғлиқ харажатларни;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5326-сон Фармонининг 11-бандига мувофиқ ажратилиши белгиланган 200 млн доллар миқдоридаги кредит линияси ҳисобидан Туристик зона ҳудудида замонавий туристик инфратузилма объектларини қуриш бўйича инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга рухсат берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги «Зомин» туристик-рекреацион зонаси фаолиятини ҳамда халқаро умуммавсумий тоғ-чанғи курортини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6201-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган «Зомин» туристик-рекреацион зонасини ривожлантириш концепцияси Жиззах вилоятининг туристик салоҳиятини ривожлантириш, унинг вилоят иқтисодиётидаги ўрни ва ҳиссасини ошириш, туристик хизматларни диверсификация қилиш ва сифатини яхшилаш, туризм инфратузилмасини транспорт-коммунал инфратузилмаси объектлари билан комплекс кенгайтириш, янги туристик маршрутларни шакллантириш, аҳолининг дам олиши учун шарт-шароитларни яхшилаш, шунингдек, туризм хизматлари кўрсатиш соҳасида янги иш ўринлари яратиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва фаровонлигини оширишга йўналтирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги «Зомин» туристик-рекреацион зонаси фаолиятини ҳамда халқаро умуммавсумий тоғ-чанғи курортини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–6201-сон Фармонига мувофиқ белгиланган асосий қоидаларидан келиб чиқиб, «Зомин» туристик-рекреацион зонаси (кейинги ўринларда — Туристик зона) яратиш ва ривожлантириш, шунингдек, кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш ҳамда Жиззах вилоятининг туризм салоҳиятини ривожлантириш мақсадида қуйидаги чораларни кўриш назарда тутилмоқда.

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбаи

Бажариш учун масъуллар

Туристларга хизмат кўрсатиш учун зарур шарт-шароитларга эга замонавий туризм инфратузилмаси объектлари, шунингдек махсус, функционал ва мавсумий дам олиш мажмуасини яратиш

1.

«Зомин» туристик-рекреацион зонаси (кейинги ўринларда — Туристик зона) ҳудудида ташкил этиладиган туризм ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини қуриш учун маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2021 йил давомида

Ижрочилар маблағлари

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев),

Туристик-рекреацион зоналарни бошқариш дирекцияси (кейинги ўринларда — Дирекция),

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги (Воитов)

2.

Туристик зона ҳудудида тоғ ва спорт туризмини ривожлантириш, тиббий, шунингдек, экстремал (парапланлар ва дельтапланлар) туризм билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш учун етарли туризм инфратузилма объектларини яратиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2021 — 2023 йиллар

Ташаббускорлар маблағлари,

банк кредити

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев),

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),

Дирекция,

Қўрилиш вазирлиги (Зокиров)

3.

Туристик зона ҳудудида замонавий савдо, хизмат кўрсатиш объектлари, дам олиш ва маданий-кўнгилочар марказлар (кинотеатрлар, караоке-барлар, боулинг, кўнгилочар марказлар ва бошқалар) фаолиятини ташкил қилиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2021 — 2023 йиллар

Ташаббускорлар маблағлари

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев),

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),

Дирекция,

Маданият вазирлиги (Назарбеков),

Қўрилиш вазирлиги (Зокиров)

4.

Туристик зона ҳудудида туристлар кўп ташриф буюрувчи жойларда Wi-Fi зоналарини кенгайтириш ва барқарор фаолият кўрсатувчи уяли алоқа ҳамда интернет фаолиятини таъминлаш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2021 йил давомида

Ижрочилар ва ташаббускорлар маблағлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков),

Дирекция,

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)

5.

Туристик зона ҳудудида тадбиркорлик ва ишбилармонлик тадбирларини (MICE tourism) ўтказишга мўлжалланган конгресс-холл, рекреация ва дам олиш масканлари, инвесторларни жалб қилишга қаратилган «Investor show room», шунингдек, туристларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган марказ («Visitor center») ташкил қилиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2021 — 2023 йиллар

Ижрочилар ва ташаббускорлар маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),

Дирекция,

Қўрилиш вазирлиги (Зокиров),

Жиззах вилояти ҳокимлиги

(Салиев)

6.

