19.04.2021 йилдаги 222-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони ижросини таъминлаш, ҳудудларда илмий ва инновацион фаолият билан шуғулланиб келаётган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, нуфузли илмий мактабларни шакллантириш ҳамда уларнинг илмий салоҳиятини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6269/0704-сон)
31. Ушбу Низомнинг 30-бандида кўзда тутилган харажатлар Вазирликка илмий фаолиятга оид давлат дастурларини молиялаштириш учун ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда, ғолиб ёш олим фаолият юритаётган ташкилотга танлов натижалари бўйича ғолиб бўлган ёш олимнинг «Академик ҳаракатчанлик» дастурини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш мақсадида молиялаштирилади.

Босқичлар

Субъектлар

Амалга ошириладиган тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги (Вазирлик)

«Академик ҳаракатчанлик» дастури доирасида республикадаги ёш олимлар учун ўз веб-сайтида танлов тўғрисида эълон жойлаштириш

Танлов бошланишидан бир ой олдин

2-босқич

Вазирлик

Танлов учун топширилган лойиҳаларни кўриб чиқиш бўйича Вазирлик томонидан ишчи гуруҳ тузиш

Танлов бошланишидан камида бир ой олдин

3-босқич

Танлов иштирокчиси

Танловда иштирок этиш учун фаолият кўрсатаётган муассасаларининг йўлланма хати орқали лойиҳалар тақдим этиш

Танлов эълон қилингандан сўнг бир ой муддатда

4-босқич

Ишчи гуруҳ

Номзодларнинг лойиҳалар ҳимоясини ўтказиб, (тақдимот кўринишида ҳимоя қилишлари талаб этилади) якуний хулосага келиш

Лойиҳалар қабул қилиш якунлангандан сўнг 20 кун ичида

5-босқич

Вазирлик

Ғолиб номзодларнинг лойиҳаларини амалга оширишлари учун инновацион ривожланиш вазирининг буйруғини қабул қилиш

Ишчи гуруҳ хулосаси якунлангандан сўнг 10 кун ичида

6-босқич

Вазирлик

Танлов ғолибларини интернет нашрлари ва Инновацион ривожланиш вазирлиги расмий веб-сайтида эълон қилиш

5-босқич якунлангандан сўнг 10 кун ичида

1-босқичда киритилган илмий ғоялар ушбу Низомнинг 14-бандига мос равишда тўлиқ тақдим этилганлиги ва расмийлаштирилганлиги Ёшлар академияси томонидан кўриб чиқилади. Ёшлар академияси зарур ҳолатларда, тақдим этилган илмий ғоялар бўйича қўшимча маълумотлар, тақдимотлар талаб этиши ва илмий ғояларни ўрганишда тегишли мутахассисларни жалб қилиши мумкин.
17. Илмий ғояларни кўриб чиқиш ва танлаб олиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
28. Стартап лойиҳани кўриб чиқиш ва танлаб олиш ушбу Низомга 3-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

Босқичлар

Субъектлар

Амалга ошириладиган тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Инновацион ривожланиш вазирлиги (Вазирлик)

«Бўлажак олим» танлови доирасида иқтидорли ёшлар учун танлов эълон қилиш

Бир йилда камида бир марта

2-босқич

Танлов иштирокчиси

Аниқ амалга ошириш механизмлари, муддати ва дастлабки натижалари кўрсатилган илмий ғояларни тақдим этиш

Танлов эълон қилингандан сўнг бир ой муддатда

3-босқич

Ёшлар академияси

Ушбу Низомнинг талабларига мос равишда тўлиқ тақдим этилганлиги ва расмийлаштирилганлигини кўриб чиқиш ва муваффақиятли ўтган илмий ғоялар бўйича йиғма рўйхат шакллантириш ҳамда Танлов комиссиясига тақдим этиш

Танловга ҳужжатларни қабул қилиш якунланган санадан бошлаб, 30 кун ичида

4-босқич

Танлов комиссияси

Талабгорлар илмий ғояларининг ҳимояси ўтказилиб, (презентация кўринишида ҳимоя қилишлари талаб этилади) якуний хулосага келиш

Танлов комиссиясига йиғма рўйхат тақдим этилгандан сўнг 30 кун ичида

5-босқич

Вазирлик

Ғолиб талабгорларнинг илмий ғояларини амалга оширишлари учун Вазирликнинг тегишли буйруғини қабул қилиш

Танлов комиссияси хулосаси расмийлаштирилгандан сўнг 10 кун ичида

6-босқич

Вазирлик

Танлов ғолибларини интернет нашрлари ва Инновацион ривожланиш вазирлиги расмий веб-сайтида эълон қилиш

Вазирликнинг тегишли буйруғи қабул қилингандан сўнг 10 кун ичида

Босқичлар

Субъектлар

Амалга ошириладиган тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Инновацион ривожланиш вазирлиги (Вазирлик)

«Бўлажак олим» танлови доирасида иқтидорли ёшлар учун танлов эълон қилиш

Бир йилда камида бир марта

2-босқич

Ёшлар академияси

Танлов доирасида эълон қилинадиган илмий лойиҳа мавзуларини шакллантириш

Йил давомида

3-босқич

Танлов комиссияси

Ёшлар академияси томонидан шакллантирилган илмий лойиҳа мавзуларини кўриб чиқиш ва эълон учун танлаб олиш

