Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
Наманган вилоятининг Наманган шаҳри таркибида Давлатобод туманини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 78-моддасига ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2020 йил 8 сентябрдаги «Наманган вилоятининг Наманган шаҳри таркибида Давлатобод туманини ташкил этиш тўғрисида»ги 442-IV-сонли Қарори маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифи қабул қилиниб, Наманган вилоятининг Наманган шаҳри таркибида умумий ер майдони 4 686 гектар бўлган Давлатобод тумани ташкил этилсин.
3. Наманган шаҳрининг «Юксалиш», «Наврўз», «Нуробод», «Гулшан», «Орзу», «Порлоқ», «Навбаҳор», «Мустақиллик», «Тўқувчи», «Умид», «Янги тонг», «Халқлар дўстлиги», «Давлатобод», «Қуйи Ғирвон», «Юқори Ғирвон», «Ўрта Ғирвон», «Боғ», «Элобод», «Гулобод», «Ирвадон», «Шишаки», «Қуйи Ровустон», «Ўрта Ровустон», «Юқори Ровустон» ва «Елхон» маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳудудлари Давлатобод тумани таркибига ўтказилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан таклиф этилган Наманган вилояти Наманган шаҳри таркибидаги Давлатобод тумани чегарасининг тавсифи ва чизма шакллари тегишинча 1 — 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
5. Белгилаб қўйилсинки, Наманган шаҳрининг Давлатобод тумани таркибига ўтказилаётган сайлов округларидан (1-Орзу, 2-Навбаҳор, 3-Қалъа, 4-Нуробод, 28-Ровустон, 29-Ғирвон, 30-Элобод, 6-Поросмон) сайланган халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутатлари халқ депутатлари Давлатобод туман Кенгаши депутатлари ҳисобланади.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу Қарорнинг ижроси юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласин.
7. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2020 йил 11 сентябрь,
СҚ-136-IV-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2020 йил 11 сентябрдаги СҚ-136-IV-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Наманган вилоятининг Наманган шаҳри таркибида Давлатобод тумани чегарасининг
тавсифи
Наманган шаҳрининг шимолий томонида — Косонсой тумани билан чегарадош ҳудудда жойлашган Катта Наманган магистраль канали билан Ғирвонсой кесишган жойдаги дюкерни сой оқимидан ҳимояловчи Ғирвонсой гидроиншоотининг ўнг томони жанубий бурчаги 1-бошланғич нуқта сифатида қабул қилинди (шимолий кенглик координаталари 41°3ʼ3,79", шарқий узунлик координаталари 71°35ʼ42,66").
1-нуқтадан чегара жанубий йўналишда Ғирвонсойнинг ўнг томони бўйлаб 528 метр масофада 1-дала ҳовлининг шимоли-ғарбий томонидаги бурчагидан 6 метр ғарбда, «Мингтерак» ариғининг ўнг қирғоғидаги 2-нуқтагача давом этади (шимолий кенглик координаталари 41°2ʼ46,64", шарқий узунлик координаталари 71°35ʼ41,44").
2-нуқтадан чегара жанубий йўналишда «Мингтерак» ариғининг ўнг қирғоғи бўйлаб 1015 метр масофада «Мингтерак» ариғи билан Мингтерак кўчаси кесишган жойдаги кўприкнинг шимоли-ғарбий томони бурчагидаги 3-нуқтагача давом этади (шимолий кенглик координаталари 41°2ʼ14,62", шарқий узунлик координаталари 71°35ʼ44,93").
3-нуқтадан чегара шарқий йўналишда «Мингтерак» чойхонаси ҳудудининг жанубий чегараси бўйлаб, «Мингтерак» кўприги ва «Мингтерак» кўчасининг шимолий томони бўйлаб 335 метр масофада «Мингтерак» кўчаси А. Авлоний кўчасига туташган жойдаги 4-нуқтагача давом этади (шимолий кенглик координаталари 41°2ʼ11,12", шарқий узунлик координаталари 71°35ʼ57,33").