Спорт-соғломлаштириш ҳамда бошқа туризм объектлари, замонавий муҳандислик инфратузилмалари, шунингдек, ижтимоий соҳа объектларини қуриш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2021 — 2023 йиллар

Ташаббускорлар маблағлари

Дирекция,

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),

Қўрилиш вазирлиги (Зокиров),

Иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Холхўжаев),

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)

Транспорт воситаларининг эркин ҳаракатини таъминлаш, ҳудудда янги турдаги транспорт ҳаракатини жорий этиш, тегишли транспорт инфратузилмасини ривожлантириш

7.

Туристик зона ва унга олиб борувчи Республика ва маҳаллий даражадаги йўлларни қуриш ва таъмирлаш.

Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, Қурилиш-монтаж ишлари

2021 йил

май — июль

Халқаро молия институтлари ва маҳаллий бюджетнинг қўшимча

манбалари

Автомобиль йўллари қўмитаси (Абдувалиев),

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев),

Дирекция,

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов)

8.

Туристларга қулай шароит яратиш мақсадида Тошкент ш. — Даштобод — Тошкент ҳамда Самарқанд ш. — Даштобод — Самарқанд ш. йўналиши бўйича темир йўл орқали йўловчи ташиш тизимини йўлга қўйиш.

Таклиф ишлаб чиқиш ва амалга ошириш

2021 йил давомида

Ижрочилар маблағлари

Транспорт вазирлиги (Махкамов),

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Хасилов),

Дирекция,

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)

9.

Туристик зона ҳудудига киришда, шунингдек, ташкил этиладиган дор йўлининг бошланиш нуқтасида кўп қаватли махсус автотураргоҳларни ташкил этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2022 йил давомида

Ташаббускорлар маблағлари

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев),

Қурилиш вазирлиги (Зокиров),

Транспорт вазирлиги (Махкамов),

Дирекция,

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов)

10.

Жамоат транспортининг ички тармоғини ривожлантириш ва Туристик зона ҳудудига олиб борувчи мунтазам автотранспорт қатновларини ўрнатилган тартибда ташкил этиш чораларини кўриш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2022-2023 йиллар

Ташаббускорлар маблағлари

Транспорт вазирлиги (Махкамов),

Дирекция,

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев),

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов)

11.

Жамоат транспорти учун алоҳида йўлакларни ташкил этиш, барча ижтимоий гуруҳлар талабларига жавоб берадиган замонавий транспорт инфратузилмасини шакллантириш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2021 — 2023 йиллар

Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари

Транспорт вазирлиги (Маҳкамов), Автомобиль йўллари қўмитаси (Абдувалиев),

Дирекция,

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев),

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов)

12.

Туристик зона бўйлаб алоҳида тротуарлар, шунингдек, жамоат ва туризм инфратузилмаси объектлари учун велосипед йўлаклари ва велотураргоҳлари яратиш, велосипед ижараси тармоғини яратиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2021 — 2023 йиллар

Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари, ташаббускорлар маблағлари

Автомобиль йўллари қўмитаси (Абдувалиев),

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев),

Дирекция,

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов)

13.

Табақалаштирилган тарифлар бўйича (шахсий транспорт воситалари учун юқори ставкалар, жамоат транспорти ва электромобил воситалари учун бепул) пуллик автотураргоҳларни яратиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2021 — 2023 йиллар

Ташаббускорлар маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),

Жиззах вилояти ҳокимлиги

(Салиев),

Қурилиш вазирлиги (Зокиров), Дирекция

14.

