13.04.2021 йилдаги 209-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 26.10.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартибини жорий этиш тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) тўплаган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш, ариза бериш ва уни кўриб чиқишни, компенсация пулини тўлашни назарда тутувчи Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб беришнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имтиҳон топшириш харажати компенсация қилинадиган халқаро имтиҳон тизимлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ушбу қарорга 2-иловада кўрсатилган имтиҳон турларидан юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб беради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарорга 2-илованинг 1 — 5-бандларидаги имтиҳон турларидан мазкур қарор кучга киргандан сўнг юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари (кейинги ўринларда — имтиҳон топшириш харажатлари) 2021 йил 1 майдан бошлаб, 6 — 18-бандларидаги имтиҳон турларидан юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари 2022 йил 1 январдан бошлаб (шу жумладан, ушбу санага қадар топширилган имтиҳон турларидан юқори балл (даража) олган ёшларга) ушбу қарорга 1-иловада белгиланган тартибда қоплаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2021 йил 1 майга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат хизматини кўрсатиш учун зарур ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг намунавий шакллари, бланкалари ишлаб чиқилишини таъминласин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги (кейинги ўринларда — Давлат хизматлари агентлиги) билан келишган ҳолда тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) электрон давлат хизматини жорий қилиш бўйича техник ҳужжатни ишлаб чиқсин, келишиш ва тасдиқлаш учун Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда ариза берувчилар тақдим этадиган ҳужжатларнинг автоматик равишда белгиланган мезонларга мос келишини аниқловчи ва маълумотларни сараловчи, шунингдек, ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш имконини берувчи хизматни ишга туширсин, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идораларнинг ЯИДХПга уланишини ва ахборот тизимларининг ўзаро интеграция қилинишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2021 йил 1 майдан бошлаб Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда давлат хизматлари марказларининг ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентни амалда қўллашнинг самарадорлиги ва натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ўтказилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) бир ой муддатда халқаро имтиҳон тизимларини ташкил этишга ваколатли хорижий ташкилотлар ва уларнинг Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтган ваколатли вакиллари реестрини шакллантирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) халқаро имтиҳон тизимларини ташкил этишга ваколатли хорижий ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасида тегишли имтиҳон топшириш харажатлари тўғрисидаги маълумотларни ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилсин ҳамда доимий равишда янгилаб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 2021 йил 31 декабрга қадар халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олганлик учун имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш бўйича ёшларнинг талабини ўрганиб чиқиб, заруратга кўра, ушбу қарорни такомиллаштириш юзасидан таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги уч ой муддатда Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари ҳисобидан имтиҳон топшириш харажатини компенсация қилиш ҳақида ариза берувчиларнинг электрон реестри ахборот тизимини яратсин ҳамда уни кейинчалик техник қўллаб-қувватлаш ва такомиллаштириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Ёшлар ишлар агентлиги ушбу ахборот тизимининг эгаси ва фойдаланувчиси ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Ёшлар ишлари агентлиги ва АТ «Халқ банки»нинг 2023 йил 1 февралга қадар ушбу қарорда назарда тутилган давлат хизматини АТ «Халқ банки»нинг мобил иловаси орқали қўшимча равишда кўрсатилишини йўлга қўйиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 октябрдаги 617-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.10.2022 й., 09/22/617/0960-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлари вазирлиги бир ой муддатда тегишли вазирликлар ва идораларнинг мурожаатига асосан уларнинг халқаро имтиҳон тизимлари бўйича имтиҳон ташкил этишга масъул хорижий ваколатли ташкилотлар билан мазкур қарор доирасида ҳамкорлик ўрнатишларига ҳамда ушбу ташкилотлар билан ахборот алмашинувларини амалга оширишга кўмаклашсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори А.З. Саъдуллаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 13 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
209-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 апрелдаги 209-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб беришнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Регламент халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи — имтиҳон топшириш пайтида ўттиз бир ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган, имтиҳон топшириш харажатини компенсация қилишни сўраб белгиланган тартибда мурожаат қилган жисмоний шахс (ўн олти ёшга тўлмаган шахс номидан мурожаат қилган унинг қонуний вакили);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиҳон топшириш харажати — имтиҳонни ташкил этиш ваколатига эга хорижий ташкилотлар томонидан белгиланган Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи расмий тўлов миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиҳон харажатини қоплаб берувчи — Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
компенсация — имтиҳон топшириш харажатини қоплаб берувчи томонидан ариза берувчига қоплаб бериладиган, масъул ваколатли хорижий ташкилот томонидан Ўзбекистон Республикаси учун белгиланган имтиҳон топшириш харажати суммаси (мазкур компенсация масъул ваколатли хорижий ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатли вакили томонидан белгиланадиган имтиҳон топшириш билан боғлиқ қўшимча тўловларни ўз ичига олмайди);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масъул ваколатли ташкилот — имтиҳонни ташкил этишга ваколатли хорижий ташкилот ёки унинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатли вакили бўлган юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус сертификат — масъул ваколатли ташкилотлар томонидан бериладиган, махсус серия рақамига эга, имтиҳон натижасини тасдиқловчи расмий ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
верификация — ариза берувчи томонидан тақдим этилган махсус сертификатнинг ҳақиқийлигини масъул ваколатли ташкилотнинг электрон тизими орқали текшириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Имтиҳон бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишда қуйидагилар иштирок этади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) давлат хизматлари марказлари ариза берувчи келиб мурожаат этганда унинг номидан сўровномани тўлдириб Ёшлар ишлари агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус сертификатни верификациядан ўтказади ёки махсус сертификатнинг ҳақиқийлигини масъул ваколатли хорижий ташкилот орқали тасдиқлатиб олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳақиқийлиги тасдиқланган махсус сертификат эгаси бўлган ариза берувчиларнинг электрон реестрини шакллантиради, ушбу электрон реестрни ва унга мувофиқ компенсация маблағларини Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат «Халқ банки»нинг (кейинги ўринларда — Халқ банки) ҳисобварағига ўтказади ва хизмат натижаси бўйича ариза берувчига СМС хабар юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Халқ банки филиали ариза берувчининг компенсация пулини олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқлаган ҳолда унинг хоҳишига кўра ушбу компенсациянинг нақд ёки нақд пулсиз шаклда тўланишини амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчига СМС хабар юбориш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан қопланади.