Танлов эълон қилишдан 20 кун аввал

Вазирлик

Танлаб олинган мавзулар рўйхатини эълон қилиш

Танлов эълон қилинган кундан бошлаб

4-босқич

Ёшлар академияси

Эълон қилинган илмий мавзулар асосида ёки ташаббускор илмий лойиҳаларни қабул қилиш

Лойиҳалар қабул қилиш якунлангунча

5-босқич

Ёшлар академияси

Танлов доирасида қабул қилинган илмий лойиҳаларни ўрнатилган тартибда техник экспертиза жараёнини амалга ошириш

Лойиҳалар қабул қилиш якунлангандан сўнг 15 кун ичида

6-босқич

Тегишли фан йўналишлари бўйича экспертлар жамоаси

Танлов доирасида қабул қилинган техник экспертиза натижаларига кўра илмий лойиҳаларни баҳолаш ва уларни кўриб чиқиш учун ўрнатилган тартибда илмий экспертиза жараёнини амалга ошириш

Техник экспертиза якунлангандан сўнг 30 кун ичида

7-босқич

Коллегиал орган

Техник ва илмий экспертизада ижобий баҳоланган ва молиялаштиришга тавсия этилган илмий лойиҳаларининг якуний рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор қабул қилиш

Илмий экспертиза якунлангандан сўнг 10 кун ичида

Босқичлар

Субъектлар

Амалга ошириладиган тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Инновацион ривожланиш вазирлиги (Вазирлик)

«Бўлажак олим» танлови доирасида иқтидорли ёшлар учун танлов эълон қилиш

Бир йилда камида бир марта

2-босқич

Танловда иштирок этмоқчи бўлган талабгорлар

Аниқ амалга ошириш механизмлари, муддати ва дастлабки натижалари кўрсатилган стартап лойиҳаларни Ёшлар академиясига тақдим этиш

Лойиҳаларни қабул қилиш якунлангунга қадар

3-босқич

Танлов комиссияси

Тақдим этилган аризаларнинг танлов шартларига мослиги, ҳаётга татбиқ этиш даражаси ва натижадорлиги юзасидан стартап лойиҳа тақдимоти

Лойиҳалар қабул қилиш якунлангандан сўнг 20 кун муддатда

4-босқич

Вазирликнинг тегишли бўлими

Танлов комиссиясидан муваффақиятли ўтган стартап лойиҳаларнинг молиявий-иқтисодий экспертизасини ўтказиш

3-босқич якунлангандан сўнг 20 кун муддатда

5-босқич

Коллегиал орган

Стартап лойиҳаларнинг молиявий-иқтисодий экспертизаси натижаларига асосан стартап лойиҳани молиялаштириш ёки молиялаштирмаслик тўғрисидаги қарор қабул қилинади

4-босқич якунлангандан сўнг 10 кун муддатда

мазкур Низом 1-иловасига мувофиқ шаклдаги стажировка режаси;
13. Буюртмачилар номзодлар тўғрисидаги маълумот (ҳужжат)ларни тегишли тартибда расмийлаштирган ҳолда кузатув хати билан ушбу Низомнинг 11-бандида келтирилган кетма-кетликда чоп этилган шаклда Вазирликка тақдим этадилар ёки электрон шаклда Вазирликнинг электрон почта манзилига юборилади.
Саралаш танловларнинг 1-босқичида киритилган маълумот (ҳужжат)лар ушбу Низомнинг 11-бандига мос равишда тўлиқ тақдим этилганлиги ва расмийлаштирилганлиги кўриб чиқилади.

Босқичлар

Субъектлар

Амалга ошириладиган тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги (Вазирлик)

Республикадаги ёш олимларни илмий стажировкаларга юбориш бўйича Вазирлик веб-сайтида танлов тўғрисида эълон жойлаштириш

Танлов бошланишидан камида бир ой олдин

2-босқич

Буюртмачилар

1. Номзодлар рўйхатини шакллантириш ва дастлабки саралаш танловини ўтказиш

2. Номзодлар тўғрисида маълумот ва ҳужжатларни йўлланма хати билан тақдим этиш

Танловда белгиланган муддатда

3-босқич

Вазирлик

Номзодларни саралаб олиш учун Вазирлик ҳузурида Махсус эксперт гуруҳини тузиш

Хар йили январ ойида

4-босқич

Махсус эксперт гуруҳи

Номзодларнинг саралаш танлов босқичларини ўтказиб, якуний хулосани Вазирликка тақдим этиш

Камида бир ой муддатда

5-босқич

Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Кузатув кенгаши

Ғолиб номзодлар стажировкасини молиялаштириш мақсадида Жамғарма Кузатув кенгашининг тегишли қарорини қабул қилиш

Вазирлик йўлланма хати киритилгандан сўнг камида бир ой муддатда

6-босқич

Вазирлик

Танлов ғолибларини Вазирликнинг расмий веб-сайтида эълон қилиш

5-босқич якунлангандан сўнг камида 10 кун муддатда

7-босқич

Буюртмачилар

Стажировка якуни бўйича молиявий ва илмий ҳисоботлар тақдим этиш

Молиявий ҳисобот: стажировка ўтаб келган кундан 10 иш кунида;

Илмий ҳисобот: коллегиал орган қарори чиққан кундан 10 иш кунида

Изоҳ. Ғолиб номзодларнинг стажировкасини молиялаштириш мақсадида мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ маълумотлар Вазирлик йўлланма хати билан Жамғармага Кузатув кенгашида тасдиқлаш учун киритилади.