Электромобиллар, электробуслар ва транспорт воситаларининг гибрид турларидан фойдаланган ҳолда алоҳида транспорт тармоғини шакллантириш, бундай транспорт воситаларига хизмат кўрсатиш учун тегишли инфратузилма объектларини ташкил этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2021 — 2023 йиллар

Ташаббускорлар маблағлари

Жиззах вилояти ҳокимлиги

(Салиев),

Транспорт вазирлиги (Маҳкамов),

Автомобиль йўллари қўмитаси (Абдувалиев), Дирекция,

Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов),

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов)

Туризм хизматларини ташкил этишда туристларнинг ҳаёти ва саломатлиги хавфсизлигини таъминлаш

15.

Кўрсатиладиган туризм хизматлари сифати ва хавфсизлигини ҳамда туристларнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида тегишли стандартлар ишлаб чиқиш.

Стандарт ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

2021 йил давомида

Ижрочилар маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),

Адлия вазирлиги (Давлетов),

Ички ишлар вазирлиги (Бобожонов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Ҳожибоев), Дирекция,

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)

16.

Якка ва уюшган туристларнинг оммавий жамланадиган ва мураккаб табиий тўсиқларга эга жойларда профилактик чора-тадбирларни ташкил этиш, оғир аҳволда қолган шахсларга зарур ёрдам кўрсатишга ва туристларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган туристик назорат ва қутқарув хизматлари тизимини яратиш.

Механизм ишлаб чиқиш ва жорий этиш

2021 — 2023 йиллар давомида (босқичма-босқич)

Ижрочилар маблағлари

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Худайбергенов),

Ички ишлар вазирлиги (Бобожонов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Ҳожибоев),

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),

Дирекция,

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)

17.

Туристлар учун фавқулодда ҳолатларда шошилинч тиббий ёрдам ва «тезкор алоқа линияси» телефон рақамлари ҳақида батафсил маълумот берувчи ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан самарали фойдаланиш, Туристик зона Call-сenter хизматини ишга тушириш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2022 йил давомида

Ижрочилар маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),

Ахборот техналогиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков),

Дирекция,

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)

18.

Туристик зона ҳудудидаги туризм инфратузилма объектларида доимий видеокузатув тизимини жорий этиш ҳамда ташриф буюрадиган туристлар оқимидан келиб чиқиб, ушбу ҳудудда ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмасини ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2022-2023 йиллар

Ижрочилар маблағлари

Ички ишлар вазирлиги (Бобожонов),

Ахборот техналогиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков),

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),

Дирекция,

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)

Янги замонавий энергия тежовчи тизим ва технологияларни жорий этиш орқали ноёб экологик тизимни сақлаб қолиш

19.

Туристик зона ҳудудида тунги вақтларда ёритиш тизимларини такомиллаштириш, шунингдек, бошқа замонавий усул ва технологияларни кенг жорий этиш чораларини кўриш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2021 — 2023 йиллар

Халқаро молия институтлари ва маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари

Энергетика вазирлиги (Султанов),

Дирекция,

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев),

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов)

20.

Кўчалар ва пиёда йўллари орасида яшил майдонларни ташкил этиш, маиший чиқиндиларнинг ҳосил бўлишини минималлаштириш, замонавий технологияларни жорий этиш орқали қаттиқ маиший чиқиндиларни алоҳида йиғиш ва қайта ишлаш тизимини яратиш.

Механизм ишлаб чиқиш ва жорий этиш

2021-2022 йиллар

Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев),

Автомобиль йўллари қўмитаси (Абдувалиев),

Дирекция

21.

Кун давомида электр энергияси истеъмолини уч марта камайтирувчи ускуналардан ҳамда қуёш ва шамол энергияси технологияларини жорий этиш орқали муқобил ва қайта тикланадиган энергия манбаларидан фаол фойдаланиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2021 — 2023 йиллар

Ташаббускорлар маблағлари

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), Дирекция,

Энергетика вазирлиги (Султанов),

«Энергия тежаш миллий компанияси» АЖ (Муратов),

«Тоза ҳудуд» ДУК

Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ҳудуднинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш

22.

Реал вақт режимида туризм хизматлари кўрсатиш имкониятини берувчи Туристик зонанинг расмий веб-сайтини яратиш.

Алоҳида веб-сайт ташкил қилиш

2021 йил давомида

Ижрочилар маблағлари

Дирекция,

Ахборот техналогиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков),

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов)

23.