(3-банд «в» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат хизматлари марказлари, Ёшлар ишлари агентлиги ва Халқ банки (кейинги ўринларда — ваколатли органлар) ўртасидаги электрон давлат хизматларини кўрсатиш доирасида ахборот алмашинуви Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Компенсация тўлаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ариза берувчи исталган туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларига мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ариза берувчининг мурожаатига асосан давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчининг номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради ва қуйидаги ҳужжатларни электрон тарзда илова қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) имтиҳон топшириш харажати тўланганини тасдиқловчи тўлов квитанцияси (pdf форматда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) махсус сертификат (pdf форматда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг хаққонийлигига ариза берувчи масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этганда, давлат хизматлари марказлари томонидан сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, сўровномани идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Давлат хизматини кўрсатиш бепул амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ариза берувчи томонидан сўровномада нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизмати кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ариза берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этган тақдирда, унинг сўровномаси давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг 10 дақиқа мобайнида, ЯИДХП орқали мурожаат этганда, автоматик тарзда Ёшлар ишлари агентлигига электрон шаклда юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қуйидаги шартлар тўлиқ бажарилганда, ариза берувчига мазкур Регламентда назарда тутилган компенсация тўлаб берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиҳонларнинг бири ёки бир нечтаси бўйича имтиҳон топшириш харажати компенсация қилиниши учун тўпланиши лозим бўлган юқори балл (даража)нинг минимал кўрсаткичи ёки ундан юқори натижа қайд этилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус сертификат берилган санадан бошлаб 180 календарь кун ўтмасдан компенсация тўлашни сўраб ушбу Регламентда белгиланган тартибда мурожаат қилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус сертификатда кўрсатилган имтиҳон натижасининг ҳақиқийлиги ва тўғрилиги Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тасдиқланганда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. ЯИДХПдаги электрон сўровномада тўлдирилган ариза берувчининг маълумотлари ушбу Регламентнинг 13-банди иккинчи-учинчи хатбошиларида белгиланган шартларга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги автоматик тарзда аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мурожаат қилиш жараёнида ариза берувчи компенсацияни олиш учун ўзига қулай ҳудуддаги Халқ банки филиалини танлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ёшлар ишлари агентлиги ариза берувчининг мурожаати ЯИДХП орқали тушган пайтдан бошлаб 15 календарь кун мобайнида махсус сертификатни верификациядан ўтказади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар махсус сертификатнинг ҳақиқийлигини верификация орқали аниқлашнинг имкони бўлмаса, Ёшлар ишлари агентлиги имтиҳон ташкил этишга масъул ваколатли ташкилотга махсус сертификатнинг ҳақиқийлигини сўраб сўров юборади. Бунда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан юборилган сўровнинг электрон шакли (pdf форматда) идоралараро электрон тизимга жойлаштирилганда, махсус сертификатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлатиш муддати 30 календарь кунга узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Қуйидаги ҳолатларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
верификация ёки ваколатли хорижий ташкилотга юборилган сўров натижасига кўра махсус сертификатнинг ҳақиқий эмаслиги аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли хорижий ташкилотга юборилган сўровга жавоб олинмаганда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан махсус сертификатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш рад этилади ва компенсация тўланмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ёшлар ишлари агентлиги томонидан масъул ваколатли ташкилотга юборилган сўровга 30 кун муддатда жавоб олинмаганда, шунингдек, махсус сертификатнинг ҳақиқий ёки ҳақиқий эмаслиги ҳақида кечикиб жавоб олинганда, Ёшлар ишлари агентлиги бу ҳақда СМС юбориш орқали ариза берувчини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда махсус сертификат ҳақиқийлиги масъул ваколатли ташкилот томонидан 30 кун муддат ўтиб тасдиқланганда, ариза берувчи мазкур Регламент талабларига мувофиқ такроран мурожаат этмасдан унга компенсация тўлаб берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Муқаддам имтиҳонларнинг бир тури бўйича имтиҳон топшириш харажати компенсациясини олган ариза берувчига имтиҳонларнинг айнан шу тури бўйича такроран топширилган имтиҳон харажати қопланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муқаддам имтиҳонларнинг бир тури бўйича имтиҳон топшириш харажати компенсациясини олган ариза берувчи имтиҳонларнинг бошқа тури бўйича минимал кўрсаткич ёки ундан юқори натижа қайд этса, унга ушбу Регламент талабларига мувофиқ компенсация тўлаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ўн олти ёшга тўлмаган фуқароларнинг имтиҳон топшириш харажатини компенсация қилишни сўраб ушбу фуқароларнинг қонуний вакиллари мурожаат қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда компенсация ушбу Регламент талабларига мувофиқ ўн олти ёшга тўлмаган фуқароларнинг қонуний вакилларига тўлаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ёшлар ишлари агентлиги томонидан молиялаштирилган санадан бошлаб 180 кун мобайнида Халқ банкининг тегишли филиалидан ариза берувчилар томонидан талаб қилиб олинмаган маблағлар Халқ банкининг тегишли филиали томонидан бундай ариза берувчиларнинг рўйхатини илова қилган ҳолда Ёшлар ишлари агентлигига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ваколатли органлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчилар ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижросига масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан доимий мониторингни амалга оширади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 385-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ариза берувчи ушбу Регламент талаблари ижросига масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб беришнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Компенсация тўлаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати

1-босқич

Ариза берувчи

Ариза берувчи (ўн олти ёшга тўлмаган шахснинг қонуний вакили томонидан мурожаат қилинади) исталган туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларига мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш (мустақил равишда сўровнома шаклини тўлдириш) учун рўйхатдан ўтиб мурожаат қолдиради.

Махсус сертификат берилган санадан бошлаб 180 календарь кун мобайнида

2-босқич

1) Давлат хизматлари маркази

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни Ёшлар ишлари агентлигига юборади.

1. 10 дақиқа ичида

2) ЯИДХП

2. Автоматик тарзда

3-босқич

Ёшлар ишлари агентлиги

1. Махсус сертификатни верификациядан ўтказади.

1. Маълумотлар тушганидан сўнг 15 кунда.

2. Махсус сертификатнинг ҳақиқийлигини верификация орқали аниқлаш имкони бўлмаса, махсус сертификатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлашни сўраб ваколатли хорижий ташкилотга сўров юборади.

2. Маълумотлар тушганидан сўнг 30 кунда.

3. Махсус сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқланганда (қанча муддатда тасдиқланганидан қатъи назар), махсус сертификат эгаси бўлган ариза берувчиларнинг электрон реестрини шакллантиради, ушбу электрон реестрга мувофиқ компенсация маблағларини Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат «Халқ банки»нинг (кейинги ўринларда — Халқ банки) ҳисобварағига молиялаштиради ва хизмат натижаси бўйича ариза берувчига СМС хабар юборади.

3. Махсус сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқлангандан сўнг 15 кун мобайнида.

4. Махсус сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқланмаганда бу ҳақида идоралараро электрон тизимга маълумот киритади ва ариза берувчига СМС хабар юборади.

4. Махсус сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқланмаганда бир иш куни мобайнида.

4-босқич

Халқ банки филиали

Ариза берувчининг компенсация пулини олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқлаган ҳолда ушбу компенсация тўловини амалга оширади.

Хизмат натижаси бўйича ариза берувчига СМС хабар юборилгандан сўнг банкка мурожаат қилинганда.

