Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Наманган вилоятининг Наманган шаҳри таркибида Давлатобод туманини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 69 ва 78-моддаларига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 8-моддасига ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддаcига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифи қабул қилиниб, Наманган вилоятининг Наманган шаҳри таркибида умумий ер майдони 4 686 гектар бўлган Давлатобод тумани ташкил этилсин.
2. Наманган шаҳрининг «Юксалиш», «Наврўз», «Нуробод», «Гулшан», «Орзу», «Порлоқ», «Навбаҳор», «Мустақиллик», «Тўқувчи», «Умид», «Янги тонг», «Халқлар дўстлиги», «Давлатобод», «Қуйи Ғирвон», «Юқори Ғирвон», «Ўрта Ғирвон», «Боғ», «Элобод», «Гулобод», «Ирвадон», «Шишаки», «Қуйи Ровустон», «Ўрта Ровустон», «Юқори Ровустон» ва «Елхон» маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳудудлари Давлатобод тумани таркибига ўтказилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан таклиф этилган Наманган вилояти Наманган шаҳри таркибидаги Давлатобод тумани чегарасининг тавсифи ва чизма шакллари тегишинча 1-2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
* Иловалар берилмайди.
4. Белгилаб қўйилсинки, Наманган шаҳрининг Давлатобод тумани таркибига ўтказилаётган сайлов округларидан (1-Орзу, 2-Навбаҳор, 3-Қалъа, 4-Нуробод, 28-Ровустон, 29-Ғирвон, 30-Элобод, 6-Поросмон) сайланган халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутатлари халқ депутатлари Давлатобод туман Кенгаши депутатлари ҳисобланади.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу Қарорнинг ижроси юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласин.
6. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилсин.
7. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 8 сентябрь,
442-IV-сон