Туристик зона ҳақидаги маълумотларни «Википедия» сайтида мунтазам жойлаштириб бориш, туристик порталлар (uzbekistan.travel ва бошқа соҳавий сайтлар) ҳамда оммабоп ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларини яратиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2021 йил давомида

Ижрочилар маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамо?),

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев),

Дирекция

24.

Туристик зонанинг тўлиқ географик жойлашувини унинг туризм объектлари ҳақидаги маълумотлари билан бирга «Google Maps»га жойлаштириш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2021 йил давомида

Ижрочилар маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Ахборот техналогиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков),

Маданият вазирлиги (Назарбеков), Дирекция,

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)

25.

Туристик зонанинг туризм салоҳияти ва мавжуд туризм хизматларини халқаро ва Республика миқёсда фаол тарғибот қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш.

Стратегия ишлаб чиқиш

2021 йил давомида

Ижрочилар маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),

Дирекция,

Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов),

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)

26.

Туристик зонада маҳаллий ва халқаро миқёсдаги маданий-кўнгилочар, спорт тадбирлари, йирик форум, конференция ва бошқа тадбирларни ўтказиш имкониятларини тарғиб қилиш ҳамда мунтазам ташкил этилишини таъминлаш мақсадида алоҳида тарғибот механизмини жорий этиш.

Механизм ишлаб чиқиш ва жорий этиш

2021 йил давомида

Ижрочилар маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),

Дирекция,

Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов),

Маданият вазирлиги (Назарбеков),

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)

Туризм соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш

27.

Туризм ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият олиб борувчи юқори малакали кадрларни мунтазам тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда уларни даражасини мустақил баҳолаб бориш тизимини яратиш.

Таклиф тайёрлаш ва амалга ошириш

2021 йил давомида

Ижрочилар маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),

Дирекция,

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)

28.

Туристик зона ҳудудида фаолият кўрсатувчи персоналнинг «Ипак йўли» туризм халқаро университети, тегишли хорижий ўқув масканлари ва таълим муассасаларида амалиёт ўташини ташкил этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2021 йилдан доимий

Ижрочилар ва ташаббускорлар маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),

Дирекция

29.

Туризм ва хизмат кўрсатиш соҳасида самарали кўникма ва билимларга эга бўлган юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш мақсадида тегишли йўналишлар бўйича ўқув дастурларини такомиллаштириш.

Ўқув дастури ишлаб чиқиш ва жорий этиш

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб

Ижрочилар ва ташаббускорлар маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),

Дирекция

30.

Туризм соҳаси субъектлари ходимларига мажбурий малака талабларини белгиловчи стандартларни ишлаб чиқиш (гидлар, йўриқчи-йўл бошловчи, умумий овқатланиш хизматлари, транспорт ва бошқалар).

Стандартлар ишлаб чиқиш

2021 йил давомида

Ижрочилар маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),

«Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров)

31.

Зомин туризм ва сервис коллежи фаолиятини ривожлантириш, таълим йўналишлари ва ўқув дастурларини Туристик зона ва ҳудудда кўрсатиладиган туризм хизматларига мувофиқлаштириш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2021 йил давомида

Ижрочилар маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов),

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)

Зомин туманида туризм соҳасини комплекс ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар

32.

Зомин тумани «Дуоба» ҚФЙда «Туризм қишлоғи»ни ташкил қилиш чораларини кўриш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2021 йил давомида

Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари, ташаббускорлар маблағлари

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев),

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Холхўжаев),

лойиҳа ташаббускорлари

33.

Зомин тумани марказидан «Зомин» миллий боғининг кириш қисмидаги дастлабки постга қадар 4P-40 автомобил йўлнинг 5 км қисмида велосипедда сайр қилиш учун вело йўлаклар барпо этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2021 йил июль-август

Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)

Автомобиль йўллари қўмитаси (Абдувалиев)

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов)

34.