4-нуқтадан чегара жанубий йўналишда А. Авлоний кўчасини, савдо-маиший хизмат шаҳобчаларини ҳамда «Мингтерак» МФЙ идораси эгаллаган ҳудуднинг ғарбий томони бўйлаб 1490 метр масофада А. Авлоний кўчаси 4Р117 автомобиль йўли билан туташган жойдаги 5-нуқтагача давом этади (шимолий кенглик координаталари 41°1ʼ25,77", шарқий узунлик координаталари 71°36ʼ8,53").
5-нуқтадан чегара жанубий йўналишда 4Р117 автомобиль йўлини кесиб ўтиб, йўлнинг ғарбий томони бўйлаб 860 метр масофада 4Р117 ва 4Р261 автомобиль йўллари туташган жойдаги 6-нуқтагача давом этади (шимолий кенглик координаталари 41°1ʼ1,89", шарқий узунлик координаталари 71°36ʼ24,82").
6-нуқтадан чегара жанубий йўналишда 4Р261 автомобиль йўлининг ғарбий томони бўйлаб И. Каримов кўчасини, Шимолий Фарғона магистраль каналини ва «Поп-Наманган-Андижон» темир йўл изини кесиб ўтиб, 3490 метр масофада 4Р261 автомобиль йўли ва Амир Темур кўчаси туташган жойдаги 7-нуқтагача давом этади (шимолий кенглик координаталари 40°59ʼ40,33", шарқий узунлик координаталари 71°38ʼ2,09").
7-нуқтадан чегара жанубий йўналишда 4Р112Ж автомобиль йўлининг ғарбий томони бўйлаб Тўрақўрғон кўчасини кесиб ўтиб, 663 метр масофада 4Р112Ж автомобиль йўли Тўрақўрғон кўчасига туташган жойдаги 8-нуқтагача давом этади (шимолий кенглик координаталари 40°59ʼ20,24", шарқий узунлик координаталари 71°38ʼ12,26").
8-нуқтадан чегара ғарбий йўналишда Тўрақўрғон кўчасининг жанубий томони бўйлаб 243-метр масофада Тўрақўрғон кўчаси 11-ўтиш йўли Тўрақўрғон кўчасига туташган жойдаги 9-нуқтагача давом этади (шимолий кенглик координаталари 40°59ʼ17,64", шарқий узунлик координаталари 71°38ʼ2,41").
9-нуқтадан чегара жанубий йўналишда 11-ўтиш йўли Тўрақўрғон кўчасининг шарқий томони бўйлаб янги ариқни кесиб ўтиб, ғарбий йўналишда янги ариқнинг чап қирғоғи бўйлаб 566 метр масофада Абдуғани Қаюмов кўчасини янги ариқ кўчаси билан боғловчи кўприкнинг жануби-шарқий бурчагидан 5 метр шарқда жойлашган 10-нуқтагача давом этади (шимолий кенглик координаталари 40°59ʼ9,26", шарқий узунлик координаталари 71°38ʼ1,72").
10-нуқтадан чегара жанубий йўналишда Шодлик кўчасининг ғарбий томони бўйлаб, савдо дўконидан сўнг ғарбий йўналишда Ахси кўчасининг шимолий томони бўйлаб 402 метр масофада Ахси ва 2-ўтиш йўли Ҳ. Олимжон кўчалари туташган жойдаги 11-нуқтагача давом этади (шимолий кенглик координаталари 40°59ʼ2,42", шарқий узунлик координаталари 71°37ʼ55,48").
11-нуқтадан чегара жанубий, жануби-шарқий ва шарқий йўналишда 2-ўтиш йўли Ҳ. Олимжон кўчасининг шарқий томони бўйлаб «Прораб» ариғини кесиб ўтиб, 844 метр масофада 2-ўтиш йўли Ҳ. Олимжон кўчаси 1-ўтиш йўли Ихлос кўчасига туташган жойда пиёдалар кўпригининг шарқий томонидаги 12-нуқтагача давом этади (шимолий кенглик координаталари 40°58ʼ49,40", шарқий узунлик координаталари 71°38ʼ21,05").