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб беришнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Компенсация олиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СЎРОВНОМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ариза т/р

Қабул қилиш санаси

Қабул қилган шахс

Компенсация олиш учун Халқ банки филиали

-

-

-

-

I. Ариза берувчи ҳақида маълумот:

1.1. Ф.И.О.:

-

1.2. Туғилган санаси:

кун/ой/йил

1.3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) (мавжуд бўлса):

-

1.4. Телефон рақами:

-

1.5. Электрон почта манзили:

-

1.6. Яшаш жойи:

Туман (шаҳар), вилоят, республика

II. Ўн олти ёшга тўлмаган шахс ва унинг қонуний вакили ҳақидаги маълумотлар:

2.1.1. Ўн олти ёшга тўлмаган шахснинг Ф.И.О.:

-

2.1.2. Туғилган санаси:

йил/кун/ой

2.1.3. Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома рақами:

2.2.1. Боланинг қонуний вакили Ф.И.О.:

-

2.2.2. Шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР):

-

2.2.3. Телефон рақами:

-

2.2.4. Электрон почта манзили:

-

2.2.5. Яшаш жойи:

Туман (шаҳар), вилоят, республика

III. Имтиҳон ҳақидаги маълумотлар

3.1. Имтиҳон тури

3.2. Имтиҳон топшириш харажати суммаси

3.3. Сертификат

3.4. Қайд этилган балл/даража

(танланади)

(имтиҳон турига қараб автоматик ҳисобланади)

-

-

3.5. Сертификат нусхаси

(илова қилинади)

3.6. Чек/шартнома нусхаси (илова қилинади)

3.7. Тест топширилган сана

3.8. Масъул ваколатли ташкилот

(имтиҳон олувчи марказ) коди/номи

-

-

-

-

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 апрелдаги 209-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имтиҳон топшириш харажати компенсация қилинадиган халқаро имтиҳон тизимлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Халқаро имтиҳон тизимларининг номи

Билиш даражаси аниқланадиган хорижий тил

Умумий имтиҳон балли (даражаси)

Имтиҳон топшириш харажати компенсация қилиниши учун тўпланиши лозим бўлган юқори баллнинг (даражанинг) минимал кўрсаткичи

Имтиҳон топшириш харажатини компенсация қилувчи

2021 йил 1 майдан бошлаб имтиҳон топшириш харажати компенсация қилинадиган халқаро имтиҳон тизимлари

1.

International English Language Testing System (IELTS)

Инглиз тили

1 — 9

7

Ёшлар ишлари агентлиги

2.

Test of English as a Foreign Language internet Based Test (TOEFL) iBT

Инглиз тили

0 — 120

94

3.

Graduate Management Admission Test (GMAT)

-

Verbal/Quantative
(200 — 800)

Integrated
reasoning (1 — 8)

Analytical writing
(0,5 — 6)

Имтиҳон натижалари
(Verbal/Quantative)
бўйича нисбат кўрсаткичи (percentile) 75 ва ундан юқори бўлганда

4.

Graduate Record Examinations (GRЕ)

-

Verbal (0 — 170)

Quantative
(0 — 170)

Writing (0,5 — 6)

Имтиҳон натижалариинг ҳар бири (Verbal, Quantative, Writing) бўйича нисбат кўрсаткичи (percentile) 75 ва ундан юқори бўлганда

5.

Scholastic Assessment Test (SAT)

-

400 — 1600

1200

2022 йил 1 январдан бошлаб имтиҳон топшириш харажати компенсация қилинадиган халқаро имтиҳон тизимлари

6.

Cambridge Assessment English
(CAE, CPE, BEC)

Инглиз тили

A1-С1

C1 (CAE advanced, CPE proficiency, BEC higher)

Ёшлар ишлари агентлиги

7.

Test DAF

Немис тили

TDN 3 — 5

TDN 4

8.

Goethe-Zertifikat

Немис тили

A1-С1

C1

9.

DELF/DALF

Француз тили

DELF A1-DALF C2

DALF C1

10.

Тest de Connaissance du Français (TCF)

Француз тили

A1-С1

С1

11.

DELE/SIELE

Испан тили

A1-С1

C1

12.

CELI/CILS/AIL

Итальян тили

-

CELI 4, CILS Tre, DALI C1

13.

Türkçe Yeterlik Sınavı (ТYS)

Турк тили

A1-С1

C1 (71 — 88)

14.

Test of Proficiency in Korean (TOPIK I-II)

Корейс тили

Level 1 — 6

Level 5
(190 — 229)

15.

Japanese-Language Proficiency Test (JLPT)

Япон тили

N5-N1

N2

16.

Chinese Proficiency Test (НSK)

Хитой тили

НSK 1 — 6

НSK 5

17.

ALPT/APT/E-TOAFL/ACTFL

Араб тили

A1-С1

C1

18.

Test of Russian as a Foreign Language (TORFL/ ТРКИ)

Рус тили

A1-С1

ТРКИ III-IV (C1)

Кейинги таҳрирга қаранг.