«Зомин» миллий боғи ҳудуди ва унинг тоғ ён-бағридаги мавжуд экологик ҳолатни инсон саломатлигига ижобий таъсири бўйича илмий хулоса тайёрлаш.

Илмий хулоса тайёрлаш

2021-2022 йиллар

-

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Максудов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Хаджибоев),

Ўзбекистон Фанлар академияси (Юлдашев),

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (Хаджаев)

35.

«Дуоба» ҚФЙ ҳудудида ҳунармандчилик марказини ташкил қилиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2021 йил август

Ижрочилар ва ташаббускорлар маблағлари

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев),

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),

Савдо-саноат палатаси (Икрамов)

36.

Зомин туманида экстремал туризмнинг «Jailoo tourism» йўналишини ривожлантириш мақсадида хориж тажрибасини ўрганиш (яйлов ва тоғларда, чўл ва даштларда отларда сайр қилиш) ва «Jailoo» (қир адирли масканлар) объектларини аниқлаш ва туризм маршрутига киритиш чораларини кўриш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2021 йил давомида

Ташаббускорлар маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)

37.

Зомин тумани Суффа ҳудудида экстремал туризм турларини йўлга қўйиш ва ривожлантириш (дельтаплан, квадратцикл, парашутда учиш, хаво шарлари) ва спорт туризмининг бошқа турларини ривожлантириш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2021-2022 йиллар давомида

Ташаббускор маблағлари

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев),

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),

тадбиркорлик субъектлари

38.

Зомин тумани «Зомин» миллий боғида қиш мавсумида «Чанғи» йўлакчасини ташкил этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2022 йил февраль

Ташаббускор маблағлари

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев),

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги (Воитов),

тадбиркорлик субъектлари

39.

Зомин тумани Дуоба қишлоғида оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2021 йил давомида

Ташаббускор маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)

40.

Зомин тумани Пшағор қишлоғида агро ва экотуризмни ривожлантириш бўйича таклиф ишлаб чиқиш.

Таклиф ишлаб чиқиш

2021 йил

май

Тадбиркорлик субъектлари маблағлари ҳисобидан

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)

41.

Зомин тумани Пшағор қишлоғида тоғ туризми ривожлантириш мақсадида туризм маршрутларини ишлаб чиқиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2021 йил

июнь

Ижрочилар маблағлари ҳисобидан

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)

42.

Ташриф буюрувчилар вақтини самарали ўтказиш ва маҳаллий аҳолини даромадини ошириш учун турли хизматларни ташкил қилиш. Жумладан, маҳаллий аҳолини тадбиркорликка жалб қилган ҳолда, овқатланиш, кўнгилочар, сувенир маҳсулотларини ишлаб чиқишга жалб қилиш, велопрокат, отда сайр қилиш, балиқ овлаш каби хизматларни ташкил қилиш.

Ташкилий ва тарғибот тадбирлари

Доимий

Тадбиркорлик субъектлари маблағлари ҳисобидан

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев),

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),

тадбиркорлик субъектлари

43.

Туризм объектларига ташриф буюрувчилар учун ўзбек ва рус тилларида маршрутлар тўғрисида маълумот (тарқатма материаллар) ишлаб чиқиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2021 йил июнь

Тадбиркорлик субъектлари маблағлари ҳисобидан

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев),

тадбиркорлик субъектлари

44.

Зомин туманининг туристик салоҳиятини оммага намойиш қилиш мақсадида «Зомин блоггерлар нигоҳида» номли икки кунлик семинар тренинг ташкил қилиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2021 йил ?ай-июнь

Ижрочи маблағлари ҳисобидан

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)

45.

Зомин туманида жойлаштириш воситаларини (меҳмонхона, ўй меҳмонхонаси ва ўтовлар, умумий овқатланиш, СГШ ва авто тураргоҳ) йўл бўйи инфратузилмалари ва аҳоли гавжум жойлардаги санитария ва гигиена шохобчалари ҳолатини яхшилаш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2021-2022 йиллар

Ташаббускор маблағлари

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев),

ташаббускорлар

46.