12-нуқтадан чегара жанубий йўналишда «Прораб» ариғининг чап томони бўйлаб Янгиобод кўчасини кесиб ўтиб, ариқнинг чап томони, «Автосавдо мего сервис» МЧЖга қарашли «Тиббий даволаниш ва диагностика маркази» ҳудуди чегарасининг ғарбий томони бўйлаб ирригация тармоғини кесиб ўтиб, 1600 метр масофада Ибн Сино кўчасидаги ирригация тармоғининг чап томонидаги 13-нуқтагача давом этади (шимолий кенглик координаталари 40°58ʼ6,78", шарқий узунлик координаталари 71°38ʼ47,89").
13-нуқтадан чегара жануби-ғарбий йўналишда Ибн Сино кўчасидаги ирригация тармоғининг чап томони бўйлаб 4Р260 автомобиль йўлини кесиб ўтиб, 345 метр масофада «Автокемпинг» шаҳобчасининг шарқий томонидаги Наманган тумани Зиёкор кўчаси 4Р260 автомобиль йўлига туташган жойдаги 14-нуқтагача давом этади (шимолий кенглик координаталари 40°58ʼ0,17", шарқий узунлик координаталари 71°38ʼ36,55").
14-нуқтадан чегара ғарбий йўналишда Наманган шаҳар ва Наманган тумани ҳудудлари ўртасидаги мавжуд маъмурий чегара бўйлаб 7580 метр масофада, Шимолий Фарғона магистраль канали ўзанидан 10 метр жануби-шарқда, темир йўл изидан 50 метр шимоли-ғарбда Шимолий Фарғона магистраль каналининг назорат йўлагини шимолий томонидаги жойлашган 15-нуқтагача давом этади (шимолий кенглик координаталари 40°58ʼ3,49", шарқий узунлик координаталари 71°34ʼ3,29").
15-нуқтадан чегара шимоли-шарқий йўналишда Наманган шаҳар ва Тўрақўрғон тумани ҳудудлари ўртасидаги мавжуд маъмурий чегараси бўйлаб 18058 метр масофада Наманган шаҳар «Юксалиш» саноат зонасининг шимоли-ғарбий томонидаги йўлнинг шимолий томонида Тўрақўрғон тумани ҳудудида жойлашган 220 кВ юқори кучланишли ҳаво электр узатиш таянчидан 131 метр шимоли-шарқда, Косонсой тумани ҳудудидаги боғзорнинг жанубий чегарасида жойлашган 16-нуқтагача давом этади (шимолий кенглик координаталари 41°2ʼ31,78", шарқий узунлик координаталари 71°31ʼ11,52").
16-нуқтадан чегара шарқий йўналишда Наманган шаҳар ва Косонсой тумани ҳудудлари ўртасидаги мавжуд маъмурий чегараси бўйлаб 11052 метр масофада Катта Наманган магистраль канали билан Ғирвонсой кесишган жойдаги дюкерни сой оқимидан ҳимояловчи Ғирвонсой гидроиншоотининг ўнг томони жанубий бурчагидаги бошланғич 1-нуқтагача давом этади (шимолий кенглик координаталари 41°3ʼ3,79", шарқий узунлик координаталари 71°35ʼ42,66").
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2020 йил 11 сентябрдаги СҚ-136-IV-сонли қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Наманган вилоятининг Наманган шаҳри таркибидаги Давлатобод тумани чегарасининг
чизмаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2020 йил 11 сентябрдаги СҚ-136-IV-сонли қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Наманган вилоятининг Наманган шаҳри таркибидаги Давлатобод тумани чегарасининг
чизмаси