Зомин туманининг асосий автомобил йўлларида ҳар 3 км масофада туристик йўл кўрсаткичларни ўрнатиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2021 йил сентябрь

Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов)

47.

Зомин туманидаги сув омборидан Дуғоба қишлоғига кетиш йўлида «Томоша-кузатув» майдонлари ва кемпинг нуқталарини, шунингдек, Wi-Fi ҳудудларини ташкил этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2021 йил

июль

Ташаббускорлар маблағлари

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков)

48.

«Мафтункор табиат» халқаро экофестивалини ўтказиш.

Фестиваль доирасида ҳудудни ободонлаштириш ишларини ташкил этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2021-2022 йиллар

Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, вилоят маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)

49.

Зомин таомлари гастрономик туризм фестивалини ўтказиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2021-2022 йиллар

Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, вилоят маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов),

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев)

50.

Зомин тумани Дуоба қишлоқ фуқаролар йиғинида «Асал ва шифобахш гиёҳлар фестивали»ни ўтказиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2021 йил августь ойида

Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев), Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов)

51.

Зомин туманида «Патир сайли» тадбирини ўтказиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

Ҳар йили октябрь ойида

Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев),

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов)

52.

Ҳудудда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва унга қарши курашга доир тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, тегишли материал-техник базани ташкил этиш ва инфратузилмани яратиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2021-2022 йиллар

Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев),

Ички ишлар вазирлиги (Бобожонов),

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Максудов)

53.

Туристик-рекреацион зона ҳудудида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик тадбирларни амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқиш, жумладан ташкил этилиши кўзда тутилган туристик объектларни қуриш даврида ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига зарар келтирмаслик, табиий мажмуаларга туристик фаолиятнинг салбий таъсирини камайтириш бўйича вазифаларни белгилаш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

Қурилиш давридан бошлаб доимий

Ижрочи маблағлари ҳисобидан

Жиззах вилояти ҳокимлиги (Салиев),

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Максудов),

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов)

Т/р

Амалга оширилиши белгиланган чора-тадбирлар номи

Ўлчов бирлиги

Қуввати

Талаб этиладиган маблағ

(млн сўм)

Йиллар кесимида

Молиялаштириш манбаси

Масъул вазирлик ва идоралар

2021 йил

2022 йил

Жами

2 460 861

346 861

2 114 000

Маҳаллий бюджет

61 200

61 200

0

Халқаро молия институтлари маблағлари

2 182 100

152 100

2 030 000

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси

217 000

133 000

84 000

Тармоқ корхоналари маблағлари

561

561

0

I. «Суффа» платосигача бўлган ҳудуднинг йўл инфратузилмасини қайта қуриш, жорий ва мукаммал таъмирлаш

Қурилиш ва реконструкция қилиш ишлари

2 002 500

2 500

2 000 000

1.

4Р 40 «Даштобод ш.-Зомин ш.-Бахмал қ.-Ғаллаорол ш.» 24 182 км қисмини реконструкция қилиш (бетон қопламали йўл қуриш) шу жумладан (44 — 94 км қисмини туташтирувчи янги йўл қуриш).

км

180

2 002 500

2 500

2 000 000

Халқаро молия институтлари

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Иқтисодий тараққиёт
ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,
Автомобиль йўллари қўмитаси

II. Электр энергияси тармоқларини қуриш ва таъмирлаш

Ҳаммаси

110 000

56 000

54 000

«Суффа» платосигача бўлган ҳудуд бўйича

1.

Зомин марказида 2 та 110 кВлик подстанцияни реконструкция қилиш.

дона

2

30 000

15 000

15 000

Тикланиш
ва тараққиёт жамғармаси

Энергетика вазирлиги,
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

2.

Зомин-«Суффа» йўлида 0,4 — 10 кВлик электр тармоғини қуриш ва реконструкция қилиш.

км

40

5 000

3 000

2 000

Тикланиш
ва тараққиёт жамғармаси

Энергетика вазирлиги,
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

3.

Зомин-«Суффа» йўлида ТП-10/0,4 кВлар қуриш ва реконструкция қилиш.

дона/кВА

10/160-400

1 800

1 000

800

Тикланиш
ва тараққиёт жамғармаси

Энергетика вазирлиги,
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

«Суффа» платоси ҳудуди бўйича

4.

«Суффа» ҳудудидаги 2 та 110 кВлик подстанцияни реконструкция қилиш.

дона

2

45 000

22 000

23 000

Тикланиш
ва тараққиёт жамғармаси

Энергетика вазирлиги,
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

5.

35 кВлик кабель тармоқларини қуриш.

км

5

6 500

3 500

3 000

Тикланиш
ва тараққиёт жамғармаси

Энергетика ваз?рли?и,
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

6.

Тақсимлаш пунктини ўрнатиш.

дона

1

4 500

4 500

Тикланиш
ва тараққиёт жамғармаси

Энергетика вазирлиги,
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

7.

10 кВлик кабель тармоқларини қуриш.

км

35

7 000

3 000

4 000

Тикланиш
ва тараққиёт жамғармаси

Энергетика вазирлиги,
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

8.

Шаҳар типидаги трансформатор подстанцияси комплектини янгидан ўрнатиш.

дона/кВА

10/630

2 200

1 000

1 200

Тикланиш
ва тараққиёт жамғармаси

Энергетика вазирлиги,
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

9.

«Жиззах ҲЭТК» АЖнинг моддий-техник базасини яхшилаш ва махсус автотехникалар харид қилиш.

дона

3

8 000

3 000

5 000

Тикланиш
ва тараққиёт жамғармаси

Энергетика вазирлиги,
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ

III. Ичимлик суви ва оқова тармоқларини қуриш, қайта қуриш ва модернизация қилиш хамда аҳолини узлуксиз сифатли ичимлик суви билан таъминлаш

Ичимлик ва оқава сув тармоқлари

км объект

347 800

287 800

60 000

«Суффа» платосигача бўлган ҳудуд бўйича

1.

«Суффа» платосига ичимлик сув тармоғи қурилиши

км

14

117 600

117 600

Халқаро молия институтлари маблағлари

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт
ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўзсувтаъминот» АЖ, Жиззах вилояти ҳокимлиги

2.

2 дона артезиан қудуғи қазиш

дона

2

1 200

1 200

Маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари

«Ўзсувтаъминот» АЖ, Жиззах вилояти ҳокимлиги

3.

Сув насослари ўрнатиш

дона

6

60 000

60 000

4.

«Суффа» платосига қадар бўлган ҳудудда қуввати 2 000 м3 бўлган оқава сув тозалаш иншоотини қуриш

км
объект

1

62 000

32 000

30 000

Халқаро молия институтлари маблағлари

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўзсувтаъминот» АЖ, Жиззах вилояти ҳокимлиги

«Суффа» платоси ҳудуди бўйича

1.

Сув тозалаш иншоотини қуриш.

дона

2

5 000

5 000

Тикланиш
ва тараққиёт жамғармаси

Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўзсувтаъминот» АЖ, Жиззах вилояти ҳокимлиги

2.

Сув насосларини ўрнатиш.

дона

4

40 000

40 000

Тикланиш
ва тараққиёт жамғармаси

Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт
ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўзсувтаъминот» АЖ, Жиззах вилояти ҳокимлиги

3

«Суффа» платосида қуввати 2 000 м3 бўлган оқава сув тозалаш иншоотини қуриш

км
объект

1

62 000

32 000

30 000

Тикланиш
ва тараққиёт жамғармаси

Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт
ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўзсувтаъминот» АЖ, Жиззах вилояти ҳокимлиги

IV. Ахборот технологияларини ривожлантириш

Зомин тумани бўйича жами:

561

561

0

1.

Зомин-«Суффа» йўналиши бўйлаб оптик толали алоқа линияларини тортиш.

км

18,7

561

561

«Ўзбектелеком» АК маблағлари

«Ўзбектелеком» АК

2. Дирекция ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, қарорлари ва фармойишлари, ушбу низом ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида амалга оширилади.